Машгулот мавзуси: «Шох парда, склера ва томирли қават касалликлари»
«Т-схема» усули.
Интерфаол ўйинни асослаш: «Шох парда, склера ва томирли қават касалликлари» мавзуси бўйича талабалар билимини ошириш.
Методнинг максади: Гурух талабаларидан фикрлаш кобилиятини ривожлантиради, фаоллигини оширади, мавзуни мухокама қилишда гурухнинг барча талабалари бир вактни узида жалб этилади, бир-бирларини фикрини эшитиб, ҳамжихатлик билан тўғри жавобни тахлил қилиб аниклашни ўрганадилар, билимларини мустахкамлайди.
Интерфаол ўйинни олиб бориш. Шох парда, склера ва томирли қават касалликлариини даволаш чора-тадбирларини келтириб ва Т-схемаси ёзиб чиқилади.
“Кўз ички босими патологияси. Глаукома диагностикаси. Даволаш ва профилактикаси” мавзусига “Мия хужуми” интерфаол уйини учун услубий курсатма
Машгулот мавзуси: Кўз ички босими патологияси. Глаукома диагностикаси. Даволаш ва профилактикаси
“Мия хужуми” усулини.
Интерфаол ўйинни асослаш Кўз ички босими патологияси. Глаукома диагностикаси. Даволаш ва профилактикаси мавзуси бўйича талабалар билимини ошириш, тез ва қисқа вақт ичида имкон қадар кўп жавобларни тўплаш, машғулотда талабалар фаоллигини ошириш.
Методнинг максади: Гурух талабаларидан қисқа вақт ичида кўп миқдор вариантларни олиш, талабалар нималарни билишини аниқлаш. Талабалар бир неча минут давомида шу мавзу юзасидан барча фикрларни билдиришади, сўнг тахлил қилиб тўғри жавобларни танлаб олинади.
Интерфаол ўйинни олиб бориш. Ассистент “Кўз ички босими патологияси. Глаукома диагностикаси. Даволаш ва профилактикаси”ни даволашда қўлланиладиган даво чоралар деган саволни ўртага ташлайди. Гурух талабалари ушбу саволга жавоблар айтишлари керак. Масалан: 1). Ампициллик, 2).Цефазолин, 3). Эуфиллин ва х.к. Бир талаба доскага чиқиб жавобларни ёзиб боради. Жавоб вариантлари тахлил қилинмайди, улар қанчалик ноаниқми ёки бахсли бўладими, тўғри ёки нотўғрими изохлаб ўтилмайди. Талабалар ўз фикрларини билдириб, имкон қадар кўп миқдорда ва хилма-хил жавоблар беришади. Ассистент хар бир талабаларни қай даражада фаоллигини кузатиб туради.
Жавоб вариантлари қолмагандан сўнг ассистент талабалар билан биргаликда мухокамага киришади. Хар бир жавобни тахлил қилиб тўғри ёки нотўғрилигини аниқлаб чиқишади.
Глаукома касаллигини даволашда керак бўладиган дори моддаларни гурухларга ажратади:
1. Миотиклар 2. Ангиопротекторлар 3.Диуретиклар 4. Анальгетиклар ва х.к, ва шу гурухларга кирувчи препаратларни ажратиб тахлил қилиб чиқадилар.
Шундан кейин асистент билимларни янада мустахкамлаш учун тўғри вариантларни талабаларни дафтарига ёзиб олишини таклиф қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |