ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ва ВАЗИФАЛАРИ:
Офтальмология фанини ўқитишдан мақсад –бўлажак умумий амалиёт стоматологларини олган билим ва кўникмаларини тиббиётда қўллай билишлари учун асосий билим бериш, кўрув аъзосининг холатини текшириш усулларини ва шу орқали организм холатига бахо бера олишни ўргатиш, касалликларни эрта аниқлашни ва профилактикасини амалга оширишни ўргатиш ва мустақил равишда биринчи тиббий ёрдам кўзсата оладиган умумий амалиёт стоматологини тайёрлаш.
Фаннинг вазифаси:
-офтальмология фани хақида тушунча бериш;
-кўрув аъзосини клиник анатомияси, текшириш усулларинип ўргатиш;
-кўрув аъзоси фаолиятларини текширишни ўргатиш
-кўрув аъзоси касалликларихақида тушунча бериш;
-кўрув аъзосининг шошилинч холатларида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни ўргатиш;
-умумсоматик ва стоматологик касалликларда кўрув аъзосидаги ўзгаришларни аниқлашга ўргатиш;
-кўрув аъзоси касалликларини олдини олиш, эрта аниқлаш, малака талаблари асосида профилактика ишларини ва диспансеризациясини ўтказишга ўргатиш;
-ахоли орасида соглом турмуш тарзини тарғибот қилишга ўргатиш;
-талабаларни назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни бажариш даражасига қадамма-қадам ўргатиш;
- замонавий педагогик технологияларни дарс жараёнига тадбиқ этиб, талабани клиник фикрлаш ва билимини сақлаш даражасини ошириш;
-талабани клиник фикрлаш қобилиятини ўстиришга қаратилган стандартга мос амалий кўникмаларни ассистент-талаба, талаба-фантом услубида автоматизм даражасига етказиш.
Фан бўйича талабаларнинг билим кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:
-кўрув аъзоларини анатомияси, физиологияси ва фаолиятлари;
-рефракция тушунчаси, диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
-қовоқлар, конъюнктива ва кўз ёш аъзолари касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
-шох парда касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
-томирли парда ва гавхар касалликлари диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
-глаукома (назла) диагностикаси, даволаш ва профилактикаси;
-кўрув аъзоси жарохатлари клиникаси, даволаш ва профилактикаси;
-умумий касалликларда учрайдиган кўрув аъзоси асоратлари;
-кўрув аъзоси ўсмалари;
-болалар ва катталарда кўрликни сабаблари;
-кўз касалликларида беморларни реабилитация ва диспансеризация усуллари хақида тасаввурга эга бўлиши;
-конъюнктивит, блефарит, халязион, говмичча касалликларини даволашни;
-кўз олмаси ва ёрдамчи аппарати ўсмаларини диагностикасини;
-беморларни сўраб суриштириш ва ташқи кўрикдан ўтказишни;
-тиббий хужжатларни юритишни;
-шошилинч холатларда тез тиббий ёрдам кўрсатишни;
-офтальмологик касалликларни юзага келишини ва тарқалишини олдини олиш чора тадбирларини;
-умумий касалликларда учрайдиган кўз асоратларини юзага келишини ва тарқалишини олдини олиш чора тадбирларини;
-кўз касалликларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни;
-кўриш ўткирлиги аниқлашни;
-ёруғлик сезиш кобилиятини аниқлашни;
-кўрув майдонини тахминий аниқлашни;
-ранг ажратишни аниқлашни;
-бинокуляр кўришни аниқлашни(Соколов усули);
-кўз ички босимини пайпаслаш усулида аниқлашни;
-соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни;
-кўз касалликларини профилактикасини билиши ва улардан фойдалана олиши;
-қовоқларни ағдариш;
-Кўз олмасини харакатланишини текшириш;
-бинокуляр ва монокуляр боғлам қўйиш;
-кўзга томчилар томизиш ва малхамлар суртиш;
-конъюнктива бўшлиғини ювиш амалий кўникмаларига (шу жумладан клиник амалий кўникмаларига ) эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |