Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети



Download 43,63 Kb.
bet11/12
Sana05.04.2022
Hajmi43,63 Kb.
#530679
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Йўриқнома, утвержденный на Совете

VI. ТАҚРИЗ БЕРИШ

6.1. Тақриз - қўлёзмани нашр этиш, унинг муаллиф томонидан қайта кўриб чиқилиши ёки нашр этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида мутахассис томонидан берилган объектив, кенг қамровли ҳамда илмий асосланган тавсиялари жамланган таҳлилий ҳужжат ҳисобланади. Тақризнинг асосий вазифаси - қўлёзмаларни ғоявий, назарий, илмий, услубий жиҳатдан асосланган ҳолда нашр этиш учун уларни қатъий ва аниқ танлашдан иборат.


Тақриз бўлим ходимлари томонидан қўлёзмани чуқур ва ҳар томонлама баҳолашда, нашрга тайёрлашда унинг сифатини оширишнинг оқилона усулларини белгилашда ёрдам беради.
Дарслик, ўқув қўлланма, монография, алоҳида индивидуал муаммоли маърузалар ва луғатларнинг қўлёзмаларини кўриб чиқишга кафедралар ва бўлимларнинг етук мутахассислари жалб қилинади.
6.2. Тақризда қўлёзмани таҳлил қилиш натижалари, асосланган баҳоси, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар кўзда тутилиши лозим. Унда қўлёзма мавзусининг долзарблиги, янгилиги, илмий, ғоявий, назарий, услубий даражаси, тарихий ва мантиқий жиҳатлари, устуворлиги, шунингдек қўлёзма мазмунининг университет ўқув дастурларига мувофиқлиги, умумий шакли ва алоҳида бобларининг мақбуллиги ҳамда асосий афзалликлари ва камчиликлари қайд этилади.
Тақризнинг якуний қисмида қўлёзмани нашр этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида аниқ хулоса бўлиши лозим. Қўлёзмага тақриз бериш муддати: 25 тагача муаллифлик варағига эга ҳажмда - бир ойдан ошмаслиги зарур, 25 дан ортиқ муаллифлик варағига эга ҳажмда - қўлёзма олинган кундан бошлаб бир ой ва дастлабки 25 муаллифлик варағидан ортиқ бўлган ҳар бир муаллифлик варағи учун қўшимча 1 кун.
6.3. Салбий баҳоланган қўлёзма муаллиф томонидан жиддий қайта ишланганидан сўнг дастлабки фикр ва мулоҳазаларни берган тақризчиларга такрорий тақриз учун юборилади. Қарама-қарши фикр билдирилган тақризларни олган қўлёзмалар мазкур Йўриқноманинг 6.2-бандида кўрсатилган муддатларда қайта кўриб чиқишга (бошқа тақризчиларга) юборилиши мумкин.
6.4. Таҳририй-нашриёт ва полиграфия бўлими асосли салбий тақриз олган қўлёзмани қайта кўриб чиқиш ва тўлдириш учун муаллифга қайтариб бериш хуқуқига эга.
6.5. Қайта кўриб чиқиш шартлари билан тақризчилар томонидан нашрга тавсия этилган қўлёзма муаллифга керакли тузатишлар киритиш учун юборилади. Қўлёзма билан бирга унинг устида ишлаган муҳаррирнинг шарҳлари ва мулоҳазалари берилади. Тузатишлар муддати хатолар хусусияти ва уларнинг ҳажмига қараб индивидуал равишда белгиланади, бироқ, одатда, муҳаррир томонидан қайтариб берилган кундан бошлаб 2 ойдан ошмаслиги керак.
6.6. Муаллиф томонидан тузатилган қўлёзма қайта кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан биргаликда бўлимга тақдим этилади. Муаллиф тақризчининг эътирозларига рози бўлмаса, ёзма равишда далилларини келтириб, уларни рад этишга ҳамда ўз тушунчалари ва қарашларини амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ асосли баён этиб, қўлёзмага киритишга ҳақли.
Таҳририй-нашриёт ва полиграфия бўлими ҳамда муаллиф ўзаро мақбул ечимга келмаган ҳолатда ушбу масала университет Илмий-услубий кенгаши томонидан ҳал қилинади.
6.7. Бўлим муҳаррири тузатиш киритилган қўлёзмани белгиланган муддат ичида қайта кўриб чиқиши шарт. Агар қайта кўриб чиқилган қўлёзма нашрга яроқсиз деб топилмаса, у муаллифга қайтарилади. Нашр қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор бўлим бошлиғининг таклифига асосан ўқув ишлари бўйича проректор томонидан қабул қилинади.
6.8. Муаллиф фаолият юритадиган кафедра, деканат ва бўлимлар масъул шахслари унга керакли услубий ва техник ёрдам кўрсатиб, қўлёзма муҳокамасини ташкил қиладилар. Қўлёзмалар устида ишлашни самарали якунлаш мақсадида муаллифга белгиланган тартибда ижодий таътил берилиши мумкин.
6.9. Барча нашрларнинг титул варағи орқа қисмида тақризчининг илмий даражаси, илмий унвони, фамилия, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.



Download 43,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish