Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети



Download 43,63 Kb.
bet4/12
Sana05.04.2022
Hajmi43,63 Kb.
#530679
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Йўриқнома, утвержденный на Совете

маърузалар тўплами — муайян фаннинг ўқув дастури бўйича ундаги айрим мавзуларнинг асосий мазмуни қисқа ёритилган, бирламчи янги билимларни олишга қаратилган, фойдаланиладиган асосий ва қўшимча ўқув адабиётлари кўрсатилган, ўзини-ўзи назорат қилишга оид саволлар туркуми, мавзуга тегишли таянч атама ва иборалар келтирилган, илмий-тадқиқот изланишлари асосида мунтазам янгиланиб туриладиган, университет Илмий-услубий кенгаши тавсияси асосида чоп этиладиган кичик ададли нашр;
машқлар (масалалар) тўплами — муайян фаннинг мавзулари бўйича амалий машқлар, масалалар, шунингдек таърифлаш, ифодалаш, шакллантириш,ҳисоблаш, ишлаб чиқиш бўйича мисоллар келтирилган, мавзуларга оид меъёрий, услубий, сонли ва таянч маълумотлар билан тўлдирилган, ўқувчи ва талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган, университет Илмий- услубий кенгаши тавсияси асосида чоп этиладиган кичик ададли нашр;
луғат — аниқ бир тартибда жойлашган сўзлар (ёки сўз бирикмаси ва ҳ.к.) тўплами, уларнинг мазмуни, ишлатилиши, келиб чиқиши, бошқа тилдаги таржимаси тўғрисида маълумот берувчи ёки сўзнинг тушунчаси, у билан белгиланувчи предметлар ҳақида ахборот берувчи, университет Кенгаши тавсияси асосида чоп этиладиган нашр;
дайджест — илмий, илмий-услубий, ўқув, даврий адабиётлар, қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунининг қисқача баёни ва шарҳи келтирилган, соҳаларга оид маълумотлар тўплами сифатида фойдаланиладиган нашр.
1.8. Ўқув адабиётларини яратишга қўйиладиган умумий талаблар:
- ўқув адабиётлари ривожлантириш стратегиясининг демократик, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий йўналишларида мамлакат тараққиётининг устувор масалаларига асосланган ҳолда яратилади ва талабанинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади, шунингдек соҳа бўйича илғор халқаро тажрибалар, жаҳон илм-фани, услубиёт, техника ва технологияларнинг сўнгги ютуқлари, тараққиёт тенденцияларини ҳисобга олиши;
- ўқув адабиётлари тасдиқланган давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида тайёрланади. Ўқув адабиётларининг номи ўқув режаларидаги фанлар номи билан мос келиши мақсадга мувофиқдир;
- мамлакатда жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизлик таъминланади ҳамда фанлар мавзуларининг асоссиз такрорланишига йўл қўйилмайди;
- фанларда мавзулар изчиллигига, оддийдан мураккабга, хусусийдан умумийликка ўтиб бориш тамойилларига амал қилинади;
- яратилаётган ўқув адабиётларининг мазмуни таълим олиш, мустақил ва эркин фикрлаш, олинган билимларни босқичма-босқич бойитиш, мукаммаллаштириб бориш, мустақил таълим олиш, янги билимларни ўқув адабиётларидан излаб топиш кўникмаларини талабаларда шакллантиришга йўналтирилган бўлиши таъминланади;
- ўқув адабиётлари тушунарли, содда ва равон тилда ёзилиши, маълумотлар талабалар томонидан имкон даражасида осон ва қийинчиликсиз қабул қилинадиган, хотирада сақланадиган тарзда берилиши асосий тушунча ва хулосаларнинг таърифлари ниҳоятда аниқ ва равшан ёзилиши, атамаларнинг умумийлигига эришилиши ҳамда таълим олувчиларнинг билим ва кўникмаларини назорат қилиш имкониятини яратиши лозим;
- таълим-тарбия жараёнига ҳамкорлик педагогикаси ва ўқитишнинг интерфаол услубларини татбиқ қилишга кўмак бериши;
- ватанпарварлик ҳисси, маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантириши, таълим ва тарбия узвийлигини таъминлашга эътибор бериши;
- расмлар, графиклар, жадваллар, схема ва диаграммалар мантиқан мақбул даражада жойлаштирилиши, берилган маълумотлар ва тушунтиришлар билан узвий боғланган бўлиши;
- матнлар дизайни мақбул ва мукаммал бажарилиши, такрорланувчи тушунчалар, риоя қилиниши керак бўлган қоидалар, эътиборни жалб этиш учун зарур бўлган жумлалар, мисоллар ва хулосаларни ажратиш мақсадида махсус белгилардан ҳамда таъсирчан график воситалардан фойдаланилиши;
- касбий характерга эга бўлган ва билим олувчилар мустақил ишлаши учун мўлжалланган муаммоли саволлар, топшириқлар, машқлар, лойиҳалар билан таъминланиши;
- топшириқлар ва вазифалар кенг кўламли билим олувчилар бажарадиган амалий ишларни жуфтликда ёки кичик гуруҳларда ташкил этиш имкониятини бериши;
- ўқув материалларида талабаларни фаол бўлиш ва танқидий фикрлашга ундаш ва уларнинг фанга бўлган қизиқишларини кучайтирувчи жиҳатларнинг мавжуд бўлиши.

  1. Агар умумтаълим, умумилмий, умумтехник фанлар бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан мазкур Йўриқноманинг 1.6-бандида кўрсатилган ўқув ва илмий адабиётлар чоп этилган ёки чоп этилаётган бўлса, ушбу адабиётлар такроран нашр этилишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда, хусусан университет ўқув фанлари дастурлари бошқа вазирлик ва идораларнинг ўхшаш дастурларидан сезиларли фарқ қилса, ушбу фанларга оид ўқув ва илмий адабиётлар университет Кенгашининг тавсияси асосида нашр этилиши мумкин.

Мазмун жиҳатдан амалдаги ўқув режалари ва ўқув дастурларига мос келмайдиган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар нашр этилишига йўл қўйилмайди.


  1. Download 43,63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish