Жами
|
27 057 963,1
|
29 857 004,5
|
59 914 967,6
|
Шунингдек, 2021 йилда профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан жами 1 млрд 024 млн 859,3 минг сўмлик моддий рағбатлантириш ишлари амалга оширилди.
Коммунал харажатлар учун тўловлар
Университетнинг бюджет, тўлов-контракт ҳамда ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2021 йилда коммунал харажатлар учун жами 2 млрд 606 млн 421,5 минг сўм маблағ сарфланган. Жумладан:
№
|
Харажат тури
|
Ўлчов
бирлиги
|
2021 йилда амалга оширилган харажатлар
|
1.
|
Электр энергияси
|
Минг сўм
|
813 570,9
|
2.
|
Табиий газ
|
Минг сўм
|
120 004,1
|
3.
|
Иссиқлик энергияси
|
Минг сўм
|
1 277 979,1
|
4.
|
Ичимлик ва оқава суви
|
Минг сўм
|
318 614,0
|
5.
|
Чиқиндиларни олиб чиқиш
|
Минг сўм
|
76 253,4
|
Жами :
|
2 606 421,5
|
Юқорида кўрсатилган харажатлардан ташқари университетнинг моддий техник базасини бойитиш ҳамда бошқа хизмат турлари бўйича сақлаб туриш учун сарфланган харажатлар жами 5 млрд 639 млн 411,7 минг сўмни ташкил этди. Жумладан 969 млн 934,4 минг сўм компьютер ва АКТлар учун, 1 млрд 147 млн 732,1 минг сўм капитал ва жорий таъмирлаш ишларига, 350 млн 550,8 минг сўм мебеллар сотиб олишга, 460 млн 585,6 минг сўмлик канцелярия ва хўжалик моллари, сақлаб туриш ва турли хизматлар учун 2 млрд 388 млн 404,7 минг сўм ҳамда 65 млн 5,3 минг сўмлик турли хилдаги газета ва журналларга обуна бўлиш учун сарфланди.
Университетда бюджетдан ташқари маблағлар ишлаб топишнинг асосий негизлари қуйидагилардан иборат:
А) Ўқитишнинг тўлов контракт турлари;
Б) Хўжалик шартномаларини бажаришдан олинадиган даромадлар;
В) Таълим хизматини кўрсатиш ва сервис соҳаси (спорт мажмуаси, ТТЖлар тўлови, босмахона, кислород станцияси, тайёрлов факультети ва ўқув курслари фаолиятларидан хамда вақтинча фойдаланилмаётган бўш жойларни ижарага бериш, ва бошқа хизматлар турлари)дан тушадиган маблағлардан иборат.
Университетда таълим хизматини кўрсатиш ва сервис соҳаси бўйича
Маълумки, ҳар қандай олий ўқув юртининг фаолиятида унинг моддий техник базасини мустаҳкамлашда тадбиркорлик орқали қўшимча маблағларни жалб қилиш, таълим хизмати кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Университетда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси бўйича босмахона, спорт мажмуаси, кислород станцияси, тайёрлов факультети, металлом топшириш, ҳомийлик, ижара хизмати ва бошқа хизматлардан тушадиган маблағлар белгиланган режалар асосида шаклланади.
2021 йилда тушумлар режаси 3 млрд 211 млн 177,5 минг сўм қилиб белгиланган, ҳақиқатда эса бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлар миқдори 6 млрд 187 млн 987,1 минг сўмни ташкил этади. Бу эса режага нисбатан 2 млрд 976 млн 809,6 минг сўм кўп ёки фоиз ҳисобида 193 фоизга бажарилганини англатади. Жами ишлаб топилган маблағларнинг 56 млн 364,5 минг сўми ноширлик ва босмохона хизматлари ҳисобига, 114 млн 533,8 минг сўми пуллик таълим хизмати ҳисобига, 1 млрд 588 млн 897,0 минг сўми меҳмонхона ва ётоқхона хизматлари ҳисобига, 672 млн 153,4 минг сўми хўжалик шартномалари ҳисобига, 119 млн 982,4 минг сўм давлат мулкини ижарага беришдан, 42 млн 040,0 минг сўм спорт тўгараклари ҳисобига, ҳамда 3 млрд 594 млн 016,0 минг сўм бошқа тушумлар ҳисобига тўғри келади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таълим хизматини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар режасида Ўзбекистон Миллий университет учун белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |