Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

АДАБИЁТЛАР 
1. 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
Қонуни. Т. «Шарқ» 2001. Олий таълим меъёрий хужжатлари. 3-18 
бетлар. 
2. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Т. «Шарқ» 2001. 
Олий таълим меёрий хужжатлари. 18-52 бетлар. 
3. 
 Аҳмадалиев А.М., Қосимов А.Х. Инновацион фаолият 
ва илғор педагогик технологиялар. Ўқув қўлланма. Тошкент, 2006. -
67 
б. http://library.tuit.uz/lectures/pedagogika/innovasion_faoliyat_diss.htm 
4. 
. Зуфаров Ш. Инновацион жараёнларни тизимли 
бошқариш – таълим сифатини ошириш омили сифатида // Узлуксиз 
таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-услубий 
муаммолари. Республика илмий конференцияси материаллари. 
Самарқанд, 2010. –Б. 22-24 
5. 
. Хуторской А. В. Педагогическая инноватика. – Москва: 
Академия, 2008. 


109 
ТИББИЙ ТАЪЛИМДАЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН 
ЁНДАШУВЛАР-ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ ШИФОКОРЛАР 
ТАЙЁРЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ 
 
Д.Д.Буранова 
Тошкент Давлат Стоматология Институти 
 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли саломатлигини 
яхшилаш борасида яратилган шарт-шароитлар, айниқса,ёш авлод 
тарбияси билан боғлиқ кенг қамровли саъй-ҳаракатлар йилдан-йилга 
такомиллашиб, ўз самарасини бериш билан бирга, тиббиёт тизимида ҳам 
катта ўзгаришларга мустаҳкам замин ҳозирламоқда. Ўтган йиллар 
мобайнида давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимига ажратилаётган 
маблағлар миқдори мунтазам равишда ўсиб бормоқда. Маълумки
мустақиллик йилларида Ўзбекистонда оналар ўлими 3,1, чақалоқлар ўлими
3,2 марта камайди. Чунончи, кейинги беш йил давомида эса 
мамлакатимизда ҳар 100 мингта чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 
19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар 
ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон 
БМТининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришганини 
алоҳида таъкидлаш лозим. Бугунги кунда мамлакатимизнинг қарайб 92 
фоиздан ортиқ болалари ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Бутунжаҳон 
соғлиқни сақлаш ташкилотининг стандартларига жавоб беради. “Save the
children” халқаро ташкилотининг рейтингига кўра, Ўзбекистон болалар 
соғлиғи тўғрисида энг яхши ғамҳўрлик қилаётган давлатларнинг биринчи 
ўнталигига киради. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан 
ислоҳ қилиш доирасида ихтисослаштирилган тиббий марказлар,биринчи 
бўғин соғлиқни сақлаш муассасаларининг кенг қамровли тармоғи, 
жумладан, қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий медицина 
принципларига ўтиш ҳисобига, биринчи ўринда қишлоқдаги болалар ва 
аёлларга малакали тиббий ёрдамдан кенг фойдаланиш шарт-шароитлари 
таъминланди. 
Диққатга сазовор томони шундан иборатки, Ўзбекистон тиббиёти 
бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб 
келмокда. Бу муваққиятлар заминини ҳозирлашда мамлакатимизда таълим 
соҳасидаги улкан ислоҳатлар доирасида тиббиёт инфратузилмаси учун 
замонавий мутахассис кадрларни етказиб берилаётганлиги ҳам муҳим 
омиллардан ҳисобланади.
ТДСИ жамоаси битта бакалавриат таълим йўналиши ва 5 та 
магистратура мутахассисликлари бўйича стоматология соҳасидаги юқори 
малакали тиббиёт кадрларни халқаро талаблар ва стандартлар даражасида 
тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил 
қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув, ўқув-услубий 


110 
базасини мустаҳкамлаш, илғор ахборот-коммуникация ҳамда таълим 
технологияларини жорий этиш йўлида ижодий изланишлар олиб 
бормоқда.
Ўзбекистон тиббий олий ўқув юртларида сингари ТДСИда ҳам 
муаммоли вазиятларни ҳал этиш ёҳуд амалий ўйинлар шаклидаги 
машғулотлар 
кенг 
қўлланилиб 
келинмоқда. 
Мазкур 
машғулот 
сценарийсида талабаларнинг клиник ўйин шароитида иштирок этаётган
пациент(бемор) – шифокор стоматолог роллари аниқ белгилангандан сўнг,
тиш касалликларининг маълум аломатлари хусусида машғулотни олиб 
бораётган ўқитувчи томонидан уларга тегишли маълумот берилади. 
Шундан сўнг талабалар гуруҳида беморни ташхис ва даволашга оид турли 
фикр ва мулоҳазалар билдирилади. Мазкур вазиятли ўйин жараёнида 
талабалар ўзларининг назарий билимларига таянган ҳолда, аниқ ташхис ва 
даволаш усулларини татбиқ этиш кўникмаларини мустаҳкамлайди.
Маълумки, узоқ вақтлар давомида олий ўқув юртларида назарий ва 
амалий билимлар қай даражада, ўқув режасида уларнинг нисбати қандай 
бўлиши керак, бундай билимларни талабаларга қандай услуб ва воситалар 
орқали етказиш лозим деган бахслар мавжуд бўлиб келган. Масалан, XIX 
асрга қадар, айниқса, тиббиёт олий ўқув юртларида икки ёндашувга 
асосланган ҳолда таълимни ташкил қилинганлиги маълум. Хусусан, 
Францияда талабалар биринчи курсдан охирги курсгача шифокор касбини 
асосан, госпитал(касалхона) шароитида санитар, ҳамшира, фельдшер ва 
шифокор ёрдамчисининг кўникмаларини босқичма-босқич ўзлаштириб 
борганлар. Ўқув жараёни амалий услубларга йўналтирилган бўлиб, 
назарий 
лекцияларда 
эса 
талабаларнинг 
фақатгина 
амалиётда 
кўрганларини умумлаштириб борилар эди холос. Бунинг натижасида эса 
талабалар билимларида назарий бўшлиқларнинг юзага келишига олиб 
келарди. Германия тиббиёт олий ўқув юртларида эса бунинг аксини кўриш 
мумкин эди. Бу ерда кўпроқ талабаларга махсус билимлар бериш 
жараёнида назарий билимларга кенг ўрин берилиши туфайли уларда 
амалий билимларнинг етишмаслиги сезиларди. XX аср давомида бу борада
якдил ёндашувга келинмаган.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртларида ҳам 
назарий ва амалий билимларнинг муҳимлигини эътироф этган ҳолда, ўқув 
жараёнида уларнинг уйғунлигида машғулотлар олиб борилади. Тиббиёт 
олий ўқув юртида таълим жараёнида қўлланиладиган услублар хусусида 
қисқача тўхталсак, ўқитувчи талабанинг тиббий фанларни ўзлаштиришида 
қўллайдиган усул ва йўллар ҳам катта ўрин эгаллайди. Ўқитувчи
машғулот туридан келиб чиққан ҳолда (лекция, амалий машғулот, case 
study(кейс-стади), муаммоли вазиятларни ҳал этиш ва ҳ) ўқитишнинг 
турли усулларидан фойдаланиши мумкин.Масалан: 
-таълимнинг энг муҳим анъанавий усулларидан бири бу сўз-
тушунтириш усули; 


111 
- талабанинг тиббий фанларни ўзлаштиришида, уни тушунишда, эслаб 
қолишида, сўровларда фойдаланишида, айниқса кейинчалик, амалий 
фаолиятида қўллай олишида ўқитишнинг кўргазмали усуллари, турли
фантомлар, экспонатлар, схема, жадваллар ва ҳ фойдаланиш 
- талабанинг ўз ўқитувчиси раҳбарлигида амалий машғулотларда, 
айниқса унинг ўз маърузалари, тегишли мавзу бўйича вазифа ва 
топшириқларни ечиши, баҳс ва мунозараларда фаол иштирок этиши
тиббий билимларга оид амалий кўникмаларни ўзлаштиришида “ақлий 
ҳужум”, яъни ақлий фаолият руҳи билан бойитилган эвристик усул; 
- талабанинг ўз ўқитувчиси раҳбарлигида амалий машғулотларда 
маъруза ёки реферат, курс ишларини тайёрлашга йўналтирилган тадқиқот 
усули; 
-таълим жараёнида техник воситалардан фойдаланиш усули (ўқув 
фильмлари,ахборот технологияларни қўллаш ва ҳ.); 
- амалий ўқитиш усули тиббиёт ўқув юрти дастури ва режаларидаги 
тиббий фанларни ўрганишда талабаларнинг аудиториядаги амалий 
машғулотлардан тортиб клиникаларда амалиётни ўташ ҳисобланади. 
Давлатимиз раҳбари таълим тизимидаги ислоҳотларни янги сифат 
босқичига кўтариш борасида янги вазифаларни белгилаб берди. Ушбу 
вазифалар тиббиёт таълим соҳасига ҳам тааллуқли, албатта. Замонавий 
билимлар ва кўникмаларни чуқур ўзлаштиришган тиббий кадрларни 
тайёрлашнинг ўзига хос моделини татбиқ қилиш жараёни соғлиқни сақлаш 
эҳтиёжлари, унинг тараққиётининг устувор йўналишларига хизмат 
қилишини назарда тутади. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish