Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Укитиш услуби:Педагогик инновациянинг тузилиши билан 
эндокринология кафедрасида илғор инновацион технологиялар асосида 
дарс жараёнини ташкил этиш бўйича намунали ишлар амалга оширилди. 
Жумладан, эндокринология кафедрасининг дарс ўтиш хоналари техник ва 
эстетик ҳолати жиҳатидан талаб даражасида тайёрланди, аудиториялар 
видеопроектор ҳамда компьютер техникаси билан таъминланган бўлиб, 
ахборот технологияларидан фойдаланиб дарс ўтишга мослаштирилган. 
Булар талабаларнинг сифатли ва самарали билим олишларида асосий 
техник воситалар бўлиб ҳисобланади. Шунинг билан бирга ҳозирда 
дарсларни инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш, ёш 
педагогларнинг 
методик 
маҳоратини 
оширишга 
катта 
эътибор 
қаратилмоқда. Сабаби ҳозирги кунда таълим жараёнида тиббиёт сохасида 
билим олаётга талабаларда интерактив методлар, инновацион 


106 
технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида 
қўллашга бўлган қизиқиш кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг 
сабабларидан бири, шу вақтгача талабаларга анъанавий таълимда 
талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса,хозирда
замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари 
қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто 
хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Педагог бу 
жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва 
тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, 
йўналтирувчилик функциясини бажаради. Таълим жараёнида талаба 
асосий фигурага айланади. 
Шунинг учун олий ўқув юртлари малакали касб эгаларини 
тайёрлашда замонавий ўқитиш методлари – интерактив методлар, 
инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Бунда 
педагогик технология ва педагогик маҳоратига оид билим, тажриба ва 
интерактив методлар талабаларни билимли, етук малакага эга 
бўлишларини таъминлайди. 
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва 
талаба фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга 
оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. 
Интерактив методлар – бу жамоа бўлиб фикрлашдан иборат деб 
юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим 
мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига 
хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабаларнинг биргаликда 
фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. 
Педагог ва талабанинг мақсади бўйича натижага эришишида қандай 
технологияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг 
асосий мақсади аниқ: натижага эришишга қаратилган, бунда 
талабаларнинг билим савияси, гуруҳ ҳарактери, шароитга қараб 
ишлатилган технология танланади, масалан, натижага эришиш учун 
балким, компьютер билан ишлаш лозимдир, балким фильм, тарқатма 
материал,беморлар билан мулоқот қилиш, улар билан ишлаш, чизма ва 
плакатлар, турли адабиётлар, ахборот технологияси керак бўлар, булар 
педагог ва талабага боғлиқ. 
Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни 
тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб, амалиёт 
учун одиндан тайёргарлик кўриб олиш керак. Бунда ўқитувчига у 
томонидан бўлажак дарсни технологик харитасини ҳар бир мавзу, ҳар бир 
дарс учун ўқитилаётган предмет, эндокринология фанининг хусусиятидан, 
талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилади. 
Бундай технологик харитани тузиш осон эмас, чунки бунинг учун 
ўқитувчи педагогика, психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот 
технологиялардан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп методлар, 


107 
усулларни билиш керак бўлади. Ҳар бирэндокринология дарсини ранг-
баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг 
лойиҳалаштирилган технологик харитасига боғлиқ. 
Дарснинг технологик харитасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш 
бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва педагогик маҳоратига 
боғлиқ. Технологик харита қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни 
яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва 
кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси 
тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Технологик хаританинг 
тузилиши ўқитувчидан дарс ишланмасини ёзишга асосий восита бўлиб 
ҳисобланади, чунки бундай харитада дарс жараёнининг барча қирралари ўз 
аксини топади. 
Ўқитиш жараёнида талабаларга шахс сифатида қаралиши, турли 
педагогик технологиялар ҳамда замонавий инновацион методларнинг 
қўлланилиши уларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир 
масалага ижодий ёндошиш, масъулиятни сезиш, илмий тадқиқот 
ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли 
фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, эндокринология фанига, педагогга 
ўзи танланган касбига бўлган қизиқишларини кучайтиради. 
Бундай натижага эришиш амалиётда ўқув жараёнида инновацион ва 
ахборот технологияларни қўллашни тақозо этади. Улар жуда хилма-
хилдир. Замонавий инновацион методлар, ўқитишнинг самарасини 
оширишга ёрдам берувчи технологик тренинглар талабаларда мантиқий, 
ақлий, ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, 
қобилиятларини ривожлантиришга, рақобатбардош, етук эндокринолог
мутахассис бўлишларига ҳамда мутахассисларга керакли бўлган касбий 
фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради. 
Натижа:Бундай ўқитиш усулларини ташкил этиш учун педагогнинг 
инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-
шароитларга боғлиқ. Унга педагогнинг тайинли мулоқоти, қарама-қарши 
фикрларга нисбатан муносабати, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг 
тан олинишини уқтиришга тайёрлиги инобатга олиниши лозим. 
Педагогнинг инновацион фаолияти – ўз ичига янгиликни таҳлил 
қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва 
концепциясини шакллантириш. Ушбу режани амалга ошириш ва таҳлил 
қилиш, самарадорликка баҳо беришни қамраб олади. 
Хулоса:Хулоса қилиб тайтганда, инновацион фаолиятни тўғри 
ташкил этиш, таълим жараёнида юзага келган муаммоларни аниқлаш, 
муаммони ҳал этиш вариантларини шакллантириш, муаммони ҳал этишга 
доир қарор қабул қилиш ҳамда танлаб олинган қарорни амалга ошириш ва 
уни баҳолаш имконини яратиб, тизимнинг алоҳида таркибий 
қисмларидагина эмас, яхлитликда бутун жараёнга доир муаммоларни 
самарали ҳал этиш имконини беради. Юқорида қайд этилган фикрлардан 


108 
бугунги кун педагог ва талаба шахсига нисбатан қўйилаётган талаблар 
мазмуни англанилади. Бизнинг назаримизда замонавий педагог қиёфасида 
қуйидаги фазилатлар намоён бўла олиши керак: 
1. Педагог жамият ижтимоий ҳаётида рўй бераётган 
ўзгаришлар, олиб борилаётган ижтимоий ислоҳатлар моҳиятини 
чуқур англаб этиши ҳамда бу борада талабаларга тўғри, асосли 
маълумотларни бериб бориши лозим. 
2. Замонавий педагог илм-фан, техника ва технология 
янгиликлари, ютуқларидан хабардор бўлиши талаб этилади. 
3. Педагог ўз мутахссислиги бўйича чуқур, пухта билимга эга 
бўлиши,ўз устида тинимсиз ишлаши лозим. 
4. Педагог педагогика ва психолгия фанлари асосларини пухта 
билиши, таълим-тарбия жараёнида талабаларнинг ёш ва психологик 
хусусиятларини инобатга олган ҳолда фаолият ташкил этиши керак. 
5. Педагог таълим-тарбия жараёнида энг самарали шакл, 
замонавий инновацион метод ва воситалардан унумли фойдалана 
олиши имкониятига эга бўлмоғи лозим. 
6. Педагог 
ижодкор, 
ташаббускор 
ва 
ташкилотчилик 
қобилиятларига эга бўлиши шарт. 
7. Педагог юксак даражадаги педагогик маҳоратга, чунончи, 
коммуникативлик лаёқатига эга бўлиши, педагогик техника (нутқ, юз 
қўл-оёқ ва гавда ҳаракатлари (мимика, жест, пантомимика) 
қонуниятларини чуқур ўзлаштириб олишга эришиши лозим. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish