ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ- БУ ЎҚИТИШГА ЎЗИГА ХОС
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВДИР
Алимходжаева Н.Т.
Сулайманова Г.Г., Aрифжанов С.З.
ТошПТИ
Xозирги кунда таълим жараёнига янги педагогик технологияларни
қўллаш соҳасидаги илмий изланишлар педагогика фанида энг муҳим
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки турли кўринишдаги замонавий
педагогик технологияларни қўллаш олий ўқув юртидаги ўқув жараёнида
маърузалар, ўқув-амалий машғулотларнинг сифати ва самарадорлигини
оширишни
кафолатлайди.
Ўқув
жараёнида
янги
педагогик
технологиялардан унумли фойдаланиш талабаларнинг ижодий фаоллиги,
изланувчанлиги, мустақил ишлашга интилиши каби ижобий ҳолатларни
шакллантиришнинг энг самарали усулидир. Маъруза ва амалий
машғулотларнинг қизиқарли, баҳс-мунозарага бой ва мазмунли бўлиши,
талабаларни дарсга қизиқтира олиши ўқитувчилардан моҳирлик ҳамда
турлича ўқитиш усулларини қўллашни талаб қилади.
Янги педагогик технологияларнинг яна бир афзаллиги шундаки, у
талабаларнинг мустақил ишлаш фаолиятини кучайтиради ва ўқув
жараёни асосан талабаларнинг фаоллиги асосида олиб борилади. Бугунги
кунда ўқув вақтини кўпайтириш йўли билан таълимнинг сифати ва
самарадорлигини оширишга интилиш экстенсив услуб ҳисобланиб, у
ҳозирги кун талабига жавоб бера олмайди. Шу боис бу жиҳат
долзарблигини йўқотган.
65
Кейинги вақтларда модулли таълим тизимида мажмуавий ёндашув
тамойили кучайиб бормоқда. Унда турли шакл, усуллар мослаштирилган
ҳолда жойлаштирилмоқда. Бугунги кунда аралаш таълим инновация
сифатида кириб келмоқда.
Деклан Берн "blended learning" (аралаш таълим) ҳақида шундай дейди
–“ушбу таълим бой педагогик тажрибадан самарали фойдаланишга
қаратилган”. Бундай ёндашув ахборотни тақдим этишда турли
услубиётлардан фойдаланишни, таълимни ташкил этишда ва таълим
жараёнида ахборот технологиялари, якка тарзда ва гуруҳларда анъанавий
фаолиятни ташкил этишга асосланиши мумкин. Бундай турлича ёндашув
талабани чарчатмайди ва ўқишга бўлган мотивларини кучайтиради.
Асосий масала - танланган услубиётларнинг ўзаро мутаносиблигини
таъминлаш ва кам ҳаражат асосида юқори самарадорликка эришиш
ҳисобланади. Аралаш таълим кўпроқ тренингларни ташкил этишни талаб
этади. Тренингларни ташкил этишда қуйидаги босқичларга эътибор
қаратиш лозим:
Тайёргарлик босқичи.
Мақсадларни аниқлаб олиш босқичи.
Тренингни ўтказиш босқичи.
Бугунги кунда анъанвий таълим ва масофавий таълимнинг
унсурлари комбинациясидан фойдаланилмоқда. Бу тизимда ўқитувчи
таълим марказида қолади ва интернет имкониятларидан кенг ва самарали
фойдаланди. Айтиш жоизки, ахборот технологияларининг таълим
тизимидаги аҳамияти беқиёс, тобора унинг янги кўринишлари таклиф
этилмоқда. Бунда педагогик технологиянинг ўрни беқиёс бўлиб, унга
турлича таърифлари мавжуд. Улардан айримларини келтирамиз.
Б.Л.Фарбермен: “Педагогик технология- бу ўқитишга ўзига хос
янгича (инновацион) ёндашувдир. У педагогикадаги ижтимоий-
муҳандислик тафаккурининг ифодаланиши, технократик илмий онгнинг
педагогика соҳасига кўчирилган тасвири, таълим жараёнининг муайян
стандартлашуви
ҳисобланади. “Россия олимларидан
Г.К.Селевко
“Педагогик технология- турли муаллифлар (манбалар)нинг барча
таърифлари мазмунини ўзида мужассам этувчи умумлаштиришдан
иборат” деган фикрни билдиради.
Отилган буюмнинг отувчига қайтиб келишини таъминловчи
ўроқсимон отиш қуролига бумеранг дейилади. Таълимда бумеранг
методининг маъноси педагог томонидан ташланган муаммоли масала ёки
мавзунинг талаба-ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган ҳолда ўқитувчига
оғзаки ёки ёзма шаклда қайтишидан иборат.
1. Дарсда ўрганиладиган мавзунинг режасида 4 та мавзуча бўлса,
аудиториядаги талабалар ҳам 4 гуруҳга ажратилади. Режадаги биринчи
мавзуча ўқитувчи томонидан тайёрланган жавоблари билан биринчи гуруҳ
66
талаба-ўқувчиларининг ҳар бирига тақдим этилади. Шу тариқа режадаги
бошқа мавзучалар ҳам жавоблари билан биргаликда ўзига мос номердаги
гуруҳларнинг талаба-ўқувчиларига тарқатилади. Ҳар бир гуруҳдаги
талабалар ўзларига жавоблари билан тақдим этилган битта мавзучани
ўқитувчи томонидан белгиланган регламентда ўрганиб чиқишадилар.
2. Шундан кейин 4 гуруҳ талаба-ўқувчилари аралаштирилиб, Янги
таркибдаги 4 гуруҳ ташкил этилади. Бу янги гуруҳларнинг ҳар бирида
дастлабки 4 гуруҳларнинг барчасидан бирнечтадан талаба-ўқувчиларнинг
иштирок этишига эришилади. Натижада бутун ўқув материалини яхлит
жамоа бўлиб ўрганиш имконияти туғилади. Муҳими, талаба-ўқувчиларда
ўқув материалини мустақил ўрганиш, ҳамкорликда ишлаш,билганларини
бошқаларга тушунтирабилиш кўникма ва малакалари шаклланади.
3. Ўқитувчи томонидан белгиланган регламентда мавзуни жамоа
бўлиб ўрганиш якунлангач, талаба-ўқувчилар дастлабки гуруҳларига
қайтишади ва савол-жавоблар бошланади. Ўқитувчининг ташкилотчилиги
асосида саволлар бошқа гуруҳлар томонидан битта жамоага берилади.
Жамоа ичидан ўзлари танлаган бир талаба-ўқувчи шерикларининг
тўплаган балларини ёзиб, жамлаб, натижаларини ўқитувчига топширади.
Барча гуруҳлар шу тарзда савол-жавобдан ўтказилади.
4. Ҳар бир гуруҳ мавзу бўйича ўзлари биттадан савол тузиб, унга
жавоб беришни бошқа жамоаларга таклиф этади.
5. Энди ҳар бир талаба-ўқувчининг баҳолаш учун уларга мавзу бўйича
олдиндан тайёрланган тест тарқатилади. Бир гуруҳнинг иш натижаларини
бошқа жамоа талаба-ўқувчилари тайёр жавоблар асосида текшириб,
ўқитувчи томонидан тақдим этилган шкала бўйича балл қўйилади.
6. Дарс ўқитувчи томонидан талаба-ўқувчилар иштирокида
мустаҳкамланади ва умумлаштирилади. Гуруҳлар ва талаба-ўқувчиларга
тўпланган баллар эълон қилиниб, рағбатлантириш амалга оширилади.
Гуруҳ
талаба-ўқувчиларининг
тайёргарлик
даражасига,
ўқув
материалларнинг ҳажми, осон ёки қийинлигига боғлиқ равишда дарс
вақтида етишмовчилик кутилса, тўртинчи босқични ўтказмаслик мумкин.
Мазкур технология бир машғулот давомида ўқув материалини чуқур
ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга
йўналтирилган. У турли мазмун ва ҳарактерга (муаммоли, мунозарали,
турли мазмунли) эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига
оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади ҳамда бир машғулот
давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши,
навбат билан талаба ёки ўқитувчи ролида бўлиши, керакли баллни
тўплашига имконият беради, талаба-ўқувчиларни дарс жараёнида, дарсдан
ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган
материални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрини эркин баён
эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча ўқувчи–талабаларни баҳолай
олишга қаратилган.
67
Do'stlaringiz bilan baham: |