ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ЎҚУВ
ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Арипходжаева Г.З., Арипходжаева Ф.З.
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
gulnozahon85@mail.ru
Республикамизнинг таълим муассаларида фаолият кўрсатаётган ёш
истиқболи педагог кадрларга педагогик технологияларни ўргатиш,
педагогика ва психология фанларига оид билимларини янада
мустаҳкамлаш ва олган билимларини ўқув-тарбия жараёнига қўллай
олишга ўргатиш, шунингдек, уларга педагогик махорат сирларини очиб
беришга олий таълим вазирлиги томонидан кўпгина имкониятлар
яратилган. Олий таълим ўқитувчисининг фаолияти шахсни тарбиялаш
жараёнида
таълим-тарбия
олиш
шароитларини
яратиш,
унинг
эҳтиёжларини
қондириш
ва
қобилиятларини
очиш,
ҳамда
ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши лозим. Олий таълим муассасаси
педагогининг малакаси махсус педагогик фанлар билан ёритиладиган икки
қиррага эга бўлиши лозим ва у доимо: “Нима учун ўқитиш керак?”,
“Қандай ўқитиш керак?” деган саволларга жавоб бериши керак. Бунинг
учун Ўзбекистонда таълим тизимини тубдан ислох қилишнинг самарали
омил ва воситалари ишлаб чиқилмоқда. Бунда дунё ҳамжамияти ва миллий
менталитетдан келиб чиққан холда турли тажриба синов ишлари олиб
борилмоқда.
Мамлакатимизда педагогика йўналишида кўплаб тадқиқотчилар
таълимининг самарали усуларини ҳаётга тадбиқ этиш устида изланишлар
олиб борилмоқда. Бу эса Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимининг юқори
эътиборда эканлиги белгисидир.
Педагогик таълим сифатига талабнинг ошиши узлуксиз педагогик
таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб муаммоси ва шарти, унинг
моҳиятини фундаменталлик, яхлитлилик, изчиллик ва амалий йўналиш
тамойиллари янгиланишнинг рағбатлантирувчи кучи бўлиб бормоқда.
Ҳозирги пайтда биз таълим оламида туб ўзгаришни кузатмоқдамизки,
у “Тахлил қилиш” йўналишидан “ахборот” йўналишига ўтди. Таълим
ахборот тизимининг улкан муваффақият қозонганлиги туфайли ахборот
хажмини кенгайтириш ва шунга мувофиқ равишда ўқитиш вақтини
кўпайтириш сари интилиш туғилдики, бу хол таълим жараёнини янада
такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
71
Шу жумладан тиббиёт соҳасида ҳам малакали кадрларни тайёрлаш
жамоатчилик ўртасида тиббий профилактика ишларини олиб бориш
ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири хисобланмоқда. Соғлом
кишилар ва беморларга тиббий хизмат кўрсатишда, ҳамда уларни
профилактика ишларида биз ўқитаётган талабаларнинг ўрни борлигини
алоҳида таъкидлаш лозим, чунки уларнинг бемор билан ўзаро мулоқоти,
рухий ҳолатини тушуниши, шунга кўра текшириш ва даволаш режасини
тузиш, бемор қабул қилаётган дори-дармонларнинг ижобий натижасига
катта таъсир кўрсатади.
Юртимизда қабул қилинган ва амалга оширилаётган “Таълим
тўғрисида”ги ва “Кадарларни тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги
Қонунларнинг асосий мақсади таълим тизимини такомиллаштириш ва
жаҳон стандарти талаблари даражасида амалга оширилиши лозим бўлган
асосий йўналишлар - таълим ва тарбия жараёнининг сифат
самарадорлигига эришишдир.
Бунинг учун биз ўқитувчилар зиммасига бир қанча масъулиятлар
юкланди. Машғулотларда инновацион технологиялар элементларидан
фойдаланган холда ташкил этиш долзарб масаладир. Ўқув жараёнида
ўқитиш самарадорлиги талабаларнинг ўқув, меҳнат ва жамоат
фаолиятларида қатнашиш учун зарур бўлган клиник билимлар,
кўникмалар, малакаларни эгаллашлари билан белгиланади. Таълим
усулларини танлашнинг асосий қоидаси тахлил бериш мақсадига мос
келишидир ва бунда натижа берадиган замонавий педагогик технология
усулидан фойдаланиш лозим.
Дарс жараёнида қайси инновацион технологияларни қўллашни
ўқитувчининг ўзи белгилайди, бунинг учун аввало дарс сценарийси ва
машғулотнинг технологик харитаси ишлаб чиқилиши зарур.
Масалан: “Юқумли касалликлар” фанидан 6 курс тиббий-педагогика
ва даволаш иши факультети талабалар гурухида “Бактериал этиологияли
иситма синдроми билан кечувчи юқумли касалликлар” мавзусида “Баҳс-
мунозара” методини кўриб чиқамиз. Бунинг учун талабалар гурухда
ишлайди ва педагог томонидан мавзуга доир муаммоли савол ёки вазиятли
масала, ёки бўлимда бемор кўриги ўтказилади. Сўнгра педагог томонидан
савол берилади. Масалан: иситма, лимфоаденопатия, гепатоспленомегалия
симптомлари билан намоён бўлувчи касаллик? Гурухдаги талабалар айнан
шу симптомлар билан ўтадиган касалликлар тўплами хақида турли
фикрларни билдиришади. Билдирилаётган барча фикр-мулоҳазалар
тингланади ва педагог бошчилигида тахлил қилинади. Муаммонинг
ечимини хал қилувчи аниқ ва мақбул ечим танлаб олинади. Бу усул
талабаларга ўз фикрларини баён этиш, гурухдаги бошқа талабаларнинг
фикрини эшитишга, баҳслашаётган суҳбатдошини ҳурмат қилишга
ўргатади.
72
Замонавий
технологиялардан
яна
бир
усули
–
ФСМУ
технологиясидан ҳам ўқув жараёнида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу технология ўз ичига мунозарали масалаларни хал этишда, Бахс-
мунозалар ўтказишда, ёки ўқув семинари якунида ўтилган мавзу ва
билимларни талабалар онгида мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилади.
Бунинг учун талабалардан оддий оқ қоғозга ўтилган мавзу якунида шу
мавзу хақида ўз фикрларини аниқ ва қисқа холда ифода этиб, тасдиқловчи
далиллар ёки инкор этувчи фикрларни баён этиш талаб этилади.
Усулни ўтказиш учун педагог ҳар бир талабага ФСМУ
технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғоз варақаларини тарқатади ва якка
тартибда уларни тўлдиришни илтимос қилади. Бу ерда:
- Ф – фикрингизни баён этинг;
- С – фикрингизни баёнига сабаб кўрсатинг;
- М – кўрсатилган сабабингизни асословчи мисол келтиринг;
- У – фикрингизни умумлаштиринг.
Бу метод орқали талабалар бахс мавзусини якка тартибда белгилаб
олади. Якка тартибдаги иш тугагач талабалар кичик гурухларга
ажратилади ва педагог ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган катта
форматдаги қоғозларни тарқатади ва кичик гурухларда ёзилган фикр ва
далилларни умумлаштирган холда катта форматдаги қоғозга ёзишни
таклиф этади. Педагог кичик гурухларнинг ёзган фикрларини жамоа
ўртасида химоя қилишни сўрайди. Бу усул орқали педагог талабаларга
ўтилган мавзуни яхшилаб ўзлаштиришга эришилади.
Бу ўринда педагог ўқитувчилар дарс жараёнида асосий урғуни фақат
таълимнинг ўзига эмас, балки тарбия билан уйғунликда олиб боришлари
лозим.
Демак,
инновацион
технология
усулларидан
фойдаланиб,
ўқувчиларнинг фикрлаш қобилияти ривожлантирилади, муаммоли
вазиятларни хал этишга йўналтиради, касбий фаолиятига қизиқиш
уйғотишга, шунингдек мавзу асосида билим, малака ва кўникмаларни
шакллантиришни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга эришилади.
Фойдаланилган адабиётларрўйхати:
1. Миллий истиқлол – ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар (Ўрта
махсус касб-хунар таълим муассасалари учун қўлланма).-Т.: Янги аср
авлоди, 2001
2. Йўлдошев Ж.Г., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари.-
Т., 2001.
3. Коджаспирова Г.М. педагогика в схемах, таблицах и опорных
конспектах.-М.: Айрис-пресс, 2006.
4. Педагогические
технологии. Учебное пособие/Авт. Сост.
Т.П.Сальникова – М.: ТЦ Сфера, 2005
73
Do'stlaringiz bilan baham: |