448
этиш мақсадида инновацион технологияларни қўллашга асосланган
таълим шаклларидан фойдаланила бошланди. Кадрлар тайёрлаш миллий
дастурида кўрсатиб ўтилганидек, «таълим жараёни барча даражада
компьютерлаштирилади ва ахборотлаштирилади,
шунингдек, замонавий
ахборот технологиялари базасида таълим жараёнининг ахборот таъминоти
ривожлантирилади».
Инновацион технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш учун
ўқитувчи нафақат ахборот технологияларидан фойдаланиш малакасига эга
бўлиши, балки, ахборот узатиш ва қайта ишлаш маҳоратини тўла
эгаллаши, айни пайтда таълим олувчиларда ахборот маданиятини
шакллантира олиши лозим.
Ҳозирги кунда янги таълим парадигмаси олий таълим муассасалари
ўқитувчилари билим, кўникма ва малакаларини – ўқитишнинг
ахборот
бериш даражасидан шахс шаклланишидаги ривожланишини бошқариш
даражасига кўтаришдан иборат бўлади. Демак, бу жараёнда ахборот
технологияларининг алоҳида ўрни бўлиб, у таълим тизимини сифат
жиҳатдан янги босқичга кўтаришда етакчи восита ҳисобланади, ҳамда
давлат, меҳнат бозори ва жамият эҳтиёжларига энг адекват (мос) тарзда
жавоб беради.
Бугунги кунда таълимнинг индивидуаллигини таъминлаш, таълим
олувчига
вақт ва
фазо жиҳатидан қулайлик яратувчи воситалардан бири
бу
электрон китоблардир. Таълим беришнинг мазкур воситаси мустақил
таълим
олишга,
таълим
олувчиларнинг
билим
фаолиятини
шакллантирувчи асосий элемент ҳисобланади.
Дарсликларнинг янги авлоди - электрон
дарсликларни яратиш ва
таълим жараёнида қўллаш амалиётга татбиқ қилинмоқда. Электрон
дарсликларнинг одатий нашрлардан бир қанча афзалликларга эга.
Биринчидан маълумотларни янгилаш ва тарқатиш жуда қулай.
Иккинчидан катта ҳажмдаги маълумотларлар орасидан керакли
маълумотларни излаш жуда қисқа вақт оралиғида амалга оширилади.
Электрон дарсликлар масофа билмайди. Дунёнинг исталган чеккасидан
туриб маълумотлар билан танишиш мумкин.
Электрон
дарсликлар
билим
олувчиларнинг
тасаввурини
кенгайтиришга,
дастлабки
билимларини
ривожлантиришга
ва
чуқурлаштиришга,
қўшимча
маълумотлар
билан
таъминлашга
мўлжалланган бўлиб, билим олувчиларга мустақил ва эркин фикрлаш,
олинган билимларини босқичма — босқич бойитиш, мукамаллаштириб
бориш, мустақил
таълим олиш, янги билимларни ўқув адабиётлардан
излаб топиш кўникмаларини ҳосил қилишни таъминлайди.
Электрон дарслик анъанавий дарсликдан кўра «бир мунча юқори
интеллектга» эга бўлиши зарур, чунки компьютер ўқитувчи фаолиятининг
бир нечта қирралари (зарур ҳолда ва керакли жойда маслаҳат бериш,
эгалланган билимларни мусаҳкамлашга ёрдам бериш ва ҳ.к.) ни имитация
449
қилиш имкониятига эга. Шу билан бирга у ўрганилаётган фан бўйича
зарур (қўшимча маълумотлар) ўқув материалларини тўлалигича қамраб
олган бўлиши зарур. Фақатгина фан бўйича тўла ўқув маълумотларигина
электрон дарсликнинг муваффақиятини таъминлаши мумкин. Электрон
дарсликдаги «интеллектуал қирра»нинг мавжудлиги эса унинг оддий
дарслик олдидаги камчилиги (фақатгина компьютерда фойдаланилиши)
ўрнини босиши билан бир пайтда унга қўшимча имкониятлар (зарур
маълумотларни тезкор суратда излаш, ихчамлилик, ва ҳ.к.) яратади.
Электрон дарсликнинг сифати ўқитувчининг шахсий билим савияси,
ушбу фан учун муаллифлик услуби,
педагогик, психологик ва методик
ёндошувига боғлиқ.
Мутахассисларнинг фикрича инсоннинг эшитиш аъзоларига нисбатан
кўриш аъзолари ёрдамида беш маротаба кўп маълумотларни эслаб қолиш
мумкин. Сабаби эшитиш аъзоларига қараганда кўриш аъзоларидан
олинаётган маълумотлар қайта кодлаштирилмай тўғридан тўғри инсон
хотирасига ўтади ва сақланади. Шунга қарамасдан, олимлари Россиялик
олимлар кўзи ожизлар учун мўлжалланган дунёдаги биринчи дарсликни
такомиллаштириш устида иш олиб боришмоқда.
TASS берган ахборотга
кўра, Тьюмен давлат университетининг ходимлари бир вақтнинг ўзида
ўқувчи ва ўқитувчига хизмат қиладиган, интернетдан фойдаланиш
имкониятини тақдим қиладиган модулли қурилмани яратишган.
Механизмга “СИОЛЛ” (инглиз тилидаги “See all”) номи берилган
бўлиб, ундаги модуллар ўзаро симсиз алоқа ёрдамида боғланади. Кўзи
ожиз ёки яхши кўрмайдиган инсонлар учун ўрганиш жараёнини максимум
даражада қулай қилиш мазкур қурилмани яратишдан кўзланган асосий
мақсаддир.
Тизим кўзи ожиз инсонларга ўқиш ва ёзиш кўникмасини самарали
ҳосил қилиш, матнни юбориш ва сақлаш, шунингдек,
масофадан туриб
топшириқни текширишга ёрдам беради.
“Фойдаланувчи
флеш-модульни
дарсликка
киритгач,
дастур
ахборотни Брайл шрифтига ўгиришни бошлайди. Шундан кейин маълумот
Брайл шрифтида “Ўқиш” бўлимига чиқарилади. Махсус грифель эса кўзи
ожизларда ёзиш кўникмасини ривожлантириш учун алоҳида бўлмада матн
териш имкониятини тақдим этади. Шубҳасиз, бундай технологиялар кўзи
ожиз одамларнинг янада самарали равишда маълумот ўзлаштиришига
кўмаклашади.