Чакана савдо фирмаларининг турлари 4 та мезон билан фарк килади:
дуконнинг жихозлари
мижозга хизмат курсатиш даражаси
товар ассортименти савдода хизмат курсатиш характерига кура фаркланади
Ўзини-ўзи текшириш учун саволлар
Товарнинг иқтисодий кўчиб ўтиши нимани англатади, унинг табиий кўчишдан фарқи нимада?
Сотув маркетингининг асосий вазифалари қандай?
Логистика ёрдамида сотувни қандай қилиб бошқариш мумкин?
Воситачиларнинг асосий функциялари қандай?
Эксклюзив, селектив ва интенсив сотув турларини қўллаш шартларини санаб беринг.
Дистрибьюторлар, дилерлар, мустақил савдогарларнинг функциялари қандай?
Товар ҳаракати жараёнида муносабатларни бошқариш тамойиллари қандай?
Улгуржи савдонинг моҳияти нимада?
Улгуржи савдонинг ташкилий шаклларини санаб беринг.
Чакана савдога тавсиф беринг.
13-МАВЗУ: МАРКЕТИНГДА КОММУНИКАТСИЯ СИЁСАТИ
Коммуникациялар шакли
Реклама
|
Ғоялар, товарлар, хизматларга қизиқишни қўллаб-қувватлаш ёки шакллантириш ва уларни харид қилишга ундаши кўзда тутилган, пули тўланган, ўз қиёфасини йўқотган ахборот.
|
Паблик рилейшнз
|
Фирма имиджи ва унинг маҳсулотлари хақида ижобий фикрлар шакллантириш мақсадида ташкил қилинган фаолият.
|
Паблисити
|
Оммавий ахборот воситаларида компания, унинг товар ёки хизматлари хақида бепул хабар.
|
Тарғибот
|
Кучайтирилган ташвиқот билан биргаликда кузатиладиган фикрлар, ғоялар, таълимотлар, қарашлар, назариялар тарқалиши.
|
Сотувни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар
|
Магазинлар ва улгуржи савдогарларни товарга эга бўлиш, харидорларни эса – уни сотиб олишга ундаши кўзда тутилган бир вақтда содир бўладиган ҳаракатлар.
|
Тўғридан-тўғри маркетинг
|
Муайян истеъмолчи билан тўғридан-тўғри, бевосита ёки почта орқали алоқани кўзда тутадиган, турли реклама воситалари ёрдамида товарни сотиш тизими; одатда ундан зудлик билан тўғридан-тўғри реакция олишга йўналтирилади.
|
Шахсий сотув
|
Товар ёки хизматни уни харид қилишга ундаш мақсадида оғзаки тақим этиш (тўғридан-тўғри маркетинг варианти)
|
Сотув жойида реклама
|
Бевосита савдо жойининг ўзида жойлаштирилган, турли воситаларда намойиш этилган реклама хабари.
|
Мерчендайзинг
|
Чакана савдо жойларини расмийлаштириш, товар ассортиментини қўллаб-қувватлаш ва савдо расталарида жойлаштириш, савдо корреспондентларини рағбатлантир бўйича фаолият.
|
Коммуникация шаклларини ишлаб чиқиш босқичлари
Ҳаракатланиш таъсири иерархияси
Харидорнинг харид қилишга тайёрлик ҳолати
|
Бошқарув муайян мақсадлари
|
Ҳаракатланиш элементлари
|
А нглаб олиш
Билиш
|
Ахборот тақдим этиш
|
Реклама, ижобий жамоатчилик фикри яратиш, витриналар
|
И жобий муносабат
Афзал кўриш
|
Ижобий муносабатлар ва ҳиссиётлар яратиш
|
Турли ахборот воситаларида реклама, савдо персоналидан фойдаланиш, намойишлар
|
И шонтириш
Харид
|
Мақсадларни сақлаш ва рағбатлантириш
|
Витриналар, почта орқали мулоқот, намойишлар, савдо персоналидан фойдаланиш, оғзаки ахборот бериш
|
Маркетинг коммуникациялари воситалари
2-илова (12.1)
Реклама агентлиги вакилига саволлар рўйхати:
Сизнинг агентликда қайси коммуникация турлари фойдаланилади?
«Бриф» нима ва унинг мазмуни нимада?
«Бренд» истеъмолчилар учун нимани, ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар учун нимани англатади?
Ўзбекистонда рекламанинг айрим терлари замонавий динамикаси қандай?
Нима учун паблисити қўллаш маълум бир рискка эга?
Нима деб ўйлайсиз, тўғридан-тўғри маркетингни қўллаш қайси товарлар учун кўпроқ тўғри келади?
Давлат реклама фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солишнинг қайси асосий тамойилларидан фойдаланади?
Сизнинг агентликда реклама бюджетини ҳисоб-китоб қилишнинг қайси асосий усуллари фойдаланилади?
Сизнинг агентлик ўз фаолиятида қайси муаммоларга дуч келади?
Реклама бюджети қандай ишлаб чиқилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |