Шахсий самарали коучинг – ўйинчини руҳлантириш, ўйинчини энергия билан тўлдириш, унга ўзини-ўзи ривожлантиришга ҳамда унинг унумдорлигини ривожланишига ёрдам бериш саъати ва амалий кўникмасидир.
Лайф-коучинг – персонал ривожланиш бўйича мутахассис билан одамни, унинг талабларига мос равишда зарур натижа олгунга қадар қўллаб-қувватлаш ва узатиб боришда ифодаланадиган мижос орасида касбий ўзаро муносабатда бўлиш тизимидир.
Раҳбар учун коучинг, одатда бу алоҳида бизнес-вазифалар бўйича раҳбар учун махсуслаштирилган тор, яъни: янги бизнес, бизнесни ўзгартириш, бизнесда молия, корпаратив стандартларни ривожлантириш, танлаш ва чет эл тажрибасини олиш, фойдали ҳамкорлик, ишчан муносабат ўрнатиш, маркетинг, пресонални бошқариш, самарали ташвиқот, қимматли стратегия ва бошқа коучинглардир.
Шахсий самарали коучинг. Босқичлари:
Шахсий самарали коучинг одам томонидан ўзининг муваффақият мақсадини ангалшдан бошланади. Шахсий муваффақият мақсадини ривожлантириш учун зарур бўлган учта йўналиш акслантирилиши мумкин:
Биринчиси – оила, саломатлик, қизиқиш масалаларни ўз ичига олган шахсий ривожланиш
Иккинчиси – касбий ёки ижтимоий доира, буларнинг ҳаммаси ҳунар, касбий муваффақият, бозордаги қўшимча нарх қўшилиши билан боғлиқ.
Учинчиси – ижодий йўналиш, бу сиз нимада ажойибсиз, бу ер юзидаги барча одамлардан сизнинг фикрингиз, умуман турли нарсаларда ифодаланади, масалан, чўққиларни енгиш ёки минерал сув бутулкасининг қопқоғини йиғиш.
Шахсий муваффақиятнинг мақсади ифодаланиши билан, биз “Шахсий ривожланиш режаси” номли кейинги босқичга ўтамиз. Мақсадга мувофиқ ҳолда унга эриши учун қилинадиган юз қадамни ёзиш зарур. Мақсад бир йилга, икки йилга, уч йилга, беш йилга мўлжалланиши мумкин. Бу ерда чегара муҳим эмас.
Учинчи қадам – бу ашёлардир. Дунёдаги ҳамма нарса ривожланиш ашёсидир, ҳатто яқинларни парвариш қилиш ва ялқовлик ҳам. Бу ашёларни кўриб чиқиш ва фойдаланишни билиш керак. Шу ерни ўзида одам ўзининг қобилиятини ва малакаларини фойдаланишга кўникиб қоганлигини кўриш керак.
Кейинги қадам – қадр-қимматдир. Тизимли коучингда биз ўзида мақсад, қиммат, жараён, ашё ва натижа каби тушунчаларни мужассамлаштирган аниқ шахс моделидан фойдаланамиз
Шахсий самарали коучингнинг кейинги босқичи - кўриниб турган хулқ-атвор ва унинг ролларда, ниқобларда ва архетипларда намоён бўладиган ишдир.
Шахсий самарали тизимли коучингнинг кейинги босқичи – қадриятлар – ишонтириш ва дунёқараш блоклари билан яқиндан алоқадор.
Шахсий самарали тизимли коучингнинг финалида беш – етти йил олдинга ва ҳаётий циклларни дастурлаш ва қайта дастурлаш билан ишлаш боради.
Энг фойдали коучинг саволлари қуйидагилар бўлиши мумкин:
Яна нима?
Агар Сиз жавобни билганингизда нима дердингиз?
Сизга ва бошқаларга қандай оқибатлар бўлиши мумкин?
Сиз қандай мезонлардан фойдаланаяпсиз?
Бунда сизга нима энг қийин?
Ашар сизнинг ўрнинггизда бошқа киши бўлганда, Сиз унга нима маслаҳат берган бўлар эдингиз?
Сиз билан энг ақлли одам билан мулоқотни тасаввур қилинг. У сизга нима қилишни айтар эди?
Мен кейин нима қилишни билмайман. Сизчи?
Агар шундай қилсангиз Сиз нимада ғалаба қозонасиз?
Агар кимдир бошқа киши шундай деган бўлса, Сиз нимани сезган бўлар эдингиз?
Сиз нима қиласиз?
Сиз буни қачон бажармоқчисиз?
Бунда Сиз ўзингизни мақсадингизга эришасизми?
Йўлингизда қандай тўсиқлар бўлиши мумкин?
Бу ҳақида ким билиши керак?
Сизга қандай ёрдам керак?47
Do'stlaringiz bilan baham: |