Педагогик технология- режалаштирилган ўқитиш натижаларига эришиш жараёни тавсифи. (И.П.Волков).
Педагогик технология- илмийликка асослангани ҳолда, вақти ва маконга нисбатан дастурлаштирилган, олдиндан аниқ белгиланган натижага олиб келувчи, педагогик жараёнларга оид компонентларнинг барчасини бирдек ишга сола олувчи тизимдир. (Р.Жўраев)
Педагогик технология- таълим мақсадларига ва шахснинг ривожланишига қаратилган педагогик фаолиятни муттасил равишда ривожлантириш тизимини лойиҳалашдир. (Н.Азизхўжаева)
Педагогик технология- дунё фан-техника тараққиёти талаблари асосида кадрлар тайёрлаш сифат самарадорлигини таъминлаш мақсадида ўқитувчи ва ўқувчининг интеллектуал имкониятлари, маҳорати илғор педагогик тажрибалар, фан ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия жараёнини модернизация қилиш, лойиҳалаштириш, олдиндан режалаштирилган, юқори натижага эришиш кафолатидир. (О.Мусурманова)
Педагогик технология- таълим шаклларини такомиллаштириш вазифасини кўзлаган ўқитиш ва бошқаларни ўзлаштиришнинг барча жараёнларини техника ва инсон омилларида, уларнинг биргаликдаги ҳаракатлари воситасида яратиш, татбиқ этиш ва аниқлашнинг изчил методи демакдир. (ЮНЕСКО)
Педагогик технология атамасига берилган юқоридаги таърифлар “ЮНЕСКО” таърифидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилган бўлиб, барчасининг негизида ўқув ва тарбия жараёнининг натижаларини аниқ башорат қилган ҳолда уни лойиҳалаштириш ва юқори самарадорликка эришишнинг кафолати ётади.
Таълим тизими истеъмолида “Педагогик технологиялар”, “Замонавий педагогник технологиялар”, “Илғор педагогик технологиялар” каби атамалардан фойдаланилмоқда. Ушбу тушунчаларнинг мақсад ва мазмуни бир хил бўлсада, уларнинг хусусий ишлатилиш жараёни турлича бўлиши мумкин.
Педагогик технологиялар таълимни ташкил этишнинг анъанавий шаклларига нисбатан қуйидаги концептул ижтимоий характердаги имкониятларни яратилиши билан характерланади:
- Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида ҳукуматимиз ва давлатимизнинг маънавий, жисмоний камол топган, эркин ва мустақил фикрлайдиган, республикамизни жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига муносиб ҳисса қўшадиган, илғор техника ва технологияга оид билим, кўникма ва малакага эга бир нечта касб сирларини эгаллаган чет тилларда эркин сўзлаша оладиган, рақобатбардош мутахассисларни тарбиялаш бўйича олиб борилаётган муҳим чора-тадбирлар муваффақиятли амалга оширилади.
- замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологгияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини амалиётга жорий этиш учун шарт-шароит имкониятлар яратилади;
- замонавий ўқув-услубий материаллардан фойдаланиш замирида таълим-тарбия жараёни пухта режалаштирилади, башоратланади, лойиҳалаштирилади, натижа кафолатланади;
- таълим-тарбия жараёни субъектлари мавжуд илмий-назарий, методик захиралариданоқилона фойдаланадилар, вақтни унумли сарфлайдилар, педагогик ижодий фаолият вужудга келади, коммуникатив компетентлиги намоён бўлади;
- жамоада иқтисодий-маънавий муҳит барқарор бўлади, уни инновацион бошқаришга эришилади;
- “Ўқитувчи глобал интернет тармоғи, мультимедиа тизимлари ва масофадан ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда, замонавий инновацион педагогика, ахборот коммуникация технологияларини эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига фаол татбиқ этиш” бўйича ўз касб маҳоратини, илмий-педагогик фаолиятини доимий ошириб боришга маъсулият билан ёндошади.
Педагогик технологияни ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
дарс жараёнида бериладиган материалларнинг илмий-назарий қимматга эгалиги;
ўқув тарбия жараёнини пухта лойиҳалаштирилиши, дастурланиши;
ўқитувчи ва ўқувчида субъект-субъект сифатидаги коммуникатив қобилиятининг тўлиқ сафарбар этилиши;
ў
Ижодий фаолият – бу ўқитувчи ва ўқувчидаги аниқ ягона мақсадга қаратилган руҳий, интеллектуал салоҳият, қобилият, маҳоратни бирлаштириш замирида илмий кашфиётлар, ихтиролар яратиш демакдир.
қув тарбия жараёнида ўқитувчи ижодкорлиги, касбий компетентлиги, ташаббускорлиги, наваторлигининг яхлит намоён этиши юзасидан умумпедагогик, психологик ҳамда ўқув фани чуқур билимга, амалий тайёргарлик бўйича билим, кўникма вамалакаларга эга бўлиши;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишга инновацион ёндошув, АКТдан унумли фойдаланиш,янги ва замонавий таълим технологияларнинг амалиётда татбиқ этилиши;
таълим-тарбия жараёнини инновацион бошқариш ва унга раҳбарлик;
таълим-тарбия мақсадига етиш, юқори натижани қўлга киритиш учун инсон имкониятлари билан техник қувватнинг якдил харакатга келтирилиши;
ҳар бир технологиянинг методи жиҳатдан индивидуаллиги лекин методологиянинг кўзлаган мақсаднинг бир хиллиги, педагогик муваффақиятларнинг кафолатланганлиги;
“ўқув тарбия жараёни такрорланувчанлигини таъминланиши ва тезкор қайтувчан алоқанинг мавжудлиги”;
педагогик фаолиятнинг қизиқарлилиги, синфнинг ёппасига фаоллигини таъминланиши, ўқувчи билимини тўлиқ намоён этишга, қобилиятини рўёбга чиқаришга қаратилганлиги, вақтдан унумли фойдаланилиши, ҳар иккала субъектнинг ўз устида ишлаш мотивининг юқорилиги;
ўқувчидаги билиш фаолиятини, ўзлаштириш даражасини самарадорлигини таъминлашга йўналтирилганлиги билан характерланади.
Педагогик технологияларнинг негизида ўқувчи ва ўқитувчининг ижодий педагогик фаолияти ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |