Аффектив (ҳиссиётли-қадриятли)соҳа. Бунга, илмий-назарий билимларни оддий идрок этиш, уларни чуқур ўзлаштириш ва ўз муносабатларини баён этиш босқичларидан то ўқитиувчининг атроф-муҳитга, бўлаётган воқеа-ходисаларга нисбатан ҳиссий-шахсий нуқтаи-назарини шакллантирувчи мақсадлар мажмуаси киради. Ўқувчининг у ёки бу нуқтаи назарга, воқеа-ходисага қизиқиш, ўз муносабатини билдириши, моҳиятан англаб етиши, хулоса чиқариши, қарор қабул қилишини шакллантириш каби мақсадлар шулар жумласидандир.
Бу ўринда ҳиссиётни ижобий натижа учун йўналтириш, уни жиловлай билиш, қўйилган мақсадга етиш учун заминдир. Аффектив мақсадлар шахснинг ички ҳиссий ҳолати, ривожланиш даражаси билан боғлиқ. Бу таксаномия асосан тарбия натижасини ташхислашда қўлланилади.
Психомотор (харакатга оид) соҳа. Бу ўқитувчининг психологик, маънавий хатти-харакатини мақсад сари йўналтириш билан боғлиқ ҳолатдир. Яъни, унга ҳаракат йўналишини онгли равишда бошқариш, ҳаракатларнинг ўз ўрнида, ўқитувчи-ўқувчи этекети доирасида бўлишини таъминлаш, чаққонлик, актёрлик маҳоратини намоён этиш, тартибли, эстетик ҳаракатни мувофиқлаштириш шакллантиришга оид мақсадлар киради.
Психомотор соҳа ўқув мақсадлари аниқ намоён бўладиган ҳатти-харакатлар билан характерланади. Б.Блум таксаномиясининг таркибий қисмлари: билиш,тушуниш, қўллаш, анализ, синтез, баҳолаш кабилардан иборатдир.
Билиш- илмий-назарий билимларни ғоялар, аниқ далиллар, хулоса ва тавсиялар, амалий тажриба асосида хотирада сақлаб қолишдан иборатдир. Эгалланган билим такрор алаш замирида мустаҳкамланади, дарсликдан ташқари услубий, ўқув қўлланмалар, ОАВ, интернет материаллари воситасида тўлдирилади, бойитилади. Билиш маънавий комиллик пойдеворидир. Б.Блум таксаномияси бўйича когнитив соҳада қуйидаги талабларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:
илмий-назарий далиллар, атамаларни билиш;
далилларни танлаш ваанглаш усулини билиш;
воқеа-ходисаларнинг тараққиёт динамикасини билиш;
гуруҳлаш, табақалаш, туркумлашни билиш;
назорат қилиш, хулосалаш, баҳолаш мезонлрини билиш;
қўлланиладиган усул ва йўлларнибилиш;
воқеа-ходисалар бориши, натижаси, моҳиятини олдиндан башоратлашни билиш;
эгалланган назарий билимларни амалий фаолиятда қандай жараён ва ҳолатда қўллашни билиш.
Тушуниш- дарс жараёнида ўрганиладиган назарий тушунчаларни мазмун ва моҳиятини онгли равишда англаш, уларга нисбатан ўз муносабатини шакллантиришдир. Шунингдек, ўқувчи томонидан эгалланган назарий билимларни оғзаки ёки ёзма равишда тушунтириб бериш, баён этиши, воқеа ва ходисаларнинг бориши натижаси, оқибатини олдиндан тасаввур этиш, шунга қараб ўз-ўзининиг фаолиятини алгоритмлаштиришдан иборатдир.
Қўллаш- ўрганилган материалларни зарур вазият бўлган вақтда қўллашдан иборатдир. Бунга ғоялар, тушунчалар, қонун-қоидалар, атамалар, методлар, қонуниятлар, тамойиллар, хулоса ва тавсиялар амалда қўллаш назарда тутилади. Бу ўқув мақсадлари таксаномиясининг материалини билиш, т
Ўқув мақсадлари аниқ белгилангач унга монанд назорат топшириқлари ҳам ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, унинг шакллари хилма-хилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |