Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/15
Sana23.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#129749
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Kenjayev Murodjon

Амалий машғулот № 7 хисоботи. 
Автосервис корхоналари устахоналарида бажариладиган ишларни 
ўрганиш 
 
1.Ишдан мақсад: 
Автосервис корхоналари устахоналарида бажариладиган ишларни ўрганиш.
2.Амалий машғулотни ўтказиш жойи ”А ва АХ” кафедраси сана 
26.11.2020й . 
 
3.Умумий маълумотлар
Автомобилларга тўла равишда хизмат кўрсатувчи корхоналарда 
қуйидаги ишлаб чиқариш бўлинма ва устахоналар ташкил этилади: 
-автомобилларни ювиш ва қуритиш; 
-автомобилларни хизматга қабул қилиш ва уларни эгасига топшириш; 
-махсус диагностика; 
-техник хизмат кўрсатиш постлари; 
-таъмирлаш, агрегатларни алмаштириш постлари; 
-кузов элементлари (эшиклар, капотлар, бамперлар ва ҳ.к.)ни таъмирловчи 
постлар; 
-автомобил, агрегат, асбоб ва жиҳозларини таъмирловчи махсус
устахоналар (агрегатлар, узел ва деталларини таъмирловчи; ғилдираклар ва 
шиналарга хизмат кўрсатувчи; аккумуляторларни таъмирловчи ва зарядка 
қилувчи; электр жиҳозларига хизмат кўрсатувчи; моторнинг ёнилғи 
таъминлаш тизими асбоблари: карбюратор, ижектор, бензонасос ва ҳ.к.га 
хизмат кўрсатувчи; кузовни таъмирлаш комплекси: тунукасозлик, 
пайвандлаш,арматура, бўяшга тайёрлаш, бўяш ва қуритиш ва бошқалар. 
Автомарказлар ва АСКларда маъмурий-маиший хоналар қатори 
мижозлар учун алоҳида хона, эҳтиёт қисмлар омборлари ва савдо дўконлари, 
салонлари бўлиши шарт.
Автохалокат ёки занглаш, чарчаш ёки эскириш натижасида шикастланган 
кузовлар кузовларни таъмирлаш устахонасида таъмирланади. Ушбу устахона 
автосервис корхонасидаги барча устахоналардан энг каттаси бўлиб, ундаги 
ишларнинг ҳажми ва мураккаблиги кўп вақтни талаб этади. Шунинг учун 
бу устахонанинг майдони энг катта, ундаги ишчиларнинг сони нисбатан кўп


бўлади. Кузов устахоналари автомарказларда, йирик АТХКСлари ва 
шунингдек, шикастланган кузовларни тиклашга ихтисослашган махсус 
станцияларда ташкил этилади. 
Кузов устахоналари бир неча мустақил ишлаб чиқариш участкаларидан, 
чунончи: 
-тунукасозлик; 
-бўяшга тайёрлаш; 
-бўяш ва қуритиш; 
-арматураларни таъмирлаш мажмуидан иборат.
Ишлаб чиқариш бинолари ва устахоналаридан ташқари технологик 
жараёнларнинг узлуксиз ва тўхтовсизлигини таъминловчи элементлардан 
бири омбор хўжалигидир. Уни барпо этиш ва фаолиятини ишлаб чиқариш 
жараёнлари талаблари асосида ташкил этиш, айниқса, муҳимдир. 
Омбор хўжалигининг таркиби, уларда сақланадиган захиралар ҳажми ва 
хиллари, автосервис корхоналарининг турлари ва ишлаб чиқариш қувватига 
боғлиқ бўлади. 
Автомарказ ва АСКларнинг омборларида қуйидаги захиралар 
сақланади: 
- сотиладиган автомобиллар; 
- автомобилларга эҳтиёт қисмлар; 
- алмаштириладиган (янги ва таъмирланган), алмашилган автомобиллар 
агрегатлари ва узеллари; 
- таъмирлаш 
материаллари (лок-бўёқлар, электродлар, кислород 
баллонлари, кислоталар, карбидли бочкалар, турли металлар ва ҳ.к.); 
- ёнилғи-мой материаллари; 
- асбоб-ускуналар; 
- шиналар; 
- автомобилларнинг турли хил ашёлари. 
Автомобиллар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг ишлаб чиқаришга 
сарфланадиган ва сотиладиган қисмлари учун алоҳида омборлар ёки умумий 
захира омборларини ташкил этиш мумкин. 
Эҳтиёт қисмлар ва агрегатлар сақланадиган омбор автомобилларга ТХК 
ва жорий таъмирлаш постларига яқин жойлашган бўлиши зарур, чунки улар 
ўзаро технологик боғланганлар. Лок-бўёқ, кузов деталлари, пайвандлаш 
материаллари, кислород баллонлари, юпқа металл листларини ва шунингдек, 
шикастланган кузовлари тикланаётган автомобиллар ашёларини сақлаш 
омбор-лари кузовларни таъмирлаш участкасида ёки унинг ёнида 
жойлаштирилади. 
Енгил ўт олувчи материаллар ва кислоталар (лаклар, бўёқлар, сульфат 
кислотаси, сульфат ва хлорид кислотаси) ажратилган ҳолда, алоҳида ёнғинга 
чидамли хоналарда сақланади. Кислоталар юмшоқ тагликларга ўрнатилган 
шиша идишларда, алоҳида ажратилган хоналарда сақланади.
Шина омборларида янги, айрим ҳолларда таъмирлашга топширилган ва 
таъмирланган шиналар ҳам вертикал ҳолатда сақланади. Бу омбор ҳам 


шиналарни таъмирлаш участкаси ёнида жойлашуви мақсадга мувофиқ 
хисобланади.
Шиналар ҳам 2 қаватли пештахталарда тик турган ҳолда сақланади. 
Камералар озроқ дам берилган ҳолатда илгакларда сақланади. Улар вақти-
вақти билан бир оз айлантирилиб турилади. Шиналар омбори қоронғи бўлиб, 
у ерда ҳаво ҳарорати −10С t  +20C ва намлиги 50-60% оралиғида бўлиши 
керак. Шиналарни сақлаш хоналарига ёруғлик нуридан ҳимоялаш учун махсус 
ойнали деразалар ўрнатилади. Резина материалларни сақлаш омборларида 
уларга салбий таъсир этувчи материаллар (керосин, бензин, скипидар, мой) 
билан биргаликда сақлаш тақиқланади. 
Таъмирлаш учун ишлатилувчи хом резиналар ёғоч тиқинга эга бўлган 
ўрамларда пештахта устида сақланади. Таъмирлаш учун ишлатиладиган елим 
ёпиқ ойнали идишда сақланади. 
Омбор хўжалигини тўғри ташкил этиш ундаги сақланаётган моллар 
ҳисоботини тўғри ва аниқ олиб боришни таъминлайди. Бунда 
компьютерлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish