4.1. Автотранспорт воситалари сервис корхоналарининг турлари.
Жадвал-1
№
Автотранспорт воситалари сервис корхоналари турлари
1.
Тижорий сервис: автосавдо марказлари, автосалонлар, эҳтиёт қисмлар
дўконлари
2.
Техник сервис: автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари
3.
АЁҚШ, сақлаш жойлари
4.2. Ёнилғи қуйиш шоҳобчалари корхоналаринг турлари.
Жадвал-2
№
Ёнилғи қуйиш шоҳобчалари корхоналари турлари
1.
Шаҳардаги,
2.
Йўл ёқасидаги
3.
Кўчма
4.3.Автомобилларни сақлаш усуллари.
Жадвал-3
№
Автомобилларни сақлаш усуллари
1
Ёпиқ, иссиқ бинода;
2
Ёпиқ, иситилмайдиган бинода;
3
Ярим очиқ, очиқ айвонда;
4
Очиқ майдонда
5.Хулоса.
Ушбу амалий машғулотда биз автосервис корхоналарининг турларини,
автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчалари, автомобилларни сақлаш
жойларини ўргандик
- автосервисда ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш шаклини ташкил этиш.
Тижорий хизмат дейилганда эса аҳолини автомобиллар, эҳтиёт қисмлар,
автоматериаллар ва автоанжомлар билан таъминлаш, савдо ва реклама қилиш
ва умуман бу соҳанинг бизнес сифатидаги фаолияти тушунилади, чунончи:
- автомобиллар, эҳтиёт қисмлар, автоанжомлар билан савдо қилиш;
- автомобилларни ёнилғи-мой материаллари билан таъминлаш;
- мижозлар автомобилларини комиссион усулда сотиб бериш;
- автотехник экспертиза хулосалари чиқариш;
Мижозлар учун қулайликлар яратиш ва ахборот етказиш дейилганда:
- мижозлар учун турли маиший хизматлар ва қулайликлар ташкил этиш
(кафе, бар, чойхона ва ҳ.к.);
- мижозларни автосервис ахбороти билан таъминлаш;
- техник маслаҳатлар ташкил этиш;
- кўрсатиладиган хизмат турларини реклама қилиш;
- мижозлар билан доимий алоқалар ўрнатиш, уларнинг талаблари,
фикрлари ва таклифларини ўрганиб, ўз фаолиятида ҳисобга олиш ва
бошқаларни кўзда тутади.
Барча турдаги сервис корхоналарида, асосан катта қувватли автосервис
корхоналари, техник хизматнинг қуйидаги турлари амалга оширилади:
автомобилларни сотишолди техник хизмати, кафолат даврида ва ундан
кейинги даврда техник хизмат, мижоз буюртмаси асосида бажариладиган
қўшимча техник ишлар.
Сервис кўрсатишнинг технологияси, яъни ишларнинг бажарилиш кетма-
кетлик тартиби ишлаб чиқилар экан, бу технология мақсадга мувофиқ, кам
чиқимли ва самарали бўлиши талаб этилади. Шу билан бир вақтда ишлаб
чиқилган ва амалдаги технологик жараён қуйидаги талабларга жавоб бериши
лозим:
- содда ва қулай бўлиши;
- ҳаммабоплиги;
- ишларни якунлашга имкон бериши;
- хавфсизлиги;
- механизация, автоматлаштириш ва компьютерлаштириш воситаларини
кенг қўллашга имкон бериши.
Ҳаммабоп технология дейилганда унинг кўп маротаба бошқа сервис
корхоналарида ҳам қўллаш имконияти мавжудлиги тушунилади,
универсаллиги дейилганда турли моделдаги, русумдаги автомобилларга
хизмат кўрсатишда ҳам шу технологияни қўллаш мумкинлиги тушунилади.
Технологиянинг якунланганлиги эса автомобил ҳар бир ишлаб чиқариш
бўлимларидан ўтган пайтда шу бўлимда мўлжалланган барча ишларнинг тўла
бажарилиши зарурлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: