бўлади. Кузов устахоналари автомарказларда, йирик АТХКСлари ва
шунингдек, шикастланган кузовларни тиклашга
ихтисослашган махсус
станцияларда ташкил этилади.
Кузов устахоналари бир неча мустақил ишлаб чиқариш участкаларидан,
чунончи:
-тунукасозлик;
-бўяшга тайёрлаш;
-бўяш ва қуритиш;
-арматураларни таъмирлаш мажмуидан иборат.
Ишлаб чиқариш бинолари ва устахоналаридан ташқари технологик
жараёнларнинг узлуксиз ва тўхтовсизлигини таъминловчи элементлардан
бири омбор хўжалигидир. Уни барпо этиш ва фаолиятини ишлаб чиқариш
жараёнлари талаблари асосида ташкил этиш, айниқса, муҳимдир.
Омбор хўжалигининг таркиби, уларда сақланадиган захиралар ҳажми ва
хиллари, автосервис корхоналарининг турлари ва ишлаб чиқариш қувватига
боғлиқ бўлади.
Автомарказ ва АСКларнинг омборларида қуйидаги
захиралар
сақланади:
- сотиладиган автомобиллар;
- автомобилларга эҳтиёт қисмлар;
- алмаштириладиган (янги ва таъмирланган), алмашилган автомобиллар
агрегатлари ва узеллари;
-
таъмирлаш
материаллари (лок-бўёқлар, электродлар, кислород
баллонлари, кислоталар, карбидли бочкалар, турли металлар ва ҳ.к.);
- ёнилғи-мой
материаллари;
- асбоб-ускуналар;
- шиналар;
- автомобилларнинг турли хил ашёлари.
Автомобиллар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг ишлаб чиқаришга
сарфланадиган ва сотиладиган қисмлари учун алоҳида омборлар ёки умумий
захира омборларини ташкил этиш мумкин.
Эҳтиёт қисмлар ва агрегатлар сақланадиган омбор автомобилларга ТХК
ва жорий таъмирлаш постларига яқин жойлашган бўлиши зарур, чунки улар
ўзаро технологик боғланганлар. Лок-бўёқ, кузов деталлари, пайвандлаш
материаллари, кислород баллонлари, юпқа металл листларини ва шунингдек,
шикастланган кузовлари тикланаётган автомобиллар ашёларини сақлаш
омбор-лари кузовларни таъмирлаш участкасида ёки унинг ёнида
жойлаштирилади.
Енгил ўт олувчи материаллар ва кислоталар (лаклар, бўёқлар, сульфат
кислотаси, сульфат ва хлорид кислотаси) ажратилган ҳолда, алоҳида ёнғинга
чидамли хоналарда сақланади. Кислоталар юмшоқ тагликларга ўрнатилган
шиша
идишларда, алоҳида ажратилган хоналарда сақланади.
Шина омборларида янги, айрим ҳолларда таъмирлашга топширилган ва
таъмирланган шиналар ҳам вертикал ҳолатда сақланади. Бу омбор ҳам
шиналарни таъмирлаш участкаси ёнида жойлашуви мақсадга мувофиқ
хисобланади.
Шиналар ҳам 2 қаватли пештахталарда тик турган ҳолда сақланади.
Камералар озроқ дам берилган ҳолатда илгакларда сақланади. Улар вақти-
вақти билан бир оз айлантирилиб турилади. Шиналар омбори қоронғи бўлиб,
у ерда ҳаво ҳарорати −10С t +20C ва намлиги 50-60% оралиғида бўлиши
керак. Шиналарни сақлаш хоналарига ёруғлик нуридан ҳимоялаш учун махсус
ойнали деразалар ўрнатилади. Резина материалларни сақлаш омборларида
уларга салбий таъсир этувчи материаллар (керосин, бензин, скипидар, мой)
билан биргаликда сақлаш тақиқланади.
Таъмирлаш учун ишлатилувчи хом резиналар ёғоч тиқинга эга бўлган
ўрамларда пештахта устида сақланади. Таъмирлаш
учун ишлатиладиган елим
ёпиқ ойнали идишда сақланади.
Омбор хўжалигини тўғри ташкил этиш ундаги сақланаётган моллар
ҳисоботини тўғри ва аниқ олиб боришни таъминлайди. Бунда
компьютерлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: