воситаларини ўрнатиш, уларни оптималлаштириш ишлари натижасида,
жаҳон ахборот интеграциялашув жараёнига Ўзбекис-
тоннинг жадал суръатда қўшилиши кўзга ташланмоқда.
Шуниям айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги пайтда йилдан-йилга
янги замонавий технологияларнинг яратилиши ва алоқа
тармоқларида қўлланилишда алоқа тармоқларини қуриш қимматга
тушади, трафикларни бошқаришда эса муаммоларни юзага
келтиради. Шунинг учун ҳам бундай алоқа тармоқларини ташкил
қилишда эски технологиялардан янгисига ўтишни таъминловчи,
янги хизмат турларига эга бўлган, иқтисодий томондан арзонга
тушадиган технологияларни қўллаш мақсадга мувофикдир.
Бундай муоммоларни ҳал қилиш учун «EAST TELECOM»
Ўзбекистон-Британия-Россия қўшма корхонаси янги авлоднинг
NGN (Next Generation Network) тармогини яратди. NGN
тармоқлари ягона кенг полосали алоқа канали орқали маълумотларни,
аудио ва видео ахборотларини узатиш имкониятларини
беради.
NGN технологиясининг республикамиз алоқа тармоқларида
қўлланилиши, алоқа сифат кўрсаткичларини жаҳон стандарти
талабига жавоб берадиган погонага олиб чиқмоқда.
NGN технологияси асосида қурилган тармоқ (яъни NGN
тармоқ) универсал тармоқ ҳисобланиб, пакетли коммутация
асосида иҳтиёрий турдаги маълумотларни (товуш, видео, раем,
тевизион кадр ва бошқалар) сифатли, йўқотишларсиз ва юқори
тезликда узатиш имкониятига эгадир. NGN тармоги турли хил
маълумотлар тракти учун керак бўладиган барча хизматларни
таъминлаш имкониятига эгадир, яъни (QoS-Quality of Service)
хизмат кўрсатиш сифати юқори кўрсатгичга эгадир. Назарий
жиҳатдан ўйлаб қаралганда NGN тармоги айни пайтда фойдаланиб
келинаётган Умумфойдаланувчи телефон тармоги (УФТТ-PSTN),
Do'stlaringiz bilan baham: |