Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”


Тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг шарт-шароитлари



Download 0,96 Mb.
bet35/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

Тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг шарт-шароитлари. Тадбиркорликнинг ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумий ижтимоий –иқтисодий шарт-шароитлари ётади.
Биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фойдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўйича маълум хуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Иккинчидан, тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадга мулкчилик хуқуқига эга бўлиши керак. Тадбиркорлик фаолияти мулкдорнинг ўзи томонидан ҳам, унинг мол-мулки асосида иш юритувчи субъект томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Хўжалик юритиш хуқуқи, яъни мол-мулкидан фойдаланиш ва даромадни тасарруф қилиш тадбиркор томонидан такрор ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришининг муҳим шарт-шароитини ташкил қилади.
Маълумки, тадбиркорлик фаолиятининг вазифаси нафақат фойда олишга, балки уни қайси мақсадларда ишлатиш ва самарали сарфлаш йўлларини топишга қаратилади, яъни у истеъмол-тақсимотчи нуқтаи-назаридан эмас, балки юқори рақобатбардошлиликни сақлаб туриш, хўжаликни такомиллаштириш, кенгайтириш ва шу кабиларни амалга оширишга асосланади.
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари.
Ҳозир жаҳонда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ўзига хос томон-ларининг беқиёс даражада бир-бирига қўшилиб кетиши кузатилади. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ижтимоий, умумдавлат мақсадларида фойдаланадиган ва, ниҳоят, жамоа, гуруҳ, хусусий ва шахсий мақсадларда ишлатиладиган турлари мавжуд. Шунга мос равишда тадбиркорликнинг турли-туман: давлат, жамоа, шахсий, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари ривожланади.
Ҳозир жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида давлат тадбиркорлиги мавжуд бўлиб, уларда миллий даромаднинг 20 фоизидан 50 фоизигача давлатлар улушига тўғри келади. Давлат корхоналари кўпинча мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ёки катта капитал қўйилмалар талаб қиладиган тармоқларда тузилади. Масалан, Англияда давлат сектори қора металлургия, кўмир қазиб чиқариш, аэро-космик саноат, алоқа воситалари, темир-йўл транспорти, электр ва газ билан таъминлаш каби соҳаларни қамраб олади. Ривожланаётган мамлакатларда давлат корхоналари миллийлаштирилган чет эл компаниялари базасида асосан саноатнинг кончилик тармоқларида тузилади. Ривожланаётган ва ривожланган кўпчилик мамлакатларда давлат компаниялари саноат фирмалари орасида пешқадам ҳисобланади.
Турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий мақоми турли-туманлиги билан анча фарқланади. Ґатто бирор-бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас.
Юқорида кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат корхоналарини учта гуруҳга бўлиш мумкин:

  • бюджет корхоналари;

  • давлат ишлаб чиқариш корхоналари;

  • аралаш компаниялар;

Ҳозирги кунда корхоналарни ҳиссадорлик шаклда ташкил қилиш жаҳон хўжалиги ва аввало йирик ишлаб чиқаришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. АҚШ, Япония ва Ғарбий Европадаги барча етакчи мамлакатларда ҳиссадорлик жамиятлари саноат, савдо, суғурта иши ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида корхоналарнинг етакчи ташкилий-ҳуқуқий шакли бўлиб қолди.
Акция чиқариш ва уни эркин жойлаштириш ҳиссадорлик муносабатларнинг муҳим томонларидан бирини ташкил қилади.
Акция – бу унинг эгаси ҳиссадорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир. Бундан ташқари, акция корхонани бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини ҳам беради.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish