Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”


– МАВЗУ: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ. ТАДБИРКОРЛИК КАПИТАЛИ



Download 0,96 Mb.
bet34/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

8 – МАВЗУ: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ. ТАДБИРКОРЛИК КАПИТАЛИ ва унинг АЙЛАНМАСИ.
РЕЖА:
1. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш шарт-шароитлари
2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари
3. Тадбиркорлик капиталининг харакати ва унинг босқичлари
4. Тадбиркорлик капиталининг айланиши. Асосий ва айланма капитал


1. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш шарт-шароитлари.
Тадбиркорлик фаолияти иқтисодий фаолиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорликнинг тарихи жуда узоқ ўтмишга бориб тақалса-да, унинг ҳозирги замон тушунчаси XVIII асрда пайдо бўлган ва кўпинча «Мулкдор» ибораси билан бир хил тушунилган.
Кейинчалик реал хўжалик ҳаётида қатнашувчи капиталнинг мулкдор капиталдан ажралиб чиқиши натижасида «тадбиркорлик» тушунчаси «мулкдор» тушунчасига тўғри келмай қолади.
Ҳозирги замон ғарб адабиётида ҳам тадбиркорликка фойда олиш мақсадини кўзлаб хўжалик юритиш санъати, иқтисодий ва ташкилий ижодкорлик, ташаббуснинг эркин намоён бўлиши, новаторлик, хавф-хатарга нисбатан тайёр бўлиш ва шу каби кўп қиррали томонлари билан қаралади.
Ҳозирги кунда бизнинг иқтисодий тафаккуримиз, аниқроғи бошқариш назарияси хам тадбиркорлик фаолиятини шундай тушуниш томон бормоқда.
Жумладан, “Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунида таърифланишича тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмоний шахслар томонидан мулкий маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фойда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодий фаолиятдир.
Қисқа қилиб айтганда, тадбиркорлик фаолияти фойда олишга қаратилган фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун албатта мулк эгаси бўлиш шарт эмас, у зарур воситаларни ижарага олиши, ссуда олиши ва ишни юритиши мумкин.
Тадбиркор бозордаги талабни қондириш имкониятларини олдиндан кўра олади ва уларни қондириш ниятида зарур бўлган сармояларни жалб қилади, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш жараёнида бирлаштиради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган мулк ва бошқа бойликлар тадбиркорлик фаолиятисиз ўзини иқтисодий жиҳатдан тўла намоён қила олмайди ва, шубҳасиз, товар ишлаб чиқарувчиларга етарлича даромад келтирмайди.
Тадбиркорлик фаолияти тушунчасининг мазмуни унинг тўртта ўзаро боғлиқ вазифасини аниқлаш билан тўлиқ тушунилади.

  1. Тадбиркор фойда олиш мақсадида товар (ёки хизмат) ишлаб чиқаришнинг ягона жараёнида ер, сув, капитал ва меҳнат ресурсларини бирлаштириш ташаббусини олади. Шу билан бирга тадбиркор бир вақтда ишлаб чиқаришнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун бошқа ресурсларни бир жойда уйғунлаштирувчи ташаббускор ҳисобланади.

  2. Тадбиркор бизнесни юритиш, фойдани кўпайтириш бўйича асосий қарорлар қабул қилади, бу қарорлар корхона фаолиятининг мақсадини аниқлаб беради.

  3. Тадбиркор – юқори фойда орқасидан қувиб, янги маҳсулотлар, янги ишлаб чиқариш технологияси ёки ҳатто бизнесни ташкил қилишнинг янги шаклларини тижорат асосида жорий қилишга ҳаракат қилувчи ташаббускор шахс ҳисобланади.

  4. Тадбиркорлик фаолияти –бу таҳликага борувчи фаолиятдир.


Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish