АДАБИЁТЛАР:
1. Каримов Ш. Ғалабага қўшилган ҳисса. Т. 1990.
2. Муртазаева Р. ва б. Ўзбекистон тарихи. Т.2011.
3.Шамсутдинов Р.,Мўминов Х.Ўзбекистон тарихи.Т.2013.
4. Ўзбекистон тарихи ва маданияти. Т. 1992.
5. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Т. 2000.
6..Ўзбекистонниг янги тарихи .2-китоб. Т.2000.
11-мавзу: Ўзбекистонда совет давлатининг амалга оширган ижтимоий-иқтисодий,маданий сиёсати ва унинг оқибатлари (1946-1991 йй.)
Режа:
1. 50-80 йилларда иқтисодий, ижтимоий ҳаёт, фан ва маданият.
2. “Қайта кўриш” сиёсати ва унинг чекланганлиги.
3. Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигини қўлга киритиш томон йўл тутиши ва совет давлати инқирози.
1.Маъмурий буйруқбозлик тизимининг салбий оқибатлари ҳамма соҳаларда намоён бўлди. Иқтисодиётни қаттиқ режалаштириш тамойили бутун иттифоқда вазиятни мушкуллаштириб, жиддий зиддиятларни келтириб чиқарди. Ўзбекистон марказ белгилаб берган иқтисодий сиёсатни амалга ошириб боришга мажбур бўлди. Давлат томонидан берилган капитал маблағ оғир индустрия соҳасига берилди. Урушдан кейинги ҳар бир беш йилликда 100 тага яқин саноат объектлари ишга туширилди. 1985 йилга келганда республикада 1500 дан ортиқ ишлаб чиқариш, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари, комбинатлар ва корхоналар бор эди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1940 йилдагига қараганда 21 баравар кўпайди.
Мазкур йилларда республикада кўп сохали машинасозлик индустрияси, кимё, нефть, тошкўмир, газ, тоғ-кон ва хусусан энергетика саноати янада ривожландики, бусиз иқтисодиётни тиклаш ва унинг янада юксалишини таъминлаш мумкин эмас эди. 60-йиллар мобайнида ва 80 йилларнинг 1 ярмида Ангрен, Навоий, Чорвоқ, Тошкент ва бошқа йирик электр станциялари қурилиб ишга туширилди. 80 - йилларнинг бошларида 100 дан ортиқроқ машинасозлик ва металл ишловчи корхоналар бор эди. Тошкент трактор заводи, “Ташсельмаш”, “Ўзбексельмаш”, “Чирчиқсельмаш” ,Тошкент экскаватор заводи ва бошқа заводлар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон саноатининг пахта тозалаш корхоналари пахта хом ашёсини фақат дастлабки ишловдан ўтказиб берар эди.. Пахтани яна ишлаб, охирги маҳсулотга айлантириш хуқуқи Россия тўқимачилик саноатини корхоналарига берилган эди.
Республикада кўпгина фойдали қазилмалар: олтин, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, уран, табиий газ, тошкўмир ва бошқалар мавжуд бўлганлиги учун, шу конлар базасида шахталар, заводлар, нефть, газ корхоналари қурилди, янги шаҳарлар пайдо бўлди.
Бироқ тоталитар тартибот шароитларида мустамлака қаторида бўлган республика ўз ерининг бойликларидан мустақил фойдалана олмас эди. Рангли металлургиянинг йирик корхоналари иттифоқ вазирликларига бўйсунар эди. Олтин, уран, рангли металлар ва бошқа бир қанча фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва олиб кетиш ишларини марказий ташкилотлар амалга оширар ва бунда республика раҳбар ташкилотларининг розилиги ҳамда назоратидан ташқари иш кўрилар эди.
Республика иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини кимё индустрияси эгаллайди. Ўзбекистонда кимё саноатининг тўнғич корхонаси бўлган Чирчиқ электр комбинати 1940 йилда ишга туширилган. 1985 йилга келиб республикада кимёвий махсулотларнинг асосий қисмини ишлаб чиқарадиган 29 та саноат корхонаси фаолият кўрсатди.
Ўзбекистон кимё саноатининг ривожланиши аҳамиятга эга бўлиши билан бир қаторда республика учун салбий оқибатларга олиб келди, экологик вазият ёмонлашди. Зарарли моддаларнинг атмосферага чиқариб ташланиши натижасида табиатга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб, ҳаво, сув, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари заҳарланди. Зарарли моддаларнинг атмосферага чиқарилиб, ҳаво ҳавзаси ифлосланиб бориши одамларнинг соғлиғига ёмон таъсир ўтказди.
Транспорт ҳам ривожланиб борди. Транспорт тармоғи республиканинг барча саноат марказларини ягона бир комплекс қилиб бирлаштирди.
Ўзбекистонда фуқаролар авиацияси ҳам ривожланиб борди. Бу республика шаҳарларини бир-бири билан, шунингдек қардош республикалар билан ва бошқа жаҳон давлатлари шаҳарлари билан бирлаштирадиган янги ҳаво йўллари пайдо бўлишига олиб келди.
Урушдан кейинги йилларда аграр сиёсатда пахта хом ашёси етиштиришни кўпайтиришга қаратилган сиёсат яна қайта тикланди.
Марказ пахта хом ашёси ишлаб чиқариш юзасидан республика учун белгиланган ишларни қаттиқ назорат қилиб борди. Ялпи пахта хосили 1945-1985 йилларда 5,5 баравар кўпайди, ғўза экиладиган майдонлар эса 1 млн.гектардан кўпроққа кенгайди. Бу билан боғлиқ бўлган ирригация-мелиорация ишлари кенгайтирилди. 50-йилларнинг ўрталаридан қўриқ ерларни ўзлаштириш бошланди. Мирзачўл ва Қарши даштлари, Сурхон-Шеробод водийси ўзлаштирилди.
1985 йилнинг бошига келиб, Мирзачўл ҳудудида 300000га.дан ортиқроқ қўриқ ерлар ўзлаштирилди ва Мирзачўл йирик пахтачилик тумани бўлиб қолди. Бу ерларда Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ташкил этилди, неча ўнлаб хўжаликлар пайдо бўлди, шаҳарлар,саноат комплекслари қурилди.
1960-1985 йилларда Ўзбекистон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида сустлашиш жараёни зўрайиб борди. Ижтимоий соҳанинг ривожланишига ишлаб чиқариш ҳаражатларидан қолган қисми ажратилар эди. Капитал маблағларнинг асосий қисми оғир саноатни ривожлантиришга ва жуда арзимас қисми энгил индустрияни тараққий эттиришга бериларди.
Жон бошига ҳисоблаганда ўртача даромади ойига 75 сўмдан камроқ бўлган аҳоли сони 45%-ни ташкил этди.
Ўзбекистон аҳолиси жуда зич жойлашган ,аҳолининг йиллик ўсиши (ўртача 0,5 млн.киши) бўлган давлатларнинг биридир. 1946-1985 йиллар мобайнида турар жой фонди 4 баравардан зиёдроқ кўпайди, шу билан бирга унинг деярли ярми (130 млн.м2) шахсий мулк хисобида бўлди.
Республикада маиший хизмат кўрсатиш корхоналари 60-70 йилларда бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ ривожланди. Лекин қишлоқда бу соҳа унча ривожланмади.
Урушдан кейинги 40 йил мобайнида моддий ва кадрлар жиҳатидан каттагина имкониятга эга бўлган халқ соғлиғини муҳофаза этиш хизмати шаклланди. Лекин 80-йилларнинг ўрталарига келиб республикада соғлиқни сақлаш ишларининг даражаси аҳоли эҳтиёжларига, замон ва фан-техника тараққиёти талабларига мос келмас эди.
Лекин шундай бўлсада 1946-1985 йилларда ахолининг турар жой ва маиший шароитларини, соғлиғи муҳофазасини яхшилаш юзасидан каттагина иш қилинди, ахолининг турмуш даражаси анча кўтарилди.
Республика ахолиси маданиятининг ўсишида таълим нихоятда катта ролни ўйнайди.
1985 йилга келганда олий ўқув юртлари сони 42 тага кўпайди. Олий ўқув юртлари ФА тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари билан ижодий ҳамкорликда фан, иқтисодиёт ва маданият тараққиёти учун катта аҳамиятга эга бўлган асарларни яратдилар. Ўзбек олимлари: геолог-академиклар Ҳ.М.Абдуллаев, Г.Мавлонов, И.Х.Хамробоев, биокимёгар-академиклар О.Содиқов, М.Набиев, С.Юнусов, физик ва математиклардан Т.Н.Қори-Ниёзий, Т.А.Саримсоқов, Сирожиддинов, У.Орифов, С.Азимов, техник фанлар соҳасидаги олимлар - академиклар М.Ўрозбоев, М.Хожинова, тарих фани сохасидаги олимлар Я.Ғуломов, И.Мўминов, Х.Сулаймонова, Б.Аҳмедовлар, ботаника ва биология соҳасида З.Қодиров, А.Дадабоев, А.Имомалиевлар катта ишлар қилдилар. Бу олимларнинг номлари бошқа давлатларда хам машхур бўлди.
50-йилларда А.Мухтор, Х.Ғулом, М.Имомий, Н.Сафаров, Мирмухсин, С.Аҳмад, Р.Файзий, Ш.Саъдулла, С.Зуннуноваларнинг истеъдоди тўла равнақ топди.
60-80 йиллар шеърияти мавзу ва жанрларнинг бойлиги ва хилма-хиллиги билан таърифланади. Катта авлод шоирлари Ғ.Ғулом, Ойбек, Шайхзода, Уйғун, Миртемир, С.Абдулла, Хабибий, Ғайратий, Зулфия, ўрта авлод шоирлари М.Бобоев, А.Мухтор, Р.Бобожон, Х.Ғулом, Шукрулло, Мирмухсин, Т.Тўла, Шухрат, Ў.Рашид ва бирмунча ёш авлод шоирлари Э.Вохидов, А.Орипов, Х.Шарипов, Ж.Жабборов, Ж.Камол, Б.Бойқобулов, Н.Нарзуллаев, Сайёр ва бошқалар шеъриятни янги даражага кўтардилар.
Бироқ ўша йиллари жамиятда рўй берган салбий жараёнлар Ўзбекистон адабиётини ҳам четлаб ўтмади.
Бадиий адабиётга асосан оммага мафкуравий таъсир ўтказишнинг муҳим воситаси деб қараладиган тоталитар тартибот шароитларида адабиёт арбоблари амалда ҳукмдор доираларнинг ижтимоий буюртмасини бажарадиган бўлди. Бу буюртма эса партиявийлик ва синфийлик нуқтаи назаридан туриб марксча-ленинча назарияга асосланган асарлар яратишни кўзда тутар эди. Ривожланиш учун ниҳоят даражада зарур бўлган ижод эркинлиги табиатан жуда ўлчовли эди. Бу эркинликнинг чегараларини партия қўмиталари, цензура белгилаб берар ва совет воқелигини танқидий кўз билан англаш, асрлар бўйи давом этиб келган адабий ва миллий анъаналарини холисона баҳолаш йўлидан ҳар қандай уринишларга хотима берар эди. Шу муносабат билан ўша йилларда ёзилган кўпгина асарлар жамиятни тобора кўпроқ тўлқинлантириб келаётган ҳақиқий ижтимоий ва маънавий муаммолардан анча орқада қолиб кетди.
Ўзбекистон театр ва мусиқа санъати арбоблари адиблар билан ижодий ҳамкорликда иш олиб бордилар. Мазкур йилларда ўзбек саҳнасининг А.Хидоятов, С.Эшонтўраева, Х.Носирова, Я.Саримсоқова, Ш.Бурхонов, М.Турғунбоева, Тамарахоним, Г.Измаилова, О.Хўжаев, С.Қобулова, Н.Раҳимов ва бошқалар сингари истеъдодли усталарнинг номлари жуда машҳур бўлди. Миллий опера ва балет санъати анча ривожланди.
Хамза номидаги ўзбек драма театрининг жамоаси ўзбек театри ва драматургиясининг чинакам лабораторияси бўлиб қолди.
Ўзбекистон маданий қурилишнинг муҳим қисми кино бўлиб қолди. Республикада истеъдодли кинематограф кадрлар: режиссёрлар, операторлар, сценариячилар етишиб чиқди. К.Ёрматов, М.Қаюмов, И.Аъзамов, Ш.Аббосов, Л.Файзиев, З.Собитова, Р.Ботиров, А.Хамроев, Э.Эшмуҳамедовларнинг номлари республика ташқарисида ҳам машҳур бўлди.
Республика маданий ҳаётида прогрессив ва регрессив тараққиётнинг бир-бирига қарама-қарши йўналишлари тобора кучайиб борди.
70-йиллар ва 80-йилларнинг 1-ярмида бошқа соҳаларда бўлгани каби,маънавий ҳаётда ҳам инқирозга хос вазият вужудга келди.Шу билан бирга бу даврда маданият муайян муваффақиятларни қўлга киритди.Маданият,маориф муассасаларининг тармоғи сезиларли даражада кенгайди,буларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди,аҳолининг умумий билим даражаси ўсиб,ижодий зиёлилар сафлари кенгайиб борди,бадиий асарлар,театр,мусиқа асрлари яратилди.Маданият ва санъатнинг ривожига истеъдодли ёшларнинг бутун бир катта гуруҳи қўшилди,миллий ўз-ўзини англашнинг ўсиши белги бериб қолди.
Шу билан бир қаторда халқни миллий анъаналар ва маданиятнинг қудратли манбаларидан бегоналаштириш йўналишлари маълум бўла бошлади.
Маънавий,бадиий ҳодисаларни баҳолашда синфийлик, партиявийлик сингари мафкуранинг баъдият устидан ҳукмронлиги сингари тамойилларидан фойдаланиш, адабиётда социалистик реализим усулининг устуворлиги маданият ва санъатнинг ривожланишига тўғаноқ бўладиган механизмни вужудга келтирди. Бу тамойиллар партиянинг чекланмаган тоталитар ҳукмронлиги тазийқи остида зўрлик билан амалга ошириб борилди. Зиддиятлар, қарама-қаршиликларнинг сабаби ҳам шу. Маънавий соҳада, бир томондан сезиларли ўзгаришлар рўй берган бўлса, иккинчи томондан, инқирозга хос вазият юзага келди.
Партиянинг маданият соҳасида байналмилал маданиятни 1-ўринга қўядиган сиёсати миллий маданиятни ривожлантириш режасини, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва улардан маънавий ривожланишда фойдаланишни орқа ўринга суриб қўйди.Маданиятни мафкуралаштириш аҳлоқ-одоб, адабиёт, санъатнинг самарали миллий заминдан ажралиб қолишига олиб келди. Тарихий хотира, миллий анъаналар ва одатларни унутиб юборишга олиб келди. Байналмилал маданиятнинг устувор тарзда ривожланиши Ўзбекистон туб халқлари тилларининг қўлланиш соҳасини торайтириб қўйди.
Маънавий соҳани бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими мустаҳкамланиб бориши билан биргаликда фикр-мулохазалар ва баҳоларнинг обрўйига кўр-кўрона итоат қилиш, ижодий фаолиятга қўпол равишда аралашиш, ижодиётни энг оддий эркинликлардан ҳам маҳрум қилиш расм бўлиб борди. Маънавий ҳаётга буйруқбозлик йўли билан раҳбарлик қилиш, мафкуравий чеклашлар, маданий сиёсатдаги зиддиятлар, маънавий соҳа эҳтиёжларини инкор этиш Ўзбекистон жамиятининг маънавий ҳаётида инқирозли ходисаларга олиб келди.
2. 80-йилларнинг ўртасига келиб СССРда танглик ҳолати кескин кучайди, у мамлакат ҳаётини барча соҳаларини қамраб олди. Мустабид тизим давлат мулки монополияси ва бошқарувда маъмурий буйруқбозлик тизими ҳукмронлиги кучайиб борди, натижада ишлаб чиқаришнинг суратлари яъни маҳсулот ҳажми, меҳнат унумдорлиги, шиддат билан пасайиб кетди, ишлаб чиқариш воситаларидан, меҳнат самарадорлиги ва шу кабилардан бегоналашуви янада ортиб борди.
Эскиликка ёпишиб олган ҳолда маъмурий тизим доирасида иқтисодиётга партия раҳбарлиги ва унинг хаддан ташқари мафкура тизими бўлиши шароитида қилинган ислоҳотлари кутилган натижа бермади, иқтисодиётнинг жонланишига эришиб бўлмади, шу жумладан, Ўзбекистоннинг чинакам иқтисодий ва сиёсий мустақил эмаслиги бозор муносабатларига ўтишга тўсқинлик қилди.
“Қайта кўриш”нинг сўнгги йилларида республика ишчилари ва ҳизматчиларининг ижтимоий ривожланишида мураккаб ва зиддиятли жараёнлар содир бўлди. 80-йилларнинг охирига келиб қарийб 20000 олий маълумотли мутахассис ва 140000дан ортиқ ўрта махсус маълумотли мутахассислар ақлий мехнат билан эмас, балки жисмоний меҳнат билан банд бўлдилар.
Аграр секторда эса пахта яккаҳокимлиги билан боғлиқ иллатлар билан Республиканинг қишлоқ иқтисодиётига салбий таъсир этишда давом этди. Чигит экиладиган майдонлар кўп бўлишига (75%)қарамасдан пахта экиладиган ерлар доимий равишда кўпайтириб борилди. Айни вақтда пахта етиштириш режа топшириқлари ҳам кўпайди, бу Ўзбекистоннинг имкониятларига мутлоқа мос келмас эди. Мазкур муаммони қўшиб ёзишлар, кўзбўямачиликлар, пахта терими даврида шаҳарликлар, талабалар, ўқувчиларнинг меҳнатидан сурункали фойдаланиш эвазига ҳал қилишга интилдилар. “Ялпи” пахта ҳосили, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари миқдори ортидан қувиб кўпгина хўжаликлар уларни етиштириш технологиясини буздилар экинларга оширилган миқдорда азотли ўғитлар солинди, айниқса пахта зараркунадаларига қарши курашишда унинг баргини тўкишда зарарли кимёвий моддалардан меъёрсиз фойдаланилди. Натижада атроф мухит зарарланди, ернинг таркиби бузилди, инсонлар соғлиғига зарар етказилди.
Меҳнатни ташкил этишда айниқса меҳнатга хақ тўлашга йўл қўйилган жиддий нуқсонлар қишлоқ меҳнаткашларини лоқайд қилиб уларни бефарқликка махкум этди.
КПСС раҳбарияти “қайта кўриш”ни эълон қилган вақтда унда “иттифоқ” федерациясини демократик янгилашни хуқуқий концепцияси йўқ эди, марказ демократик миллий кучларнинг ривожланиб боришига шу жумладан, коммунистлар ўртасида ҳам авж олишига қараб , Республикаларнинг ўзларига кўпроқ мустақиллик бериш хақидаги талабларига ён босди, лекин миллий Республикаларга ён босиш айнан миллатлараро низоларнинг кучайган даврига тўғри келган бўлиб, марказ бу низоларни хал қилишдан дастлаб ўзини атайлаб “четга” олди ,сўнгра бу низоларни қурол билан бостириб, (Сумгаит, Тоғли Қорабоғ, Фарғона, Ўш, Ўзган ва х.к.) шу йўл билан Республикаларнинг хуқуқларини кучайтириши хақида ғояни қадрсизлантирди. Бу марказнинг эскилик тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
КПСС раҳбарияти Янги иттифоқ шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш жараёнини ўз қўлига олишга ва бошқаришга интилди, иложи борича кўпроқ хуқуқ ва ваколатларни ўзида с ақлаб қолишга ҳаракат қилди.
1990 йил ноябрида эълон қилинган иттифоқ шартномаси лойиҳасида устуворлик яна иттифоқ марказига берилди. Республиканинг хуқуқи эса яна чекланганча қолаверди.
СССРнинг сиёсий раҳбари М.С.Горбачев Федерация кенгашини ўзаро муносабатларини тартибга солувчи органга айлантиришни, давлат назорати институтини жорий қилишни таклиф этди, у институт марказдан бўладиган йўл-йўриқларни жойларда амалга оширувчи бўлиб қолиши керак эди, лекин иттифоқ раҳбариятининг барча урунишларига қарамасдан СССРнинг парчаланиб кетиши жараёни бошланди, унинг таркибидан Литва (1990йил, 11-март,), Латвия( 1990 йил 4-май), Эстония ( 1990 йил 8-май), Грузия(1990йил октябрь ) ва Озарбайжон ( 1991 йил февраль) чиқиб кетганликларини эълон қилди.681990 йил охиридан бошлаб хўжалик алоқаларининг узилиши кучайди, давлат буюртмаларини ва Республикалар ўртасидаги иқтисодий битимларни мувофиқлаштириб туришнинг иложи бўлмади. Мамлакат аста- секин иқтисодий тартибсизлик томон кета бошлади.
“Қайта қуриш” натижасида мамлакатда ялпи коммунистик цензура заифлашди. “Қайта қуриш”нинг энг биринчи натижаси “Ошкоролик” бўлди. Унинг натижасида Совет жамиятининг аҳволини таҳлил қилиш ва мамлакат олий даражасидаги сиёсий раҳбариятининг йўл қўйган хатоларига биринчи бор очиқчасига баҳо беришга қўл урди. Лекин “Ошкоролик” Ўзбекистон учун ўзининнг бир қатор салбий томонлари билан ҳам намоён бўлди 1983йилда марказ томонидан атайлаб ўйлаб топилган уйдирма асосида Ўзбекистонда пахтани териш ва ишлашга “ўғирлик”, “қўшиб ёзиш” молиявий бузилишларни тергов қилиш билан марказий прокуратура ва ички ишлар органлари маҳсус шуғулланди. Бунинг натижасида Республикадаги колхоз раислари ва совхоз директорларининг 60%дан кўпи,қишлоқ хўжалиги етакчи мутахассисларнинг 45%и, ҳар бир пахтачилик бригадаси бошлиғидан бири вазифасидан олиб ташланди, жами 40000га яқин одам тергов қилинди, уларнинг кўпи тергов изоляторларида бўлишди, турмалар ва лагерларга юборилди. Агросаноат ходимларига нисбатан қилинган бу катағонлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида кадрлар салоҳиятини сезиларли равишда заифлаштирди.
Собиқ иттифоқнинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистонда хар томонлама демократиялашувнинг эълон қилишини энг аввало социалистик халқ ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришдан иборат деб тушинилди. 1987 йилдаги маҳаллий советларга сайланган депутатларнинг 55.4% партия аъзолари, 44.6% партиясизлари эди. Партия аъзолари аҳолининг 3.3%дан камроғини ташкил қилган, коммунист бўлмаганлар учун ҳокимиятда қатнашиш аввалгидек қаттиқ чекланди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида мустабид тузум томонидан департация қилинган месхети турклари аҳоли зич яшайдиган Фарғона вилоятига, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига жойлаштирилган бўлиб, бунинг натижасида ижтимоий-иқтисодий муносабатларда муаммолар юзага келганди. Бунга Совет давлати ўз вақтида эътибор бермади. 1989йил 24 майда Қувасой шахрида ёшлар ўртасида бўлган безорилик миллатлараро тўқнашувга олиб келди. Натижада бу можаро Фарғона, Марғилон, Тошлоқ, Қўқон, Андижон, Наманган, Тошкентда аҳолининг, айниқса ёшларининг оммавий чиқишига, миллатлараро тўқнашувга сабаб бўлди.69
Республика оммавий ахборот воситаларини Фарғона фожиаларида фақат махаллий аҳоли айбдор деб баҳоланиши янги муаммоларни келтириб чиқди. 11июнда Тошкентда ўқиётган ва ишлаётган Фарғоналик ёшлардан 100га яқини Қизил майдонда намойиш уюштириб, бир қатор талаблар билан чиқдилар.
1989-йил 8-июнда Қўқонда намойишчиларга қарши ҳарбий қисм ташланди. Натижада 50дан зиёд намойиш қатнашчилари халок бўлди, 200дан ортиғи ярадор бўлди. 3-12июнда Фарғона вилоятида бўлиб ўтган намойиш қатнашчиларини ҳарбийлар томонидан ўққа тутиш натижасида 103 киши ҳалок бўлди. 1009 киши яраланди, 650 уйга ўт қўйилди70.
3. 80-йиллар охирида республика хаётида жонланиш бошланди. 1989-йил 21-октябрда Республика Олий Кенгаши Ўзбекистоннинг давлат тили хакида қонун қабул қилди. Бу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизнинг мустақиллик сари ташланган биринчи кадами бўлди. Ислом Каримовнинг саъйи-ҳаракатлари натижасида марказдан юборишган "кадрлар десанти"га зарба берилди, улар Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлди.
1990-йил 24-мартда XII чақириқЎзбекистон Олий Советининг I-сессияси бўлди. Унга Ўзбекистон тарихида биринчи марта Президентлик лавозими таъсис этиш бўйича қарорқабулқилинди. Сессия якдиллик билан Ислом Абдуганиевич Каримовни Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу лавозимнинг таъсис этилиши республиканинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги учун кураш борасида қўйилган дадил қадамлардан дастлабкиси эди.
Мустақиликка ташланган яна бир муҳим кадамлардан яна бири "Мустақиллик декларацияси" эди. Декларация 1990-йил 20-июнда XII -чақириқЎзбекистон олий советининг II-сессиясида қабулқилинди. Унинг қабулқилиниши халқнинг давлат мустақиллигига интилишини ҳуқуқий, иқтисодий ва сийосий мазмун билан тулдирди ва ғоят катта тарихий ахамиятга эга бўлди.Шу кундан бошлаб Республикада Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий хаётига доир масалалар мустақил равишда хал килина бошлади.
1991-йил 22-июлда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиумининг "Ўзбекистон ССР худудида жойлашган Иттифоққа буйсунувчи давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон ССР нинг ҳуқуқий тобелигига ўтказиш" тўғрисида қабул қилган қарори хам Ўзбекистон ССР Президенти И.А. Каримов, Ўзбекистон ССР Олий кенгаши ва хукумати Ўзбекистоннинг сиёсий - иқтисодий мустақиллиги, унинг миллий суверенитети учун дадил кадамлар ташлаганлигининг далилидир.
Бундан ташкари, Ўзбекистонда республиканинг давлат мустақиллигига доир мутлако янги давлат рамзлари тайёрлаш ва қабулқилиш ишлари хам дадил бошлаб юборилди.
1991 - йил 15 - февралда Ўзбекистон Олий Кенгаши "Ўзбекистоннинг давлат рамзлари тўғрисида“ махсус Қарор қабул қилди.
Ўзбекистон республикаси Олий Кенгаши қабул қилган қонунлар, Ўзбекистон Президентининг Фармонлари, хукумат қарорлари ката ахамиятга эга бўлиб, улар Республиканинг иқтисодий ва сиёсий жихатдан мустақил ривожланиш йулига бевосита қаратила бошлади.
Собиқ Марказни кучайтириш, ҳокимиятни марказда саклаб колиш мақсадида 1991-йилнинг 19-21-агустида Москвада давлат тўнтариши қилишга уриниб қурилди.
Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси тузилиб, СССР Президенти М.С.Горбачёв зўравонлик билан ўз вазифасидан четлаштирилди. Президенти ваколатлари вице – президент Г. Янаевга ўтказилганлигини эьлон қилдилар.
Бутун мамлакат учун фожиали бўлган ўша кунларда Ўзбекистон раҳбарияти халқни матонат ва осойишталикка даьват қилдилар.
СССР инқирозга юз тутди. Ўзбекистонда эса мустақиллик тараққиёти жараёни бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |