Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 361,06 Kb.
bet17/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

АДАБИЁТЛАР:

1. Жўраев Н. Ўзбекистон тарихи 1-том Т. 2013


2. Зиёев Х. Туркистонда Россия тажовузи ва хукмронлигига қарши кураш.
Т. 1998
3. Муртазаева Р. ва б. Ўзбекистон тарихи. Т.2011
4. Мусаев .Н ХIХ аср II ярми –ХХ аср бошларида Туркистонда саноат ишлаб чиқаришнинг шаклланиши . Т.2008
5. Фозилбек Отабек Ўғли. Дўкчи Эшон фожеаси Т. 1992
6. Хасаний М. Туркистон босқини Т. 1992
7.Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати:тарих шоҳидлиги ва сабоқлари.(1865-1990 йиллар). Т.2000.

11 – мавзу. Туркистонда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва унга қарши қуролли ҳаракат. Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга
оширган ижтимоий-сиёсий,иқтисодий сиёсати.
Режа:
1.1917 йил Россияда бўлган инқилобий ўзгаришларнинг Туркистон ўлкасига таъсири..
2.Туркистон мухторияти ва Туркистонда совет ҳокимиятига қарши қуролли ҳаракат.
3.Ўлкада давлат чегаралашнинг ўтказилиши ва унинг оқибатлари.
4.Индустрлаштириш ва жамоалаштириш сиёсати,маданий сиёсат.
5.Сиёсий қатағонлар.
6.Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон.

1. XX асрнинг бошланиши Туркистон ўлкаси тарихида энг жиддий бурилиш юз берган даврлардан бирига тўғри келди. Ўтган ўн йилликлар мобайнида ўлка бағрида етилган жараёнлар ижтимоий ҳаётнинг юзасига қалқиб чиқиб, унинг негизини қамраб олган чуқур тангликни очиб ташлади. Ташқи ва ички омиллар туфайли вужудга келган бу жараёнлар ўз табиатига кўра бир хил эмас, лекин ўзининг емирувчилик таъсири жиҳатидан яхлит эди.


Чоризм ўрнатган ва босқинчи армиянинг найзаларига таяниб ўлкани идора қилган маъмурий мустамлакачилик девонининг чекланмаган ҳукмронлиги шароитида келгинди аҳолининг барча табақалари имтиёзли яшагани ҳолда, иқтисодий қолоқлик ўлкадаги маҳаллий халқнинг сиёсий ҳуқуқсизлиги сабабли кўпроқ кучайиб борди.
1917 йил 27 февралда Петроградда содир этилган инқилоб натижасида ишчи ва солдат депутатлари Петроград советининг буржуа партиялари ва ташкилотлари вакилларидан иборат бўлган ҳамда “ Прогрессивный блок” номи билан бирлашган Давлат думаси Муваққат қўмитаси билан келишув асосида Россияда Муваққат ҳукумат тузилди.
Бу воқеалар Туркистон ўлкасининг мусулмон аҳолисини сиёсий жиҳатдан уйғотишда, авж олаётган демократик жараёнларга бошчилик қилиш муддаоси бўлган янги кучларнинг сиёсий майдонга чиқишида бурилиш нуқтаси бўлди. Жадидлар вужудга келаётган миллий-демократик кучларнинг ўзаги бўлди, улар ўз вазифасини бажаришга ўзларининг илгариги фаолиятлари давомида тайёргарлик кўрган эдилар. Жадидлар жамоат ташкилотлари ижроия қўмиталари ишларида фаоллик кўрсатдилар. “Шўрои ислом” миллий ташкилоти тузилди. Кейинчалик ундан “Шўрои уламо” ташкилоти ажралиб чиқди. Унинг аъзолари руҳоният тарафдорлари бўлиб майдонга чиқдилар. Улар тараққиёт йўлидаги янги демократик фикрларга қарши чиқдилар.
1917 йил 27 октябрда Петроградда Октябр тўнтариши ўтказилиб, Муваққат ҳукумат ағдариб ташланди. Советларнинг II Бутунроссия съездида Ленин бошчилигидаги Халқ Комиссарлари Кенгаши сайланди.
Тошкентда 28 октябр қуролли қўзғолон бошланди. Бу жанглар 4 кеча-кундуз давом этиб, унда маҳаллий аҳоли деярли қатнашмади. Советлар томонидан 80 га яқин, аввалги ҳокимият тарафдорларидан ундан ҳам кўп киши ҳалоқ бўлди. Шундай қилиб Тошкент большевиклари ва сўл эсерлари ҳокимият тепасига келдилар.
1917 йил 15-22 ноябрда бўлиб ўтган советларнинг III – ўлка съездида 114 та делегат қатнашиб, улар орасида бир нечагина маҳаллий аҳоли вакиллари мавжуд эди. Шундай қилиб, ўлка ва унинг ҳалқлари тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқини большевиклар, сўл эсерлар ва барча турдаги меньшевиклардан иборат “европалик” аҳоли вакилларининг кичик бир тўдаси ўз қўлига киритди. Шу билан бирга съездда большевиклар фракцияси энг кучли фракция эди.
Шу тариқа Туркистонда совет ҳокимияти эълон қилиниб, большевиклар тузуми ўрнатилди.
Бу воқеадан кейин “Марказий Шўрон Ислом” ташкилоти ҳокимият масаласини ҳал этиш учун мустақил ҳаракат бишлашга мажбур бўлди. Лекин большевиклар “Марказий Шўрои Ислом” ҳаракатига очиқдан –очиқ тўсқинлик қилди. Шундан кейин миллий марказ ўз ҳаракатини Қўқонда давом эттиришга қарор қилди.
2. 1917 йил 26 ноябрда Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда съезди иш бошлади. Унда 200 та вакил қатнашиб, ўлкани бошқариш шакли, Туркистон Марказий мусулмонлар советини қайта сайлаш, Туркистон Таъсис мажлиси, милиция, молия ва бошқа масалалар қўйилди.
Умуммусулмон съезди 27 ноябрда Туркистон Мухториятини ташкил этганлик ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу қарорни бутун ўлка қўллаб-қувватлади. Ҳукумат таркибида 12 аъзо бўлди. Улардан 4-си европалик аҳоли эди. Ҳукуматнинг бош вазири - Муҳамаджон Тинишбаев эди.
Вазият мухториятчилар фойдасига ўзгараётганини сезган большевиклар мухториятнинг, шунингдек уни қўллаб-қувватлаётган кишиларнинг шахсий ҳисобларидаги барча маблағни мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди. 29 декабрда эса бутун ўлка бўйлаб қамал ҳолати эълон қилинди. Январь ойи оҳирларида инқилобий қўмита Мухторият ҳукуматига талабнома йўллаб, қурол-яроғни топшириш,ваколатларидан воз кечиш, совет ҳокимиятини тан олишни талаб этади. Мухториятчилар бунга жавоб бермайди. Шундан кейин инқилобий қўмита Мухторият аъзоларини ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Лекин, 18 февралда “Уламо” жамияти ташаббуси билан Мухториятда тўнтариш юз берди. Мустафо Чўқай бошчилигидаги ҳукумат маҳкамаси ағдарилди ва ҳукумат бошқаруви Қўқон шаҳар милицияси бошлиғи Кичик Эргашга ўтади. 18 февралдан 19 февралга ўтар кечаси (1918 йил 1 февралдан бошлаб кунлар янги сана бўйича кўрсатилади. Чунки Совет ҳокимиятининг декрети билан 1918 йил 31 январдан кейин 1 февраль эмас, балки 14 февраль деб ҳисобланади). Тошкентдан ўлка ҳарбий комиссари Е.Перфильев бошчилигидаги замбараклар билан қуролланган қўшин етиб келди. 3 кун давомида Қўқон ўққа тутилди. Бунда шаҳарни қизил гвардиячилар, австро-вэнгер ҳарбий асирлари ва арман дашноқларидан ташкил топган совет қўшинлари ҳужумидан 3 кун мобайнида ҳимоя қилдилар. Лекин мухториятчилар мағлубиятга учрадилар. Маҳаллий аҳолининг асосий талаби ва орзуси бўлган миллий давлатчиликни демократик асосда барпо этиш учун қўйган илк амалий қадами большевиклар томонидан барбод қилинди.
Туркистон Мухторияти миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш масаласини демократик йўл билан ҳал этишга бел боғлаган халқ ва унинг илғор қисмига таянган эди. Табийки, зўравонлик,шовинизм билан қуролланган янги мустабид большевиклар режими миллий мустақилликга интилишнинг ҳар қандай кўринишига тиш-тирноғи билан қарши чиқди. Туркистон Мухториятининг ағдарилиши миллий озодлик учун курашга олиб келди.
Туркистон тарихининг энг қийин ва мураккаб даврларидан бири бу советлар томонидан номланиб келинган “фуқаролар уруши” давридир. Тўғри, фуқаролар уруши 1918 йил баҳоридан то 1920 йилгача кенг Россия ҳудудида, унинг чекка ўлкаларида эса то 1922 йилгача давом этди. Туркистонда бўлса маҳаллий аҳоли ўз устидан бошқа давлатнинг ҳукмронлигига қарши миллий-озодлик курашини давом эттирди. Чунки фуқаролар уруши деганда бир миллат ичида бир-бирига қарши олиб борган биродаркуш уруши тушунилади. Масалан, оқ гвардиячилар билан қизил гвардиячилар ўртасида Россия ҳудудида олиб борилган уруш. Бундай уруш Туркистонда рўй бермади. “Босмачилар”нинг аксарият қисми Туркистоннинг мустақиллигини сақлаб қолиш учун ҳарбий кучлар сифатида чет эллик мустамлакачиларнинг “янги тузуми”га қарши кураш олиб бордилар. Уларнинг бу курашлари эса 16 йилга чўзилиб кетди. Шу сабабдан бизнинг назаримизда Туркистон миллий-озодлик ҳаракати жангчиларига “босмачилар” деган ном мутлақо тўғри келмайди. Чунки “босмачилар” ҳар дақиқада советлар томонидан туб аҳолига нисбатан ишончсизлик, душманликни, вахшийликни ўз кўзлари билан кўрдилар. Улар фақат миллий-озодлик ҳаракати йўли билан ўз тақдирларини ўзлари хал қилиш мумкинлигига ишондилар. Шу сабабдан ҳам адолатсизликка қарши кураш умумхалқ курашига айланиб, 30- йилларнинг биринчи ярмигача давом этди.
Қўқон Муҳторияти советлар томонидан тор-мор қилинса ҳам, у Фарғона водийсида озодлик ҳаракати, яъни истиқлолчилар ҳаракатини ташкилий жиҳатдан расмийлаштирди, унга миллий бўёқ ва тус берди. Туркистон Мухторияти ҳукуматининг тугатилиши истиқлолчилик ҳаракатининг бутун Фарғона водийсида оммавий равишда бошланишига бир туртки вазифасини ўтади. Чор Россиясининг мустамлакачилик зулми остида эзилиб келган Фарғоналиклар энди совет тузумига қарши куролли курашга отландилар. Демак, Туркистонда совет ҳокимияти ва большевикча тузумга қарши истиқлолчилик ҳаракати 1918 йил феврал ойининг охирги ўн кунлигида бошланди.
Ўлкада бошланган истиқлолчилик ҳаракатининг энг дастлабки марказларидан бири Фарғона водийси бўлди. Бу ҳаракатга ҳалқ орасидан чиққан Кичик ва Катта Эргашлар, Мадаминбек, Шермуҳаммадбек, Холхўжа Эшон, Ислом Полвон,Раҳмонқул, Тўйчи, Алиёр қўрбошилар сингари таниқли рахномалар етакчилик қилдилар.1918 йилнинг баҳоридан водийнинг турли жойларида 40 дан зиёд қўрбоши отрядлари фаолият кўрсата бошлади. Жумладан, Скобелев уездида Марғилон милициясининг собиқ бошлиғи Муҳаммад Аминбек Аҳмадбек ўғли – Мадаминбек советларга қарши кураш эълон қилди. Бу хусусда : “1918 йил кўзида Фарғонанинг шарқий ҳудудида Мадаминбек ўз ҳаракатларини бошлаб юборди” деб таъқидлайди Абдурахмон Набиев.
Истиқлолчилик ҳаракатининг ҳарбий бирликка алоқаси бўлмаган қуролли безорилик ёки босқинчилик, ёхуд “босмачилик” ҳаракати эмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтишимиз керак. Истиқлолчилик ҳаракатининг ўзига хос миллий йўналиш ва Туркистонга хос хусусиятлари бўлган. Ҳаракатнинг бошидан охиригача устувор ғоя - бу бутун Туркистоннинг Миллий Истиқлоли эди.
Юқорида таъқидлаганимиздек, Туркистон Мухторияти ағдарилгач, Советлар тижорат ахлига нисбатан кураш бошлади. Бу хусусида Туркистонда большевиклар тузган хукуматнинг 1922 йилдаги раиси К.Отабоев қуйидагиларни таъқидлайди : “Барча маҳаллий савдогарлар отиб ташланди, уларнинг мол-дунёси омборлар ва вагонларга ташиб келтирилди, неки қолган бўлса, ҳаммаси ёқиб юборилди. Аҳоли зўрланди, талон-тарож қилинди”.
Мана шу тариқа совет ҳокимияти вакилларининг бутун Туркистон ўлкасида юритган шовинистик ва мустамлакачилик сиёсати,маҳаллий аҳоли манфаатлари билан хисоблашмай уларнинг нафсониятига тегиши истиқлолчилик ҳаракатининг доимий равишда авж олиши хамда унинг узлуксиз давом этишига олиб келди.
3. Туркистондаги Совет ҳокимияти арбобларидан бири Д.Манжара буюк рус шовинизми туфайли бу ўлкада миллий-озодлик ҳаракати бошланган, Туркистон мухтор жумхуриятига қилинган суиқасд катта хатолик бўлганини тан олиб бундай деди: “Миллий сиёсатда қўл қўйган хатоларимиз туфайли Қўқон мухторияти вужудга келди. Уни йўқотиш пайтида яна бир хатога йўл қўйдик. Қурол-яроғи деярли бўлмаган мухториятчилар жойлашган Эски шаҳарни қамал қилиш ўрнига, биз тўплардан ўққа тутдик, дашноқларнинг қуролли тўдаларини ишга солдик. Натижада талон-тарож, номусга тегиш, қирғин бошланди. Бундан мухториятчиларга алоқаси бўлмаган аҳоли катта зарар кўрди”.
Истиқлолчилик ҳаракати нима сабабдан мағлубиятга учради? Ва бунга қандай омиллар сабаб бўлди? Бу мағлубият кейинчалик ўлка халқлари ҳаётида қандай оқибатларни келтириб чиқарди?
Бу хусусида тўхтар эканмиз, истиқлолчилар ҳаракати қандай якун топмасин, қанақа оқибатларга олиб келмасин, у ҳақли равишда Ватанимиз тарихида унутилмас из қолдирди. Ватан ҳимоячилари 16 йил давомида тенгсиз бўлган жангларда қатнашиб, юртимизни босқинчилардан озод этишга ҳаракат қилдилар. Лекин бу кураш қанчалик шиддатли бўлмасин, Туркистоннинг кўп ҳудудларини қамраб олмасин, у охирига етказилмади. Бунга кўплаб салбий ҳолатлар ва омиллар таъсир этгани сўзсиз. Энг асосий сабаблардан бири - бу истиқлолчиларнинг ўз мақсадлари сари ягона миллий ғоя руҳида етарли даражада жипслаша ва бирлаша олмаганлигидир . Қанчалик улуғ мақсадлар, буюк шиорлар остида бирлашмасинлар, жонларини фидо этмасинлар, бироқ уларнинг ҳаракати ягона кураш дастури асосида етарли даражада ташкил этилмаган эди. Қўрбошиларнинг баъзилари фақатгина ўзи турган худудни ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олиб курашга кирди. Баъзилари эса динни ҳимоя қилдилар ва ҳоказо. Истиқлолчилик ҳаракати сафларида чинакам уюшқоқлиқнинг йўқлиги, жойларда ҳаракат қилган кучлар ўзларининг тор худудий чегараларни билан ўралашиб қолганлиги, айрим қўрбошиларнинг ўз нафсониятларига берилиши, дунёқараши торлиги, чекланганлиги, манманлик касалига чалинганлиги, бир-бирлари билан келишолмаслиги, ўзбошимча хатти-ҳаракатларга интилиши каби холлар оҳир оқибатда бу курашнинг давом этишига халақит берди. Буни бутун водий бўйлаб ҳаракат қилган учта йирик қўрбоши: Мадаминбек, Шермуҳаммадбек ва Катта Эргаш етакчилигидаги халқ лашкарларининг жуда кўплаб объектив ва субъектив сабабларга кўра тўлиқ бирлаша олмаганида қўришимиз мумкин. Чунки бу халқ дарди ва ташвишларини тушунган, ақли расо ҳарбий салохияти етук қўрбошилар зарурият тақоза этган вақтларда ўзаро келишмовчиликларни бир четга суриб қўйиб, бир-бирлари билан умумий тил топиша олмадилар. Баъзида Мадаминбек билан Катта Эргаш, баъзида эса Мадаминбек билан Холхўжа Эшон ўртасидаги келишмовчиликлар, зиддият, низо ва ихтилофлар оқибатда уларнинг ҳар бирини фожиали қисматга маҳкум этди.
Истиқлолчилик ҳаракати етарли моддий-таъминот базасига, қурол-аслаха захирасига ҳам эга эмасди. Улар четдан келадиган ҳарбий мадад ва ёрдамга ҳам умид қилолмасдилар. Советларда эса замонавий қурол-яроқлар ва ҳарбий кучлар мавжуд эди. Масалан, унинг тасарруфида 1919 йил август охирларида 115376 нафар жангчи, 11112 пулемёт, юзлаб тўплар, бронепоездлар, ўнлаб самолётлар ва бошқа замонавий қуроллар мавжуд эди. Советлар ташкил қилган Туркистон фронти истиқлолчилар билан курашда мана шу қуроллардан фойдаландилар. Советлар ҳар бир вазиятдан устамонлик билан фойдаландилар. Улар керак бўлса қўйган қўпол хатоларини тузатиб, ён бериб, маҳаллий аҳоли норозилигини юмшатиб, уларни ўз томонига оғдирдилар. Водий аҳолиси ўртасида бир қатор амалий тадбирлар ўтказганлар.
Истиқлолчилар ҳаракати миллионлаб юртдошларимиз ҳаёти ва тақдирида фожеали роль ўйнайди. Баъзи манбалардаги маълумотларга қараганда, у миллиондан зиёд маҳаллий миллат вакилларининг умрларига зомин бўлди. Неча юз минглаб оилаларнинг ўз Ватанини тарк этиб, бегона юртларга кетиб қолишларига сабаб бўлди. Кўплаб одамлар мана шу миллий фожеа боис мамлакатнинг бошқа, узоқ ҳудудларига сургун қилинди.

4. 1920 йилнинг бошларидаёқ Туркистон АССР ни бўлиб ташлаш ва миллий тил белгисига қараб мухтор республикалар тузиш тўғрисида масала қўйилган эди.Миллий республикалар тузиш зарурлиги ғояси ташаббусчилари уни (яъни бу ғояни) ерли халқлар ҳаётида тенгсизлик мавжудлиги, миллий можаролар кучайиб бораётгани билан асосладилар. Бу можаролардан қутилиш йўли туркманлар, қирғизлар, ўзбеклар, қозоқлар ва бошқалар миллий давлатини тузиш деб эълон қилинди, амалда эса бу тадбир халқларни бир-биридан ажратиб қўйишдан бошқа нарса эмас эди. Ҳудудларни қайта белгилаш ва чегаралаш тарафдорлари тил тафовутлари, миллий тафовутларга диққатни кўпроқ қаратиб, хўжаликка оид, иқтисодий тизимларининг умумий эканлигини камроқ хисобга олишди.


Турар Рисқулов ва бир гуруҳ миллий арбоблар 1920 йилдаёқ туркий халқлар ягона бўлиб, уларнинг тарихий илдизлари, динлари, анъаналари, маданияти муштаракдир ва Туркистонни алоҳида қисмларга бўлиб юбориш нотўғри деган қоидани илгари сурдилар. Бироқ бу фикрни большевикча марказ инкор этиб, уни пантуркизм, панисломизм, буржуа миллатчилигидир, деб баҳолади.
1922 йили ва айниқса 1923 йили маҳаллий миллат вакилларидан бир қанча раҳбар ҳодимлар Туркистонда амалга оширилаётган миллий сиёсатдан қониқмаётганини очиқ маълум қила бошладилар.
Миллий чегаралаш ва миллий республикалар тузиш ғоясини амалга ошириш 1924 йилга тўғри келди. Лекин шу масалага доир зиддиятлар бу даврда ҳам давом этаверди. Марказий Осиё республикаларидаги ҳукумат ва партия органларининг позициялари якдил эмас эди.
Лекин бу зиддиятларга қарамасдан, Туркистон. Бухоро ва Хоразм республикаларида катта амалий иш бошлаб юборилди. Комиссиялар бўлғуси тузилмаларининг ҳудудлари ва чегаралари тўғрисидаги масалаларни ишлаб чиқа бошлади. Сиёсий тушунтириш ишлари олиб борилди. 1924 йил 31 октябрда Ўзбекистон ССР Инқилобий Комитети (ревком) тузилди, у Ўзбекистон республикаси тузишни бошқариб борди.
Бухорода махсус қурилган “Ҳалқ уйи”да 1925 йил 13 февралда Советларнинг 1-умумўзбек съезди очилди. Съезда “ Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тузилгани тўғрисида декларация” қабул қилинди. Тожикистон эса Мухтор Совет республикаси ҳуқуқида Ўзбекистон таркибига кирди.
Советлар съезди Ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг раҳбар ташкилоти - Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия қўмитасини 160 аъзо ва 44 номзоддан иборат қилиб сайлади. ЎзССР МИКнинг раиси этиб Йўлдош Охунбобоев сайланди. Ўзбекистон ҳукумати - республика Халқ Комиссарлари Кенгаши Файзулла Хўжаев раислигида тасдиқланди.
Худди мана шундай тарихий ўзгаришлар Туркманистон ССР , Қозоғистон МССР (Қорақалпоғистон мухтор вилояти унинг таркибида) ва Тожикистон МССРда ҳам амалга оширилди.
Миллий давлат чегаралашни ўтказишда катта хатоликларга, сиёсий чалкашликларга йўл қўйилди. 1-дан, илгаридан тарихий ўтмишдан тили, дини, ҳудуди, урф-одати, аҳлоқ –одоби, маданияти бир бўлган ягона туркий халқлар сунъий равишда атайин бўлиб юборилди. 2-дан, юқори раҳбарларнинг шошма-шошарлик, бир ёқламалик ва калтабинлик билан иш кўришлари орқасида асосий аҳолиси ўзбеклардан иборат бўлган Ўш вилояти Қирғизистон таркибига, Чимкент вилояти, Туркистон, Авлиёота каби шаҳар, туманлар Қозоғистонга, Хўжанд вилоятига қарашли кўпгина ўзбеклар истиқомат қиладиган аҳоли туманлари Тожикистонга ўтиб кетди.
1925 йил 13 майда Ўзбекистон ССРи СССР таркибига киритилди. Шундан кейин барча қарорлар, кўрсатмалар марказда қабул қилиниб, республикаларга бажариш учун юбориладиган бўлди. Маъмурий –буйруқбозлик тизими авж олди. Маҳаллий раҳбар ва ходимлар ўз республикаси манфаатларини ҳимоя қилишдан маҳрум бўлиб, марказнинг фармойиш ва маслаҳатларининг ижрочиларига айлана бордилар.
4. 20-йилларнинг охири ва 30-йилларнинг бошларида мамлакат партия раҳбарияти сиёсий йўлида индустрлаштириш суръатларини тезлатиш йўналиши кўзга ташланади.
Ўзбекистонни индустрлаштириш энг бошиданоқ Иттифоқни индустрлаштиришнинг таркибий ва ажралмас бир қисми деб белгиланди. Республика саноатини ривожлантиришнинг асосий йўлини ҳам ана шу нарса белгилаб берди: Бу йўл қишлоқ хўжалиги ва табиий бойликларни қаттик эксплуатация қилишга мўлжалланган эди.
Саноатнинг пахта тозалаш, ёғ ишлаб чиқариш, ипакчилик, тўқувчилик, виночилик ва мева консервалари таёрлаш сохаларини ривожлантириш, шунингдек қишлоқ хўжалик машиналари ва минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган корхоналар қуриш, кончилик, тошкўмир қазиб чиқариш, нефть саноати ва энергетикани ҳар томонлама ривожлантириш кўзда тутилди.
Ана шундай кенг кўламли дастурни амалга ошириш халқнинг зиммасига оғир юк бўлиб тушди. Индустрлаштиришни амалга ошириш халқдан зўр бериб меҳнат қилиш, ижодий ташаббус кўрсатиш, истеъмолни чеклаш ва ўз қўлидаги маблағларни сарфлашни талаб қилди.
Саноат қурилишини жадаллик билан олиб боришни ўйлаб,мамлакат ҳукумати республикага иттифоқ бюджетидан молиявий ёрдам беришга қарор қилди. Бу ёрдам 1925 йили тахминан 3 млн . сўмни ташкил этган бўлса, 1929 йили у 29 млн.сўмни ташкил этди. Мана шу чоралар натижасида йирик саноатнинг ялпи махсулоти 1927-1928 хўжалик йилида 270 млн. сўмга етди, яъни бундан 3 йил аввалгига қараганда 2.5 баравардан кўра зиёдроқ кўпайиб, урушдан олдинги даражадан ортиб кетди.
Ғоят зўр бериб сарфланган куч-қувват ва улкан меҳнат ташаббуси эвазига корхоналар янги техника асосида тикланди, янги саноат соҳалари (ип газлама, трикотаж, шойи ва б.) барпо этилди, илгари ҳам мавжуд бўлган саноат соҳалари (нефть, полиграфия, кўнчилик, механика) қайтадан қурилиб, кенгайтирилди, саноат ялпи маҳсулоти анча кўпайтирилди, маҳсулот таннархи камайтирилиб, унинг сифати оширилди. З йил мобайнида йирик саноат корхоналарининг сони 48 тага кўпайди ва 1928 йилга келиб 166 тага етди.
Шу йиллар мобайнида Фарғонада тўқимачилик фабрикаси, Тошкентда “Ўртоқ” қандолатчилик фабрикаси, тикувчилик фабрикаси билан механик кўнчилик заводи, Самарқанд, Бухоро, Марғилонда пиллакашлик фабрикалари, Бўзсув ГЭСи, Хилково цемент заводи, “Чимиён” ва “Санто” нефтни ҳайдаш заводлари ишга туширилди.
Индустрлаштириш давомида республиканинг энергетика базаси кенгайтирилиб, мустаҳкамланди. Умуман фойдаланадиган ва саноатни таъминлайдиган электр станцияларининг сони 3 йил мобайнида 17 тага ортди, электр энергияси ишлаб чиқариш эса 3 баравар кўпайди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, саноат корхоналарини қуриш ва уларда маҳсулот ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йўналиши 30-йиллар бошларига келиб намоён бўла бошлади.
Республика иқтисодиёти табиатан аграр тусга эга эди. Ўзбекистон халқ хўжалигида қишлоқ хўжалигининг салмоғи 1927-1928 йили 60% фоиздан кўпроқни, саноат салмоғи эса 40% фоиздан камроқни ташкил этди, шу билан бирга саноат ишлаб чиқаришининг 90% фоизига яқини қишлоқ хўжалиги хом ашёсини ишлашга асосланар эди. Оғир индустриянинг металл ишлаш ва машинасозлик сингари соҳалари 20-йилларда эндигина ривожланиб келаётган эди.
Шундай қилиб индустрлаштириш сиёсатини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон марказни рангли ва нодир металлар, олтингугурт, вольфрам, молибден, пахта толаси, хом ипак билан таъминлайдиган ва мамлакатни хом ашё қарамлигидан ҳалос этишга ёрдам берадиган йирик хом ашё минтақасига айланди. Республиканинг олтин саноати бутун мамлакатнинг тўлов балансини мустаҳкамлаш учун катта-катта маблағларни бериб турди.
Ўзбекистон Республикаси мамлакатни индустрлаштириш ва унинг иқтисодий мустақиллигига катта хисса қўшган бўлса ҳам хом ашё олиб чиқиб кетиладиган ўлка бўлиб қолаверди. У ахоли жон бошига саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришда мамлакатнинг ривожланган минтақаларидан анча орқада қолиб кетди. Қазиб олувчи сохалар ва қишлоқ хўжалик хом ашёсининг ҳажмлари катта бўлишига қарамай, иқтисодиёт тармоғидаги ишлаб чиқарувчи ва машинасозлик саноати сохалари умумиттифоқ даражасидан бир неча баравар паст бўлиб қолди. Ўзбекистон иқтисодиётининг индустриал-аграр табиати мамлакат марказий саноатининг ривожланиши эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган эди.
40-йиллар бошларига келиб республиканинг саноат салоҳиятини 1445 та йирик ва ўрта саноат корхоналари ташкил этар эди.
Қишлоқ хўжалигида товар муносабатларини ривожлантириш мақсадида 1925-1929 йилларда аввал Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятларида, 1927 йилдан қолган вилоятларда ер-сув ислоҳоти ўтказилди. Қабул қилинган декретлар асосида белгиланадиган ортиқ ерлар, ишчи ҳайвонлар меҳнат қуроллари тортиб олинди. Бой, йирик савдогар ва руҳонийларнинг ерлари тўла мусодара қилинди.
20-йилларнинг 2-ярмида Ўзбекистонда “Ўзбекқишлоқуюшма”, “Ўзбекпахтауюшма” ва бошқа кооперациялар ташкил топди.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини саноатга контракция (шартнома) асосида етказиб беришда қишлоқ хўжалик кооперативлари воситачилик қилди. Майда товар деҳқон хўжалиги ривожланди. 20- йиллар охиридан қишлоқ хўжалик кооперативлари ўрнига колхозлар (жамоа хўжаликлари) ташкил этиш кенг тус олди. Ўзбекистон шароитида жамоалаштиришни деҳқон хўжалигининг манфаатларини кўзлаган, ўрта деҳқон дахлсизлигини сақлаган ҳолда ҳамда ихтиёрийлик тамойилларига асосланган ҳолда ўтказиш зарурлиги олдиндан таъкидланганди. Бироқ бутун мамлакатда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жамоалаштириш жараёни жиддий ва қўпол хатоликлар ва бузилишларга олиб келди: 1) жойлардаги партия ва совет ташкилотлари, хўжалик раҳбарлари тажрибасизлик қилдилар; 2) юқоридан маъмурий кўрсатмалар берилди, жамоалаштириш иши жадаллаштирилди, шошма-шошарлик, тезгирлик қилинди, деҳқонларга маъмурий йўл билан тазийқ кўрсатиш, уларни мажбурлаб жамоаларга жалб қилишга томон йўл тутдилар ВКП(б) МКнинг 1930 йил 5 январ қарорида коллективлаштириш жараёни мамлакатнинг турли қишлоқ, туманларида турли вақтларда ўтказилиши белгиланган эди. Ўзбекистонда бу тадбирни 1933 йилга тугаллаш белгиланди. Аммо маҳаллий партия ва совет ташкилотлари суръат кетидан қувиб, бу ишда сунъий тезлаштириш йўлини тутдилар ҳамда жамоалаштириш ишига зарар етказдилар, қишлоқда оммавий норозиликнинг кучайишига сабабчи бўлдилар; 3) қишлоқ хўжалигини жамоалаштиришнинг асосий йўли қишлоқ хўжалиги артели деб кўрсатилган бўлса-да, бироқ вужудга келган вазиятни ҳисобга олмай, шошма-шошарликка йўл қўйган маҳаллий ходимлар жойларда коммуналар туздилар, хатто оддий паррандаларгача бирлаштирдилар. Бунинг натижасида биргина 1930 йил март ойининг 2- ярмида Ўзбекистонда колхозларга мажбурий тортилган хўжаликлар сони 47,3%-дан 24.5%-га қисқарди. 1931 йил 31 январда ёппасига жамоалаштирилаётган туманлардан бой-қулоқ унсурларнинг ер-мулки, турар жойи, асбоб-анжоми ва молини мусодара қилган ҳолда уларни қийин ўзлаштирилааётган жойларга сургун қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу қарор ҳам жуда кўплаб деҳқон хўжаликларини аянчли қисматга мубтало қилди. Бу хилдаги тадбирлардан қулоқлар фойдаланиб қолдилар. Улар қишлоқда Совет ҳокимиятининг нотўғри хатти-ҳаракатларидан норози бўлаётган барча одамларни ўз томонларига тортиб, қўзғалон ва тўпалонлар уюштирдилар.
Лекин шундай оғир шароит бўлса ҳам жамоалаштириш иши давом эттирилди. 1931-1934 йилларда жамоа ишлаб чиқаришга 189 млн.сўм маблағ ажратилди.
Шуни таъкидлаш керакки, жамоалаштириш жараёни ижобий натижалар бериш билан бир қаторда салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқарди. Деҳқонлар оммаси ердан жудо қилинди, уларнинг хатто энг оддий шахсий хўжалик мулклари ҳам тортиб олинди. Ҳамма нарсани умумлаштириш, ижтимоийлаштириш ҳамда барча хўжалик кўрсаткичлари ва рақамларини юқоридан белгилаш, деҳқонни мамлакатнинг пахта мустақиллигига эришиш шиори ниқоби остида пахта якка ҳокимлигига муте қилиб қўйиш ,булар нафақат республика қишлоқ хўжалигини, балки унинг иқтисодини кейинчалик беқарорлашиб боришига сабаб бўлди.
Ўзбекистонда жамоалаштиришнинг яна бир салбий оқибати шунга олиб келдики, бир қадар ўзига тўқ бўлган, бир умр ўз ерида ишлаб келган хамда бозор учун маҳсулот етиштириб чиқарадиган кўплаб ўрта хол деҳқонлар оз сонли қулоқлар билан тенглаштирилиб, ҳар хил чақув ва бўхтонлар асосида ер-суви, мол-мулкидан маҳрум этилиб, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг сувсиз, даштлик ерларига, хатто Украинанинг узоқ Херсон, Одесса вилоятларига, Сибирга сургун қилиниб юборилди. Уларнинг анча қисми борган янги жойларнинг оғир шароити ва машаққатига чидай олмай қирилиб кетди.
1932-1933 йилларда мамлакатда сунъий йўл билан келиб чиққан очарчилик вақтида баъзи расмий маълумотларга қараганда бутун собиқ Иттифоқда 4 миллиондан 10 миллион нафарга қадар деҳқонлар ҳалоқ бўлди. Бундай қисматдан ўзбек деҳқонлари хам четда қолганлари йўқ. 20-30 йиллардаги жуда мураккаб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнлар республиканинг миллий маданиятига ҳар хил тарзда таъсир ўтказди.
1923 йилда Иттифоқ жамғармасидан Туркистоннинг маданий қурилишлари ишларига олтин хисобидан 1 млн.сўм ажратилди. 1924 йилда эса бу рақам 2 млн.сўмни ташкил этди.
1920 йил Тошкент шаҳрида Туркистон давлат университети ташкил этилди. Мазкур университет факультетлари базасида 1923-1924 ўқув йилида Туркистонда 4 та институт ташкил этилди. Талабаларнинг 50 % и маҳаллий миллат вакиллари эди.
1921 йил ноябрда чиқарилган декрет асосида Туркистоннинг 8 ёшдан 40 ёшгача бўлган фуқаролари давлат мактаблари ва саводсизликни тугатиш курсларида ўқиши шарт қилиб қўйилди.
1924 йилда Туркистонда 1100га яқин мактаблар иш бошлади.
Хотин-қиз кадрларни кўпайтириш мақсадида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразмда хотин - қизлар педагогика техникумлари ташкил этилди.
Хотин-қизларнинг асрлар давомида муайян урф-одатлар ва шариат мезонлари билан шаклланган ижтимоий мавқеини уларни озодликка чиқариш ва эркаклар билан тенг хуқуқли қилиш шиори остида фавқулодда ва шиддат билан ўзгартирилиши кўп тўқнашувлар ва қурбонлар бўлишига сабаб бўлди. Турли ишлаб чиқариш корхоналари, клублар, мактаблар ташкил этилиб, уларга хотин-қизларни кўпроқ жалб этиш сиёсий компания тусини олди. Унинг энг чўққиси 1927 йилда бўлиб, у тарихга “Ҳужум” ҳаракати номи билан кирди. Ушбу ҳаракат асрий анъаналарни ҳисобга олмаган қарорлар, кўрсатмалар асосида олиб борилди, кўп холларда зўрлик ишлатилди. Қайси вилоят ёки туманда, шаҳар ва қишлоқда қанча хотин-қизлар паранжисини ташлаганлиги ҳақидаги маълумотлар мунтазам талаб қилина борди. Шошма-шошарлик билан олиб борилган “ Ҳужум“ ҳаракати маҳаллий ахолининг, айниқса қишлоқ ахолисининг қаттиқ қаршилигига учради. Лекин бу қаршиликларга қарамасдан, паранжи ташлаш ҳаракати давом эттирилди.
Саноат корхоналарининг ишга туширишили, колхозлар ва совхозлар тузилиши, янги-янги идораларнинг пайдо бўлиши тегишли мутахассисларга бўлган талабни кучайтирди. Институтлар ва техникумларга мутахасислар етиштириб чиқаришни миқдор жиҳатидан кучайтириш вазифаси юкланди, бунинг натижасида ўқиш муддатлари анча қисқартирилди. 30-йилларнинг охирларида республикада 44000 талаба ўқийдиган 30 та олий ўқув юртлари ва 98 та техникумлар ишлаб турди.
30-йиллар илм-фаннинг қарор топишида жиддий ютуқлар қўлга киритилгани билан нишонланди. Дастлабки миллий кадр олимлар етиштириб чиқарилди. Геолог олимлардан Ҳ.М.Абдуллаев, Ғ.М.Мавлонов, Н.А.Кенесарин, математиклардан Т.Н.Қори-Ниёзий, Т.А.Саримсоқов, биологлардан Т.З.Зоҳидов, Д.К.Саидов, кимёгарлардан О.С.Содиқов, А.С.Сатторов, М.Юнусов, файласуфлардан И.Мўминов, археолог, Я.Ғ.Ғуломов, тарихчи П.Солиев ва бошқа кўпгина олимлар янги илмий йўналишлар ҳамда мактабларнинг асосчилари бўлиб қолишди.
Илмий ишларни тартибга солиб туриш учун ЎзССР МИКи қошида 1932 йили Фанлар комитети тузилди. Бу Комитет 1940 йили СССР Фанлар академиясининг Ўзбекистон филиалига (ЎзФАНга) айлантирилди.
Адабиёт ва санъатда ҳам янги-янги қобилиятли ижодкор ёшлар чиқдилар.
Атоқли қалам сохиблари Ҳамза Хакимзода Ниёзий, Садриддин Айний, Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпонлар билан бир қаторда адабий ҳаракат майдонига янгидан кириб келган Ойбек, Уйғун, А.Қаххор, К.Яшин, Ҳ.Олимжон, Ғайратий, Ҳ.Сулаймон ва бошқалар бадиий ижод йўлида кураш олиб бордилар.
Ўзбек миллий мусиқасида ҳам муҳим ўзгаришлар рўй берди. 1929 йилда этнографик мусиқа ансамбли негизида Ўзбек мусиқа театри ташкил этилди. Мусиқа ўқув юртлари кўпайтирилди. 1936 йилда СССР Халқ комиссарлари Советининг қарори билан Тошкент давлат консерваторияси ташкил этилди.
Ўзбек миллий мусиқасини ривожлантиришда ўзбек композиторларидан Т.Жалилов, Ю.Ражабий, М.Ашрафий, Т.Содиқовларнинг катта роли бор.
Ажойиб драматурглар ва актёрлар А.Ҳидоятов, С.Эшонтўраева, Ш.Бурхонов, О.Хўжаев ва бошқалар туфайли ўзбек театр санъати гуллаб яшнади.
Вокал ва рақс санъатида Х.Носирова, К.Зокиров, М.Қориёқубов, Я.Саримсоқова, Тамарахоним, М.Турғунбоева ва бошқалар катта муваффақиятларга эришдилар.
30-йилларда кино санъати ҳам ривожланиб борди. Унинг истеъдодли бошловчилари Наби Ғаниев, Комил Ёрматов, Раҳим Пирмухамедов ва бошқалар Москва ва Ленинград кинематографлари билан “Ровот қашқирлари”, “Қасам”, “Асал”, “Сўнгги бек”, “Усти ёпиқ арава” каби дастлабки бадиий фильмларни яратди.
30-йилларда тасвирий санъатда ҳам сезиларли ютуқларга эришилди. Ў.Тансиқбоев, Б.Хамдамий, Д.Абдуллаевлар ажойиб санъат асарларини яратдилар. (“Озод этилган аёл”, “Тўқимачилик фабрикаси қурилишида”, “Пахта терими”). 1932 йилда Ўзбекистон рассомлари уюшмаси тузилди.
Сталинча якка ҳокимлик, ўзбошимчалик ва ғайри-қонуний ҳаракатлар маданий қурилиш жараёнига жиддий таъсир кўрсатди.
Маданий жабҳа бобидаги сталинча “сакраш”, жадаллаштириш йўли Ўзбекистонда қисқа муддат ичида алифбоимизни 2 марта ўзгартирилиши, яъни 1929 йилда араб ёзувидан лотинчага, 1940 йилда эса рус алифбосига ўтишини тақозо этди. Оммани тезкорлик билан саводли қилишга қаратилган бу шошилинч тадбирлар амалда республикамиз маънавияти учун мислсиз зарар етказди. Бунинг орқасида хозирги авлод кишилари халқимизнинг минг-минг йиллик тарихи давомида яратилган нодир маънавий бойликларни, ноёб қўлёзмалар, адабий дурдоналарни ўрганиш, билиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолди. Бунинг оғир асорати хозирда ҳам сезилиб турибди.

5.20-йилларда мамлакатимизда тоталитар жамиятга хос хусусиятлар тез-тез кўзга ташлана бошлади. Жамиятнинг негизи бўлган маъмурий-буйруқбозлик тизими шакллана борди. Иқтисодиёт, сиёсат, маданият, партия ва давлат номенклатурасининг қаттиқ назорати остида ривожлантирилди. Муҳим қарорларнинг ҳаммаси тор партия доирасида қабул қилинар ва бутун мамлакат учун мажбурий бўлиб қолар эди. Советлар, касаба уюшмалари, бошқа жамоат ташкилотлари юқоридан туриб берилган кўрсатмаларнинг ижрочиларига айлана борди. Партия органлари билан келишмасдан туриб, муҳимроқ қарорларнинг биронтасини ҳам қабул қилиб бўлмас эди. Партия-совет аппарати учун кадрлар тайёрлайдиган махсус мактаблар, курслар очилди. Бу давр жуда оғир ва мураккаб кечди. Раҳбар ҳодимларга шубҳа билан қараш, «халқ душманларини» аниқлаш ва ҳисобга олиш, турли «мухолифият» гуруҳларни фош этишавжига чикди.


Советлар даврида ўтказилган қатағонлик сиёсатини уч даврга бўлиб ўрганамиз.
1. 1925-1945 йиллар.
2. 1945-1975 йиллар.
3. 1975-1985 йиллар.
Шундан, 1-босқич даврида ўрта зиёлилар қатағон қилинди, яъни ўша давр сиёсатини яхши тушуниб етган бутун халқ хўжалигининг барча соҳаларида ишлаётганлар.
Сталиннинг «буюк» концепцияси бўйича илғор халқдан кўра авом халқни бошқариш осондир. Миллатнинг энг кўзга кўринган инсонларининг қатағон этилиши бунга яққол мисолдир.
20-йиллар давомида хуфёна зўрлик ва қатағонлар сиёсати авжига чиқиб борди. Шу муносабат билан Турор Рисқулов, Абдулла Раҳимбоев, Назир Тўрақулов, Иноғамжон Хидиралиев, Қайғисиз Отабоев, Султонбек Хўжанов сингари машҳур арбоблар миллатчиликда айбланди. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муқобил йўлларини амалга оширишга уринган кишиларга гуруҳбозликка қарши кураш шиори остида айблар қўйилди. Кейинчалик «иноғомовчилик», «18 лар гуруҳи», «қосимовчилар» деб ном олган ишлар худди ўша пайтларда тўқилган эди.
1929 йил февралида ўтказилган Ўзбекистон компартиясининг IV съездида ВКП (б) нинг Марказий Қўмитаси таъзйиқи билан маҳсус муҳокама қилиниб, ҳушёрликни ошириш,ўнгдан келадиган хавф ва у билан келишаётганларга қарши кураш ҳақида қарор қабул қилинди. Шундан сўнг «синфий душман» ва уларга хайриҳоҳларни ҳамма жойдан қидириб топиш бошланди. Партия сафларини тозалаш сиёсий компанияга айланди. Ўн минглаб кишилар адолатсизлик қурбони бўлди.
1929 йил оҳирларида атоқли маърифатчи Мунаввар Қори Абдурашидхонов бошчилигидаги «Миллий истиқлол» ташкилотининг аъзолари қамоққа олина бошлади. Бу ташкилотнинг қамалган 85 аъзосидан 15 нафари отиб ташланди, қолганлари тузатиш- меҳнат лагерларига жўнатилди. «Миллий истиқлол» ташкилотининг кўпгина аъзолари ҳам қувғинга олинди. Йирик жамоат арбоблари Маннон Абдуллаев (Рамз), Носир Саидов, Маҳмуд Ходиев (Боту),Ҳосил Василов, Собир Қодировлар ўлим жазосига ҳукм қилинди, кейинчалик бу ҳукм узоқ муддатли қамоққа алмаштирилди.
Ижтимоий-сийсий, иқтисодий ва маданий ҳаётни янгидан қуришнинг муқобил йўлларни ёқлаб чиққан республика партия ва давлат арбоблари марксча-ленинча принципларга (тамойилларга), партия социализм қуриш жабҳасидаги бош йўлга суиқасд қилишда айбланди. Қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш, индустрлаштириш ва маданий қурилиш йилларида жамиятдаги барча соҳа ходимларидан неча ўн минглаб кишиларга нисбатан қанчадан-қанча қонунсиз хатти -ҳаракатлар ва зўрликлар қилинди. Кўпгина кишилар таъқиб остига олинди ва РСФСР ҳамда Украина томонларга сургун қилинди, муҳтожликлар ва кулфатларга гирифтор этилди. Диндорлар ва руҳонийлар устидан қилинган зўрликнинг энг авжига чиққандаври 30-йилларнинг бошларига тўғри келади. Кўплаб масжид ва мадрасалар бузиб ташланди ёки четдан келганлар учун турар жой сифатида берилди, хўжалик омборларига айлантирилди.
Ўзбекистонда ялпи қатағонлик партия ва давлат олдида катта хизматлар қилган атоқли арбобларни қамоққа олишдан бошланди. Сиёсий бошқарма органлари (ОГПУ) Ф.Хўжаев, А.Икромов, Д.Манжара, С.Сегизбоев, А.Каримова ва бошқалар ҳусусида «советларга қарши, қўпорувчилик» уйдирма ишларни тўқиб чиқардилар. Булар назарий баҳс ва мунозараларда ўз нуқтаи-назарларини маҳкам туриб ҳимоя қиладиган ҳурматли ва эътиборли халқ етакчилари эди. Улар шахсга сиғинишнинг, якка партия зўравонлиги илдиз отиб кетишининг хавфли эканлигини аниқ-равшан тушунар эдилар. Улар жойларда катта ҳукм ўтказа оладиган бўлишларига қарамай, қатағонларнинг боришини тўхтатиб қолмадилар.
Ўзбекистонда кенг кўламли агентура кузатувлари ва оммавий равишда қамоққа олиш ишлари ташкил этилди. 1937 йилнинг август-сентябрь ойларида неча юз минг кишилар ЎзССР Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги (НКВД) нинг ички қамоқхоналарига тушиб қолди. Буларнинг орасида Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети секретарлари С.Болтабоев, И.Худойқулов, А.Цехер, Марказий Комитет бўлимбошлиқлари М.Шермуҳамедов, М.Усмонов, К.Берегин, Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитети секретарлари И.Ортиқов, Т.Рисқулов, Ф.Тарасов, республика халқ комиссарлари А.Исломов билан М.Турсунхужаев, партия вилоят комитетлари секретарлари Д.Ризаев, К.Болтаев, Н.Исроилов, Ю.Ирисметов ва бошқалар бор эди. 1938 йил баҳорига келиб вилоятлар, шаҳарлар, туманлар партия комитетлари секретарларининг 60%-дан кўпроғи, шу йилнинг иккинчи ярмида эса вилоятлар, шаҳарлар, туманлар партия комитетларининг яна 114 нафар секретарлари қатағон қилинди. Хорижда, хусусан Германияда таълим олган мутахассислар хам қатағон қилинди. Қамоққа олинганлар қаттиқ жазоларга маҳкум этилди. 1937-1939 йилларнинг ўзидагина Ўзбекистонда қамоққа олинганлар сони 41000га етди. Шулардан 37000 киши турли муддатларга ҳукм қилинди, қолганлари отиб ташланди. Ватанга содиқ минглаб зиёлилар йўққилинди. Жумладан,ўзбек халқининг машҳур ёзувчиларидан Абдулла Қодирий (1894-1938), Фитрат (1986-1937), Чўлпон (1897-1938), кейинроқ Усмон Носир (1918-1944) Сталин Энг кучли ва мардонавор кишилар ҳам аҳволининг иложсизлигини кўриб ва ўз қариндошларининг тақдирларидан хавотир олиб, қилмаган жиноятларини тан олишга мажбур бўлдилар. Маҳбусларнинг кўплари ўз-ўзини ўлдиришни бирдан-бир чора деб билдилар.
Шундай қилиб, кўпдан-кўп халқ қурилишларида фидокорона меҳнат қилган ва республиканинг саноат ҳамда аграр имкониятларини кучайтириб борган омма ташаббусининг ўсиб бориши билан бир қаторда 30-йилларнинг охирида Ўзбекистон ҳамманингкўнглига тушган даҳшат, хоинлик, зўрлик ва бедодлик шароитига тушиб қолди. Инсонийлик ва демократия тамойилларини топтаб, оёқ ости қиладиган, ҳар қандай ўзгача фикр юритишни куч билан буғадиган, оммавий зўрлик ва ўзбошимчалик ўтказиб, Ватанга содиқ неча ўн минглаб кишиларни қириб ташлаган тоталитар тартибот қарор топиб борди. Мана шуларнинг ҳаммаси халқнинг бошига чинакам фожиа бўлиб тушди ва унга ниҳоятда оғир уруш синовлари арафасида ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зиён ва катта талофат етказди.
Қатағонлик уруш йилларида ҳам давом этди. Бу даврдаги қатағонлик якка тартибда олиб борилиши билан бир қаторда, бутун бир миллатга нисбатан ҳам ўтказилди. Уруш йилларда қрим татарлар (151604), чеченлар ( ), месхети турклар (110000), ингушлар (20000), 4000-5000 арман, греклар Ўзбекистонга сургун қилинди. Бутун бир миллатни бир кечанинг ўзида ўз туғилиб ўсган Ватанидан сургун қилса, бундан ортиқ фожеа бўлмаса керак?!
6.Иккинчи жаҳон уруши сингари тарихда дахшатли из қолдирган уруш жаҳон халқлари тарихида умуман бўлмаган. Бу уруш 61 мамлакатни, Ер юзи ахолисининг 80% ўз домига тортди ва 6йил давом этди, шундан 30млн-га яқин Совет Иттифоқидан эди.
1939 йил 1 сентябрда Германиянинг Польшага бостириб кириши билан иккинчи жаҳон уруши бошланган эди..
1941 йил 22 июнда гитлерчилар Германияси ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақидаги совет-герман шартномаси бўлишига қарамасдан тўсатдан СССРга ҳужум қилди. Бу давлат фуқаролари бўлган халқлар учун оғир синовлардан иборат уруш бошланди. Ўша куни мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганлиги ҳақида фармон эълон қилинди. 2-жаҳон уруши даврида республикага раҳбарлик қилган Ўзбекистон Компартияси МКнинг 1-котиби Усмон Юсу­пов (1937—1950) ўзбекистонликларни фашизмга қарши курашга сафарбар қилишда бош-қош бўлган.
Ўзбекистон иқтисодиёти ҳам ҳарбий вазиятдан келиб чиқиб зудлик билан фронт манфаатларига бўйсундирилди. Ўрта Осиё ва Қозоғистон республикаларига эвакуация қилинган 308 корхонанинг 100 дан ортиғи Ўзбекистонга жойлаштирилди. Келтирилган корхоналарни ниҳоятда қисқа муддатларда ишга туширишга эришилди. 1941 йил охиригача шундай корхоналардан 50 таси ишга туширилди. Масалан, Москва вилояти Химки шаҳридан кўчириб келтирилган завод асосида 1941 йил 14 октябрда Тошкент авиация заводи барпо этилди. Бу завод фронт учун қирувчи самолётлар ишлаб чиқарган.
1941 йил ноябрдан 1942 йил март ойигача Ўзбекистонда 14 та миллий бри­гада, жумладан, 9 та алоҳида ўқчи бри­гада ва 5 та отлиқ дивизия тузилди (қ. Ўзбек дивизиялари).
Уруш йилларида 1,5 млн.дан ортиқ ўзбекистонлик фашизмга қарши оловли жангларда қатнашди (1940 йил респуб­лика аҳолиси 6,5 млн. киши бўлган). Улардан 450 мингдан ортиқ киши жанг майдонларида ҳалок бўлди.
Иқтисодиётни жадал ҳарбий изга солиш энг муҳим вазифа эди. 1941 йил 26 июндан бошлаб ишчи ва хизматчилар учун иш куни 13—14 соатга узайтирилди, меҳнат таътили бекор қилинди, мавжуд беш кунлик ўрнига олти кунлик иш ҳафтасига ўтилди. Меҳнат интизомини бузганларга 5-8 йил қамоқ жазоси белгиланди.
Темир йўл ҳаракати, почта, телеграф ишла­ри ҳам уруш шароитига мослаштирилди. Саноат ва транспорт ниҳоятда қисқа вақт ичида ҳарбий изга кўчирилди. 1941 йил охирида республикада 300 га яқин корхона қурол-яроғ ишлаб чиқаришга мослаштирилди. Бу даврда 7 та ГЭС (Фарҳод ГЭС, Салор ГЭС ва б.) қурилди. Янги кўмир ва нефть конлари очилди. Бекободда Ўзбекистон металлургия заводи бар­по этилди (1944 йил 5 мартда ишга туширилган). Олмалиқ мис кони ишга туширилди. Вольфрам, молибден, мис ва олтин конлари топилди ва ўзлаштиришга киришилди.
Уруш йилларида Ўзбекистонда индустриянинг барча соҳаларига тааллуқли бўлган 280 та янги саноат корхонаси қурилган. Энгил ва озиқ-овқат саноати ҳам ривожланди.
Бу даврда Ўзбекистон фронтга қарийб 2000 самолёт, 1700 мотор, 22 млн.та мина, 500 млн.та ўқ, 2 млн.та авиабом­ба, 1 млн.та граната, 330 мингта пара­шют, 5 бронепоезд ва б. қурол-яроғ етказиб берди. 1945 йил кузигача 155 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик РСФСРнинг, асосан, Урал ва Сибирдаги турли заводлари, конлари, қурилиш ва ёғоч кесиш ишларига ишчи батальонлари сифатида сафарбар қилинди. Улар жуда оғир шароитда меҳнат қилишган.
Уруш йилларида ЎзССРда ирригация шохобчалари юксак суръатлар билан давом эттирилди. Шимолий Тошкент, Шимолий Фарғона, Юқори Чирчиқ, Сўх-Шохимардон, Учқўрғон каналлари ва Рудасой, Косонсой сув омборлари бунёд этилди.
Уруш Ўзбекистондаги ҳар бир оилани моддий жиҳатдан ҳам қийин аҳволга солиб қўйди. Шаҳарларда озиқ-овқатга карточка тизими ташкил этилиб, ишчи ва хизматчиларга кунига 400—500 граммдан, оила аъзоларига 300—400 граммдан нон берилди. Раҳбар ходимлар эса махсус озиқ-овқат (паёк) билан таъминлаб турилди. Қийинчиликлар жамиятнинг ижтимоий руҳий ҳолатида кескинликни вужудга келтирди, бироқ фашизм устидан қозониладиган ғалабага ишонч асло сусаймади.
Уруш йилларида аҳоли таркибида ҳарбий хизматчилар оилалари, эвакуация қилинганлар, уруш ногиронлари, етим болалар деб номланган янги ижтимоий гуруҳлар пайдо бўлди. Ўзбекистонга 1 млн.дан ортиқ киши, жумладан, 200 минг бола эвакуация қилинди. Турли миллатга мансуб етим болаларни ўзбек халқи ўз фарзандидай ардоқлаб, уларни вояга етказди. Масалан, тошкентлик оддий темирчи Шоаҳмад Шомахмудовлар оиласи 15 болани, каттақўрғонлик уруш ногирони Ҳамид Самадов 13 болани, самарқандлик колхозчи аёл Фотима Қосимова 10 болани олиб тарбиялади. Рес­публикада уруш даврида 30 дан ортиқ ҳарбий госпиталь жойлаштирилди.
Ўзбекистонлик жангчилар Брест калъаси, Киев, Смоленск, Одесса, Севасто­поль, Ленинград, Москва, Сталинград шаҳарлари мудофаасида мардлик ва матонат намуналарини кўрсатищди. 1943 йил ёзида бўлган Курск ва Орёл районидаги жанггоҳда, Днепр дарёсини кечиб ўтишда олдинги сафларда бўлишди. Ўзбекистонликлар Қаршилик кўрсатиш ҳаракати сафларида, Польша, Болгария, Венгрия, Руминия, Чехословакия, Италия, Греция, Австрия, Югославия, Франция ва бошқа давлатларни фашизмдан озод этишда фаол қатнашдилар, партизан қўшилмаларида жанг қилдилар. Ўзбекистонлик жангчилар япон милитаризмини тор-мор қилиш (1945 йил август) да ҳам фаол қатнашдилар.
Урушнинг биринчи кунлариданоқ Ўзбекистонликлар фронтга отландилар. Брест қаласини ҳимоя қилишда Н. Содиқов А. Абдуллаев А. Арслонбеков С. Бойтемиров А. Алиев У. Утаев ва бошқалар жасорат кўрсатдилар.
Москва остоналаридаги жангларда ҳам, машҳур Панфилов дивизияси сафларида ҳам (З. Иброхимов, Г. Абдураимов ва бошқалар) Ўзбекистонлик кекса жангчи генерал И.И. Петров бошчилигида Севостопольни мудофаақилиш чоғида ҳам сўнмас шуҳрат қозондилар. Тошкент педогогика институти студенти Е.Стемпковская Сталининград остоналаридаги жангларда қахрамонларча халоқ бўлди ва унга Совет Иттифоқи Қахрамони унвонини берилди.
Ўзбекистон жангчилардан 2730 киши “Сталининград мудофааси учун” медали билан мукофотланди.
Кавказ ерларини озод қилишда мардлик ва жасурлик кўрсатганлари учун 2974 киши Совет иттифоқининг орден ва медаллари билан тақдирланган эди. Армиянинг 1944 йилдаги умумий ҳужуми даврида Ўзбекистонлик жангчилардан 280 киши Совет Иттифоқи томонидан қахрамонлик унвонига сазорвор бўлди.
Ўзбек жангчилари Польша, Чехословакия, Вэнгрия, Югославия, Албания хамда ГДР халқларини озод қилишда қатнашдилар. Булар орасида айниқса Ўзбек халқининг шарофатли генераллари Совет Иттифоқи қахрамонлари С.Рахимов, М. Узоқов ва Ф. Норхўжаевлар алоҳида диққат -эътиборга лойиқдирлар.
Ўзбекистоннинг ажойиб қизлари Р. Иброхимова, З.Ганиева, Х.Усмонова, С. Шукурова, С.Мажидова, Х.Миркаримова ва бошқа жуда кўп аёл жангчиларимиз жангларда мардлик ва қаҳрамонлик кўрсатдилар.
Ўзбекистонлик мард жангчиларидан 1706 киши “Берлин олинганлиги учун” медали билан мукофотланган.“Германия устидан ғалаба қозонилганлиги учун” медали билан эса 109208 киши тақдирланди.
Япония милитаризмига қарши олиб борилган жангларда ҳам Ўзбекистон қўшинлари қаҳрамонлик намуналарини кўрсатдилар. Жами бўлиб ўзбек жангчилардан 6770 киши Япония милитаризмига қарши курашда орден ва медаллар билан тақдирландилар.
Шундай қилиб иккинчи жаҳон уруши фронтларида, Германия ва Япония тор-мор келтиришда Ўзбекистоннинг мард ўғлонлари ва қизлари афсонавий қаҳрамонлик наъмуналарини кўрсатдилар. Бу мардонавор ва қахрамонларча қилинган жасоратларга юксак баҳо берилди. 120000 киши орден ва медаллар билан тақдирланди, 300 киши Совет Иттифоқи Қахрамони юксак унвонини олиш шарафига муяссар бўлди, улардан 167 киши ёшларнинг вакилларидир. Қаҳрамонлардан 75 киши ўзбек эди, 82 ўзбекистонлик аскар хар учала даражадаги «Шухрат» орденини олишга муяссар бўлган.
Фашизм устидан тарихий ғалабани қўлга киритишда халқ қасоскорлари- партизанларнинг хизмати ҳам беқиёсдир. Хукумат томонидан 233 киши (яъни партизанлар) Совет Иттифоқи Қахрамони унвонига муяссар бўлди. Шулар орасида Ўзбекистонлик партизанлар хам бор эди. Айниқса Белоруссия партизан отрядларида жанг қилган Совет Иттифоқи Қахрамони М.Топиболдиевнинг номи ҳар бир ўзбек хонадони учун фахрлидир. Бугунги кунда Белоруссиядаги Ксарёва қишлоғи Топиболдиевка деб аталади, у ерда унинг номи кўчалар ва мактабларга қўйилган.
Ўзбекистонлик халқ қасоскорларидан хукуматнинг орден ва медаллари билан тақдирланганлар орасида Г. Хакимов, Д.Қосимов, В.Баширов, К.Юсупов ва М.Ғалиевларнинг ҳам номлари бор. Ундан ташқари Ўзбекистонлик партизан жангчилардан 15 киши “1-даражали Ватан уруши партизани”, 50 киши эса “2-даражали Ватан уруши партизани” медаллари билан тақдирланган.
Ўзбекистонлик 120 мингдан ортиқ жангчилар уруш фронтларида мардлик ва матонат кўрсатгани учун жанговар орден ва медалларга, 280 киши эса Со­вет Иттифоқи Қахрамони унвонига сазовор бўлди, улардан 75 киши ўзбек эди, 82 ўзбекистонлик аскар хар учала даражадаги «Шухрат» орденини олишга муяссар бўлган.
Тоталитар тузум раҳбарларининг фармойиши билан Кавказ халқлари (чеченлар, ингушлар, қорачойлар, месхети турклар, болқорлар ва арманлар ва бошқалар.), қрим татарлари ва Волга бўйи немислари 1943—1944 йилларда зудлик билан мамлакатнинг шарқий ҳудудларига кўчириб юборилди. Қримдан 151 604 қрим татари, Грузиядан 110 минг месхети турки, Шимолий Кавказдан 175 минг чечен, 20 мингдан ортиқ ингуш, 4500 болқор, армани ва греклар Ўзбекистонга кўчирилди. Маҳаллий аҳоли жабрдийдаларга хайрихоҳлик билдирди ва самимий ёрдам берди.
Жанг ҳаракатлари даврида ҳарбий асирликда бўлганлар, хусусан, Туркистон легионида қатнашганларнинг тақдири ҳам ниҳоятда оғир кечди. Уруш тугагач, улар ҳамма жойда таъқиб этилди, кўпчилиги махсус лагерларга жойлаштирилиб, турли қийноқларга дучор килинди. Бу қийноқлардан омон қолган оз сонли кишиларгина кейинчалик озодликка чиқарилди.
1999 йил майда Тошкентда Хотира ва қадрлаш майдони барпо этилиб, унда «Мотамсаро она» ҳайкали ва хиёбоннинг шимолий ва жанубий томонида қад кўтарган айвонлар токчаларида 2-жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик барча жангчиларнинг исм-шарифи битилган ме­талл тахталар ўрнатилган.
Илмий муассасаларда тадқиқотлар йўналиши ҳам уруш даври манфаатларига мослаштирилди. Геолог, энергетик, кимёгар олимларнинг илмий изланишлари самарали бўлди. Бу давр­да янги конлар ўзлаштирилди. Ўрта Осиё университетининг кимё факультети негизида фарма­цевтика заводи ишга туширилди. Эвакуа­ция қилинганлар ҳисобига кўпайган рес­публика аҳолисини озиқ-овқат билан таъ­минлаш бўйича ҳам қўшимча имкониятлардан фойдаланилди. СССР ФА Ўзбе­кистон филиали негизида 1943 йил 4 ноябрда Ўзбекистон ССР Фанлар Академияси (1-президенти Т.Н.Қори-Ниёзий) ташкил қилинди. Фанлар Академиясининг ташкил этилиши ўзбек халқи ҳаётида муҳим ҳодиса бўлди. Бу академия Ўзбекистон ил­мий тафаккурининг маркази бўлиб қолди. Бу даврда таниқли математик олимлар Т.Н.Қори-Ниёзий, Т.А.Саримсоқов, гео­лог олимлар Ҳ.Н.Абдуллаев, А.С.Уклонский, файласуф И.М.Мўминов, кимё­гар олимлар О.С.Содиқов, С.Ю.Юнусов, энергетик А.Н.Аскоченский ва бошқалар са­марали илмий изланишлар олиб борган. Уруш туфайли Москва, Ленинград, Киев, Минск ва бошқа шаҳарлардан кўчириб келинган олимлар, шоирлар, ёзувчилар ва санъаткорлар Ўзбекистон олимлари ва ижодкорлари билан мустаҳкам алоқада иш олиб бордилар.
Инсонпарварлик ғояларини кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида ўзбек халқи маданий меросидан фойдаланила бошланди. Тарихий мавзуда бадиий асарлар («Маҳмуд Торобий», «Муқанна», «Жалолиддин Мангуберди», «Темур Малик» ва б.) яратилди. Ҳамид Олимжон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Комил Яшин, Абдулла Қаҳҳор, Уйғун, Султан Жўра, Ойдин каби шоир ва адиблар уруш мавзуига бағишланган асарлар яратди.
Республикада театр санъати, кинема­тография, ҳайкалтарошлик ва рассомлиқда ватанпарварлик мавзуидаги асар­лар яратилди. Ўзбекистонда шу йилларда 35 та маҳаллий, 16 та кўчириб келтирилган театр иш олиб борди. Уруш йил­ларида ўзбек санъаткорлари 30 та кон­церт бригадаларига бўлиниб, фронтдаги жангчиларга 35 минг, госпиталларда эса 26 минг концерт намойиш этдилар.
Бу даврда Ўзбекистонда 36 маҳаллий ва 14 кўчириб келинган театрлар халқимизга ижобий хизмат кўрсатди. Москва давлат яҳудий театри, Маяковский номидаги театр, Шевченко номидаги халқаро давлат театри ва бошқа театрлар шулар жумласидандир. Ўзбекистонга вақтинча кўчириб келтирилган Рус , Украин, Белорус, Молдаван ёзувчилари ва бошқа ёзувчилар ҳам Республиканинг маданий ҳаётида фаол қатнашди. А.Навоийнинг “Лайли ва Мажнун”, “Фарход ва “Ширин” достонлари, Бобурнинг лирик асарлари, Муқимий, Фурқат шъерлари, “Алпомиш”, “Гўрўғли” халқ достонлари, ўзбек халқи бахшиларининг асарлари рус тилига таржима қилиниб, нашр этилди.
Х.Олимжон, Уйғун, Собир Абдулла, Н. Погодин билан бирга “Ўзбекистон қиличи” мусиқали драммасини яратдилар. Тўхтасин Жалилов ва Ю.Ражабий халқ мусиқа санъатининг бой анъаналарига таяниб ,халқчил асарлар яратдилар. Композиторлардан М.Ашрафий. Т.Содиқов, М.Бурхонов ўзбек мусиқа фольклоридан ижобий фойдаланиб ,мусиқа маданияти юксак наъмуналари даражасига кўтарди.
Композиторлар Р.Глиэр, Н.Миронов, С.Василенко, В.Успенский, А.Козловский ,шунингдек Республикага кўчиртириб келинган энг кўзга кўринган мусиқашунослар ва ижодкорлар ўзбек мусиқа маданиятини ривожлантиришда фаол қатнашдилар.
Симфония мусиқаси катта муваффақиятларга эришди. С.Колонов ва К.Жабборов материаллари асосида М.О.Штейнбергнинг “Симфония рапсодия”си, Н.Мериновнинг “Ўзбекча марш” Т.Содиқовнинг “Фарғона эскизлари” ,П.Холиқовнинг “Ғалаба” сюитаси сингари асарлар яратилди.
Республика композиторлари мусиқали драма соҳасида ҳам муваффақиятли ишлар қилдилар. Улар яратган мусиқали асарлар - “Шерали” (М.Ашрафий, С.Василенько ва А. Козловский) “Ўзбекистон қиличи” (Т.Жалилов, Т.Содиқов, М.Бурхонов ва Н.Хасанов) “Қўчқор Турдиев” (Ю.Ражабий), “Нурхон” (Т.Жалилов) томошабинларга ғоят манзур бўлди.
Қахрамонлик мавзусида бир қанча опера асарлари яратилди. 1942йилдаёқ Тошкентда “Суворов” (С.Василенько) “Улуғбек” (А.Козловсикй) “Муз устида жанг” (Г.Таранов) операларини премьералари бўлиб ўтди. Тошкент бадиий фильмлар студияси ўз фаолиятини анча фаоллаштирди.Киномотографиянинг атоқли усталаридан бир гуруҳи ,режиcсёрлар М.Р.Ромм, Я.А.Протазонов, И.Э.Хейфиц, Н.А.Зархий, В.Д.Луков, Г.М.Казинцев Л.З.Трауберг ва бошқалар уруш йиллари Тошкентда ишлади. Уларнинг бевосита иштироки билан “Сухэ батор”, “Тархоменко”, “Икки жангчи”, “Насриддин Бухорода” , “217рақамли одам” кинофильмлари шунингдек Ўзбекистон артистларининг иштироки билан “Ватанга совға”, “Беш республика”нинг фильм-концерти” номли фильмлар суратга олинди
Ўзбекистон рассомлари ҳам зўр ғайрат билан ишладилар. Уруш мавзуларида ажойиб асарлар (“Қўқкисдан зарба”, “Партизанлар”) яратган Ўрол Тансиқбоевнинг ижоди шу жиҳатдан қараганда диққатга сазовордир.
Рассомларнинг ижодида графика катта ўрин эгаллади. Б.Э.Кайдалов, В.И.Уфинцев, Л.Абдуллаев ва бошқа таниқли графикларни асарлари юксак баҳога сазовор бўлди. Уруш йиллари давомида Ўзбекистон рассомлари 39та кўргазма ташкил этдилар. 5000дан кўпроқ бадиий -сиёсий плакатлар яратдилар.

Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish