Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 361,06 Kb.
bet16/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

АДАБИЁТЛАР:

1.Ахмедов Б. Ўзбек улуси. Т. 1992 й.


2.Бобобеков Х. Қўқон тарихи. Т. 1996й.
3.Ибрат И. Фарғона тарихи. Т. 1991й.
4.Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва хуқуқи тарихи. Т. 2003й.
5.Муртазаева Р. ва б. Ўзбекистон тарихи. Т.2011 й.
6.Мусаев.Н Ўрта Осиёда деҳқончилик маданияти ва аграр муносабатлар тарихидан. Т. 2005 й.
7.Мўминов Т.Туркистон икки аср гирдобида.Т.,2013 й.
8.Ўзбекистон тарихи.(Жадвал ва чизмалар) Т.2007 й.
9.Мустабид тузумнинг Ўзбекистон миллий бойликларини талаш сиёсати: тарих шоҳидлиги ва сабоқлари. (1865-1990 йиллар). Т.2000 й.

10 – мавзу. Ўзбек хонликларининг Россия империяси томонидан босиб олиши. Мустамлакачилик зулмига қарши миллий озодлик харакати. Жадидчилик.
Режа:
1.Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниши ва ўлкада мустамлакачилик сиёсатининг ўрнатилиши.
2. Саноат ишлаб чиқаришнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
3. Чоризм зулмига қарши халқ озодлик кураши.
4. Жадидлар ҳаракати ва таълим тизими.

1. Россиядаги капиталистик муносабатларнинг ривожланиши янги ҳудудлар босиб олишни ва улар орқали хом ашёга эга бўлишни кўпроқ талаб қила бошлади.


Россияда пахтага талаб катта эди ва 1861 йилгача АҚШдан олиб келинарди; лекин АҚШдаги фуқаролар уруши даврида (1861- 1865) Россияга пахта олиб келиш камайди. Натижада Россия саноатида бўҳрон бошланди ,яьни кўплаб фабрикалар ёпилиб, ишчилар оммавий равишда ишдан бўшатилдилар.
60-йилларда Россия империясининг истило юришлари бошланди. Бунгача Ҳарбий вазирлик ва Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида баъзи бир келишмовчиликлар мавжуд эди.
1864 йилда Россия ҳарбий кучлари аввал Қўқон хонлигига, сўнг Бухоро амирлигига қарши юришларини бошладилар.1864 йилдан 1868 йилгача бу давлатларнинг кўп қисми бўйсундирилди. Бу ерларда Сирдарё ва Еттисув вилоятларини ўз ичига олган Туркистон генерал- губернаторлиги ташкил этилди.Биринчи генерал губернатор этиб генерал адъютант К.П.Кауфман тайинланди.1873 йилгача Хива хонлигини истило этиш учун чор хукумати рухсат бермади.Бунинг сабабларидан бири Россия ўзининг босиб олиш сиёсатини олиб бормаётганлигини кўрсатмоқчи бўлди.Иккинчидан,Хива хонлигини босиб олгандан кейин у ердаги маъмурият ва ҳарбий қисмларни таъминлайдиган маблағнинг етишмаслигида эди.Хива хонлигининг ҳудуди унча катта эмас ва иқтисодий жиҳатдан унча ривожланмаган эди.Учинчидан,Англия билан дипломатик алоқаларни кескинлаштиришдан хавфсиради.
Лекин шунақа бўлса ҳам 1872 йил 12 декабрда Александр II Хивага қарши уруш ҳаракатларига рухсат берди.
Май ойи ўрталарида Кауфман ва Верёвкинлар хонлик ҳудудига бостириб кирдилар.1873 йиллинг 12 августида Хива яқинидаги Гандамиён боғида Россия билан хонлик ўртасидаги шартномага қўл қўйилди ва хонлик Россия вассалига айлантирилди.Шартномага асосан хонлик Россия хукуматига уруш ҳаражатларини коплаш учун 2млн.200 минг товон(контрибуция) тўлади.
Гандамиён шартномаси чор Россиясининг мустамлакачилик сиёсатини аниқ-равшан кўрсатиб берди.
Россия босиб олишидан олдин Бухоро амирлиги катта худудга жойлашган эди,яъни Бухоро оазиси(пасттекислиги),ўрта ва юқори Зарафшон оқимлари,Самарқанд,Панжикент,Туркманистоннинг Мурғоб водийси билан қўшгандаги қисми( Марв шаҳри,Афғон Туркистони),шунингдек Шарқий Бухоро,яъни хозирги Тожикистоннинг бутун худуди.
Генерал Черняев томонидан Тошкент босиб олинганидан кейин Бухоро-Россия муносабатлари ёмонлашди.Чунки Бухоро амири Музаффар(1860-1885) Қўқон хонига рақиб бўлиб,Тошкентга савдо-иқтисодий марказ сифатида эга бўлиш ниятида эди.Россия-Бухоро амирлиги ўртасида биринчи жанг 1866 йил 8-майда бўлиб ўтди,амирлик қўшинлари мағлубиятга учради.Бухоро амирлигининг босиб олинган худудлари Россия мулкига айлантирилиб,500 минг товон тўлаш талаб этилди.1867 йилнинг ноябридан 1868 йилнинг апрелигача генерал Черняев Бухоро билан жанглар олиб борди.
Бухоро амирлигида бўлаётган воқеаларга икки хил муносабатдаги гурухлар пайдо бўлди.Бухоро рухонийлари ва ер эгалари амирдан Россияга қарши кескин ҳаракатлар тарафдори эди.Савдогарлар,хунармандлар эса бу фикрга қарши бўлдилар.
Узоққа чўзилмаган ҳарбий ҳаракатлардан сўнг Россия билан Бухоро ўртасида тинчлик шартномаси тузилди.Шартноманинг бир моддасида амирликдаги қул савдоси бекор қилинди.Шартномага асосан рус савдогарлари амирлик худудида бемалол савдо қилиш хуқуқига ва бошқа давлатларга ўтадиган бўлса амирлик хукумати уларнинг хавфсизлиги учун жавоб берарди,уларнинг махсулотларидан2,5%-гина солиқ олинарди.
1873 йилда яна бир шартнома тузилди,бунга биноан Бухоро амирлиги Россия протекторати деб эълон қилинди,унга бошқа давлатлар билан алоқа қилиш таъқиқланди. Шу билан бирга Россия томони амирнинг ички душманлари билан курашда ёрдам беришни ва ташқи душмандан қўриқлашни ўз зиммасига олди.
Чор Россиясининг ҳаракатлари дастлаб Қўқон хонлигига қарши қаратилганди.Генерал Перовский қўшинлари 1853 йилда Қўқон хонлигининг стратегик қалъаси бўлган Оқмачитни эгаллади.
Шу йилдан бошлаб хонликнинг мулклари аста-секинлик билан босиб олина бошлади.1860 йилнинг 4 сентябрида Пишпек, 1864 йил 4 июнда Авлиёота, 12 июнда Туркистон, 22 сентябрда Чимкент шаҳарлари босиб олинди.
Чимкент қўлдан кетгач,Қўқон хонлигининг энг йирик шахри Тошкентга йўл очилганди.1864 йилнинг 4 октябрида шаҳарга хужум бошланди, лекин генерал Черняев кўп талофатлар бериб,Чимкентга қайтиб кетишга мажбур бўлди.
1865 йилнинг апрелида истило ҳаракатлари яна бошланди ва шу йилнинг 17 июлида Тошкент таслим бўлди.
1867 йилда маркази Тошкент бўлган Қўқон ва Бухородан тортиб олинган ерлар хисобига Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилади.Биринчи генерал-губернатор этиб генерал-адъютант К.П.Кауфман тайинланади.У Қўқон хони билан шартнома тузиб, унга кўра рус савдогарларига катта хуқуқлар берилди. Қўқон хони Худоёрхонга Россия давлат ордени берилди. Хоннинг мазкур сиёсати халқ норозилига дучор бўлди. 1872 йилда кўтарилган халқ ҳаракати 1876 йилгача давом этди. Бу давр ичида халқ қўзғолонига бошчилик қилган йўлбошчилар хам етишиб чиқади.Улардан бири ”Пўлатхон” номини олган Мулла Исхоқ Мулла Хасан ўғлидир.
1875 йил июлда Худоёрхон қочиб кетганидан кейин тахтга ўғли Насриддинбек ўтиради. Бундан кейин сиёсий вазият янада кескинлашган, халқ ҳаракати янада кучайган. Петербургдан хонликдаги қўзғолонни бостириш учун буйруқ олган фон Кауфман уруш ҳаракатларини бошлади. Насриддинбек Марғилонда Кауфман билан шартнома тузишга мажбур бўлди.Шартномага биноан у ташқи алоқалар олиб бориш, шартнома ва битимлар тузишхуқуқларидан махрум этилди. Сирдарёнинг ўнг сохилидаги ерлар,Наманган ва Чуст шаҳарлари Россия ихтиёрига ўтди.
Бу хоинликка нисбатан қўзғолончилар энди Насриддинбекка қарши кураша бошладилар.Лекин чор қўшинлари қўзғолончиларни тор-мор этдилар.Пўлатхон хоинлар томонидан ушланиб,душманга топширилди ва у 1876 йил 1 мартда Марғилон бозори майдонида халқ олдида дорга осилди.Унинг сафдошлари хам аёвсиз жазоланди.
Қўқон хонлиги давлат сифатида тугатилиб,ўрнида Фарғона вилояти ташкил этилди.Генерал Скобелев вилоят губернатори этиб тайинланди.
Бу қўзғолончилар ҳаракатининг бостирилиши билан кураш тугамади,балки “Олой маликаси” номи билан машҳур бўлган қирғиз аёл Қурмонжон додхоҳ ва унинг ўғиллари чор мустамлакачиларига қарши то 1876 йилнинг охирларигача кураш олиб бордилар.
Шу тариқа Фарғона водийсидаги чор қўшинларига кўрсатилган қаттиқ қаршилик тугатилди. Хонликларни босиб олишда Қўқон хонлигида бўлган курашга ўхшаш узоқ давом этган кураш бўлмаган.
Ўзбек хонликларининг ва халқ қўзғолонларининг мағлубиятга учраши энг долзарб вазиятда хам уларнинг бирлаша олмаганлиги,ички низо ва зиддиятларни бартараф қила олмаганликларининг оқибатидир. Сиёсий,иқтисодий қолоқлик, ҳарбий ночорлик мана шу холга олиб келди. Хонлик қўшинлари хам, қўзғолончилар хам пилта ва чақмоқ милтиқ, найза, қилич, паншаха, болта каби қуроллар билан қуролланган эдилар. Чоризмнинг энг янги қурол билан таъминланган ҳарбий кучлари эса, ҳарбий санъатни яхши эгаллаган, тажрибага эга бўлган,кўзга кўринган генераллар қўмондонлигида уруш олиб борди. Натижада ўлкамиз узоқ давр мустамлакачилик гирдобига гирифтор бўлди.

2. Россия босиб олганидан кейин, 1894 йилга келиб, Хива хонлиги Россия божхона худудига киритилди. Шаҳарлар сони ортди. ХХ аср бошларига келиб Хивада 19000 дан ортиқ ахоли яшаган.


Хиванинг ривожланиши асосан транспорт-савдо операцияларининг кенгайтирилиши билан боғлиқ бўлди. Бу ерда 5та катта ва 11та ўрта русавдо-саноат фирмалари(корхоналари) ташкил этилди, 6 та пахта тозалаш заводлари (3 таси махаллий савдогарлар заводлари), 1 та карвонсарой, 14 та баққоллик, ”Шарқ жамияти” транспорт кампаниясининг, ака-ука Нобельлар, Зингер ва К.фирмаларининг дўкон ва омборхоналари очилди. Оллоберганов, Оллоқулов, Аминов, Куржанниёзов, ака-ука Баққоловлар, Самандарова ва бошқа маҳаллий саноатчилар ҳам бўлди. 1883 йилда Сазоновнинг тикув устахонаси очилди.
Хива бозорларида Россия мануфактурасига, Кокушкин, Рабенек, Баранов, Третьяков, Коновалов, Соколов, Шереметьев фирмалари чит матоларига, Якунчиков фирмаси рўмолларига талаб катта эди.
1910 йилда Хивада 20 та, 1913 йилда 22 та фирма мавжуд эди.Уларнинг йиллик даромади 3 млн.дан 20 млн.гача бўлган. Хива хонлигидаги саноат ишлаб чиқариши ХХ аср бошларига келиб мана шундай аҳволда эди.
Бухоро амирлиги босиб олинганидан кейин ҳам амирликда феодал тузум сақланиб қолди. 80-йиллар охирларидан бошлаб рус ва чет эл сармояларининг кириб келиши натижасида Бухорода саноат ривожланиши бошланди. Пахта тозаловчи, ёғ заводлари вужудга келди, маҳаллий ташаббускорлар ва саноат кадрлари пайдо бўлди.
Шаҳарда кўплаб бозорлар бўлди. 60 га яқин карвонсаройлар мавжуд эди. Бухоро қўшни хонликлар, Сибирь, Афғонистон, Хиндистон, Қашғар ва бошқа давлатлар билан савдо алоқаларини олиб борди.
Агар 1868-1869 йилларда Бухородан Россияга 250 минг пуд пахта олиб чиқилган бўлса, 1913 йилга келиб 1233 минг пуд олиб чиқилган.
Россиядан олиб келинадиган махсулотлар бутун амирликка келиб тушадиган махсулотларнинг 96,5% ини ташкил этди.
1914 йилларга келиб Россия билан амирлик ўртасидаги савдо алоқалари 10 та воситачилик идораси ва 50 тижорат корхонаси қўлида тўпланган эди.Амирликда 4 та транспорт жамияти ишлаб турди (“Шарқ жамияти”, ”Хиссадорлик жамияти”, ”Гергард ва Гей жамияти”, ”Кавказ ва Меркурий жамияти”) ва 3 та суғурта кампаниялари мавжуд эди. 1905 йилга келганда амирликда 9 та пахта тозалаш заводи ишлаб турди .1891 йилда Москва-Рязань банкининг бўлими, кейинчалик Москва халқаро савдо банки ташкил этилди.1894 йилда Россия Давлат банкининг бўлими очилади.Ундан кейин тижорат банклари бўлимлари очилади, жумладан Рус-Осиё, Қўшма, Азов-Дон, Москва ҳисоблаш,Рус Ташқи савдо , Сибирь савдо банклари .
Бу даврда хом ашёга биринчи ишлов бериш заводлари ҳам вужудга келди.Жумладан, Катта Ярославль мануфактураси фирмалари, ака-ука Шлосберг савдо уйи, Тотеляхов, Дюршмидт савдо уйлари, Николаев мануфактураси, Савва Морозов,ака-ука Крафтлар, Москва савдо-саноат жамияти ва бошқалар.Шаҳарда ичак тозалаш заводи ва бир неча жун ва терини сотиб олиш корхоналари мавжуд бўлди.
Амирликда маҳаллий миллий буржуазия шаклланди. ХХ аср бошларида буржуазия сафларидан катта капиталистлар етишиб чиқди: Хўжаевлар, уларнинг йиллик даромадлари 1 млн.сўмни ташкил этди, ака-ука Вадьяевлар, уларнинг 11 та шахсий, 20 та ижарага олинган хом ашёга ишлов бериш заводлари бўлди, банкирлар Мирсалиховлар, Мансуровлар, амир Саид Олимхон ва бошқалар. Амир Саид Олимхонннинг Давлат банкида 27 млн. тилласи ва шахсий банкларда 7 млн. сўми бўлди, жаҳон савдосида қоракўл савдоси бўйича 3- ўринда турди.
Бухорода амир ҳисобидан телеграф симлари ўтказилиб, у Бухоро ва Каттакўрғонни, Қарши, Келиф, Термизни боғлади.
3. Туркистон ўлкаси чор Россияси томонидан тўлиқ босиб олинмасдан туриб бошланган халқ қўзғолонлари бутун ўлкага ёйила бошлади.
Тарихий хужжатлардан маълум бўлишича, Туркистон ўлкасида хизмат қилган ҳарбий губернаторларнинг йиллик маоши 25-40 минг сўмни ташкил қилган. Холбуки Россиянинг ўзидаги губернаторларнинг йиллик маоши 8 минг сўмдан ошмаган. Ўлкадаги рус маъмурияти амалдорларининг маоши ҳам жуда юқори бўлган. Яна шуни таъкидлаш лозимки, бу ортиқча маош чор ҳукумати хазинасидан ажратилмай, балки ўлка даромадидан олинган.
Бунинг устига ўлкадаги 50 минглик рус қўшинини боқиш ҳам маҳаллий ҳарбий юришларга сарфланадиган ҳаражатининг 70%-ини маҳаллий бюджетдан олган.Буларнинг ҳаммаси солиқларни кўпайтириш эвазига амалга оширилади.
Масалан, мустамлакагача Туркистон меҳнаткашларига солинган солиқ (1869 йилга нисбатан ) 1890 йилга келиб 4-5 марта,1910 йилга келиб 10 марта ошган.Чор ҳукумати ўзбек деҳқонлари ерларини зўрлик билан тортиб олиш сиёсатини юргизарди.
Бу даврда ўлкадаги чор амалдорлари орасида порахўрлик жуда ҳам авж олган эди. Масалан, Сирдарё вилоятининг ҳарбий губернатори Головачёв (Хивани қонга ботирганганлардан бири) маҳаллий ахолини шу даражада талаган эдики, хатто оқ подшох ўзининг нуфузли вакилини судга топширишга буйруқ берган. Бироқ кейин унинг ҳарбий хизматлари эътиборга олинади-ю порахўр амалдор жазоланмайди.Уезд бошлиқларидан бири Бикчурин эса бир солиқни ахолидан йилига 4 марта йиғиб оларди.
Чор Россияси томонидан ўтказилган мана шундай ижтимоий ва миллий мустамлакачилик зулми халқнинг босқинчиларга қарши қўзғолонлар кўтаришига олиб келди.1872 йилда Чирчиқда, 1873-1876 йилларда Қўқонда,1885 Фарғона вилоятининг Андижон,Ўш,Марғилон уездларада,1892 йилда Тошкентда ва 1898 йилда Андижонда кўтарилган.
1892 йилда Тошкентда вабо тарқалиши оммавий халқ ҳаракатининг бошланиб кетишига туртки бўлди. Лекин қўзғолоннинг асосий сабаблари эса ахолининг чор мустамлакачилари сиёсатидан норозилигидан эди. Мустамлакачилик тузуми ўрнатилганидан кейин Туркистонга Россиядан кўплаб ҳар-хил турдаги махсулотлар келтирила бошлади. Натижада маҳаллий ҳунармандларнинг арзон баҳо буюмларини бу махсулотлар бозордан сиқиб чиқарди. 1874 йилдан генерал губернатор Кауфман закотни бекор қилиб, ўрнига ҳунармандчилик солиғини жорий этди: савдогарлар савдо қилиш ҳуқуқи учун , ҳунармандлар эса ўз касблари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун ҳақ тўлайдиган бўлишди.
1887 йилда Тошкентда ҳар бир уйдан олинувчи солиқ миқдорини аниқлаш мақсадида ахолини рўйхатга олиш ўтказилди. Оқибатда ахоли рўйхатдан ўтишдан қочиб, уйлар ва хатто бутун бошлиқ кўчаларни яшира бошлашди, чунки аксари холларда кўпчилик ахоли ҳароб кулбага эга бўлиб, ўзи мардикорчилик билан кун кўрарди.Шу сабабли шаҳарда кўтарилган савдогарлар ва ҳунармандлар қўзғолонига мардикорлар ҳам қўшилишди.
1892 йилда Афғонистонда пайдо бўлган вабо тез орада Тошкентда ҳам тарқалди. Шаҳар маъмурияти 12 та қабристонни ёпиб, вабодан ўлганларни алохида қабристонларга кўмишни таклиф этди.Бироқ ваъда қилинган 4 та қабристон ўрнига 1 та қабристон очилди ва у шаҳардан узоқда жойлашганлиги сабабли дафн маросимини оғирлаштирди. Шифокорлар мусулмон уйларнинг хотин-қизлар яшайдиган ичкари қисмига кира бошлашди. Ҳокимият касал тарқамаслиги учун шаҳардан чиқишни таъқиқлаб қўйди, бу билан эса пахтазорда ишловчи мардикорлар иш жойига боролмай қолишди.
Бу тадбирлар порахўрликка, бадавлат одамларнинг маъмуриятни сотиб олишига, камбағаллар эса вабога учраганларни яшира бошлашига олиб келди. Шаҳарда шифокорлар беъморларни заҳарлагани тўғрисидага миш-мишлар тарқала бошлади.
Сирдарё вилоятининг губернатори Гродеков эски шаҳар бошлиғи Иноғамхўжа Умрихўжаевни лавозимидан олиб ташлагандан кейин вазият яна кескинлашди. янги оқсоқол Матёқубнинг чор маъмурияти томонини олиши қўзғолонни бошлаб юборди. 20-июнда бошланган қўзғолон казаклар полки томонидан бостирилди.
Қўзғолондан сўнг барча оқсоқоллар ва қозилар лавозимидан четлаштирилди. Шаҳар бошлиғи полковник Путинцев лавозими пасайтирилиб,уезд бошлиғи қилиб тайинланди.
60 киши ҳарбий судга берилди. Ҳарбий округ суди 8 кишини ўлим жазосига , 3 тасини сургунга , 17 тасини маҳбуслар ротасига ҳукм қилди. Кейинроқ ҳукм юмшатилди: ўлим жазоси бекор қилиниб, умрбод сургун ёки 15-20 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилди.
Бу шаҳардаги биринчи қўзғолон эди. Уларнинг асосий шиори чор маъмуриятига ва шаҳар ҳокимиятидаги алмаштиришларга қарши норозиликдан иборат эди. Қўзғолончилар: маҳаллий ҳунармандлар, ишчилар, майда савдогарлар, аравакашлар, қишлоқдан келган мардикорлар ва ҳоказолардан иборат эди.
Бу қўзғолон тарихга "Тошотар воқеаси" деган ном билан кирган.
Туркистонда бўлиб ўтган 90-йиллар қўзғолонидан энг йириги бу-1898 йилда бўлиб ўтган Андижон қўзғолонидир.
Бу қўзғолоннинг "Дўкчи эшон қўзғолони" ёки Мадали эшон қўзғолони" деган ҳам номлари бор. Қўзғолон чиқишига олиб келган сабаблар анчагина эди. Улардан бири 1886 йилда тасдиқланган "Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом" туфайли кучайган мустамлака зулми эди. Бу "Низомга" кўра мустамлакачилик сиёсати ва мустамлака тартиби қонун йўли билан мустахкамланган эди. Унинг асосида рус маъмурлари Туркистон кўчманчи ахолиси ерларининг анча қисмини тортиб олиб, рус кўчкиндиларига бериш учун ер фонди туздилар, солиқлар кўпайди.
Фарғона водийсига бу даврда бутун Туркистон ўлкасида етиштириладиган пахтанинг 1/3 қисми тўғри келарди. Бунинг натижасида ғалла, озиқ-овқат экинлари ва яйловлар майдони қисқариб кетди, нон ва бошқа озиқ-овқат махсулотлари нархи кўтарилди. Шу билан бирга "Низом"да кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун 1896 йилда Туркистонга кўплаб полиция бошлиқлари, шаҳар ҳокимлари ва бошқа амалдорлар келиб, улар шиддатли чоралари хамда миллий урф-одатлар ва анъаналарни менсимаслиги билан маҳаллий ахолини ҳақорат қилдилар.
1891 йилда Фарғона водийсига кўплаб рус ахолисининг кўчиб келиши ахолиси бусиз ҳам зич жойлашган водийда қийинчиликлар келтириб чиқарди.
Мана шу юқорида кўрсатилган сабаблар 1898 йилдаги Андижон қўзғолонининг бошланишига олиб келди. Қўзғолон раҳбари Мадали эшон руҳонийлар табақасига мансуб киши эди. Ўша даврнинг энг ўқимишли табақаси руҳонийлар бўлиб, улар нуфузли кучни ташкил этардилар. Масалан, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон уездида 50 эшон бўлиб, уларнинг 3000 дан кўп муридлари бор эди.
Давлат мулки қилиб бериладиган вақф ерларини тугатиш ва закотни бекор қилиш (1874 й) тўғрисидаги хабар рухонийлар орасида катта норозилик туғдирди, чунки закот исломнинг Қуръонда кўзда тутилган бешта таянчларидан бири эди.
Чор маъмурлари кўрган бир қанча чоралар мусулмон дини таянчларига путур етказди хамда рухонийларнинггина эмас, балки шариатга фақат диний панд-насихат сифатида эмас, шунингдек турмуш тарзи ва миллий анъана деб одатланган ахолининг хам норозилигини туғдирди.
Дўкчи Эшон динни, халқни топталишини ҳимоя қилиб қўзғолонга бошчилик қилди. Хозирги давргача бу қўзғолонни стихияли равишда бўлган деб айтадилар. Лекин эшон бу қўзғолонни жойларга чақирув хатлари юборишдан бошлаган. Қўзғолонга 3-4 ой тайёргарлик кўрилганига қарамай, Андижон, Янги Марғилон ва Ўшда бараварига кўтарилиш режаси амалга ошмади. Маблағлар аввалдан тўпланган, кўнгиллилар рўйхати тузилган эди. Хукумат эса қўзғолон тайёрланаётганидан энг сўнгги лахзада хабар топиб қолди ва хеч бир чора кўришга улгура олмади. Марғилон, Қўқон ва Тошкент оралиғидаги телеграф алоқалари узилди. Андижондаги ҳарбий лагерь босиб олинди. Лекин шаҳар рус қўшинлари томонидан ўраб олиниб, қўзғолон ҳарбий куч билан бостирилди.
1898 йилги Андижон қўзғолони қатнашчилари таркиби хилма-хил эди. Қишлоқ ва шаҳар камбағаллари, собиқ юзбоши, понсод, додхох каби айрим бадавлат кишилар, майда савдогарларнинг бир қисми қўзғолонга қатнашдилар. Руҳонийлар ташкилотчилик қилишди.
Бу қўзғолон миллий озодлик ҳарактерига эга эди. Улар Фарғона хони учун курашдилар.
Қўзғолон бостирилиши жараёнида 546 киши хибсга олинди. Дўкчи Эшон осиб ўлдирилди, 45 нафар яқин ёрдамчилари хам қатл этилди, 208 киши Сибирга сургун қилинди.
Хукм этилганлардан айримларининг мол-мулки ўлдирилган рус аскарлари учун товон сифатидан мусодара қилинди.Қўзғолончилар ўтган қишлоқларга нисбатан шавқатсиз чоралар қурилди.
Николай II нинг кўрсатмасига биноан Андижон йўналишига эни 1 чақиримли йўлга тушган жамики қишлоқлар ер билан яксон қилинди , бу жойга Россия жанубидан руслар кўчириб келинди.
Хукумат яна бир қатор тадбирлар кўриб, чор маъмуриятининг хуқуқларини кенгайтирди, амалдорлар сафини кўпайтирди, гарнизонларни кучайтирди.
Туркистон халқларининг чоризм зулмига қарши олиб борган курашларидан яна бири 1916 йилдаги июль қўзғолони эди.
Чор хукумати миллий маданиятни ривожлантиришга йўл қўймай улуғ
миллатчилик сиёсатини олиб борди.Турли-туман солиқлар,мажбуриятлар халқ оммасининг янада қашшоқлашишига олиб келди.Шундай бир шароитда император Николай II нинг 1916 йил 25 июндаги “Фронт орқасидаги ишларга маҳаллий миллат вакилларидан мардикор олиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Ушбу фармонга мувофиқ ,асосан хозирги Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ва ёши 19 дан 43 гача бўлган 200000 дан зиёд эркак айни қишлоқ хўжалик ишлари қизиб турган пайтда ана шу ишларга чақирилди.Маҳаллий маъмурият мардикорликка чақириқни бойлик орттириш воситасига айлантириб юборди.Бойларнинг ўғли пул билан қутилиб қолар ,қашшоқ оилалар эса ягона боқувчисидан хам айрилар эди.
Натижада бутун ўлка бўйлаб халқ ғалаёнлари бошланиб кетди. Ғалаёнлар Тошкентда, Хўжандда, Самарқанд вилоятининг кўплаб шаҳар, уездларида, Қўқон, Марғилон, Андижон шаҳарларида бўлиб ўтди. Лекин ҳар бир ғалаён қуролли қўшинлар ёрдамида бостирилди.
18 июль куни бутун Туркистон ҳарбий ҳолатда деб эълон қилинди.Император Туркистон ҳарбий округи қўшинларининг қўмондонига вақтинча бош қўмондонлик хуқуқларини берди.
1916 йилдаги қўзғолоннинг энг кучайган нуқтаси 13 июльда бошланган Жиззах қўзғолони бўлди.Жазо отрядларидан чекинган қўзғолончилар Самарқандга қараб юрди.Чор қўшинлари билан сўнгги тўқнашув 21 июльда бўлиб ўтди.Қўзғолон шавқатсизларча бостирилди.
Жиззах иши бўйича 1000га яқин киши хибсга олинди,шундан 151 киши суд қилинди, 84 киши осиб ўлдиришга хукм этилди( кейин жазо чораси юмшатилди). Жиззах уезди бўйича ахолидан 1810 десятина ер тортиб олинди.
Қўзғолонлар бўйича 3000 дан зиёд киши суд қилинди. 347 киши,жумладан Назирхўжа Абдусалим ўғли ,Рахмон Жайноқ Абдурасул ўғли ,Мулла Мухаммад Рахим ва бошқалар ўлимга хукм этилди. 168 киши турли муддатдаги сургун ишларига ,228 киши махбуслар роталарида хизмат қилишга ва 128 киши қамоқ жазосига хукм этилди.Хукм юмшатилгандан кейин 51 киши қатл этилди.
1916 йилги озодлик ҳаракати мағлубиятга учради.Бунинг турли сабаблари бор.Аввало маҳаллий ахоли қуролсиз эди .Иккинчидан,бу ҳаракатлар стихияли равишда юз бериб, бир-бири билан узвий боғлиқ эмас эди.Қолаверса,озодлик ҳаракатини бирлаштирувчи ягона марказ йўқ эди.Лекин шундай бўлса хам ушбу озодлик ҳаракати туфайли халқ ўз кучига,қудратига ишонди.Унда ҳар қандай мустамлакачилар, хатто чор Россияси мустамлакачиларига қарши бош кўтариш мумкинлиги ,юрт ва Ватан озодлиги учун курашиш хисси уйғонди.
1916 йилги қўзғолон тарихда халқимизнинг мустақиллик ва озодлик учун олиб борган жанговар кураши сифатида ўчмас из қолдирди.

4.Жадидчилик (арабча "жадид"-янги ) янгиланиш, янги замонавий мактаб,матбаа, миллий тараққиёт усуллари, йўллари тарафдорларининг умумий номи. Жадидчилик ХIХ аср охири ва ХХ асрнинг I - чорагида туркий-мусулмон ўлкаларида ( Қрим, Кавказ,Булғор ва Жанубий Ўрол хавзаси,Туркистон) шаклланиб келаётган миллий буржуазия мухитида вужудга келган ўша даврдан Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатининг мафкураси - Туркистон миллий мустақиллик мафкураси вазифасини бажарди.


Жадидчиликнинг асосий ғоя ва мақсадлари : Туркистонни ўрта асрчилик, феодал қолоқлик, хурофотлардан озод қилиш , "Усули қадим"ни инкор этган холда ўлкани , халқни ,миллатни замонавий тараққий йўлга
олиб чиқиш ,миллий давлат бунёд этиш, конституцион, парламент ва президент идора усулидаги озод ва фаравон жамият қуриш, туркий тилларга давлат тили мақоми бериш, миллий пул бирлиги ва миллий қўшиқ тузиш.Бу ғоя ва мақсадлар 1917-1920 йилларда"Туркистон мухторияти", Бухоро ва Хоразм халқ республикаси даврида, қисқа муддатга , қисман бўлса-да амалга оширилди.
Жадидчиликнинг минтақавий-худудий тарихий шакллари: Қрим, Кавказ, Волгабўйи ,Булғор ва Жанубий Ўролдаги жадидчиликка Исмойилбей Гаспрали, Жовид Хусайнзода, Мусо Жоруллох Қозоний, Ризоуддин ибн Фахриддин рахнамолик қилишган, Туркистонда - Мунаввар Қори, Беҳбудий ва бошқалар етакчилик қилишган; Бухорода "Ёш бухороликлар"хукумати, Жумҳурраис Усмонхўжа, Фитрат ва бошқалар йўлбошчилик қилишган; Хива жадидларига "Ёш хиваликлар" хукумати,Жумхурраис Хўжа Пахлавон Ниёз Хожи етакчилик қилган.
Жадидчиликнинг Туркистондаги тадрижоти:
I. 1885-1895 йиллар: Исмойибей Гаспралининг "Таржимон" газетаси таъсирида Қўқонда янги - жадид усулидаги мактаблар очиш ҳаракатлари бошланиб, улар аста-секин рус-тузем мактаблари билан рақобатлаша бошлаган.
II. Қримдаги Гаспра шаҳридан Г.Исмойилбейнинг Бухоро ва Самарқандга ташрифи, Бухоро амири билан учрашиш натижасида 1895 йилда жадид мактабларини ташкил этиш даври .Бухорода Жўрабой, Самарқандда А.Шакурий, С.Азизий, А.Мунзим, Мулла Қилич, Тошкентда Мунаввар Қори, А.Авлонийлар, Қўқонда Хамза, Наманганда И.Ибрат, Сўфизода ва бошқалар очган жадид мактаблари ўз фаолиятларини олиб борадилар.
III. 1905-1914 йиллар жадидчиликнинг мактаб-маорифдан кенгроқ газетчилик, яъни газета ва журналлар чоп этиш, матбаа ишларини йўлга қўйиш, илм-фан, адабиёт, маданият, маорифни миллийлаштириш босқичи.
IV. 1914-1917 йиллар жадидчиликнинг ўта ижтимоий-сиёсий йўналиш касб этиши, жадидчилик сиёсий фирқаларининг тузилиши ва уларнинг 3 хил турли талаблар қўйиши: 1) Россиядан тўла ажралиб чиқиш; 2) Россия Федерацияси таркибида "миллий- ҳудудий мухторият" тузиш; 3) Россия унитаризми таркибида фақат маънавий-диний мухторият ҳуқуқлари кафолатига эга бўлиш.
V. 1917 йил октябри- 1918 йил Қўқонда "Туркистон мухторияти"нинг тузилиши ва унинг қонга ботирилиб, махф этилиши даври.
VI. 1918-1924 йиллар - шўро тизими таркибида, маориф - матбаа ишларида "Чиғатой гурунги"ни тузиш билан ажралиб туради.
VII. Туркистон парчаланиб (1924), жададчиликнинг кейинги тараққиёти "миллий жумхуриятлар" доирасида борди. Жадидчилик асосан маданият - маориф, мактаб ва матбаа ишларида "Чиғатой гурунги" ғояларини зимдан амалга оширишга, миллий-озодлик ҳаракатини жонлантиришга уринди.
VIII. 1931 йилдан то 1937-1938 йиллар орқали 50-йилларнинг 1-ярмигача қатағонга учраш даври.
Туркистон жадидчилигидаги асосий ғоявий-назарий йўналиши Беҳбудий, Мунаввар Қори, Фитрат, Чўлпонлар томонидан илгари сурилган бўлиб, шўролар тузуми, иштирокиюнчилар ғоя ва мафкурасини тўласича инкор этиб, ягона ва бир бутун Туркистон халқи ва давлатини қуриш, замонавий тараққиёт йўлидан боришни таклиф этганлар. Ж.Тавалло, Хондайлиқий, Ажзий ва бошқалар 1917 йил февраль буржуа демократик инқилоби берган конституцион имкониятлардан фойдаланиб, миллий истиқлолга эришишни кўзлаганлар. А.Авлоний, С.Айний, Ҳамза, Боту, Олтой, Элбек ,Ф.Хўжаевлар миллий ва умуминсоний демократик қадриятларга муқобилан шўро ғоя ва қадриятларга урғу беришган.
Туркистон жадидчилигини ўша давр ислом диний ислоҳотчилигидан фарқлаш зарур. Исломда бошланган Курсавий, Домла Икромча ислоҳчилик уринишлари жадидлар ҳаракати учун ислом, шаърият нуқтаи назаридан диний-қонуний жиҳатдан йўл очиб берган. Лекин жадидизм, ундаги маърифатчилик майллари ўзининг ҳаётда юз берганлиги, умумий ижтимоий-сиёсий вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилганлиги билан анъанавий Шарқ маърифатчилиги ва диний ислоҳчилик жараёнларидан тубдан фарқ қилади.
Жадидчилик - туркий халқлар, жумладан ўзбек халқи тарихида янги саҳифани оча бошлаган ижтимоий ҳаракат бўлган. У миллат уйғонишининг ва кўтарилишининг ижтимоий сатхда намоён бўлиши эди. Жадидчиликнинг тор-мор қилиниши туркий миллатларнинг жаҳон микёсида танилишини деярли бир асрга орқага сурди, уларни ҳукмрон мафкура ва истибдодга қарам этиб, коммунистларнинг миллатларни жадал суратлар билан қўшиб юбориш стратагик режаси ва назариясига бўйсундирмоқчи бўлди.


Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish