204
Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий
жараѐнида замонавий ўқитиш услублари - интерфаол услублар, инновацион
технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиѐсдир.
Таълимнинг асосий концепцияларидан бири – бу билим олувчининг
мустақил фикрлай олишини, ижодий кўникмаларга эга бўлишини, ўз соҳаси
бўйича янгиликлардан бохабар бўлишини таъминлаш, ўз навбатида
инновацион фаолият учун лаѐқатли кадрлар тайѐрлаш ҳисобланади. Ушбу
вазифани амалга оширишда бугунги кунда кенг тарқалган таълимнинг
интерфаол усулларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Интерфаоллик, энг аввало, ижтимоий субъектларнинг суҳбат, ўзаро
ҳамкорликка асосланган ҳаракат, фаолиятнинг олиб боришларини
ифодалайди. Интерфаол ўқитиш таълим жараѐнинг асосий иштирокчилари –
ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик,
қизғин баҳс-мунозаралар, ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида
ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, шахсий қарашларини баѐн этиш,
муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда излаш, талабалар бтр-
бирларининг фикрларини ҳурмат қилиш, қўллаб-қувватлаш кабилар билан
тавсифланади.
Бугунги кунда жаҳон таълим тизимида интерфаол ўқитишнинг ―кичик
гуруҳларда ишлаш‖, ―тест ўтказиш‖, ―ижодий топшириқларни бажариш‖,
―дидактик ўйинлар‖ каби шаклларда амалга оширилаѐтгани барчага маълум.
Интерфаол таълим асосини интарфаол усуллар ташкил этади.
Жумладан, ―баҳс-мунозара‖, ―ақлий ҳужум‖ ва ―елпиғич‖ стратегиялари,
―блиц-сўров‖ усули, ―венн диаграммаси‖, ―кластер‖ ва ―Т-жадвал‖ график
органайзерлари шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси таълим
жараѐнида ўқувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш, ўз-ўзини назорат
қилиш, самарали суҳбат олиб бориш, фикрларини эркин баѐн этишга ѐрдам
беради.
Бошқача сўз билан айтганда, ўқитишнинг интерфаол
услубиѐтлари -
билиш ва коммуникатив фаолиятни ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб,
унда таълим олувчилар билиш жараѐнига жалб қилинган бўладилар, улар
биладиган ва ўйлаѐтган нарсаларни тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга
бўладилар. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни қисман талабаларнинг
фаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришга олиб келади.
Бу услубларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва
талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади.
Умуман олганда, модулли ўқитишда интерфаол усулларнинг ҳар бири
маҳсулдорликни таъминлаш бўйича катта аҳамият касб этади. Бу эса ўқувчи -
талабаларнинг билим даражаси, психологик хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда, ўқитувчи - педагоглардан юқори малака, билимдонлик, касбий
маҳоратга эга бўлишни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: