Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ТРАВМАТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/261
Sana22.06.2023
Hajmi2,44 Mb.
#952954
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   261
Bog'liq
Conference-2018

ТРАВМАТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ 
ЎҚИТИШ УСУЛИНИ АҲАМИЯТИ
Нарзикулов Умар Каримкулович 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти. 
Травматология-ортопедия
 
ва нейрохирургия кафедраси 
Долзарблиги: 
Жадал ривожланиб бораѐтган ҳаѐтимизда технологияни 
юқори тезликда ривожланиб бориши инсон иш фаолиятини енгилаштириши 
билан бирга ноқулайликлар, бахтсиз ҳодисалар ҳам келтириб чиқармоқда. 
Президентимизни такидлашларича, биргина 2017 йилни 10 ойида 2031 
мингдан зиѐд инсон автоавария натижасида ҳалок бўлди ва 7622 мингдан 
ортиғи 
турли 
хилдаги 
тан 
жароҳати 
олди. 
Бундай 
жараѐнда 
жароҳатланганларга мукаммал ѐрдам кўрсатиш ва беморларни ҳаѐтини 
сақлаб қолиш барча тиббиѐт ходимларни олдидаги улкан вазифадир 
Ишнинг 
мақсади: 
Талабаларда 
бирламчи 
кўникмаларни 
мукаммаллаштириш.
Натижалар муҳокамаси
: Травматология фанини ўқитиш ва ўргатишда, 
ўрганилган ва ортирилган тажрибаларни вазиятли ҳолатларда тўғри танлай 
олиш ва уни қўллай билиш зарур. Шунинг учун талабаларни ўқитишда 
аудиторияда тарқатма материаллар ва мавзуларни имитация қиладиган ўқув 
материаллари етарли бўлиши талаб қилинади. Режалаштирилган дарс 
жараѐнига талабанинг тайѐр ҳолда келиши дарснинг мазмунли, самарали 
бўлиши билан бирга, олган билимларини келажакда амалиѐтда қўллашда 


146 
вазиятли ҳолатларга дуч келганда чора топа олишларига олиб келади. Дарс 
вақтида ҳар бир талаба ўз фикрига эга бўлиши, уни мустақил ва эркин ифода 
эта олишга шароит яратилиши керак. Баҳс, мунозаралар, ўзаро фикр 
алмашиш, гуруҳларга бўлиниб мавзуни таҳлил қилиш ва барча бирдек фаол 
иштрок этиши талабани касбий жараѐнга тайргарлигини мукаммал 
таминлайди. Педагогни вазифаси эса, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда 
бу жараѐнни яна ҳам қизиқарли ва самарали бўлишни таминлаш билан
бирга, талабаларга ўз фикрни тўлиқ баѐн эта олишга ѐрдамлашиши зарур. 
Кафедрамизда талабаларнинг билим олиши ҳозирги низомдан келиб 
чиқиб 50-50 ҳолатида амалий кўникмалар билан бирга олиб борилмоқда. 
Талабалар беморларни даволашда, педагог билан бирга бевосита иштирок 
этади ва даволаш натижаларини узоқ вақт кутмасдан билиб олишади. Бу эса 
талабада шу касбга нисбатан ҳурмат уйғотади.
Хулоса
. Дарс натижасиниг самарали бўлишида педагог талаба билан 
устоз-шогирд ҳолатида интерфаол усулларни қўллаган ҳолда фаолият 
кўрсатиши катта аҳамият касб этади. Фанни мукаммал ўзлаштириш учун 
тегишли мавзуларни интерфаол, яъни «Т» жадвал, «Кейс» ва «Венна» 
диагнрамма усулларни қўллаган ҳолда олиб бориш талабани касбий 
фаолияти тайѐргарлигини мустаҳкамлайди.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish