Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ПЕДАГОГНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИДА ЗАМОНАВИЙ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/261
Sana22.06.2023
Hajmi2,44 Mb.
#952954
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   261
Bog'liq
Conference-2018

ПЕДАГОГНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИДА ЗАМОНАВИЙ 
ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР 
 
Н.А. Ахрарова, М.М. Ахроров 
ТошПТИ, Болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси 
 
Долзарблиги
. Замонавий таълим тизимининг стратегик мақсади 
сифатида талаба шахсини ҳар томонлама ривожлантириш масаласи ѐтибди. 
Шахснинг шахсий қадриятлар тизими таълим жараѐнида шаклланиб, уларда 
ўқишга бўлган эҳтиѐж ва қизиқиш, ижтимоий мотивлар, конструктив ижодий 
тафаккур, таҳлил қилиш қобилияти ва бошқалар киради. Юксак билимли ва 
интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш мамлакат фаровонлигининг 
кафолатидир. 
Касбий 
фаолиятнинг 
турли 
соҳаларида 
бозор 
муносабатларининг жадал суратлар билан ривожланиши мутахассислар 
ўртасидаги рақобатчиликнинг кучайиши ва шахснинг ишга жойлашишида 
янгича талабларни қўймоқда. Замонавий технологиялар қўлланилган 
машғулотлар талаба (ѐки ўқувчи) лар эгаллаѐтган билимларни ўзлари 
қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатта 
хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқишларига қаратилган.
Мақсади
- ўқитувчи томонидан шахс ва жамоанинг ривожланиши, 
билим олиши ва тарбияланишига шароит яратиш. 
Қўлланилган усуллар.
Шундай замонавий педагогик технологиялардан 
бири бўлмиш ―Балиқ склети‖ усулидан ―Болалар касалликлари 
пропедевтикаси‖ фанидан дарсни тахлил қилишда фойдаланилади. У 
ахборот, назария ѐки тамойилларни талабаларга етказиш мақсадида педагог 
томонидан ўтказиладиган интерактив усуллардандир.
Олинган натижалар ва мухокамаси.
Бу педагогик усулдан асосан 
амалий машғулот тўлиқ тушунтириб берилгандан сўнг талабаларга 
машғулотни тўлиқ сингдириш учунфойдаланилади. ―Балиқ склети‖ чизмаси 
орқали балиқ бошига асосий муаммо ѐзилади - болаларда асаб-рухий 
ривожланишини ѐшига қараб баҳолаш. Педагог талабаларга ―Балиқ склети‖ 
чизмасини тўлдиришни таклиф қилади. Юқоридаги қаторда саволлар 
қўйилади, уларга талабалар томонидан жавоб берилиб, пастки склет қатори 
тўлдирилиб борилади. Бу усул орқали талабаларнинг онгида ўтилган мавзу 
мустаҳкамланади, уларни эркин фикрлашга, тўлиқ ташхис қўйиш ва 
даволашни ўргатишга эришилади.


39 
Касбий фаолиятимизда танлаган педагогик концепциямиз нафақат 
талабаларимни юксак маънавий баркамол шахслар этиб тарбиялашда, балки 
ўзимизнинг касбий маҳорат даражамизни оширишга хисса қўшади. 
Хулоса.
Ушбу замонавий услублар ўқитиш самарасини оширишга, 
ҳамда ўқувчиларда мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий, мустақил 
фикрлашни 
шакллантиришга, 
қобилиятларни 
ривожлантиришга, 
рақобатбардош етук мутахассис бўлишларига, мутахассис учун керак бўлган 
касбий фазилатларни тарбиялашга ѐрдам беради.

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish