132
ЯНГИ АВЛОД ТАЛАБАСИ ХУСУСИЯТЛАРИ ТАЪЛИМ
МУАММОЛАРИ СИФАТИДА
Мирзаева Ш.Р.
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти
Чет тиллар, педагогика ва психология кафедраси
Бугунги куннинг талабаларини 90-йиллардан буѐн туғилиб ўсиб
келаѐтган Z-авлод ташкил этмоқда. Маълумки, бу даврда ѐш авлод таълим-
тарбиясига нисбатан янги ѐндошув, стандартлар, талаблар ва усулларга
эҳтиѐж туғилди. Жамиятда ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий жиҳатдан
барқарор давр ҳукмронлиги сабаб, ушбу янги авлоднинг шахсий
хусусиятларида, қадриятларида ва дунѐқарашида ўзгаришлар кузатилмоқда.
Бу эса таълимда янги муаммо – Z-авлод талабаларини қандай қилиб самарали
ўқишга ўргатиш мумкинлиги муаммосининг долзарблигини ифодалайди.
Энг аввало, янги авлод талабаларига хос бўлган хусусиятларни кўриб
чиқиш
лозим.
Таълим-тарбиянинг
демократик
характери
уларда
индивидуалликнинг юқори даражада намоѐн бўлишига олиб келди ва
натижада ўз-ўзига йўналганлик, ўз манфаатларини устун қўйиш, мустақил
бўлиш ва эркин фаолият юритишга интилиш, кучсиз ҳамкорлик, жамиятда
қабул қилинган талаб ва нормаларни бажаришга мойил эмаслик,
импульсивлик, атроф-муҳитга нисбатан танқидийлик, паст рефлексия, ўз-
ўзини бошқариш механизмини ишлата билмаслик, ўз фаолият дастурини
шакллантира олмаслик кабиларни юзага келтирди. Моддий-маиший қулай
шароит, ―муаммосиз болалик‖ ѐш авлодда муаммоли ва зиддиятли
вазиятларда психоэмоционал ҳамда жисмоний-физиологик ҳолатининг тез
ѐмонлашуви, стрессга чидамсизлик, шахсий ресурсларидан фойдалана
олмаслик кабиларга олиб келди. Компьютер технологияларидан кенг
фойдаланиш имконияти туфайли коммуникатив малакалари етарлича
ривожланмаганлиги, ўз фикрини оғзаки ифодалашга қийналиши, ―клипли‖-
техник тафаккури устунлиги, ҳаѐтга компьютер ўйинлари каби қараши,
интеллектуал имкониятлари юқори бўлгани ҳолда ўқишга нисбатан сабрсиз,
диққатсиз, назарий билимга нисбатан юзаки муносабат (ҳар қандай
маълумотни ―google‖дан осон топиши мумкин), амалий мазмундаги
маълумотларга эҳтиѐжи баланд, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил
қилишга ва давомли ўқиш жараѐнига мослашмаганлиги каби хусусиятлар
мавжудлиги ўрганилди.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,
талабаларда ўқув фаолияти давомида шахсий ресурсларидан фойдаланиш,
мустақил
ўқиш
малакаларини
шакллантириш,
уларни
ўз-ўзини
ривожлантириш ва такомиллаштиришга, толерантликка ўргатиш, ижодий
фикрлашга, ҳамкорликда ишлашга, ахборот-компьютер технологиялари
ресурсларидан оқилона фойдаланишга йўналтириш муҳим аҳамият касб
этади.
Do'stlaringiz bilan baham: