Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси


ДИАФРАГМА ЧУРРАЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ



Download 422,22 Kb.
bet5/9
Sana18.06.2023
Hajmi422,22 Kb.
#952190
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
16 Диафрагма чурралари-

ДИАФРАГМА ЧУРРАЛАРИНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ

Хамма диафрагмал чурралар иккита катта синфга: травматик ва травматик булмаган чурраларга булинади. Чурра копи бор-йуклигига боглик холда сохта ва чин чурраларга булинади. Травматик диафрагмал чурралар одатда сохта булиб чикади, бирок чин булиши, яъни чурра копига эга хам булиши мумкин.Бу диафрагманинг шикастланиш хусусиятларига боглик.


Травматик булмаган чин диафрагмал чурралар каерда жойлашганидан катъий назар тугма ва орттирилган булиши мумкин.
Диафрагмал чурраларнинг Б.В.Петровский буйича классификацияси:

  1. травматик чурралар: а) сохта; б) чин;




  1. . Травматик булмаган чурралар:

1.Сохта тугма чурралар
2. Диафрагма кучсиз зоналарининг чин чурралари
3. Атипик жойлашган чин чурралар 4. Диафрагма табиий тешикларининг чурралари
а) кизилунгач тешиги чурраси
б) диафрагма табиий тешикларининг кам учрайдиган чурралари


ДИАФРАГМА ЧУРРАЛАРИНИНГ КЛИНИКАСИ

Диафрагма чурраларининг клиник куриниши учта асосий омилга боглик:


1. Диафрагмадаги нуксон оркали кукрак кафасига тушган корин бушлиги аъзо-
ларининг чурра дарвозасида кисилиб ёки буралиб колишига.
2. Тушган аъзолар билан упка компрессиясига, кукс оралиги аъзолари ва юрак
нинг сурилишига
3. Диафрагма функциясининг бузилишига ва тухтаб колишига
Шунга мувофик диафрагмал чурраларининг ҳамма симптомлари иккита ката гурухга булинади:
1. Гастроинтестинал симптомлар
2. Кардиореспиратор симптомлар


Гастроинтестинал симптомлар

Диафрагмал чуррага асосан меъда, ингичка ичак, кундаланг чамбар ичак, катта чарви тушади. Бу холатларда бемор овкат егандан сунг туш ости сохада, ковургалар остида ва кукрак кафасида огирлик ва огрикларга шикоят килади. Куп овкат егандан сунг нафас кисиши, юракни тез уриши безовта килади. Беморлар эгилиб ишлаганда туш остида, ковургалар остида ва кукрак кафасида огирлик ва огриклар пайдо булади. Купинча чурра томондаги кукрак кафасида билкиллаган ва кулдираган товуш ишлатилади, горизонтал холатда ётганда нафас кисиши кучаяди. Овкат егандан кейин беморда кусиш, регургитация бўлиши мумкин. Кайт килгандан кейин бемор узини енгил хис қилади. Баъзи холларда ичак ва ахлатнинг сикилиб колиши натижасида ичак шиллик каватларининг яраланиши, веноз конининг дамланиши сабабли кон кетиши мумкин. Беморни объектив курилганда зарарланган томонда кукрак кафаси харакатчанлиги пасайиши ва ковургалараро ораликларнинг текисланганлиги, узок муддатдан буён мавжуд булган чурраларнинг кориннинг ичига ботиши, пайпаслаганда юмшок ва огрикли булиши аникланади.


Перкуссияда кўкрак кафасининг тегишли ярми устида тумток товуш ёки тимпанит эшитилади. Клиник симптомларнинг кай даражада ифодаланиши меъда ичак йулларининг овкат моддалари билан кай даражада туликлигига боглик булиб, бу катта диагностик ахамиятга эга. Аускультацияда шу сохаларда ичак перистальтикаси ёки чайкалиш шовкини эшитилади, нафас товушлари эса жуда суст эшитилади ёки мутлако эшитилмайди.




Кардиореспиратор симптомлар
Кардиореспиратор симптомлар катта улчамдаги, сохта диафрагмал чурраси бор янги тугилган болаларда учрайди. Тугилгандан сунг дарров ёки сут эмаётган вактда болада безовталаниш, огир нафас кисиши, тери коплами цианози, тахикардия кузатилади (Я.Домышев бу холатниасфиксик сикилиш деб айтган). Катта кишиларда бундай холат уткир травмалар таъсирида диафрагма зарарланиб, корин бушлиги аъзоларининг бирданига кукрак бушлигига сурилганда кузатилади. Юракнинг компрессияси, кукс оралиги аъзоларининг сог томонга силжиши шундай холатга сабаб булади. Зарарланган томонда кукрак кафаси харакатчанлигининг сусайиши, кориннинг ичига ботиши; перкуссияда – тумток товуш ёки тимпанит эшитилади; аускультацияда – ичак перистальтикаси, чайкалиш шовкини эшитилади. Бундай беморларни шошилинч оператив йул билан даволаш лозим.
Травматик ва травматик булмаган барча диафрагмал чурраларда кукрак кафасининг тегишли ярмида ёки эпигастрал сохада бирданига каттик огрик бошланиб, унинг оркага, куракларга узатилиши диафрагмал чурранинг кисилиб колганлигидан далолат беради. Бунда ичак тутилиши белгилари ва куплаб кайт килиш кузатилади. Рентгенологик текширишда: «Клойбер косачалари», ковак аъзо кисилиб колиб, деворлари некрозга учраганда, тешилиши ва пневмоторакс кузатилади. Баъзан меъда буралиши кизилунгач буралиши билан биргаликда кечади. Бундай ҳолларда парадоксал дисфагия ривожланади (каттик овкат суюк овкатдан осонрок утади).
Диагностика. Анамнезида шикастланиш, юкорида санаб утилган шикоятлар борлиги, объектив курилганда, чуррага хос белгилар борлиги беморда диафрагмал чурра борлигига шубха килиш имконини беради. Узил-кесил диагноз рентгенологик текширувда куйилади.
Рентгеноскопия. Бу усул билан текширилганда кукрак кафасига сурилган корин бушлиги аъзолари табиати, ҳажми ва меъда-ичак йулларининг тутилиш даражасига боглик булган рентгенологик манзара кўринади. Чуррага меъда тушганида кукрак кафасининг чап томонида хаво ва горизонтал сатхли суюклик куринади. Ингичка ичак ковузлоклари тушганда эса упка майдони фонида айрим ёругланган ва коронгуланган кисмлар куриниб туради. Талок ёки жигарнинг сурилиши упка майдонининг тегишли булимида коронгуланиш беради. Айрим беморларда диафрагма гумбази ва ундан юкорида жойлашган корин бушлиги аъзолари яхши куриниб туради.
Рентгеноконтраст текширишда чуррага тушган аъзолар табиати аникланади, диафрагма тешиги сатхида босилганда, чурра дарвозасининг жойлашган жойи ва улчамлари аникланади.


ДАВОЛАШ

Диафрагмал чурраларда кисилиб колиш хавфи борлиги муносабати билан оператив даволаш лозим.


Чурра унг томонлама жойлашган булса операция трансторакал йул билан унг томонлама IV ковургалараро сохада килинади, парастернал чурраларда энг яхши йул – юкори урта лапаратомия, чап томонлама чурраларда эса – еттинчи, саккизинчи ковургалараро трансторакал йул тавсия килинади. Битишмалар, чандиклар ажратилгач, диафрагмадаги нуксон четлари озод килинади, чуррага тушган аъзолар қорин бушлигига агдарилади ва нуксон айрим тугунли чоклар билан дупликатура хосил килиб тикилади.
Қисилган диафрагмал чурраларда трансторакал йул билан кирилади, чурра копи ичи текширилгач, қисиб турган халка кесилади ва ичидаги аъзолар текширилади. Аъзоларнинг яшаш кобилияти сакланган булса, корин бушлигига туширилади, кайтмас узгаришларга учраган булса, кесиб ташланади.



Download 422,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish