Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси


Д И А Ф Р А Г М А Ч У Р Р А Л А Р И



Download 422,22 Kb.
bet3/9
Sana18.06.2023
Hajmi422,22 Kb.
#952190
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
16 Диафрагма чурралари-

Д И А Ф Р А Г М А Ч У Р Р А Л А Р И

Диафрагма чурраси деб, корин аъзоларининг диафрагмадаги туғма ёки орттирилган нуксони орқали кўкрак бушлиғига сурилишига айтилади.




Анатомо – физиологик маълумотлар

Диафрагма (diaphragma юнонча «тусик») ёки туш-корин тусиги кукрак бушлиги аъзоларини корин пардасидан ажратиб туради. У ясси юпка мушакдан иборат булиб, унинг толалари кукрак кафаси пастки апертурасининг бутун доираси буйлаб бошланиб, юкорига боради ва радиал холда пай тизмасига утиб, унг ва чап томондан кукрак бушлигига чикиб турадиган гумбазсимон кабариклар хосил килади. Шунга мувофик холда диафрагмада иккита кисм фарк килинади: марказий пай кисм ва чека мушак кисм. Булар уч кисмга: туш, ковурга ва бел кисмларига булади.


Диафрагманинг кукрак кисми энг кучсиз ривожланган бўлиб, камдан-кам холларда хатто булмаслиги хам мумкин. Одатда у туш ханжарсимон усигининг ички юзаси ва корин тугри мушаклари киннинг орка варагидан чикадиган бир неча калта дасталаридан иборат. Диафрагманинг бу булимии клетчатка билан тулган кичкина, тор учбурчак ёрик, кукрак ковурга бушлиги ёки Ларрей учбурчаги билан ковурга булимидан ажратилган.
Ковурга кисми VII-XII ковургалар тогайларининг ички юзасидан кундаланг корин мушаги тишчалари билан навбатлашадиган алохида мушак дасталаридан бошланади, сунгра юкорига кутарилиб пай марказига утади ва диафрагма гумбазларининг катта кисмини ташкил килади.
Қовурга кисми Богдалек учбурчаги номини олган бошка, худди шундай учбурчак ёрик воситасида диафрагманинг энг кучли бел булимидан ажратилган. Диафрагманинг бел кисми хар томонлама учта мушак оёкчалардан: ташки, оралик ва ичкиларидан ташкил топган. Купчилик тадкикотчиларнинг маълумотига кўра, кизилунгач тешиги диафрагманинг унг ички оёкчаси хисобига хосил булади. Кизилунгач тешиги хамма томони берк тогорасимон канал шаклига эга булиб, XI кукрак умурткаси сатхида, аксарият урта чизикдан бир мунча чап томонда жойлашган.
Диафрагма кизилунгач тешигининг эни 1,0 смдан 3 смгача, узунлиги 3,5 смдан 6 смгача бўлади. Ундан қизилунгачдан ташқари чап ва ўнг адашган нервлар ҳам ўтади.

Диафрагма ўпка билан туташган жойларда ва диафрагмал – медиастинал, диафрагмал ковурга синуслари сохасида плевра билан


қопланган. Диафрагма пайи корин ичи фасциясининг бир қисми ҳисобланган бириктирувчи тукима пластинкаси билан копланган.
Диафрагма жуфт мушак-диафрагмал артерия (a.musculophronica) ва аортанинг жуфт тармоклари: юкориги диафрагмал артерия ва 6 та пастки ковургалараро артериялардан кон билан таъминланади. Диафрагманинг асосий артериялари унг ва чап пастки диафрагмал артериялар булиб, улар аслини олганда бутун диафрагмани у ёпишган чизик буйлаб кон билан таъминлайди.
Куп сонли лимфатик томирлар диафрагма катламларига мувофик жойлашган турлар хосил килади. Диафрагмадан лимфа окиши унинг мушак-пай элементларининг кискариши туфайли куп сонли лимфатик тугунлар оркали руй беради.
Диафрагма 2 та диафрагмал нервлар (n.phrenica) ва иккала томондаги 6 та пастки ковургалараро нервлар (n.intercostaliеs) тармокларидан иннервацияланади, шунингдек унг ва чап диафрагмал чигаллардан толалар олади.



Download 422,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish