ДИАФРАГМА КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДИАГНОСТИКА УСУЛЛАРИ
Диафрагма жарохатланганда ва унинг касалликларида рентгенология текширишлар мухим ва асосий уринни тутади. Меъёрда унг диафрагма гумбази олдиндан V ковурга сохасида, чапдагиси эса I та ковурга пастда жойлашади. Тинч меъёрда нафас олганда диафрагма экскурцияси 1-2 смга тенг, чукур нафас олганда 6 смгача етади. Диафрагманинг парадоксал харакати (нафас олганда диафрагманинг юкорига кутарилиши, нафас чикарганда пастга тушиши) диафрагма фалажи ва релаксациясида кузатилади.
Рентгеноскопия (полипозизицион усулда). Касаллик шубха килинганда диафрагма холатига, жойлашган сохаси, гумбазлар куриниши, шакли юзаси, харакатланиш характери ва патологик соялар бор-йўқлигига эътибор бериш лозим. Диафрагмага якин жойлашган аъзолар (юрак, упка, жигар, буйрак, ичак ва хоказо) га диафрагманинг муносабати билиш касалликни аниклаш учун мухимдир.
Полиграфия усулида диафрагмани бемор максимал чукур нафас олганда ва чикарганда рентгенография килиш лозим.
Рентгенография (рентгенокимография) диафрагма холатини, диафрагма амплитудасини, нафас олганда диафрагманинг харакатланиш шаклини аниклаш мумкин.
Томография дифарагманинг кисмларини, ундаги белгиларни, асосан киста ва усма булганда аниклаш имконини беради.Айрим холларда касалликларни фарклаш, диафрагмада битишмалар бор - йуклигини билиш, диагностика максадида сунъий пневмоперитонеум, пневмоторакс ва пневмомедиастинеум рентгенологик усулда текширилади.
Фиброэзофагоскопия гастроэзофагал рефлюкс, ярали эзофагит калта кизилунгач ва диафрагманинг кизилунгач тешиги чурраларининг бошқа белгиларини аниклаш имконини беради.
ДИАФРАГМАЛ ЧУРРАЛАРНИНГ ЭТИОЛОГИЯСИ ВА
ПАТОГЕНЕЗИ.
Диафрагмал чурраларининг пайдо булишига мойиллик тугдирувчи омиллар: диафрагманинг тугма ривожланмай колиши (гипо-,апапзия), тугиш вактидаги травмалар, диаафрагманинг травма натижасида зарарланиши, турли яллигланиш касалликлари, диафрагма мускул-бойлам аппаратидаги инволюцион узгаришлар.
Диафрагмал чурраларни келтириб чикарувчи омиллар: турли сабабларга (травма, куп микдорда кусиш, зурикиш, кабзият ва хоказо) кура корин бушлигида босимни ошиб кетиши. Меъёрда боланинг она корнида ривожланишини икки-ойи охирида диафрагма тулик шаклланади. Шу вактдан кечикканда эмбрионал сохта чурралар хосил булади. Катта ёшдаги кишиларда хам чурра хосил булишига асосий сабаб тугма мойиллик хисобланади. Бу асосан диафрагманинг анатомик «кучсиз» сохаларида Богдалек, Ларрей ва Морганьи учбурчаги чурралари пайдо булишига, диафрагманинг кизилунгач тешигини хосил килувчи тукималардаги ва бойламлардаги инволюцион узгаришлар сабаб булади. Урта ёшдаги одамларда эса меъда-ичак яра касалликлари ва холециститда паталогик рефлекслар натижасида кизилунгачнинг узунасига кучли кискариш сабаб булиши мумкин. (Василенко В.Х. 1978)
Хозирги кунда антродуоденал координациянинг бузилиши ёки сурункали ичак утказувчанлигининг бузилиши пилорик сфинктернинг функционал етишмочилигига олиб келади. Натижада дуоденогастро-эзофагал рефлюкс кузатилади. Бу холатнинг узок давом этиши диафрагманинг кизилунгач тешигининг акциал чуррасига олиб келади, хамда ошқозон қизилунгач шиллик қаватининг яллигланиш жараёнларини келтириб чикаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |