Литература
1.
Дорожкин Н.Н. Упрочнение и восстановление деталей машин
металлическими порошками.
-
Мн.: Наука и техника, 19
95.-
152 с.
27
2.
Raichenko A.I, Burenkov G.L, Leschinskiy V.I. Theoretical Analycis of
The Elementar Act of Electric Discharge Sintering- Phys. Of Sint., 2003. 5 N
2/2. Р.225.
3.
Кальчинский М.З.,РайченкоА.И. Модельное исследование
спекания металлических порошков с интенсивным энерговыделением в
межчастичном контакте// Порошковая металлургия, 1999. №8. С. 15
-18.
4.
Ярошевич. В.К. Классификация методов активирования процессов
получения покрытий применением металлических порошков /
В.К.Ярошевич, Т.М.Абрамович// Математические модели физических
процессов: Материалы 11
-
ой междунар. науч. конф.
-
Таганрог: изд
-
во
ТГПИ, 2005. С.44
-50.
ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ТАБАҚАЛАШГАН ТАЪЛИМ
БЕРИШ
Э.А. Мусаев
–
Физика кафедраси доценти,
У.Валиев
–
кафедра катта ўқитувчиси.
Андижон давлат университети
Аннотация: Мақолада таълим олувчиларнинг интелектини
ривожлантиришда физика ўқитишни табақалашган ёндашув асосида
ташкил этишнинг устивор жиҳатлари баён этилган.
Калит сўзлар: Таълим, метод, табақалаштириш, интелект,
қобилият, билим, дунёқараш.
Ҳар
қайси инсонда муайян даражада интелектуал салоҳият мавжуд.
Агар шу ички қувватнинг тўлиқ юзага чиқиши учун зарур бўлган шарт
-
шароит яратилса, ҳар қайси инсон Аллоҳ Таоло ато этган ноёб қобилият
истеъдодини аввало ўзи учун, оиласининг, миллати ва ҳалқининг,
давлатининг фаровонлиги, бахт
-
саодати, манфаати учун тўлиқ бахшида
этса, бундай жамият шу қадар кучли тараққиётга эришадики, унинг суръат
ва самарасини ҳатто тасаввур қилиш ҳам осон эмас. Дарҳақиқат,
жамиятимизни тараққиётига хизмат қилувчи ёш авлодни комил инсон
қилиб
тарбиялаш ва уларнинг интелектуал салоҳиятини юзага чиқариш биз
педагогларга улкан вазифалар юклайди. Шу мақсадда ҳозирги кунда
ўқитиш жараёнида ўқувчиларни эркин фикрлашга, қобилиятларини
ривожлантиришга, дунёқарашини ўстиришга, мустақил ишлашга
йўналтириладиган турли хил методлар ва улардан самарали фойдаланиш
учун тавсиялар ва кўрсатмалар яратиш муҳим аҳамият касб этади. Бу
борада ўқитишнинг ноанъанаий усулларидан бири бўлган таълимни
табақалаштириш айни муддао деб ҳисоблаймиз.
28
Ўқувчиларга дарсни табақалашган ёндашув асосида ташкил қилиниб бу
ҳақда дастлабки кўникмалар шакллантирилмас экан, талабдаги билим
даражасига эришиб бўлмайди деб ўйлаймиз. Айниқса, физика ўқув
жараёнида ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқиш муносабатларини
аниқлаб уларга турли даражадаги тушунчалар, билимларни ўқувчиларнинг
онги, савияси, тайёргарлик даражаси, сифат хусусиятларига қараб уларни
табақалашган ҳолда ўқув жараёнини уюштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Педагогика тарихида таълимни табақалаштириш доимо долзарб бўлиб
келган
.
Хусусан, буюк чех педагоги Ян Коменскийнинг “Буюк дидактика”
асарида ўқитишнинг дидактик тамойилларидан бири бўлган
“Тушунарлилик” тамойилида ўз аксини топади. Шунингдек, профессор
Б.М. Мирзаҳмедовнинг “Турли типдаги ўқув юртларида физика таълими
мазмунини табақалаштириш муаммолари” номли докторлик диссертация
ишида ҳам атрофлича баён этилган.[1]
Табақалаштирилган ўқитишнинг методологик асослари таълимни
инсонпарварлаштириш
(ўқувчига ҳар томонлама ҳурмат ва муҳаббат
кўрсатиш, унга ёрдамлашиш, унинг ижодий
қобилиятига ишонч билан
қараш, зўрлашдан тўла воз кечиш) ва демократиялаштириш(ўқувчи ва
ўқитувчи ҳуқуқларини тенглаштириш, ўқувчининг эркин танлаб олиши,
хатога йўл қўйиши, ўз нуқтаи
назарига эга бўлиши ҳуқуқлари)дан иборат
бўлиб, у педагогик
-
психологик жиҳатдан ҳар бир ўқувчига қулай шароитда
қизиқиши, қобилияти, эҳтиёжига яраша таълим олиш имкониятини
яратади.
Физика фани ўқитиш жараёни ўзига хос хусусиятларига кўра бир мунча
мураккаб жараёндир. Табақалаштирилган ўқув
-
тарбия жараёнини
қизиқарли ўтиши, мавзуларни мукаммал ўзлаштиришни, ҳамда ўқувчилар
ва ўқитувчи орасидаги фаолиятни янада фаоллаштиришга имкониятлар
яратади. Шунингдек, ўқув
-
тарбия бўйича ДТСларида кўрсатилган
талабларга жавоб берадиган, ҳамда юқори самарадорликка эришиш каби
асосий мақсад ва вазифалар амалга оширилади.
Табақалаштирилган таълим
-
тарбияни ташкил қилишда, уни ўтказишда
физика ўқитувчисидан катта услубий маҳорат, изланиш, билим савия ва
ташаббускорликни талаб қилади. Олдиндан дарс технологиясининг барча
услубий механизмларини ишлаб чиқиб, дарс сенарийсини тайёрлаб
олишни тақозо қилади. Акс ҳолда, биз кутган ижобий натижага эришиб
бўлмайди.
Физика фанидан дарс жараёнига табақалашган ёндашув жорий қилинса,
ўқувчиларнинг билим даражаси кўтарилади, савияси ошади, фанга бўлган
29
қизиқиши ортади, қобилияти ривожланади, фикрлаши маълум даражада
эркин бўлади. Ўқитилаётган мавзуни чуқурлаштириб ўтилса,
ўқувчиларнинг тушуниши ва ўзлаштириши юқори бўлади. Ўқитувчи
мавзунинг мураккаб тушунчаларини тушунтиришда, айниқса, масалалар
ечишда, турли дарс шакли, усуллари ва услубларидан фойдаланиш
имкониятлари туғилади, чунки ўқувчилар ўқитувчи томонидан илгари
сурилган ғояларни тушуниб, қабул қилиб борадилар.
[2]
Do'stlaringiz bilan baham: |