Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 4,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/206
Sana12.04.2022
Hajmi4,08 Mb.
#547308
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   206
Bog'liq
ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ KANFERENSIYA ADU

Калит сўзлар: математика, алгебра, алгоритм, квадрат тенглама, алгебраик 
миқдор, геометрик масала.  
Ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини, мустақил ижодий ва мантиқий 
фикрлай олиш қобилиятини, ақлий ривожланишини, ўз
-
ўзини англаш 
салоҳиятини шакллантиради. Шунинг билан бирга уларда миллий ва 
умуминсоний қадриятларни таркиб топтириш ҳамда ижтимоий ҳаётлари ва 
таълим олишлари учун зарур билимларни беради. Математика дарслари 
ўқувчиларни ўйлашга, мушоҳада юритишга, назарий билимларни 
амалиётга татбиқ қила олиш кўникмаларини шакллантиришга, фанни 
турмушга кенгроқ боғлаб боришга, ижодкорлик қобилиятини ўстиришга ва 
фанни бошқа фанларни ўқитишда, техникада саноатда, тиббиётда, қишлоқ 
хўжалигида қўлланилишини билиб олишларида муҳим аҳамият касб этади.
Буюк аждодларимиз томонидан шу кунга қадар яратилган барча 
бойликларимиз, муқаддас қадриятларимизга ҳамда дунёдаги ҳеч нарсага 
қиёслаб бўлмас бебаҳо миллий маънавий меросимизга ҳурмат эътибор, 
садоқат ва муҳаббат, ғурур ва ифтихор туйғуларини қарор топтириш 
таълим муассасаларидаги таълим
-
тарбиявий ишларимизнинг устувор 
йўналишларидир.
Маънавий
-
маърифий, ғоявий
-
тарбиявий ишларимиз асосий мақсадини 
баркамол авлод, комил инсон шахси билан боғлар эканмиз, сўзсиз ўтмиш 
миллий
-
маънавий меросимизнинг, бой маънавий қадриятларимизнинг 
пойдевори деб биламиз. Булардан, математика дарсларида ва дарсдан 
ташқари машғулотларда, ана шу айтилган бойликлардан фойдаланиш 
имкониятларини янада кенгайтириш улардан оқилона ва ижодий 
фойдаланиш қобилиятларини тарбиялаш таълим муассасалари профессор
-
15 


ўқитувчиларининг асосий вазифаларидан иборат бўлиши кераклиги келиб 
чиқади.
Буюк алломаларимиз Абу Наср Фаробий, Ал
-
Хоразмий, Абу Али ибн 
Сино, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад Фарғоний, Али Қушчи, Мирзо Улуғбек 
ва бошқаларнинг математикага қўшган ҳиссаларини ўрганиш ўқувчи 
талабаларни комилликка етаклайдиган беқиёс неъматдир [2].
Булар ичида энг машҳурлардан бири Ал
-
Хоразмий (783
-
850) дир. У 
ўзининг математика соҳасида ёзган асарлари “Китоб ал
-
жабр вал
-
муқобала”, “Ҳинд ҳисоби ҳақида қисқача китоб”, “Астрономик 
жадваллар”, “ Китобул

суратул
-
арз”лар билан бутун жаҳонга танилган 
олимдир. Хоразмийнинг математика фанига доир икки асари бизгача етиб 
келган. Булар алгебра ва арифметика соҳасида ёзилган асарлар бўлиб, улар 
математика фанининг кейинги тараққиётига катта таъсир кўрсатган ва 
жуда кўп математик текширишларнинг асоси бўлиб хизмат қилган асарлар 
ҳисобланади [1].
Хоразмий ўзининг бу асарларида бир нечта янги математик 
масалаларни назарий томондан ҳал қилиш билан бирга бу масалаларнинг 
амалий татбиқларини ҳам кўрсатган. Буюк олим ўз асарларини 
инсонларнинг кундалик амалий эҳтиёжлари ва турмуш талабларини 
қондириш каби масалаларни ҳал этиш учун фойдаланишга мослаб ёзишга 
ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам унинг математика соҳасидаги асарлари 
ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Хоразмийнинг “Ал
-
жабр вал
-
муқобала” асари алгебра фани бўйича 
ёзилган биринчи асар бўлиб, унда алгебранинг асосий тушунчалари
мазмуни ва дастлабки қоидалари берилган. Бу асар икки қисмдан иборат 
бўлиб, унинг биринчи қисмида алгебраик миқдорлар устида амалларни 
бажариш қоидалари, биринчи ва иккинчи даражали тенгламалар 
ёритилган. Квадрат тенгламалар геометрик усул билан ечилган. Китобнинг 
иккинчи қисмида геометрик масалалар баён этилган. Унда 
ва 
сонларининг баёни бир

бирига яқинлиги ҳамда бундан ташқари 
сифатида 
ва 3,1416 қийматларни олиш мумкинлиги таъкидланган.
Маълумки, фаннинг турли соҳаларида ва техникада энг кўп 
қўлланиладиган сўзлардан бири алгоритм сўзидир. Бу сўз Ал
-
Хоразмий 
сўзининг лотинча транскрипциясидир.
Ал
-
Хоразмий фаннинг турли соҳаларида кенг кўламдаги билимларга, 
шу жумладан, астрономия соҳасида ҳам билимларга эга бўлган. Унинг 
машҳур “Зиж” асари нафақат шарқ астрономиясининг, балки Европа 
16 


астрономларининг ҳам қўлланмаси бўлган. Ал
-
Хоразмий “Зиж” асарини 
яратиш билан жаҳон астрономиясини юқори чўққиларга чиқишига асос 
солди. Алгебра фанининг асосчиси, буюк қомусий олим Ал
-
Хоразмий 
ўзидан ноёб ва улкан мерос қолдирган. Бугунги кунда таълим 
муассасалари профессор

ўқитувчилари олдида турган асосий 
вазифалардан бири ўқувчи талабаларга фан асослари бўйича билимлар 
бериш жараёнида Ал
-
Хоразмий томонидан қолдирилган мерос бўйича 
маълумотларни тизимли етказишдан иборат.
Буни қуйидаги мавзуларни баён қилиш
жараёнида амалга ошириш 
мумкин: сонлар ҳақидаги тушунчаларни беришда; иррационал сонлар 
ҳақидаги тушунчаларни беришда; арифметик амаллар ҳақидаги 
тушунчаларни беришда; саноқ системалари ҳақида тушунчалар беришда; 
чизиқли тенгламалар ҳақида тушунчалар беришда; чизиқли тенгламалар 
системаси бўйича тушунчалар беришда; илдизлар ҳақида тушунчалар 
беришда; квадрат тенгламалар ҳақида тушунчалар беришда; учбурчаклар 
ҳақида тушунчалар беришда; тўртбурчаклар ҳақида тушунчалар беришда; 
айлана ҳақида тушунчалар беришда; доира ва доира бўлакларининг 
юзалари ҳақида тушунчалар беришда; ромбнинг юзаси ҳақида тушунчалар 
беришда [3].
Умумтаълим мактаблари математика ўқитувчилари юқорида 
келтирилган мавзуларни баён қилишда бу мавзулар бўйича Ал
-
Хоразмий 
томонидан берилган маълумотларни ўқувчиларга ғурур билан ана шундай 
буюк инсоннинг аждодларидан эканлигимизни етказиши керак. Бу билан 
биз ўзбек математиги, алгебра фанининг асочиси, буюк қомусий олим Ал
-
Хоразмий томонидан қолдирилган меросдан дарс жараёнида фойдаланган 
бўламиз. Дарс жараёнида ёки дарсдан ташқари ташкил қилинадиган 
тадбирларда аждодларимиз меросларидан фойдаланиш ўқувчиларда 
ватанпарварлик ва миллий ғурур туйғуларини шакллантиради ва таълим 
олувчиларда фанга қизиқишни янада орттиради ҳамда таълимни самарали 
бўлишини таъминлайди.

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish