ортганлиги аниқланди. Кейинги кунларда тобора ортиб 60 суткада назорат
гуруҳи каламушларининг вазни дастлабки ҳолатга нисбатан 20 % гача
ортганлиги аниқланди.
Тажриба ҳайвонларида эса бу кўрсаткич, яъни тана вазни тажрибанинг
бошланишида қандай бўлса, охирида ҳам шундайлигича қолди [2].
Ушбу натижалардан қуйидагича хулоса келиб чиқиши мумкин:
биринчидан, ҳаракат чегараланганлиги
стрессор омил сифатида
тажрибадаги ҳайвонларнинг ўсишига салбий
таъсир кўрсатганлиги
натижасида улар ўсишдан тўхтаган.
Иккинчидан, гипокинезия таъсирида мускуллардаги калпаин ва
протеосома каби протеолитик ферментларнинг
активлиги ортиши
натижасида скелет мускулларидаги протеолиз кучайиши ва скелет
мускуллари атрофияси юзага келади. Шунингдек гипокинезия таъсирида
организмда дегидратация юзага келади (Lorbas Y. U., Petrov K.L., Yakullin
V.L., 2002). Демак тажриба давомлилигида ўсиш
билан гипокинезия
таъсирида юзага келган мускуллар атрофияси ва организм сувсизланиши
натижасида тана вазнидаги ўзгариш сезилмай қоляпти, яъни контрол
гуруҳидагиларга нисбатан тажриба каламушларининг ўсиш ва
ривожланиши шунча орқада қолиб бормоқда [1].
Етук каламушлар вазнига гипокинезиянинг таъсири акс эттирилган.
Олинган натижаларимиз кўрсатишича, етук назорат гуруҳ каламушлари
тана вазнидаги ўзгариш ёшлариникига ўхшаш, лекин бироз фарқ
қилганлиги аниқланди. Етук каламушлар назорат гуруҳларидаги вазнининг
ортиши 20 суткадан бошлаб сезиларли бўлди. 20 суткадан 60 суткагача
бўлган даврда назорат гуруҳи каламушлар вазни дастлабки ҳолатга
нисбатан 13
-
14 % га ортди [3].
Тажриба гуруҳи каламушлардаги тана вазнида 20
суткалик
гипокинезияда дастлабки ҳолатга нисбатан ишончли камайганлиги
аниқланди. Гипокинезиянинг бошқа давомлиликларида тажриба
каламушлари тана вазни дастлабки ҳолатда ўзгаришсиз қолди.
Демак,
гипокинезия қанча узоқ давом этса, назорат гуруҳидагиларга нисбатан етук
каламушларнинг ўсиш ва ривожланиши шунча орқада қолиб боради.
Қари
каламушларда олинган натижалар ёш ва етук каламушларникидан
кескин фарқ қилди. Қари назорат гуруҳи каламушларида ҳам етук
каламушлардаги каби 20 суткадан бошлаб дастлабки ҳолатдагига нисбатан
тана вазни ортганлиги кузатилди. Кузатув вақти давомлигига боғлиқ
равишда дастлабки ҳолатга нисбатан тана вазни 7
-11
%
гача ортганлиги
аниқланди.
187
Тажриба гуруҳидаги қари каламушларда гипокинезиянинг 3 суткасидан
30 суткасигача тана вазни дастлабки ҳолатга нисбатан 10
-
20 % га
камайганлиги аниқланди. Фақатгина 60 суткалик гипокинезияда тана вазни
дастлабки ҳолатда қолди, лекин назорат гуруҳига нисбатан ўсиш ва
ривожланишдан анча орқада қолганлиги аниқланди [4].
Вазнсизлик ва гипокинезия таъсирида ҳайвонларда (қуён, каламуш)
янги “метаболик стереотип” шаклланади
–
энергия алмашинуви
“карбонсув” типидан “ёғ” типига ўзгаради,
липосинтез кучаяди, ёғ
деполари ва тўқималардаги триглицеринлар камаяди, ёғлар асосий энергия
манбаи сифатида сарфланади. Организмнинг антиоксидант тизими
заифлашади. Бундай ўзгаришлар фақат гипокинезия ва вазнсизликдагина
кузатилмасдан, балки барча стресс
холатга хосдир. Бундан ташқари оқсил
алмашинувида тўқиманинг ферментлари ва гормонлари активлиги ҳам
ўзгаради. Манфий азот баланси кузатилади. Тўқима оқсили
синтези
сусаяди, уларнинг емирилиши кучаяди ва натижада ички аъзолар ва
мускуллар массаси камаяди.
Бизнинг олган натижаларимиз ушбу
келтирилган адабиёт маълумотларини тасдиқламоқда ва бу ўзгаришлар
тажрибадаги ҳайвонларнинг ёшига боғлиқ эканлигини аниқламоқда. Ёш ва
етук ҳайвонларда ўсиш ва ривожланиш интенсивлиги юқори бўлганлиги
туфайли гипокинезия таъсирида ҳайвонлар вазни дастлабки ҳолатда қолди.
Қари ҳайвонларда эса гипокинезия таъсирида
юзага келган атрофия тана
вазнини дастлабки ҳолатдан ҳам камайишига сабаб бўлди, чунки уларда
ўсиш ва ривожланиш интенсивлиги анча паст [2].
Do'stlaringiz bilan baham: