Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

Тарқалиши.
Европанинг Жануби-Шарқий қисми, Жанубий-Шарқий Кавказ, Эрон, 
Ўрта Осиё, Ғарбий Хитой, Ғарбий Сибирда, Монголия бўйлаб текисликнинг 
қумли ва майда тошли экотопларида учрайди.
Қумли-гилли ва гилли шўр тупроқлар ҳамда шўртоб чўлларда учрайди. 
Anabasis, Calligonum, Haloxylon
ва 
Salsola
туркумларининг кўп йиллик 
ўсимлик турларида паразитлик қилади. 
Cistanche
Hoffmanns. & Link 
туркумининг 9 тури Ўзбекистон ҳудудида ўсади, шундан 5 тури Бухоро, 
Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси худудида учрайди [4].
Ушбу турлар бир-бирига жуда ўхшаш бўлганлиги учун уларни турини 
аниқлаш мутахасислар учун қийинчиликлар келтириб чиқармоқда. Уларни 
одатда гулларининг ранги, ёши ва бошқа хусусиятлари билан фарқлаш зурур.
Кузатишларимиз давомида Бухоро вилоятининг Қоракўл, Ромитан, 
Пешку ва Шофиркон туманларида учраши аниқланди. 
Cistanche salsa
(C.A.Mey) Beck. 
х
ўжайин ўсимликларда паразитлик 
қилади, яъни мазкур ҳолатда, оқ саксовулда (
Haloxylon persicum
Bunge
), 
катта майдонларда тарқалган ҳудудларда жуда кўп миқдорда учрайди, баъзан 
эса сезиларли популяцияларни ҳосил қилади. Бундай популяцияларнинг 1 га 
тижорат учун мақсадли майдонларида ўртача 30 дан 42 та гача ўсимлик 


146 
намуналарининг борлиги аниқланди. Назорат жойидан янги қазилган 
ўсимликнинг оғирлиги ўртача 320 дан 550 граммгача (ҳўл масса), унинг 
қуриш коэффицциенти 88% ни ташкил этди, бунда нисбий қуруқ массаси 
38,4 дан 66 граммгача бўлди, шунга асосан илончўп столонлари хом 
ашёсининг (нисбий қуруқ масса ҳисобида) ўртача ҳосилдорлиги 1,88 кг/га 
ташкил этади. 
Доривор хусусиятлари ва қўлланилиши.
Ушбу ноёб ўсимлик Шимолий Aфрика, МДҲ давлатлари (Россия, 
Қозогистон), шунингдек Шарқий Осиёнинг Монголия, Хитой, Малайзия 
мамлакатларида учрайди. Япония, Хитой, Mонголия ва Mалайзия 
давлатларида ушбу ўсимлик хом ашёси юқори баҳоланиб, қайта ишлаш ва 
истеъмол қилиш бўйича дунё давлатлари орасида етaкчи ўринни 
эгалламоқда.
Cistanche 
salsa
физиологик 
эритмаси сийдик-таносил органларининг 
яллиғланиши (нефрит, пиелонефрит, 
ц
истит ва бошқалар) учун самарали
диуритек ва яллиғланишга қарши таъсирга эга, буйраклар ва сийдик 
йўлларининг ишига ижобий таъсир кўрсатади. У жинсий заифлик, 
бепуштлик, бел ва тиззалардаги оғриқлар билан умумий заифлик, ич қотишда 
ишлатилади. Бундан ташқари қон оқимини нормаллаштиради, тўқималардаги 
шишни кетказади ва оғриқ қолдирувчи хусусиятларни намоён қилади 
[2].
Қадимги ёзма манбааларда 
Cistanche
асосан жинсий заифлик ва 
бепуштликни даволаш воситаси сифатида келтирилган [4].
Марказий Осиёда дамламаси захм касаллигида ишлатилади, сув 
экстрактлари бактерицид таъсир кўрсатади. 
Herba cistanche
ёки илончўп ўти 
(ноилмий адабиётларда ўсимликларнинг столонлар шундай деб аталади) 
деярли 2000 йил давомида хитойнинг анъанавий тиббиётида қўлланилади. 
Шарқ аҳолиси бу ўсимликни Жоу-Цун-Жун (
Roucongrong
) деб аташади. Ёзма 
манбаларда у биринчи марта милоддан аввалги 100 йилга мансуб Муқаддас 
деҳқоннинг (
Shennong Bencao Jing
) Ўсимликшунослик қонунида тилга 
олинган. Унда уни эркаклар ва аёлларнинг жинсий органларининг 
бузилишларида, таянч-ҳаракатланиш аппарати, сийдик ажратиш тизими ва 
қон айланишининг бузилишини касалликларида қўллаш таклиф этилган. 
Илончўп ўт билан шифобахш йиғмалардан фойдаланиш Мин сулоласи 
даврида кенг оммалашган. Масалан, бу ўсимлик Фу Реньюянинг 1644 йилда 
чоп этилган “Офтальмологиянинг бебаҳо китоби”да (
Shenshi Yaohan

ёшликни қайтарувчи (
HuanShaoDan
) ва буйракларни озиқлантирувчи 
магнетит (
Bushen Cishi Wan
) дори воситаларини таркибига кирган. Ҳозир ҳам 
Хитой табобатида, шунингдек, Япония ва Тайванда қувватни оширувчи 
шарбатлар тайёрлашда қўлланилиб келинмоқда ҳамда сийдик ажратиш 
йўлларини даволашда, сурункали буйрак етишмовчилигида фойдаланилади. 
Илончўп ўсимлиги асосан бепуштлик ва қувватни оширишда ишлатилади. 
Аммо, асосан, илончўп ўтлари иктидарсизлик ва бепуштликни даволаш 
воситаси сифатида жойлаштирилган. Илончўпдан фойдаланишнинг узоқ 
йиллик тажрибалари асосида унинг ажойиб хусусиятлари тасдиқланган. Бу 
чиндан ҳам “чўл женьшени”. У афродизиак хусусиятларига эга, эректил 


147 
дисфункция учун самарали ва бепуштликка ёрдам беради. Шунингдек
илончўп буйракнинг яллиғланишли касалликларини, нефроген артериал 
гипертензияни даволашда жуда самарали, когнитив функцияларни 
яхшилайди (концентрация ва ақлий фаолият) ва умумий қувватни оширувчи 
таъсирга эга. Шу билан бирга илончўп жуда юмшоқ таъсир кўрсатади, ножўя 
таъсирларга эга эмас ва узоқ муддатли фойдаланишга яроқлидир. 
Дарҳақиқат, Хитой ва Японияда ўтказилган кўплаб клиник олди тадқиқотлар 
илончўп экстрактининг антиоксидант, яллиғланишга қарши, нейропротектор 
ва иммуностимулловчи хусусиятларини тасдиқлади 
[5].

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish