Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   292
Bog'liq
1-392

Асосий қисм.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда аҳолини сифатли ичимлик 
суви билан таъминлашни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 
Республикамизда 
ичимлик 
суви 
таъминоти 
ва 
канализация 
тизимларини 
ривожлантиришга оид муҳим устувор йўналишлар, дастур ва лойиҳаларнинг изчил амалга 
оширилиши шаҳар ва туманларда, қишлоқ жойларда марказлаштирилган ичимлик суви 
таъминоти ва канализация хизматларини сезиларли равишда яхшилаш имконини берди. 
Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки каби халқаро молия 
институтларининг грант ва кредитларини жалб этиш ҳисобидан ичимлик сувидан 
фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган кўплаб аҳоли пунктлари ичимлик суви билан 
таъминланмоқда. Лекин, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, 
Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги аҳолини сифатли ичимлик суви билан 
таъминлашга оид қатор муаммолар ҳанузгача ҳал этилмасдан қолмоқда. Юртимизда аҳоли 
сони мунтазам кўпайиб, юзлаб янги тураржойлар барпо этилаётгани ва шаҳарлар 
аҳолисининг кўпайиб бораётганлиги ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 
тубдан яхшилаш борасида амалий чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда. Бу 
чора-тадбирлар энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялар асосида сув 
чиқариш ва канализация-тозалаш иншоотлари, сув ўтказгичлар, насос станциялари, 
тақсимлаш узеллари, водопровод ва канализация тармоқларини модернизация қилишга 
қаратилиши лозим.(2). 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “2017 — 2021 
йилларда 
ичимлик 
суви 
таъминоти 
ва 
канализация 
тизимларини 
комплекс 
ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига биноан 
Ўзбекистонда
 
10,2 минг километр ичимлик суви қувурлари ва тармоқлари, 1677 та сув 
чиқариш қудуғи, 1744 та сув минораси ва резервуарини қуриш ҳамда реконструкция 
қилиш, шунингдек, 1440 дона насос ускунасини ўрнатиш назарда тутилаётган туманлар ва 
аҳоли пунктлари бўйича 2017 — 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация 
тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурининг йиғма ва 
манзилли параметрларини ижро этиш режалаштирилган. Бундан ташқари 20 та ичимлик 
суви таъминоти объектини қуриш ва реконструкция қилиш, 302 километрдан иборат 
водопровод тармоқларини барпо этиш бўйича йирик лойиҳаларни амалга ошириш назарда 
тутилган. Минтақалараро аҳамиятга молик ичимлик суви таъминоти тизимлари ва ўта 
муҳим объектларни барпо этиш ҳамда реконструкция қилиш бўйича манзилли дастур 
қабул қилинган.
 


377 
Халқаро молия институтларининг кредитларини жалб этган ҳолда, республикамиз 
ҳудудларида 36 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилган. 2017 — 2021 
йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ичимлик суви тармоқлари ва 
канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастурини 
молиялаштириш учун 4,8 триллион сўм, жумладан, давлат бюджетидан 2,2 триллион сўм, 
халқаро молия институтларининг 2,6 триллион сўм ёки 730,7 миллион доллар 
миқдоридаги маблағи йўналтирилади. 
Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш ва қарорнинг амалга оширилишини 
назорат қилиш учун идоралараро ишчи комиссияси тасдиқланган. Шунингдек, қарорда 
“Тоза ичимлик суви” жамғармасини ташкил этиш назарда тутилган бўлиб, унинг 
маблағлари мамлакатимизда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини янада 
ривожлантириш ва модернизация қилишга, республикамиз аҳолиси, айниқса, қишлоқ 
аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. 
Бундан ташқари, қарорда ичимлик суви таъминоти тизими объектларидан мавжуд 
талабларга мувофиқ фойдаланиш мақсадида ҳар бир аҳоли пунктидаги ичимлик суви 
таъминоти объектларини паспортлаштириш ва ичимлик суви таъминоти тизими 
объектларининг электрон маълумотлар базасини яратиш ҳам назарда тутилган. 
Ушбу қарорнинг амалга оширилиши
 
биринчидан-шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва 
маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини тубдан яхшилайди
иккинчидан-аҳолини марказлашган ичимлик суви таъминоти билан таъминлашни 
республикамиз миқёсида 84 фоизга, айрим ҳудудларда эса 90 фоизга етказишни 
таъминлайди. Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, қишлоқ аҳолиси учун янада қулай ва 
муносиб ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш имконини беради. (2)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ аҳоли яшаш 
жойларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ҳамда чет эл инвестиция маблағлари ҳисобидан 
жойларда сув таъминотини яхшилаш юзасидан қабул қилинган ҳужжатлар асосида мазкур 
йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, 
мустақиллик йилларида аҳолини марказлашган тармоққа уланган тоза ичимлик суви 
билан таъминлаш бўйича катта ишлар бажарилди. Мамлакатимизда ҳар йили 450-550 
миллиард сўмдан зиёд маблағ аҳолига ичимлик суви етказиб бериш, унинг таъминотини 
янада яхшилашга сарфланмоқда. 2014-йилдан то ҳозиргача 1090 километр ичимлик суви 
тармоқлари қурилди, 140 та қишлоқ аҳоли пунктида сув таъминоти яхшиланди. 
Маълумотларга кўра, дунё миқёсида ўртача инсон кундалик эҳтиёжи учун ўртача 100 литр 
сув ишлатади. Бу кўрсаткич шаҳарда 140 литр бўлса, қишлоқда 80 литрга тўғри келади. 
Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти тизимини ривожлантириш, аҳолини сифатли 
ичимлик суви билан таъминлаш ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири 
ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки истеъмолчиларга тоза ичимлик 
сувини етказиб бериш аҳолига кўрсатилаётган ҳаётий мухим хизматлардан биридир. Буни 
эътиборга олган ҳолда кейинги йиллар давомида ичимлик суви таъминоти тизимини 
ривожлантириш бўйича ғоят муҳим дастурлар ва лойиҳаларни изчиллик билан рўёбга 
чиқариш шаҳар ва туманларда, шу жумладан, қишлоқ жойларда сув таъминоти ҳолатини 
сезиларли даражада яхшилаш имконини бермоқда. (3).

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish