Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Чуб В.Е. Изменение климата и его влияние на природноресурсный потенциал республики 
Узбекистан. –Ташкент, Главгидромет РУз. 2002, -252 с. 
2.
Бабушкин Л.Н., Когай Н.А. Физико-географическое районирование Узбекской ССР. 
//Науч.тр.ТашГУ. новая серия, вып. 231. – Ташкент, 1964, - С. 5-247. 
3.
Балашова Е.Н., Житомирская О.М., Семенова О.А. Климатическое описание республик 
Средней Азии. – Л.: Гидрометеоиздат, 1960. – 243 с. 
4.
Коровин Е.П. Растительность Средней Азии и Южного Казахстана. Кн. 1. – Ташкент: Изд.АН 
Уз ССР, 1961. – 451 с.
 
ГЕОГРАФИЯ ҲАҚИДА ЎЙЛАР 
Қодиров Раҳимжон Болтабоевич 
г.ф.н., доцент 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети 
е-mail: kodirov.rakhimzhon@mail.ru 
Аннотация: Ушбу мақолада география фанининг ривожланиши, бугунги кунда 
умумтаълим мактаблари ва олий таълим тизимида тутган ўрни, ўқитилиши 
муаммолари, фан тараққиёти олдида турган муаммолар ва юксалишига хизмат қилувчи 
айрим тавсиялар берилган.
Таянч сўзлар: География, табиий география, иқтисодий-ижтимоий география, 
Ўзбекистон табиати, аҳоли
ABOUT GEOGRAPHY
 
Kodirov Rahimjon Boltaboyevich 
Abstract:This article is devoted to the progress of the subject Geography, it gives some 
solutions on today’s place in the system of secondary and high schools, problems of teaching, 
and in the development and elevation on science. 
Key words:Geography, natural geography, economical - social geography, nature of 
Uzbekistan, population. 
Ўзбекистон Республикасида “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури”да режалаштирилган вазифалар бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар 
ишлаб чиқилиб, уни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Иқтисодиётни 
модернизация қилиш даврида мамлакатимиз барча соҳаларига ҳар томонлама етук, 
билимдон, рақобатбардошли, юксак маънавият ва кенг дунёқарашга эга бўлган малакали 
кадрлар тайёрлаш муаммосини ҳал этиш устувор вазифа ҳисобланади. Бундай 
маъсулиятли (шарафли) вазифаларни бажаришда география фани ҳам баҳоли қудрат ҳисса 
қўшиб келмоқда. 
Кишилик жамиятининг тарихий тараққиётига кўплаб фанлар ўз таъсирини 
кўрсатган. Мана шундай фанлардан бири географиядир. Географияклассик фан сифатида 
инсониятнинг географик билимларининг шаклланиши ва ривожланишига муносиб хизмат 
қилган. Географик тасаввурларнинг ривожланиши натижасида инсониятнинг Олам, Ер 
шари ҳақидаги илмий қарашлари ва фикрлари орта борган. Географик фанлар тизими 
шаклланиб унинг назарий ва амалий аҳамияти ортиб борган ва бошқа фанларникелиб 
чиқишига ҳам замин яратган. 
Маълумки, география энг қадимий ва навқирон фанлардан бири ҳисобланади. 
География табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларини ўзининг муайян қонуниятлар 
асосида тадқиқ этади. Шу сабабли ҳам ундан икки йирик тармоғи – табиий география ва 
иқтисодий география ажралиб чиққан. 
Мазкур мақолада бугунги кунда мамлакатимизда география фанининг жамиятда 
тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. Бундан йигирма йил олдин Ўзбекистон 
Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан билдирилган қуйидаги 
“Ватан тарихи ва маданиятини, жўғрофияси ва иқтисодини, қадимий урф-одатларимизни 


47 
ҳар томонлама ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. Боғчалардан тортиб, олий ўқув 
юртларигача бўлган таълим – тарбия тизимларида мазкур фан ва билимларни ўргатишга 
муҳим сиёсий вазифа сифатида қаралмоғи лозим”15фиклари ҳали-ҳануз ўз аҳамиятини 
йўқотмаган.
Таҳлилни географиянинг иерархик шаклидан, яъни умумтаълим мактаблари, 
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида қандай 
ўқитилмоқда, уларда қандай муаммолар мавжуд, бугунги кун талабларига жавоб бера 
оладими, география фақат назарий фан-ми, унинг амалий аҳамияти йўқ-ми каби 
саволларга жавоб беришдан бошлаймиз.
Умумтаълим мактабларида 5-синфдан бошлаб “Табиий географиянинг бошланғич 
курси” фани ўқитила бошлайди. Лекин унгача 2-4-синфларда “Атрофимиздаги олам” ва 
“Табиатшунослик” фанлари билан танишиб чиқадилар. Улар табиий фанларга оид 
билимларнинг шаклланишига таъмал тоши (фундаменти)ни вазифасини бажариб беради. 
Ўқувчиларнинг Ер шари, унинг табиати, табиат комплекслари, аҳолиси, хўжалиги 
ҳақидаги 
тасаввурлари 
кенгая 
боради. 
Афсуски, 
ўқувчиларнинг 
дунёқараши 
шаклланишига жуда катта таъсир кўрсатадиган мазкур фанга атига 34 соат, яъни 
хафтасига 1 соат ажратилган, холос. Бундай қисқартирилган ҳолатда кўплаб билимларни 
бериш имконияти чекланиши табиий ҳол. Айниқса, амалий аҳамияти юқори бўлган об-
ҳаво (метеорологик) ва топографик ўлчаш ишлари, гидрологик, ландшафт тадқиқотларини 
ўрганиш дарсликдан ўрин олмаган ёки чиқариб юборилган ёки қисман ўрганилади, холос. 
Агарда мана шундай амалий билимлар берилганда киши ўзи турган жойни ориентирлай 
олиши, горизонт томонларига қараб жуда кўплаб маданий-маиший объектлар барпо 
этилишини, план ёки харитадан фойдаланишни, агроирригацион жараёнларнинг бир-
бирига боғлиқ ҳолда шаклланишини, антропоген ландшафтнинг вужудга келиши ва унинг 
аҳамиятни илмий асосда тушуниб етар эди. Ваҳоланки, шаҳарсозликда ландфшафт 
тадқиқотларини ўтказиш ландшафт дизайни ва архитектурасини шакллантириш муҳим 
аҳамиятга эга. Шунингдек, табиий географик жараёнлар ўз навбатида иқтисодий 
ривожланиш учун ўз таъсирини кўрсатишини чуқурроқ тушуниб олар эдилар. Афсуски, 
дарс соатлари етарли бўлмагани учун амалий машғулотларни бажаришга ўқув соатлари 
етмай қолмоқда. Шунинг учун умумтаълим мактаблари ўқув режасига бир оз ўзгартириш 
киритиш, яъни 5-синфда география дарсларини 64 соатга етказишни вақт кўрсатмоқда.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, география фақатгина табиий фанлар системасига 
киради, ўз навбатида унинг иккинчи йирик тармоғи иқтисодий география ижтимоий 
фанлар системасидан ҳам муҳим ўрин олган. Ўқувчиларининг иқтисодий билимларини 
илк бор шаклланишига таъмал тошини иқтисодий география қўяди. Ушбу фанда жонажон 
Ватанимиз Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий географияси ўқитилади. Бу фандан давлат 
имтиҳонлари мактаб маъмурияти танлови асосида ўтказилади.
9-синф “Жаҳон иқтисодий-ижтимоий географияси” фани бўйича ҳам давлат 
имтиҳонлари ташкил этилиши зарур. 
Энди олий таълим муассасаларида географиянинг ўқитилиши ва бошқа фанлар 
билан алоқаси тўғрисида тўхталиб ўтсак. Афсуски, олий таълим тизимида ҳам бағри кенг 
географияга айтарли эътибор қаратилмаган. Ўз ихтисослигидан ташқари бошқа 
йўналишларда деярли бу фан ўқитилмайди. Бундай дейишимизнинг сабаби мустақиллик 
даврининг дастлабки йилларида “Ўзбекистон географияси” деярли барча йўналишларда 
кенг ўрганилган. Афсуски, ҳозирги ҳолатда аксарият йўналишлар ўқув режасидан чиқариб 
юборилган. Жаннатмакон ва муқаддас Ватанимиз табиати, унинг ранг-баранг 
ландшафтлари, гўзал водий ва воҳалари, адир ва тоғлари, йирик дарёлари ёки меҳмондўст 
аҳолиси, бағрикенг халқимиз, мамлакатимизда аҳил-иноқ яшаётган турли миллатлар, 
йирик шаҳарлари, жадаллик билан ривожланиб бораётган иқтисодиёти ҳақида фахр, 
ифтихор туйғусини шакллантириш негизида ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, 
Каримов И.А. Танланган асарлар. 3-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. -Б. 38. 


48 
мамлакатимизнинг бугунги кунда эришаётган жаҳоншумул муваффақиялари, йирик 
корхоналари, тилларда достон бўлган фойдали қазилма конлари, мустақиллик йилларида 
эришилган “ёқилғи”, “дон”, “йўл” мустақиллиги, жаҳон ҳамжамиятида тобора ортиб 
бораётган нуфузи ҳақидаги маълумотлар география орқали етказилади. Буларнинг 
барчаси талабаларда Ватанимизга бўлган фахр-ифтихор туйғусини, жонни фидо қилишга 
арзигулик мана шу Ватанни севиш, унинг табиатини асраш, олтинга тенг сарҳадини ҳимоя 
қилиш каби ҳиссиётларнинг янада ошишига олиб келади. Ватанга содиқ ва фидойи 
ёшларида Она Ватанимизга бўлган меҳр-муҳаббатнинг янада туғён уриши,кўтаринки рух, 
ғайрат ва шижоатнинг кескин ортиши кузатилади. Она Ватаним ёки жонажон 
Ўзбекистоним деганда ҳар бир инсонда албатта биринчи ўринда Мустақиллик майдонида 
савлат тўкиб турган Ер шари акс эттирилган глобусда алоҳида ўрин эгаллаган Ватанимиз 
сарҳадлари акс этган Ўзбекистон харитаси кўз олдимизга келади.Бизнингча, ҳеч қайси бир 
фан мамлакатимиз куч-қудрати, илм-фан ва иқтисодий тараққиёти ҳақида географиячалик 
билим бера олмаса керак. Шунинг учун талабаларда Она Ватанимиз билан фахрланиш, 
унинг бепаён ҳудуди, бетакрор табиати ва жаҳон иқтисодий ҳамжамиятида алоҳида 
эътироф этилаётган ривожланишнинг ўзига хос “Ўзбек миллий модели”ни сингдиришда 
Ўзбекистон географиясига тенглаша оладиган фан йўқ. Шундай кучга эга бўлган 
ватанпарварликка йўғрилган фанни биринчи навбатда таянч олий ўқув юртлари 
ҳисобланган Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат педагогика 
университетига турдош олий таълим муассасалари барча йўналишларида она Ватанимиз – 
Ўзбекистон географиясини албатта ўқитиш зарур. Бу фан уларнинг ўқув режасидан 
мустаҳкам ўрин эгаллаши зарур. 
Ўз навбатида мамлакатимиз аҳолиси сони кўп ва у ўзига хос демографик 
хусусиятларга эга. Маълумотларга кўра Ўзбекистон аҳолиси сонига кўра жаҳон 
мамлакатлари орасида 42-ўринни, МДҲ давлатлари орасида эса 3-ўринни эгаллайди. 
Ўзбекистон шарқ мамлакатларининг типик вакили бўлгани учун бу ҳудудда демографик 
жараёнлар фаоллиги билан ажралиб туради. Юқори табиий ўсиш ҳисобига аҳоли сони 
йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Бу эса мамлакат иқтисодиётига муҳим вазифалардан 
бири аҳолини иш билан таъминлаш масаласини қўймоқда. Шунинг учун мамлакатда 
демографик жараёнларни онгли равишда бошқариш талаб этилади. Сабаби оила қуриш, 
никоҳланиш, табиий ўсиш жараёнлари асосан ёшлар билан боғланган.
Маълумки, республика аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Ёшлар 
ўртасида демографик вазиятни чуқур таҳлил қилиш, ундан оқилона хулоса чиқариш, 
оилани режалаштиришни онгли равишда тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини тўла-
тўкис тушунтира олиш “Демография” фанига юкланади. Бу эса барча таълим 
муассасаларида “Демография асослари” деб номланган фанни ўқитишни заруриятга 
айланганлигини кўрсатмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон Миллий университетида 
“Аҳолишунослик” лабораториясини қайтадан тиклаш фурсати келди, деб ҳисоблаймиз. 
Маълумки, бу лабораторияда республикамизнинг етук олимлари (М.Қорахонов, О.Б.Ата-
Мирзаев, А.А.Қаюмов, М.Бўриева ва бошқалар) муваффақиятли тадқиқот ишларини олиб 
борганлар. Бу шарафли анъанани бугунги кун географлари давом эттиришлари зарур. 
Негаки, мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий тараққиётига демографик вазият ҳам жуда 
катта таъсир кўрсатади. Мамлакат аҳолисининг бугунги ва яқин келажакдаги демографик 
ҳолатини илмий асослари ишлаб чиқишда мазкур лабораториянинг муносиб ўрни бўлиши, 
бугунги кунда хукуматимиз томонидан қўйилаётган талабларга лаббай деб жавоб бериши 
зарур.
Иқтисодёт йўналишидаги олий ўқув юртларида “Иқтисодий география ва 
экология” фани оз соат асосида бўлса-да ўқитилмоқда. Бизнингча, бу фан ўқув соатларини 
кўпайтириш зарур. Иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш, ҳудудий тарқалиши ва 
уларга таъсир кўрсатувчи омилларга тўхталишга ажратилган соатлар етарли эмас. 
Шунингдек, “Демография”, “Ўзбекистон миллий иқтисодиёти”, “Жаҳон иқтисодий-
ижтимоий географияси” фанларини зарурий фанлар рўйхатига киритиш ва уларни ўқитиш 


49 
бугунги куннинг талабларидан биридир. Мамлакатлар иқтисодий ривожланишида табиий 
шароит ва ресурслар, иқтисодий географик ўрин, демографик омиллар, жаҳон иқтисодий 
интеграцияси, минтақавий интеграциялар, ривожланиш моделлари, глобал иқтисодий 
ўзгаришлар жаҳонмамлакатларига катта таъсир кўрсатишини географиягина ёритиб бера 
олади.
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети ва унга турдош таълим муассасаларида 
“Мамлакатшунослик” фанини ўқитишга географларни жалб этиш, бунда ўрганилаётган 
мамлакатларнинг географик хусусиятларини мутахассислар ёритиб беришлари талаб 
этилади.
Халқаро иқтисодий муносабатлар ва дипломатия университетида “Жаҳон 
иқтисодий-ижтимоий географияси”, “Сиёсий география ва ташқи иқтисодий алоқалар”, 
“Туризм географияси” каби фанларни ўқув режасига киритиш зарур. Мана шунда битириб 
чиқаётган юқори малакали кадрларнинг дунёқараши шаклланишига географик ҳам 
ҳиссасини қўшган бўлар эди.
Шарқшунослик 
институтида 
“Араб 
мамлакатлари 
географияси”, 
“Шарқ 
мамлакатлари географияси” фанлари, темир йўл ва автомобиль йўллари институтида 
“Транспорт географияси”, Аграр университет ва унга турдош таълим муассасаларида 
“Қишлоқ хўжалиги геграфияси”, “Мелиоратив география”, “Ер кадастри” каби фанларни 
киритиш зарур. Ўз навбатида “Геодезия ва кадастр асослари” ўқув фани соатларини 
кўпайтириш, бу фанлар негизида ўқув дала амалиётларини ташкил этиш самарали 
ҳисобланади. 
Географиянинг нуфузи сўнгги йилларда кескин пасайиб кетганлиги барчага аён. 
Агар шу кетишда давом этса бу фан йўқолиб кетиш хавфи мавжуд. Фаннинг нуфузини 
қайта тиклаш, яна навқирон фанга айланиши учун олий таълим муассасалари кириш 
имтихонларига географияни ҳам қўшиш зарур. География кенг қамровли фан. Шунинг 
учун университетларнинг тарих, иқтисод, экология, бошланғич таълим ва тарбиявий иш 
йўналишлари кириш имтихонига иккинчи блок фани сифатида, хорижий тиллар, биология 
йўналишларида учинчи блок фани сифатида киритиш мақсадга мувофиқ. Худди шундай 
фикрларни 
Иқтисодиёт, 
Халқаро 
иқтисодий 
муносабатлар 
ва 
дипломатия 
университетлари, Молия, Шарқшунослик, Самарқанд сервис каби институтларнинг кириш 
имтихонларига география фанини ҳеч бўлмаганда учинчи блок фани сифатида киритиш 
ёшларнинг географияга қизиқишларни янада ортишига олиб келади. Бундай фикрларни 
Ҳарбий ва Ички ишлар Академияларида ҳам қўллаш лозим. Негаки, мамлакатларнинг 
давлат тузими, сиёсий географик ҳолати, табиий шароити,иқтисодий ресурслари, 
этногенезиси, демографик вазияти, иқтисодий куч-қудрати ҳисобланган саноат 
тармоқларининг ривожланиш ҳолати, озиқ-овқат стратегияси нуқтаи назаридан чучук сув 
заҳиралари, қишлоқ хўжалиги ва унинг таркиби, иқтисодиёт қон-томири ҳисобланган 
транспорт йўлларининг ҳолати географик фанлар тизимида кенг ўрганилади. Бу эса 
ёшларда келгусида нафақат илмий қарашларнинг, балки амалий кўникмаларнинг янада 
кенгайиши учун хизмат қилади.
Маълумки, 
Ўзбекистон 
Фанлар 
Академиясида 
мустақил 
География 
институтимавжуд эмас. Географлар фаннинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқдалар. 
Афсуски, уларнинг меҳнатлари деярли кўзга ташланмайди. Шу сабабли Фанлар 
Академияси қошида География илмий-текшириш институтини очиш фурсати келди. Бу 
ерда географлардан ташқари, георафияга алоқадор бошқа фан вакиллари ҳам илмий-
тадқиқот ишларини олиб боришлари мумкин. Мана шунда географиянинг фақатгина 
назарий фан бўлиб қолишига чек қўйилади. Илмий-текшириш институтида мамлакатимиз 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшадиган илмий, 
амалий, фундаментал тадқиқот ишлари олиб борилади. Аҳамиятли томони шундаки
бундай тадқиқотларда масалалар комплекс ижобий ечими топиши билан алоҳида ажралиб 
туриши лозим. 


50 
Статистик маълумотларни кузатар эканмиз, жуда қизиқ бир воқеага дуч келдик. 
Мамлакатимиз бўйича атиги 
19 та
география фанлари доктори бор экан, холос. Бу нимани 
кўрсатади? Албатта мана шу фанга оид илмий тадқиқотлар кам олиб борилганидан 
далолат беради.
Мақоламизнинг дебочасида Она Ватаним деганда Ўзбекистон сарҳадлари кўз 
олдимизда гавдаланади, деган фикрни илгари сурган эдик. Бу эса маълум даражада 
мамлакат куч-қудрати ҳисобланган мудофаа ишлари билан чамбарчас ҳолда олиб 
борилишини талаб этади. Ватанимиз сарҳадлари кенг ва у даҳлсиздир. Ватанни эса Ватан 
ҳимоячилари қўриқлайди, Ватанимиз иқтисодий куч-қудратини география тавсифлайди. 
Шундай экан географиянинг нуфузини янада ошириш, унинг структурасида жиддий 
ислоҳотларни амалга ошириш учун бугунги куннинг энг асосий вазифаларидан биридир. 
Биз шу ўринда Ўзбекистон география жамияти раиси лавозимини мамлакат мудофаа ёки 
қуролли кучлари вазири эгаллаши лозим,деб ҳисоблаймиз. Таклифимиз шундаки 
Ўзбекистон география жамияти раиси мудофаа вазири бўлиши мақсадга мувофиқ. 
Албатта юқоридаги фикрлар бир неча йиллардан буён йиғилиб қолган, оғриқли 
нуқталаримиздан бирини фанимиз фидойиларига етказишга бағишланган. Фанимизнинг 
обрўси тобора тушиб бораётганлигидан, ўз ўрнини йўқотиб қўяётганлигидан куйинчаклик 
билан ёзилган мақоладир. Уни ўқир экансиз сизда ҳам бу фанга хайрихоҳлик ҳисси 
уйғонган бўлса ажаб эмас. Ўйлаймизки, илгари сурилган бу ғоялар тасдиғини топади, 
мутасадди ташкилотлар фанимизнинг олдинги мавқеини қайтадан тиклашга муносиб ва 
хайрли амалий ишлари билан жавоб қайтарадилар, деб ҳисоблаймиз. Бу мақолага сизнинг 
ҳам ижобий муносабатингизни кутиб қоламиз.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish