Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   292
Bog'liq
1-392

Маданий ландшфтлар.
Маданий ландшафт -ҳудудий комплексларнинг табиий-
маданий махсули натижасидир. Бир томондан унга кўплаб географик омиллар таъсир 
кўрсатса, иккинчи томондан эса кишилик жамиятининг маданий таъсири асосида 
шаклланади. Кўпчилик тадқиқотчилар маданий ландшафтларга қишлоқ хўжалик 
мақсадларида фойдаланиладиган майдонларни, боғларни, ўрмон хўжаликларини, 
истироҳат боғларини киритадилар. Уларнинг антропоген ландшафтлардан фарқи 
сифатида табиий географик асосни сақлаб қолиши ҳамда табиатга оқилона ёндошув 
мезони кўрсатилади. 
Маданий ландшафтлар ҳақида Е.Ю.Колбовский, В.С.Жекулин, Ю.Г.Саушкин, 
Я.Демак, В.А.Низовцевларнинг фикрларни ҳам ўзига хос амалий аҳамият касб этади [3]. 
Техноген ландшафтлар.
Антропоген, маданий ва техноген ландшафтларнинг бир-
бирига мос жиҳатлари кўп бўлсада аммо улар турли ландшафтлар сифатида 
таснифланади. Кўпчилик тадқиқотчилар техноген ландшафтларни бир хил кўринишдаги 
антропоген ландшафт сифатида баҳоласа, аксарият тадқиқотчилар улар ўртасидаги 
чегарани ажратмайдилар. Техноген ландшафтлар – антропоген ланшафтлар, уларнинг 
тузилиши 
ва 
саноат 
фаолияти 
билан 
белгиланади. 
Ф.Н.Мильков 
антропоген 
ландшафтларни 
қисмларга 
ажратганда 
маданий 
ландшафтларни 
антропоген 
ланшафтларнинг бир қисми сифатида қарайди. 
Умуман олганда географик нуқтаи-назардан табиий, анропоген, маданий ва 
техноген ландашфтларнинг бир-биридан фарқли, уларни бир-биридан яққол ажратиб 
турувчи омиллари мавжуддир. Фақат уларни қўллашда тадқиқотнинг мақсадидан, 
белгиланган вазифасидан келиб чиқиб ёндошиш мақсадга мувофиқдир. 
Ю.И.Аҳмадалиев таснифида ландшафт бирликларининг чегаралари маъмурий-
ҳудудий бирликлар чегараларига мос тушмаслиги келтирилади. Ушбу ҳолат ажратилган 
ландшафт бирликларида ердан фойдаланиш тартиби, унинг ўзгариши каби статистик 
маълумотлардан фойдаланиш имконини бермаслиги, ердан фойдаланишнинг ҳудудий 
табақаланишини таҳлил қилиш, аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш учун иқтисодий-географик 
тасниф ва районлаштириш ўтказиш зарурати муҳим эканлигини уқтиради. 
Бу ердан фойдаланиш унумдорлигини таҳлил қилишда иқтисодий кўрсаткичлардан 
фойдаланиш имконини бериши билан бирга, фаннинг амалиёт билан алоқасини 
кучайтиришини билдиради [1]. 
Аҳолининг 
ҳудудий 
жойлашиши 
ер 
юзасининг 
кишилар 
томонидан 
ўзлаштирилиши билан боғлиқ бўлган, жуда узоқ вақт давом этадиган тарихий жараёндир. 
Аҳолининг жойланиши ҳудуднинг ўзлаштирилиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳудуднинг 
ўзлаштирилиши ҳақида география фанида икки хил дунёқараш мавжуд. Дастлабки фикр 
Д.Рикардога тегишли бўлиб, унга кўра инсоният доимо энг яхши унумдорликка эга 
бўлган, қулай жойлашган ҳудудларни биринчи бўлиб ўзлаштирган. Ҳудуднинг 
ўзлаштирилиши ҳақидаги иккинчи, биринчисига бутунлай тескариси бўлган фикр 
америкалик иқтисодчи Г.Ч.Кэрига тааллуқли. Унинг таъкидлашича, инсоният дастлаб 
унумдорлиги камроқ бўлган ерларни ўзлаштириб, кейинчалик унумдор тупроқларга ўтган. 
Бундай ҳолатнинг сабаби, инсонни табиатга таъсир этишдаги имкониятининг 
чекланганлигидир. Чунки, унумдор ҳудудлар ўрмон ёки қалин чакалакзорлар билан 
қопланган бўлиб, уни ўзлаштиришга, ўрмонни кесишга одамнинг кучи етмаган, шунинг 


230 
учун у дастлаб унумсизроқ тупроқларни, сўнгра иш қуролини такомиллаштириб, 
унумдорроқ ҳудудларни ўзлаштиришга ўтган [1]. Бу икки бир-бирига қарама-қарши
бўлиб кўринган ғояларнинг ҳар иккиси ўз даври учун тўғри эканлигини Фарғона 
водийсида аҳоли манзилгоҳларининг шаклланишида ҳам кўришимиз мумкин. 
Ландшафт омили асосида хўжалик ва аҳолининг жойлашувини тахлил қилиш 
иқтисодий-географик нуқтаи-назардан муҳим аҳамиятга эгадир. Инсон хўжалик фаолияти 
тоборо 
ортиб 
бораётган, 
эҳтиёжлар 
юқори 
нотага 
кўтарилган, 
ресурслардан 
фойдаланишдаги зўриқишлар шароитида ландшафт омили асосида тахлиллар ўтказиш 
амалий аҳамиятга эга. Ландшафтнинг асосий компонентларидан ҳисоблаган геологик 
тузилиши ва релъефи хўжалик ва аҳолининг жойлашувига таъсир этувчи асосий омил 
эканлиги маълум. Жаҳонда хўжалик ва аҳолининг жойлашув харитасини тахлили этилса, 
тоғлик ўлкаларда хўжалик ва аҳолининг сийрак жойлашиши аён бўлади. Гарчи ҳозирги 
статистик ҳисоботлар ландшафтнинг бу ўзига хослигини ҳисобга олмай, маъмурий 
чегаралар бўйича ҳисоблансада Ю.Аҳмадалиевнинг Сўх тарихий-географик райони 
мисолида олиб борган тадқиқотларида бундай ёндашув жойдаги асл манзарани акс 
эттирмаслиги асослаб берилган [1]. Бироқ, бундай ёндошувни асос қилиб тоғ 
ландшафтларини хўжаликнинг жойлашиши ва ривожланишига ҳар доим ҳам тўсқинлик 
қилади деб ҳисоблаш ҳам у қадар тўғри эмас. Қишлоқ хўжалиги ёки аҳоли масканларини 
ташкил этиш учун у қадар қулаб бўлмаган ҳудудлар рекреация ва туризм, муҳофаза 
этиладиган ҳудудлар, турли йўналишдаги сиҳатгоҳлар ташкил этиш учун энг қулай 
эканлиги маълум. Бундай ландшафтлардан иқтисодий самара олиш йўлларини Тошкент 
вилоятини Бўстонлиқ тумани мисолида кўриш мумкин. 
Албатта ландшафтнинг бошқа компонентлари ҳам юқоридаги каби аҳоли ва 
хўжаликнинг жойлашишига ўзининг сезиларли таъсирини ўтказади. Бизнинг контитентал 
минтақамизда гидрологик омилининг ролини ҳам алоҳида тадқиқ этиш мақсадга 
мувофиқдир. Чунки, мамлакатимизнинг катта ҳудудида мазкур омил таъсирида аҳоли ва 
хўжаликнинг суст ривожланишини куриш мумкин. 
Юқоридаги омиллар аҳоли ва хўжаликнинг мамлакат миқёсида жойлашиши ва 
ривожланишига ўз таъсирини кўрсатса минтақавий масштабда ўрганилганда тупроқ 
омилининг таъсири ҳам сезиларли эканлигини кўриш мумкин. Фарғона водийсида 
тупроқнинг аграр имкониятлари (бонитет бали) энг юқори бўлган туманларда аҳоли ва 
хўжаликнинг 
жойлашиш 
кўрсаткичлари 
ҳам 
юқори 
эканлигини 
статистик 
маълумотлардан билиш мумкин. Водийдаги Асака, Олтинкўл, Избоскан, Тошлоқ, 
Учкўприк, Бувайда ва Учқўрғон каби маъмурий туманларда аҳоли ва хўжаликнинг 
жойлашиш даражаси тупроқнинг бонитет балига тўғри пропорционал эканлиги 
фикримизнинг исботидир. Албатта, ландшафтнинг ҳар бир компонентини хўжалик ва 
аҳолининг жойлашишига таъсирини чуқур илмий тахлил қилиш орқали “ер сиғими” 
меъёрини ишлаб чиқиш [4] томон дастлаби қадам қўйилади. Бу ҳолатда ҳудудларни 
ижтимоий-экологик жиҳатдан барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишдаги 
география фанини вазифалари янада аниқ намоён бўлади.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish