186
1-жадвал
Атмосферага ташланган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори
Хақиқатда, тонна
№
Ингредиентлар
Лойиҳавий хужжатга
кўра, тонна
2014й
2015й
1
Углерод оксиди
1016,569
106,99
105,48
2
Азот икки оксиди
448,229
202,21
155,123
3
Азот оксиди
742,814
48,635
39,414
4
Углеводородлар
73,870
8,42
8,535
5
Олтингугурт II оксиди
2,930
1,666
2,41
6
Сажа(қурум)
41,596
0,542
0,556
Жадвалдан кўриниб турибдики, олтингугурт олиш қурилмасида иш-қорли ҳайдаш
ишлари амалга оширилмаётганлиги сабабли олтингугурт икки оксиднинг миқдори
амалдаги кўрсатилган меёрдан бир неча баравар кўп.
Мажмуанинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқинди-ларни икки
гуруҳга ажратиш мумкин: қаттиқ ва суюқ чиқиндилар. Қаттиқ чиқиндилардан энг кўпи
алюминий оксиди бўлиб, у ФА-2105 А/В адсорберида полимер ва циклогексан
таркибидаги ишлатилган катализатор-ни, аниқроғи катализаторнинг деактиваторлар
билан ҳосил қилган ҳолатлари-ни ютишга хизмат килади. Тоза сорбент кимёвий
таркибига кўра, Аl
2
О
3
-93%, Na
2
O -0,3%, SiO
2
- 0,2%, Fе
2
О
3
-6,5% дан иборат бўлиб,
ишлатилгандан сўнг сув, ванадий, титан бирикмаларини тутган бўлади. Бу чиқинди ўзида
углеводородларни тутмаганлиги учун ёнғинга хавфсиз бўлиб, фақат ташиш давомида
хосил бўладиган чанглар одам организмига салбий таъсир қилади.
Қаттиқ чиқиндилардан олинган силикагель ва молекуляр сито кабилар ҳам
циклогексанни тозалашдан ҳосил бўлган реагентлар чиқиндиларидир. Бу чиқиндилар ҳам
кимёвий таркиби жиҳатидан алюминий оксидига яқин турсада, таркибидаги
моддаларнинг фоиз улуши билан фарқланади. Масалан, тоза силикагель 99,5% SiO
2
дан
иборат бўлиб, ишлатиш жараёнида таркиби қисман ўзгаради. Шунга кўра уни кремний
(II)-оксиди ишлатиладиган соҳаларда синаб кўриш мақсадга мувофиқ бўларди. Бу
чиқинди ёнғинга хавфсиз бўлиб, захарли эмас, фақат алюминий оксиди каби майда чанг
заррачалари одам организмига таъсир кўрсатиши мумкин. Унинг бир йиллик миқдори
лойиҳа буйича 95 тоннани ташкил қилади.
Суюқ чиқиндиларнинг асосий қисми ҳам таркибида циклогексан бўлган
чиқиндилар ҳисобланади. Мисол тариқасида қуйи молекуляр полимерни келтириш
мумкин. Қуйи молекуляр полимер чиқиндисининг лойиҳавий микдори 1 йилда 1600
тонна. Бу чиқиндини шу вақтгача бутун дунё технологиясида ёқиб юбориш усули билан
зарарсизлантириш йули қўлланилган. Лекин унинг таркибий қисми бўйича мажмуанинг
марказий лабораторияси томонидан дастлабки таҳлиллар бажарилганда куйидагича
натижалар олинди:
1.Циклогексан – 52%; 3.С
6
дан юкори бўлган фракция – 18,6%.
2.Қуйи молекуляр полимер – 29,4%. 4.Зичлиги (20
0
С да) – 0,800 г/см
3
.
Аралашманинг зичлиги ва қовушқоқлиги унинг таркибий қисмига кирган қуйи
молекуляр полимер улуши ва температурасига боғлиқ бўлиб, пропорционал равишда
ўзгариб боради. Шу сабабли полимер чиқиндихонага тўкилиб ёқиб юбориш орқали утили-
зация қилинади. Чиқиндининг ҳосил бў-лиш миқдори ишлаб чиқариладиган
полиэтиленнинг маркасига кўпроқ боғ-лиқ. Масалан, турли маркадаги полимернинг хар
100 тоннаси учун хосил бўладиган қуйи молекуляр полимер чиқиндиси миқдорини
кузатишда қуйидаги натижани олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: