Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Насатовский А.И. Пщеница. Москва, Колос, 1965. с 568. 
2.
Ҳолиқов Б.М.Кузги буғдойни қайси муддатда эккан маъқул? “Ўзбекистон қишлоқ 
хўжалиги”. 2001. № 3. 31-бет. 
3.
Иминов А.А. Такрорий экинлар ва кузги буғдой. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ 
хўжалигида сув ва ресурс тежовчи агротехнологиялар. Тошкент. 2008. 350-352-бетлар. 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ПАРАГЕНЕТИК ЛАНДШАФТЛАРНИ 
ТИЗИМЛАШТИРИШ 
Холиқов Р.Й., Абдураҳмонов Д.М. 
Фарғона давлат университети
Аннотация: Ушбу мақолада парагенетик ландшафтларини ўрганиш жуда катта 
амалий ахамиятга эга бўлиб, уларни тизимлаштириш орқали тадқиқот этиш мақоланинг 
асосий мазмунини белгилаб беради. 
Калит сўзлар: парагенетик ландшафт, геотизимлар, функционал динамик 
жараёнлар, вертикал ва горизонтал алоқалар парагенетик комплекс, парагенетик район, 
парагенетик модел. 
PARAGENETIC LANDSCAPING SYSTEMS OF FERGANA VALLEY 
Annotation. In this article, the study of paragenetic landscapes has a great practical 
significance and the research through systematization determines the main content of the article. 
Key words. Paragenetic landscapes, functional dynamic processes, lateral connections, 
gravic stream, geo-chemical barrier. 
Парагенетик ландшафтлар ҳақидаги дастлабки илмий тушунчалар Ф.Н.Мильков 
томонидан шакиллантирилган бўлиб [1966] кейинчалик А.Ю.Ретеюм [1977] В.В.Козин 
[1979] каби олимлар томонидан ривожлантирилди. Уларнинг фикрига кўра парагенетик 
ландшафтлар генетик жиҳатдан умумий бўлган геодинамик жараёнларнинг ўхшаш ва 
бир-бири билан боғлаб турувчи, муайян йўналишга эга бўлган геотизимлар мажмуаси 
ҳисобланади. Парагенетик ландшафтлар муайян вақт давомида содир бўладиган геологик-
геоморфологик жараёнлар натижасида юзага келиб, айнан шу жараёнларнинг жадаллиги 
туфайли уларда контрастлилик юзага келади. Парагенетик ландшафтларнинг хосил 
бўлишида умумий ўхшаш бўлган ва бир қанча босқичли табиий географик жараёнларнинг 
мавқеи каттадир. Парагенетик ландшафтлар доимо ўзаро боғлиқликда, алоқада бўлиб, 
улар ўртасидаги алоқалар муҳим энергетик жараёнлар билан боғлиқдир. Парагенетик 
ландшафтлар ўртасидаги алоқалар туфайли қуёш энергияси механик ва кимёвий энергияга 
айланади. Улар ўртасида модда ва энергия алмашинув жараёнлари тўхтовсиз давом этади. 
Бундай функционал динамик жараёнларни ўрганиш, турли кўламдаги парагенетик 
ландшафтлардаги геокимёвий миграцион жараёнлар туфайли юзага келган моддаларнинг 
кирим ва чиқим балансини аниқлаш парагенетик ландшафтларни табиий ва ресурс 
потенциалидан фойдаланишда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Парагенетик 
ландшафтларни 
тадқиқ 
этишда 
уларни 
тизимлаштириш, 
табақалаштиришнинг 
иерархик 
тузилмаларини 
ишлаб 
чиқиш 
мухим 
ўрин 
эгаллайди.Ўзбекистон республикаси ва хусусан Фарғона водийси худудида ҳам 
парагенетик ландшафтларни тадқиқ этиш бўйича алохида тадқиқотлар олиб борилмаган. 
Тадқиқот объектимиз хисобланган Фарғона водийсида бир неча йиллардан буён олиб 


183 
борган тадқиқотларимиз асосида парагенетик ландшафтларни тизимлаштиришга харакат 
қилдик. Парагенетик ландшафтлар ўртасидаги вертикал ва горизонтал алоқалар, 
функционал динамик жараёнларнинг парагенетик ва интеграцион жиҳатларини ўрганиш 
орқали муайян иерархик тузилмаларини шакиллантирдик. 
Парагенетик 
ландшафтларни 
ҳосил 
қилган 
тоғ-текислик, 
адир-текислик 
парагенетик тизимлари генезисига кўра бир ҳил геологик-тектоник жараёнлар туфайли
ҳосил бўлган лекин морфогипсометрик хусусиятларига кўра фарқ қилувчи тоғ-текислик 
ва адир-текислик регионал парагенетик ландшафтларни ҳосил қилади.Тоғ-текислик, адир-
текислик парагенетик ландшафтлари парадинамик ландшафтлар моделини ҳосил қилади. 
Унинг асосий хусусияти гипсометрик холатига кўра моддалар ва энергия оқимининг бир 
томонлама эканлиги, иқлимий омиллар, гравитацион жараёнларнинг ҳам унга мутаносиб 
эканлигидир. 
Фарғона 
водийсида 
жойлашган 
регионал 
ва 
типологик 
парагенетик 
ландшафтларнинг шакилланиш босқичларидаги умумий ва кетма-кетлик асосида муайян 
позицион жойланишга эга бўладилар. Бунинг натижасида геофизик ва геокимёвий 
жараёнлар уч босқичли кўринишда амалга ошади, яъни мобиллашув, транслокация ва 
акумуллация каби жараёнлар парагенетик ландшафтларнинг морфологик тузилишига 
боғлиқ бўлади. Парагенетик ландшафтларда гипсометрик холатига кўра позицион 
динамик тузилмалар хосил бўлади. Фарғона водийси парагенетик ландшафтларида ҳам 
юқори позицияни эгалловчи тоғ, адир, қуйи позицияни эгалловчи текислик, дарё- водий 
каби позицион динамик тузилмалар ҳосил бўлган. Парагенетик ландшафтларни 
тизимлаштиришда интеграциялашувнинг асосий қоидалари: 
-генетик морфологик қоида; 
-позицион (жойлашув холатига)қоида (юқорида қуйида); 
-динамик қоидадан иборат (ривожланиш хусусияти); 
Парагенетик ландшафт комплексларини тизимлаштиришда В.В.Козин 1974й 
томонидан тавсия этилган таксаномик тузилмалар қуйдагича: 
1.
Элементар парагенетик комплекслар; 
2.
Водий ичи парагенетик комплекслари; 
3.
Водий парагенетик комплекслари; 
Фарғона водийси худудида парагенетик ландшафтларни водий парагенетик 
комплексларига ажратилади, мазкур комплексга қайир, қайир усти терассалари кириб 
уларнинг ҳосил бўлиши дарёнинг фаолияти билан боғлиқдир. Фарғона водийсининг 
марказий текислик қисмидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарё-водий типидаги парагенетик 
комплексларни ҳосил қилган. Шунингдек Фарғона водийсида атрофдан ўраб олган 
тоғлардан оқиб тушувчи сойликлар ҳосил қилган конус ёйилмалари ҳам парагенетик 
комплекслар бўлиб, уларнинг юқори, ўрта, қуйи ва периферик қисимлари 
ётқизиқларининг характери, қалинлиги, гипсометрик хусусиятларига кўра алохида 
парагенетик районларга ажратилади. Мазкур парагенетик район генетик морфологик ва 
позицион-динамик хусусиятларга кўра ягона парагенетик моделни ташкил этади.
Фарғона 
водийсидаги 
парагенетик 
ландшафларнинг 
чегаралари 
муайян 
гипсометрик тафавутлар орқали ажралиб туради, лекин улар ўртасидан ўтувчи поласалар 
бўлиб, ландшафт экотони дейилади. Уларни функциясини масалан адирлар парагенетик 
тизимида уларни кесиб ўтган сойликлар, адирлараро пастқамликлар бажаради.
Тоғ текислик парагенетик тизимида эса тоғолди зонаси, конус ёйилмалари тизимида эса 
уларни текислик билан туташтирувчи периферик қисмлари ҳисобланади. Ўтувчи 
поласалар, яани ландшафт экотонлари 3 хил функциани бажаради: 1.буфер, 2.мембрана, 
3.транзит яъни бир хил латериал оқимни тутиб қолади, айримларини маълум вақт 
тўхтатиб туради, айрим оқимларни эркин ўтказиб юборади. Фарғона водийси худудида 
бирнеча парагенетик ландшафтларни ажратилади: 1.Тоғ-текислик; 2.Адир-текислик; 
3.Дарё водий; 4.Конус ёйилмалар.


184 
Бу тизимда юқори баландликларни эгаллаган: 1. Тоғликлар тизими парадинамик 
ландшафтлар ярусини хосил қилади; 2. Ландшафт яруси парадинамик ландшафт районини 
хосил қилади; 3. Парадинамик ландшафт райони секторларига ажралади (ёнбағир 
холатига қараб); 4. Парадинамик район звенога ажратилади; 5. Парадинамик ландшафт 
полосаси-звено ичида ажратилади ва улар бир-бирига мутаносиб бўлган фациялардан 
ташкил топади. 
Фарғона водийсидаги барча кўламдаги парагенетик ландшафтлар элементар 
ландшафтларнинг генетик боғланган тизимини хосил қилади. Геокимёвий жиҳатдан 
қараганда эса каскад геокимёвий тизимлар ҳисобланиб улар ўртасидаги геокимёвий 
алоқалар динамик жараёнлардан иборат. Кўпинча геокимёвий алоқалар барьерлар 
(рельеф, ўсимлик, тоғ жинслари)га боғлиқ бўлиб миграцион жараёнлар парагенетик 
ландшафтларда бир хил кечмайди, шунга кўра биологик махсулдорлик ўзгариши мумкин. 
Фарғона водийсидаги парагенетик ландшафтлар динамикасида гравитацион 
жараёнлар юқори парагенетик ландшафтларда, эрозион денудацион ўрта гипсометрик 
полосаларда, акумлятив жараёнлар қуйи парагенетик тизмларда амалга ошади ва бу 
алоқаларни ўрганиш амалий ахамиятга эга.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish