211
СЎХ ВА ИСФАЙРАМ ДАРЁЛАРИ СОҲИЛЛАРИДАГИ КОЛЬМАТАЖЛАНГАН,
СУҒОРИЛАДИГАН ТУПРОҚЛАРДА КАРБОНАТЛАР ВА СУЛЬФАТЛАР
ГЕОКИМЁСИ
Юлдашев Ғулом Юлдашевич
қ/х.ф.д., профессор
Сотиболдиева Гузалхон
мустақил тадқиқотчи
Мирзаумарова Дилдора
талаба
Фарғона давлат университети,
fardu_info@umail.uz
Аннотация: мақолада кольматажланган тупроқларда умумий, кальцийли,
магнийли карбонатлар ва сульфатларни миқдори миграцияси ёритилган бўлиб кальций
карбонатлар миқдори магний карбонатлар миқдорига нисбатан икки баробар атрофида
кўплиги ёритилган.
Таянч сўзлар: кольматажланган, сур-тусли, оч тусли бўз, кальций, магний,
карбонатлар, гипс, эпсомит, тош-шағалли, ёйилма, конус.
GEOCHEMISTRY OF CARBONATES, SULPHATES IN IRRIGATED CROCKED
SOILS OF THE SHOKHIMARDAN AND ISFAYRAM RIVERS
Yuldashyev Gulom Yuldashevich, Sotiboldiyeva Guzalkhan, Mirzaumarova Dilorom
Abstract: Migration, the content of carbonate and sulphate salts of calcium and
magnesium in crammed soils are given in the work; besides, it is found that in these soils the
content of magnesium carbonate is almost two times lower than that of calcium carbonate salts.
Key words: gray-brown coats, light gray earth, calcium, magnesium, carbonates,
gypsum, epsomite, gravel-stony, cone-out.
Ер пўстидаги, хусусан унинг устидаги юпқа плёнка (тупроқ) да
тирик ва нотирик
оргнизм ўртасида модда алмашинуви юз беради. Асосий тупроқ типларини массасини 90-
99 % гача, баъзан ундан ҳам кўп қисмини минерал массса ташкил қилади. Шу боис бўлса
керак тупроқларни элемент таркибини ҳам водород, азот, олтингугурт, инерт газлардан
ташқари минерал элементлар ташкил қилади. Ушбу элементлар тупроқда ҳилма хил
моддаларни ташкил этади ва тупроқ ҳоссаларини иўзгаришида ўз таъсирини ўтказади.
Тупроқ ўзининг ҳосил бўлишида оналик жинсидан ўзининг кўпчилик ҳоссаларини
наслдан-наслга ўтган каби қабул қилади. Оч тусли бўз, сур тусли қўнғир тупроқларда
гумус миқдори кам.
Унинг аксича карбонатлар айрим ҳолларда эса гипс миқдори меъёридан кўп.Ушбу
тупроқларни шаклланишида бошқа тупроқ ҳосил қилувчи омиллар билан бир қаторда
суғориш сувлари, хусусан дарё сувларини аҳамияти катта.
Деярли барча суғорма сувлар, коллектор-зовур сувлари маълум миқдорда гидрокар-
бонатлар ва сульфатларга эга. Булар ўз навбатида тупроқдаги карбонатлар ва сульфатлар учун
манба ролини ижро этади. Ҳатто айрим ҳолатларда тупроқда сода ҳам пайдо бўлади.
Фарғона водийси тоғлари, хусусан жанубий тоғлари, Олой тоғларининг
шимолий
қисмларида карбонатли ва сульфатли жинслар кўп шакилланган, шу боис бу ҳудудлардан
ўтадиган сувлар доимий равишда гидрокарбонатларга ва сульфатларга аксарият ҳолларда
гидрокарбонатларга бойитилади. Бу анионлар билан боғлиқ бўлган тузларни ўрганиш
катта назарий ва амалий аҳамият касб этади.
Бу компонентлар тупроқларда махсус минтақаларда, чуқурликларда ҳар хил
кўринишда аккумулацияланади. Бу тузлар тупроқ профилларида фаол ҳаракат қилиш
қобилиятига эга бўлиб, шароитга боғлиқ равишда, эрувчанликларига таянган ҳолда
тупроқ профилининг турли чуқурликларида аккумуляцияланади. Келтирилган (жадвал)
карбонатларнинг негизи хилма-хил бўлиши мумкин. Улардан энг кучлиси субаэрал
кимёвий нураш бўлиб, унда нураш қобиғи шаклланади. CО
2
реакцияси ҳисобига охирги
маҳсулот янги яралмали гилли карбонатлар қуйидагича ҳосил бўлиши мумкин.
212
CаSiО
3
+CО
2
→CаCО
3
+SiО
2
Бунда асосий энергия манбайи атмосфера, қуёш энергияси ҳисобланади. Хусусан,
бўз тупроқларда иллювиал қатламларини шакилланиши [1, 231-б], [2, 99-б], [3, 347-б], [4,
254-б] ва бошқалар билан бирга [5, 106-б] томонидан таъкидланган.
Тупроқ таркибидаги карбонатлар ва сульфатлар муҳим генетик аҳамият касб этади.
Айни бир пайтда бу катионлар тупроққа тушган фосфорли ўғитларни
самарадорлигига
маълум даражада салбий таъсир кўрсатади. Маълумотларга кўра тупроқ агрегатларини
шаклланишида ва цементлашувида қатнашади. Арид иқлимли минтақа тупроқларининг
шаклланишида CаCО
3
, МgCО
3
, CаSО
4
, МgSО
4
билан бир қаторда NаCl, Nа
2
SО
4
, К
2
SО
4
ҳамда қўшалоқ тузлар қатнашади. Бу тузлар тупроқларда турли кўринишда оқ кўзчалар,
моғорлар, тузлар тўплами ва бошқа кўринишларда мавжуд бўлади.
Суғориладиган тупроқларда, хусусан кольматажланган тупроқларда бу тузларнинг
мувозанати бошқа омиллар билан бир қаторда суғориш сув таркиби ва миқдори билан ҳам
боғлиқ бўлади. Кольматажланган тупроқларда кальций ва магний карбонатлари,
сульфатлари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,
умумий карбонатлар, яъни CО
2
миқдори тадқиқотга тортилган тупроқларда 7,1-9,3% атрофида тебранади, лекин Сўх
дарёси конуси ва конус ёйилмасида шаклланган тупроқларга нисбатан Исфайрамсой
соҳиллари ва конус ёйилмаси тупроқлари CО
2
га бойроқ.
Бу ҳолатни 1
г
, 2
г
, 3
г
кесмаларидаги карбонатлар билан 4
г
ва 5
г
кесмаларидаги
карбонатларни солиштириш асосида кўриш мумкин. Агарда 1
г
, 2
г
, 3
г
кесмаларида
карбонатлар миқдори 7,1-8,25%
атрофида тебранса, 4
г
ва 5
г
кесмаларида бу кўрсаткич
8,15-9,30% ни ташкил қилади. Бу кўриниш бошқа омиллар билан бир қаторда
Исфайрамсой қалқиндиларини Сўх дарёси қалқиндиларидан кўра карбонатларга бойроқ
деган хулосага олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: