Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   292
Bog'liq
1-392

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
Архангельская А.Д. Кокциды средней Азии. Изд. Комитета наук Уз. ССР. – 
Ташкент, 1937. - 158 с. 
2.
Яхонтов В.В. Ўрта Осиё қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ҳамда маҳсулотларининг 
зараркунандалари ва уларга қарши кураш. Ўрта ва олий мактаб. –Тошкент, 1962. - 696 б. 
ЎСИМЛИКЛАРНИ ЛАНДШАФТЛАРДАГИ ТУТГАН ЎРНИ, ТАДҚИҚ 
ҚИЛИНИШИ ВА УНИ ДАВРЛАРГА БЎЛИНИШИ 
Ҳамидов Абдусамад Абдумаликович 
г.ф.н.,ўқитувчи 
Фарғона давлат университети 
Аннотация:В данной статье широко рассмотрен и сделан всесторонний анализ 
основных результатов и место растение в ландшафтах. Проведённые почвенно-
ботанические исследование в Узбекистане и при исследованиях выдвинутие и 
динамические развитие идеи
Ключевые слова: Ландшафт, фотосинтез, геоботаника, почвенно-ботанический, 
палеоботаника,
рекогносцировка,
антропоген,
ксерофит, ботанико-географический, 
компонент. 
 
THE POSITION AND INVESTIGATION OF PLANTS IN LANDSCAPES AND THEIR 
PERIODICAL DIVISION.
Khamidov Abdusamad Abdumalikovich 
Annotation: In this article were broadly investigated and made thoroughly analyses of 
basic results and plants position in landscapes. Carried out investigations of soil-botanist and 
illuminated dynamic development of ideas in Uzbekistan. 
Key words: landscape, photosynthesis, geobotany, soil-botanist, anicient botany, 
recognitory, anthropogenous, xerophile, botany-geographical, component 
Ландшафтнинг ҳавоси ҳам, сувлари ҳам ундаги жонли компонентларнинг 
мавжудлиги ва ўз махсус фаолиятини бажариши учун зарурий шарт-шароитлардандир. Бу 
компонентлардан айниқса ўсимлик қоплами тизим ташкил қилувчи муҳим компонент 
ҳисобланади. У ландшафтнинг ташқи қиёфасини акс эттириши билан бир вақтда 
ландшафтнинг рельефи, иқлими ва тупроқ хусусиятларини шаклланишида, ҳайвонот 
турлари ва уларнинг географик тарқалишида ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. 


195 
Ландшафтнинг ўсимликлари ланшафтда рўй берадиган кўплаб кимёвий, физикавий 
ва биологик жараёнларнинг асоси ҳисобланган бирламчи органик модданинг 
шакллантирувчисидир. Ўсимликларнинг ўсиши модда ва энергия қабул қилиши, ўзида 
жамлаши ва ажратиб чиқариши жараёнида ланшафтнинг бошқа компонентларига таъсир 
қилиб, уларнинг таркиби ва хусусиятларини ўзгартиради. Ҳавонинг ҳаракати, намлиги, 
ҳарорати, газ таркиби ва бошқа хусусиятларига тегишли бўлган миқдор кўрсаткичлари 
кўпинча ўсимлик қопламининг тавсифларига боғлиқ бўлади. 
Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишидаги физиологик жараёнлар ва уларнинг 
ландшафт ҳосил бўлиши, мавжудлигидаги иштироки ҳам аҳамиятлидир. Масалан, фақат 
биргина фотосинтез жараёнининг ўзида ўсимликлар ҳаводаги СО

дан нафас олади, ҳавога 
О
2
чиқаради, қуёш нурлари энергияси ёрдамида тупроқдан сув ва турли минерал моддалар 
олади. Улардан эса органик бирикмалар ҳосил қилади. Ҳаво-ўсимлик-тупроқ орасида рўй 
берадиган ўзига хос модда ва энергия алмашиниш жараёни ландшафтнинг қайси табиат 
зонасида ва қандай рельеф шароитида жойлашганлигига боғлиқ ҳолда турли жадалликка 
эга бўлади. 
Биз мана юқорида ўсимликларнинг ёки ўсимлик дунёсини ландшафтда тутган 
ўрнини кўриб чиқдик. Хўш, умуман Ўзбекистонда ўсимлик дунёсини ўрганиш ва уни 
тадқиқ қилиш бўйича қандай ишлар олиб борилганлиги ва уни динамикасини қуйида 
кўриб чиқамиз. 
Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон географияси тарихида ХХ асрнинг боши бир 
қатор хусусиятлари билан алоҳида ажралиб туради. Бу даврнинг энг муҳим хусусияти 
тупроқ-ботаник экспедициялар ҳақидаги географик тасаввурлар мунтазам равишда кенгая 
борди ва янада такомиллашди. Бунда Россия География жамиятининг 1897 йил 
Тошкентда ташкил этган Туркистон бўлими ва Туркистон қишлоқ хўжалик жамияти 
фаолияти катта ижобий роль ўйнади. 
ХХ асрнинг бошидаги геоботаник тадқиқотлар бир қатор илмий географик 
қонуниятларнинг аниқланиши ёки янги фактлар билан тасдиқланишига олиб келди. 
Жумладан, ўлка жанубий қисми флораси ва фаунаси генезисининг – жанубий ҳудудлар 
(Олд Осиё ва Ўрта денгиз бўйи), шимолий қисми эса Ғарбий Сибирь ва Марказий Осиё 
билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги фикрлар узил-кесил қарор топди. 
1908-1915 йиллар орасида “Аҳолини кўчириш бошқармаси”нинг С.С.Неуструев 
[1,17-с.] раҳбарлигида ва “Ерлар ҳолатини яхшилаш бўлими”нинг Н.А.Димо 
бошчилигидаги докучаевча комплекс табиий-тарихий метод асосида олиб борган 
геоботаник тупроқларни ўрганиш бўйича экспедициялари якунлари илмий жиҳатдан ва 
хўжалик нуқтаи назардан айниқса катта аҳамиятга эга бўлди [2,29-с.]. 
1930 йилларга келиб Ўзбекистон ҳудудининг жуда катта қисми геоботаник 
тадқиқотлар билан қамраб олинди. Жумладан, Нурота, Жиззах, Мирзачўл, Беговат, Зомин, 
Янгиқўрғон, Самарқанд, Ургут, Конимех ва бошқа районларда тадқиқот ишлари яхши 
йўлга қўйилиб илмий жиҳатдан жуда катта материал тўпланди. 
Озуқабоб ўсимликларни тадқиқ қилиниши натижаси ўлароқ 1934 йилда 
Е.П.Коровин [3,371-373-с.] ва М.М.Советкинанинг “Ўзбекистоннинг пичанзор ва 
яйловларини ўрганишга киришиш” ҳамда М.М.Советкинанинг [4,56-с.] “Ўрта Осиёнинг 
пичанзорлари ва яйловлари табиий ишлаб чиқариш кучлари сифатида” (1938) номли 
илмий ишлари пайдо бўлди. Энг асосийси бу тадқиқотларнинг якуни сифатида 
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар картаси ишланди. 
Айнан шу 30-йилларда А.В.Ярмоленко, М.И.Брик, Е.П.Коровинлар томонидан 
Ўзбекистон ҳудудида палеоботаник нуқтаи назардан учламчи ва юра даври флораси 
элементлари тўлиқ тикланди. Уларнинг тадқиқотларига кўра Ўрта Осиё, жумладан 
Ўзбекистон ҳудудида учламчи даврда субтропик ўрмонлар, ксерофитлашган ва доимий 
яшил дарахт ва бутазорлар билан қопланган бўлган экан. 
Бу борада М.Г.Попов томонидан флора тарихи бўйича масалаларни ёритишда 
ўсимлик турларини таҳлили анча катта қизиқиш уйғотади [5,93-с.]. Унинг томонидан ер 


196 
шари флораси икки қисмга ажратилади, яъни; жанубий чўл – Вельвичия ва мезофилли – 
Гинкго. Ўрта Осиё ва қисман Ўзбекистон бу икки флора областининг чегарасида 
жойлашган. Қизиқиш уйғотадигани Ўрта Осиё ҳудудидаги гипслашган қатламларда 
сақланиб қолган флора элементларидир. Бу ўсимликлар Ўрта Осиё ва Ўзбекистон 
флорасининг таркиби ва шаклининг қадимги даврийлиги ҳисобланади. Умуман 
М.Г.Поповнинг фикрича ҳозирги ҳудуддаги ўсимлик қоплами қадимги бирламчи флора 
элементларининг миграцияси ва қолаверса гибридизацияси натижасида ҳосил бўлган. 
М.Г.Попов билан бир вақтда ўсимликлар миграцияси концепцияси бўйича 
Е.П.Коровин ҳам жуда катта илмий тадқиқот ишларини олиб борди. Ўрта Осиё, 
Ўзбекистонда ўсимликларнинг ривожланишини ботаник-географик хусусиятларини очиб 
беришда ҳудуд флора элементларини шаклланишини тарихий концепциясини яратди. 
Барча илгари сурилган ғоялар, тарихий концепциянинг моҳияти, флора элементларини 
шаклланишига оид манба маълумотлари ўзининг 1961, 1962 йилларда нашрдан 
чиқарилган икки томлик “Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон ўсимликлари” номли 
фундаментал асари таркибига киритди. 
Е.П.Коровиннинг таъкидлашича аутохон йўналиш ўсимликларнинг таркибини ўзига 
хослигини 
генетик 
жиҳатдан 
бир 
бутунлигини 
таъминлайди, 
миграция 
эса 
ўсимликларнинг янги шаклларини тўлдириб экологик тизимлар масаласида бойитиб 
боради. 
Е.П.Коровиннинг бошқа илмий ишларида ҳам ўзига хос қизиқ илмий 
маълумотларни кўришимиз мумкин. Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудларида 
топилган қазилма маълумотлар учламчи ва юқори бўр даври флораси вакиллари топилган. 
Бу тадқиқотлар асосида Е.П.Коровин шундай хулосага келадики, Ўрта Осиёнинг жанубий 
қисми ўсимликлари учламчи даврда ксерофит характерида бўлган ва майда баргли 
доимий яшил буталар кўринишида ривожланган. Бу борада ҳар ҳолда М.Г.Попов ҳамда 
Е.П.Коровинларнинг фикрлари ва тадқиқот натижалари бир бирига жуда яқин келади. 
Фақатгина М.Г.Поповда субтропик ўрмонлар кўринишида бўлса, Е.П.Коровинда майда 
баргли доимий яшил бутазорлар кўринишида деган фикр билдирилмоқда. Лекин икккала 
тадқиқотчи ҳам ўсимликларни ксерофитлашувига бир хилда эътибор берган.
1937 йилда Ўзбекистон ўсимликларини экологик - генетик тавсифномасини яратиш 
борасида Е.П.Коровин томонидан қуйидаги фикрлар билдирилди: “Узоқ йиллар 
мобайнида Ўзбекистонда ўсимлик дунёсини ўрганиш бўйича тадқиқотлар, изланишлар 
умумлаштирилмади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида жуда катта флора ва ўсимлик
бўйича материаллар тўпланди. Эндиликда халқ хўжалигини эҳтиёжларини қондириш, 
республикада ўсимликлар ҳақидаги қарашларнинг мантиқий силжишлари илгарилаб 
бораётганлигини 
ҳисобга 
олиб 
ўсимлик 
турларини 
системага 
солиш 
ҳамда 
умумлаштириш вақти етиб келди”.
Ўзбекистон Республикаси фундаментал кутубхонасида қўлёзманинг асосий бўлими 
“Ўзбекистон ўсимликларини тадқиқ қилинишида – ўтган ва ҳозирги давр” деб номланиб, 
Ўрта Осиё ўсимликларини ва флорасини англаш тарихи, Ўзбекистон ўсимликлари ва 
флорасини англаш жараёнини халқ хўжалик масалалари билан боғлиқ ҳолда ҳудудий 
ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалалар рамкасида аниқлаштириш атрофлича кўриб 
чиқилган ва Ўзбекистон ўсимлик дунёси ҳамда флораси ҳақида жуда яхши илмий 
фикрлар, ғоялар илгари сурилган. Энг асосийси Е.П.Коровин томонидан Ўрта Осиё 
ўсимликларини тадқиқ қилинишини энг қадимги замонлардан 1917 йилгача бўлган 
даврини тўртта даврга бўлинишидир, яъни: 
1.Қадимги, Ўзбекистонда географик разведка, 1717-1804 йиллар. 
2.Рекогносцировка бўйича тадқиқотлар, 1820-1904 йиллар. 
3.Ўзбекистон ҳудудида биринчи систематик тадқиқотлар, 1908-1917 йиллар. 4..Шўролар 
давридаги тадқиқотлар, 1917 йиллардан бошланган. 
Шўролар давридаги Ўзбекистон ўсимликларини тадқиқ қилиш тарихи асосан халқ 
хўжалик масалаларини хал қилиш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилган. Геоботаник 


197 
тадқиқотларда ёввойи ҳолда ўсадиган флора ва ўсимликлар билан бир қаторда маданий 
ўсимликларни ҳам ўрганиш уларни сортини яхшилаш, янги турларини тадбиғи, 
ўсимликларни ҳосилдорлигини ошириб бориш бўйича ҳам тадқиқот ишлари олиб 
борилди. Ботаник-географик тадқиқотларда комплекс методларни қўллаш ҳамиша ем-
хашак ва техник мақсадларда фойдаланиб келинган ёввойи ўсимликларни кўп қиррали 
эканлиги аниқланди ва халқ хўжалигида атрофлича фойдаланила бошланди. 
1917 йиллардан сўнг Ўзбекистон ҳудудини табиатини ўрганиш, унинг ўсимлик ва 
ҳайвонот ресурсларини тадқиқ қилиш давлат аҳамиятига молик умумий бир режа асосида 
олиб борилди ва бу ишлар мамлакат ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш 
ҳамда жадал ривожлантириш масалалари билан чамбарчас боғланди.
Ўтган асрнинг 80-90 йилларига келиб (булар ҳозир ҳам давом этмоқда) 
Ўзбекистонда олиб борилаётган геоботаник тадқиқотларнинг йўналиши анча ўзгариб 
кетди. Бу ўзгаришлар асосан табиатга антропоген таъсирни кучайиши билан боғлиқ 
бўлиб, эндиги асосий масала ўсимлик дунёсини сақлаб қолиш мақсадида, табиатни 
муҳофаза қилиш, экологик ҳолатларни яхшилаш, одамларда экологик билим ва онгни 
атрофлича шакллантириш муаммоси билан боғлиқ бўлиб эндиликда бу масалалар билан 
ҳар бир вилоятда маҳаллий илмий ташкилот, муассасалар ҳамда олий ўқув юртлари 
профессор-ўқитувчилари фаол иш олиб бормоқдалар. 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish