GEOGRAPHICAL PROPERTIES OF THE USE OF PLANTS OF ANNUAL FEEDING
FOR IMPROVEMENT OF THE LAWYERATIVE CONDITION OF PEDIGORAL
PASTURES
Abstract. This article focuses on the implementation of phytomeliorative works aimed at
improving the ecological status of foothill pastures of Nurata. And also shows the geographical
features of the use of plant varieties suitable for feeding, improving meliorative conditions of
pre-mountain pastures. In addition, some physiological features have been studied, such as the
root system, intensive transpiration and water regime.
Key words: foothill pastures, intensive transpiration, nutrient plants, ecological status,
meliorative state, desert and semi-desert pastures, artificial pastures.
Ўзбекистонда чўл ва яримчўл яйловлари 32 млн гектарни ташкил қилган ҳолда
шундан қоракўлчилик яйловлари 17,5 млн гектарни эгаллайди. Яйловларни кўп қисмини
чўл минтақасида жойлашган бўлиб 17.0 млн гектарни ташкил қилиб, шунинг 9,5% ни тоғ
олди яйловлари ташкил қилади.
Кейинги йилларда чўл ва чала чўл яйловларни ҳосилдорлиги кескин пасайиб
кетиши кузатилмоқда. Бунинг бир қанча сабаблари бор яъни, табиий ва антропоген
омиллар таъсирида ўзгаришини кузатиш мумкин. Ҳозиргача чўл ва чалачўл яйловларини
экологик ҳолатини яхшилаш борасида бир қанча илмий ташкилотлар иш олиб
боришмоқда. Жумладан “Қоракўлчилик ва чўллар экологияси” илмий тадқиқот
институти, “Ботаника” илмий ишлаб чиқариш маркази, ўрмон хўжалиги каби илмий
муассасаларини илмий тадқиқот ишлари диққатга сазовор бўлиб, шу кунгача 260 дан
190
ортиқ бута ва яримбута ўсимликларини экологик хусусиятлари ўрганилган бўлиб, шундан
30
дан ортиғи ўзининг озуқабоблиги, ҳосилдорлигига, қуруқ иқлим шароитига мослашиб
олиши каби хусусиятларини юқорилиги сабабли ажратиб олинган.
Келгусида сунъий яйловлар яратишда фойдаланишимиз мумкинлиги сабабли
уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш, давлат нав тажриба синовларидан мувофаққиятли
ўтганлиги учун улар иштирокида йил давомида яйлов сифатида фойдаланиш мумкин
бўлган агрофитоценозлар яратилш муҳим аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалигини яъни
чорвачиликни ривожланишида ижобий аҳамият касб этади.
Ажратиб олинган истиқболли ем-хашак ўсимликларини ҳар бир ҳудуд учун танлаб
олиш, улар иштирокида тажриба олиб бориш натижасида энг мақбул турлардан
фойдаланиш асосида яйловларни экологик ҳолатини яхшилашда, унинг ҳосилдорлигини
ва яшовчанлигини оширишда фойдаланиш мумкин. Бу эса яйловларда биологик хилма-
хилликни таъминлаш билан бирга яйлов озуқа сифатида ҳам ижобий таъсир этади.
Мазкур илмий тадқиқот иши шундай долзарб мавзуга қаратилган бўлиб, ишимизда
Нурота тоғ олди яйловларини экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган фитомелиоратив
ишларни амалга оширишга ва ҳудудда биологик хилма-хилликни таъминлашга
қаратилган
комплекс
чора-тадбирларни
бажарилишини
амалга
оширишга
йўналтирилганлиги билан муҳим аҳамиятга эгадир.
Ишнинг мақсади тоғ олди ҳудудларида дегретацияга учраган яйловларни
рекулятивация қилиш орқали уларни экологик ҳолатини яхшилаш, ҳосилдор сунъий
агрофитоценозлар яратишдан иборатдир.
Ўзбекистон Қоракўлчилиги ва чўллар экологияси илмий тадқиқот институтининг
Нурота тажриба даласида 10 йил давомида олиб борилди ва аниқ натижаларга эришилди.
Олиб борилган ишлар асосида илмий ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларни илмий
асосда баён қилинмоқда.
Тажриба даласи Нурота тоғининг жанубий-ғарбий этагида денгиз сатҳидан 660-670
м баланликда, яъни иқлими кескин континентал характерда бўлиб, суткалик ва йиллик
хароратлар амплитудаси юқори кўрсатгичга эга. Йиллик ёғин бир хилда тақсимланмаган,
булутли кунлар кам, қуёш радиацияси кучли, ёғин қиш ва баҳор ойларида ёғади. Кўп
йиллик ўртача ёғин микдори 206 мм, ўртача ҳарорат 13,4° С, мутлоқ паст ҳарорат -29° С,
мутлоқ юқори ҳарорат 43,1°С, нисбий намлик 55,4%, доимо шимолий шамоллар эсиб
туради, шамол куннинг иккинчи ярмида кучаяди.
Тупроқлари оч буз тупроқлар бўлиб, чиринди миқдори 1-1,5%, карбонатлар 20%,
100-90 см чуқурликда гипс қатлами бор.
Ҳудуднинг ўсимлик қоплами асосан ўтчил эфемероидлар, осоқа, қўнғирбош,
шувоқ, янтоқ, исфен бир йиллик эфемерлардан иборат.
Илмий тадқиқот объектиида қуйидаги истиқболли озуқабоб бута ва ярим бўта
ўсимликлардан турларни ажратиб олдик, булар: чўғон, комфоросма, изень, терескен,
шувоқ ва кейреуклар.
Тажриба куз-қиш ойларида тупроққа 20-25 см ишлов берилган, ер молаланиб,
бараналанган участкада 30 м
2
тўрт такрорланишда экилди. Экиш катор оралиғи 60 см уруғ
экиш сарфи, изен 3 кг\га, кейреук ва терескен 5 кг\га, чўғон 6 кг\га, шувоқ 0,5 кг\га,
миқдорида амалга оширилади. Ўсимликларни фенологик хусусиятлари унувчанлиги,
яшовчанлиги, ўсиши ҳар ойда кузатилиб борилади. Ўсимликни ем-хашак ва уруғ
ҳосилдорлигини йил оҳирида ҳисобладик.
Бундан ташқари ўсимликларни сув режими, интенсив трансперацияси, илдиз
системаси каби бир канча физиологик хусусиятлари ўрганилди. Шу билан бирга ушбу
ўсимликларни витаминларга бойлиги ва ем-хашак бирлигини аниқлаш учун биохимик
хусусиятлари ҳам ўрганилди.
Қиёсий ўрганиш асосида ушбу истиқболли ем-хашак чўл ўсимликларининг далада
ва лабораторияда тўпланилган 6 йиллик маълумотларни таҳлил этиш асосида қуйидаги
хулосаларга келинди.
191
Юқорида кайд этилган ем-хашак ўсимликлари тоғолди чала чўл шароитида
ўзларини эколого-биологик ва қимматли хўжалик кўрсатгичлари билан ижобий
тавсифланди.
Финологик кузатишлар шуни кўрсатадики, биринчи йили ниҳоллар феврал ойида
кейреук, терескен, камфоросма, шувоқлар, улар 20 кундан кейин, чўғон, солянка, кейинги
йилларда бу ҳолат шундай такрорланиб боради. Ўсимликларни гуллаш фазаси май ва июл
ойларига, уруғланиши октябр ноябр ойларига тўғри келади.
Ўсимликларни ривожланиши иқлимий шароитга боғлиқ бўлиб, изен- 80-90 см,
чўғон 75-80 см, терескен 65 см, камфоросма 55 см, кейреук 50 см ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |