169
Томчиловчи биосизгичлар табиий, юқори юкламали эса табиий ва сунъий
йўллар билан шамоллатилади. Биосизгич ашёлари сифатида шағал тошлар,
керамзит, пластмасса
унсурлари, асбестоцемент жисмлари солиниши мумкин.
Биологик сизгичлардан фойдаланишда уларга берилаётган оқова сувни бутун
юзасига текис, бир маромда сепилишини таъминлаш ҳисобланади. Сув сепиш
тизимидаги бошлангич босими 1,5 м, охирида эса 0,5 м ни ташкил қилиши
керак. Суғориш тизимида спринклер ва айланувчи реактив аэросуғориш
тизимлари ишлатилади.
Спринклер суғориш тизими биосизгичнинг устки қисмида жойлашган сув
тақсимлаш тармоғи ва спринклерлардан иборат. Улушловчи сиғим орқали
оқовалар даврий равишда сизгич майдонига сепилади. Суғориш даври 5-6,
улушловчи сиғимнинг тўлиш даври эса 15-20 дақиқани ташкил қилади.
Реактив айланувчи суғориш тизими ўқда ўрнатилган тўртта ёки кўпроқ
қувурлардан иборат бўлиб, оқоваларнинг отилиб чиқиши натижасида айланма
ҳаракатга келади ва бутун майдонни суғоради.
Сизгичларни
ишлатишда
уларни
шамоллатиш
тизимидаги
вентиляторларнинг тўғри ишлаши, оқоваларни бутун майдонга текис сепилиши
назорат қилинади. Агар сизгич ҳажмидаги жисмлар орасидаги ғовакларнинг
битиб қолиши ҳоллари рўй берса, у тезкорлик билан тозаланиб ғоваклар
очилиши зарур. Биосизгичлар иши оқоваларни
айланма сарфи, яъни
рециркуляция орқали бошқарилади. Биосизгичларни ишлатишда ишчи
ходимлар қуйидагиларга эътибор бериши лозим:
оқовалар сарфини меъёрда сақлаб туришини таъминлаш;
бериладиган оқоваларни биосизгич майдонига текис тақсимланиши;
шамоллатиш тизимини тўғри ишлаши;
сув ва ҳаво ҳароратларини назорат қилиш, айниқса куз-қиш
мавсумларида;
иншоотлар орасида оқоваларни тенг тақсимланиши.
Оддий биосизгичларда гидравлик юклама 3, юқори
юкламали
биосизгичларда эса 10-30 м
3
/м
3
ларга яқин қийматларда сақлаб туриш керак.
170
Биосизгич ичидаги жисмларнинг юқори қисми ҳар 1,5-2 йилда, қолган қисми
эса, ҳар 6-8 йилда тўлиқ алмаштирилиб турилиши лозим. Биосизгичларни ишга
тушириш даврида 40% юклама билан ва ҳар соатда тахминан 50 дақиқа
давомида суғорилиб турилиши лозим.
Аэротенкларни ишлатиш
. Оддий аэротенклар узун сиғимлар бўлиб, эни
3,0; 4,5 ва 6,0 м, чуқурлиги эса 3,2 ва 4,4 мни ташкил қилади.Аэротенклар 1,2,3
ва 4 коридорлардан иборат бўлиши мумкин. Аэротенкнинг узунлиги бўйлаб
пастки қисмида, оқоваларни ҳаво билан тўйинтирадиган. аэраторлар
жойлашган. Аэраторлар оқоваларни кислород билан тўйинтириш ва
моддаларни чўкмага тушмаслиги учун ишлатилади. Аэротенкга кириш жойида
оқова сувларга айланма фаол гил қўшилади ва аэрация даврида унинг ўсиши
таъминланади. Аэротенкларда оқоваларни қислород билан тўйинтириш
механик, гидравлик ва пневматик усуллари ишлатилади. Аэротенкларда оқова
сувларни тозалаш жараёнини самарали олиб боришни таъминлаш мақсадида
қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак:
иншоотларга керакли миқдорларда оқова сувлар ва ҳаво берилишини
таъминлаш;
аэротенкнинг
барча жойларида кислороднинг, фаол гилнинг зарурий
улушини, ҳамда унинг рециркуляциясини таъминлаш;
ҳаво берилишини тўхтатмасдан таъминлаш;
гил биоценозини ва
гил индексини таъминлаш, унинг шишиб кетишига
йўл кўймаслик;
аэротенк ҳудудини озода сақлаш.
Шунингдек, ишчи ходимлар аэротенкларнинг ўлчаш асбоб-ускуналари
ва механизмларини тўхтовсиз
ишлашини, бузилиш рўй берганда уларни
тезкорлик билан таъмирлашни таъминлаши керак. Аэрация тизимида ишдан
чиққан филтрос пластиналар ўз вақтида алмаштирилиши лозим.
Барча лаборатория назорат ишларини кимё ва бактериология лаборатория
ҳамда тозалаш иншоотларининг навбатчи ходимлари бажарадилар.
Назорат
ишларига масъул бош технолог ҳисобланади. Назорат ишларининг ҳажми
171
амалдаги меъёрий хужжатлар, табиатни мухофаза қилиш қумитаси ва юқори
ташқилот талаблари ҳамда маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда
аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: