Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Тикланадиган энергетика соҳасида олинган патентлар сонининг 
географик таркиби, 2010-2019 йй
218

Мамлакат 
Жами
Қуёш 
Ёқилғи (биогаз, 
биомасса ва б.)
Шамол 
Геотермал 
Япония 
9394 
5360 
3292 
702 
40 
АҚШ 
6300 
3876 
1391 
927 
106 
Германия 
3684 
1534 
813 
1309 
28 
Корея Республикаси 
2695 
1803 
506 
360 
26 
Хитой 
2659 
1892 
189 
555 
23 
Дания 
1495 
52 
81 
1358 

Франция 
1226 
660 
348 
184 
34 
Буюк Британия 
709 
208 
271 
218 
12 
Испания 
678 
341 
29 
300 

Италия 
509 
316 
57 
123 
13 
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, COVID-19 пандемияси инқирози 
шароитида “яшил энергия”нархлари нефть ва газ нархларига нисбатан 
барқарор эканлигини исботлади. Пандемия шароитида айнан “яшил 
иқтисодиёт” тамойиллари дунёнинг аксарият тараққий этган мамлакатларида 
инқироздан чиқиб кетиш омиллари сифатида баҳоланмоқда. 
8.2. “Яшил иқтисодиёт”га ўтишнинг АҚШ тажрибаси 
 
АҚШда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш борасида бирон-бир махсус дастур 
мавжуд эмас. Мамлакатда “яшил иқтисодиёт” соҳасининг ривожланишини 
ўрганишда дуч келиш мумкин бўлган илк муаммо ушбу соҳага оид 
маълумотларни олишда мураккабликларнинг мавжудлиги ҳисобланади. 
Чунки, АҚШ Конгресси томонидан 2013 йилда бюджет харажатларини 
қисқартириш чоралари доирасида “яшил” товарлар ва хизматлар соҳасида 
маълумотларни йиғиш дастурларини молиялаштиришни бекор қилинганлиги 
билан боғлиқ. Шу вақтдан бошлаб тадқиқотчилар “яшил иқтисодиёт” соҳасига 
оид эски маълумотлар асосида соҳанинг ривожланиш тенденцияларини 
прогнозлаштириш ёки “яшил” саноат кўрсаткичларини баҳолашнинг янги 
усулларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Бошқа гуруҳ тадқиқотчилар 
эса АҚШ Энергетика вазирлиги ёки айрим штатлар томонидан тақдим 
этиладиган соф энергетика соҳасида яратилаётган иш ўринлари тўғрисидаги 
маълумотларга асосланишмоқда. Ушбу маълумотлар АҚШдаги “яшил 
иқтисодиёт” ҳолати тўғрисида тўлиқ тасаввур уйғота олмайди. 
Лондон университет коллежи (University College London, UCL) 
тадқиқотчилари фикрича, агар АҚШ иқтисодий ўсиш суръатларини 
217
https://imperialcollegelondon.app.box.com/s/f1r832z4apqypw0fakk1k4ya5w30961g 
218
https://www.wipo.int/wipo_magazine/ru/2020/01/article_0008.html 


170 
оширмоқчи бўлса, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгаришларига қарши 
курашиш харажатларини икки баравар кўпайтириши зарур. Бу харажатлар 
янги иш ўринлари ва даромадларни оширишга кўмаклашади. Муаллифлар 
юзлаб реал бизнес вакилларининг статистик кўрсаткичларига асосланган 
ҳолда АҚШда 9,5 млн. киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 4,0%и “яшил 
иқтисодиёт” тармоқларида банд эканлиги, ҳар йили 1,3 трлн. доллар ёки 
мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 7,0%и миқдорида даромадга эга 
бўлишмоқда, деган хулосага келганлар
219
.
АҚШда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш соҳасида улкан режалар амалга 
оширилиши белгиланган. Жумладан, 2035 йилга қадар мамлакатда ишлаб 
чиқарилаётган электрэнергиянинг 80%и “соф” энергия манбалари ҳисобидан 
шаклланиши зарур. “Соф” энергия манбалари дейилганда ядро материаллар, 
“соф” кўмир ва табиий газ, шамол ва қуёшдан фойдаланиш назарда тутилади. 
АҚШда энергия турлари уч гуруҳга ажратилади: анъанавий, тикланадиган ва 
яшил. Анъанавий ёқилғи турларига кўмир, атом, нефть, табиий газ, 
тикланадиган энергия манбаларига йирик гидростанциялар ва қаттиқ маиший 
чиқиндилар, яшил энергия манбаларига эса шамол, қуёш, биомасса, 
геотермал, биогаз ҳамда кичик гидростанциялар киради. 
АҚШда “яшил энергетика” барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, 
соҳада технологик етакчиликни белгилаш омили сифтида қаралади. АҚШда 
“яшил энергетика”ни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш сиёсати 1970-
йиллардаги нефть инқирози давридаёқ бошланган. Мамлакатда энергия 
манбаларини диверсификациялашни рағбатлантириш масаласи илк бор 1975 
қабул қилинган “Энергетика сиёсати ва энергия таъминоти тўғрисида”ги 
қонунда (United States. Energy Policy and Conservation Act, 1975) ўз ифодасини 
топди. Қонунга мувофиқ 1978 йилдан давлат ташкилотларига муқобил 
энергияни харид қилишлари мажбурияти юкланди. Муқобил энергия 
манбаларини ўзлаштиришга сарфланаётган инвестициялар учун 10% солиқ 
имтиёзи жорий этилди. Ушбу имтиёз 1984 йилгача амал қилиш зарур эди, 
аммо бу муддат бир неча марта узайтирилган. АҚШда муқобил энергетика 
соҳасини ривожлантиришдаги кейинги қадам тикланадиган ёқилғи 
манбаларини ўзлаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар КВт-соат учун 
1,5 цент миқдорида солиқ имтиёзини бериш дастури ҳисобланади. 1992 йилда 
қабул қилинган “Энергетика сиёсати тўғрисида”ги қонун (United States, Energy 
Policy Act) устун даражада муқобил энергетика технологияларини 
тижоратлаштиришга ва бозорларга кириб боришдаги тўсиқларни 
қисқартиришга йўналтирилган эди. Мазкур қонун муддати бир неча бор 
узайтирилиб, 2012 йилда муқобил энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш 
бўйича солиқ имтиёзлари кўпайгандан кейин ўз кучини йўқотди. 2005 йилда 
эса ҳукумат томонидан муқобил энергияни истеъмол қилиш минимуми 
219
https://energypost.eu/7-87tn-the-global-green-economy-by-region-revenue-jobs-productivity/ 


171 
тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Ҳозирги вақтда АҚШ федерал ҳукумати 
электрэнергиянинг 7,5%ини шамол энергиясидан олади
220
.
Глобал молиявий инқироз даврида қабул қилинган инқирозга қарши 
чоралар дастури АҚШда “яшил энергетика”нинг жадал ривожланишига 
жиддий туртки бўлди. Жумладан, 2009 йилда “Америка таъмирлаш ва қайта 
инвестициялаш тўғрисида”ги қонунининг (American Reinvestment and 
Recovery Act) қабул қилиниши мамлакатда муқобил энергетикани 
ривожлантириш борасида йирик ташаббуслардан бири ҳисобланади. Ушбу 
қонунга мувофиқ муқобил энергия манбаларини ривожлантириш учун 1,6 
млрд. доллар миқдорида маблағ ажратилди. Бундан ташқари муқобил энергия 
ишлаб чиқараётган компанияларга кредитлар ажратишда имтиёзлар тақдим 
этилди. 2008-2015 йилларда мамлакатда қуёш энергиясидан фойдаланиб
электрэнергия ишлаб чиқариш ҳажми 30 мартага ошди. Бу даврда CO
2
эмиссияси миқдори 8,6 мегатоннагча қисқарди ва дастурни амалга 
оширишнинг илк йилларида 26,6 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
2013 йилда АҚШда иқлимни сақлаб қолиш бўйича ҳаракатлар режаси 
(US Climate Action Plan) ишлаб чиқилди. Ушбу режага мувофиқ 2020 йилга 
қадар муқобил энергетикани ривожлантириш ва СО
2
миқдорини қисқартириш 
мақсадлари белгилаб олинди. Д.Трамп президентлиги даврида АҚШда 
“Барқарор ривожланиш мақсадлари – 2030” ва Париж келишуви талабларини 
қабул қилмаслик тенденцияси кучайиб бормоқда. АҚШда ҳозирга қадар 
Барқарор ривожланишнинг миллий стратегияси ишлаб чиқилмаган. 
Мамлакатда 2015 йилда “Барқарор ривожланиш соҳаси маълумотлари бўйича 
глобал ҳамкорлик” тармоқ ташкилоти (Global Partnership for Sustainable 
Development Data) ташкил этилган бўлиб, 150 дан ортиқ бизнес вакиллари, 
ҳукумат органлари, жамоатчилик ташкилотлари ва тадқиқотчилар АҚШда 
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича маълумотлар тўплаш 
билан шуғулланишади.
АҚШ иссиқхона газлари эмиссияси миқдори бўйича дунёда Хитойдан 
кейинги ўринни эгаллайди, нефть, табиий газнинг йирик истеъмолчиси ва 
импортёри ҳисобланади. АҚШ ЕИдан фарқли равишда паст углеродли 
иқтисодиётга ўтишда сезиларли ютуқларга эришмади. АҚШ ҳукумати 
Копенгаген, Канкун келишувлари доирасида 2005-2020 йиларда атмосферага 
чиқарилаётган иссиқхона газлари миқдорини 17%гача, 2050 йилга қадар эса 
83%га қадар қисқартириш тўғрисида баёнот беришига қарамасдан бу борада 
бирон-бир аниқ стратегик режа ёки федерал даражада соҳани тартибга 
солувчи меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмаган. 1990-2019 йилларда жаҳон 
бўйича атмосферага чиқарилаётган жами СО
2
миқдори таркибида АҚШнинг 
улуши 23,3%дан 14,5%га қадар қисқарганига қарамасдан ушбу газларнинг 
абсолют миқдори деярли ўзгармасдан қолмоқда. Шу билан бир вақтда АҚШда 
муқобил 
энергия 
манбаларини 
ўзлаштириш 
жадал 
суръатларда 
ривожланмоқда. Жумладан, мамлакатда 1990-2019 йилларда ишлаб 
220
Steffen J., Chan G., Frankenberger R., Gabel M

What Drives States to Support Renewable Energy? // The 
Energy Journal. 2012. Vol. 33. No. 2. P. 1–12. 


172 
чиқарилган тикланадиган энергия миқдори 60,6 ТВт-соатдан 489,8 ТВт-
соатгача ёки 8,1 мартага ошган (8.2.1-расм). 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish