Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

VIII-БОБ. ИҲТТ МАМЛАКАТЛАРИДА “ЯШИЛ ЎСИШ”НИ 
ТАЪМИНЛАШ МОДЕЛЛАРИ 
 
8.1. ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш дастурлари: 
умумий ва фарқли жиҳатлар 
Жаҳон иқтисодиётининг модернизациялашуви янги технологик укладга 
ўтиши глобаллашув жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. 
Ривожланган мамлакатлар учун янги технологик уклад иқтисодиётнинг 
самарадорлиги, рақобатбардошлигини ошириш билан бир вақтда аҳолининг 
турмуш сифати ва яшаш муҳитини яхшилашга хизмат қилиши зарурлиги 
муҳим жиҳат саналади. ИҲТТ 2009 йилда баён этилган мақсадга эришиш йўли 
сифатида 2030 ва 2050 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли “яшил ўсиш”
211
стратегиясини қабул қилди.
8.1.1-жадвал 
ИҲТТ мамлакатларида “яшил иқтисодиёт”га ўтиш ва “яшил ўсиш”ни 
таъминлаш бўйича қабул қилинган стратегиялар
212
 
Мамлакат
Мақсади ва устувор йўналишлари 
Европа 
Иттифоқи 
“Европа 2020” дастури (2015 й.), “Европа яшил битим” дастури (2019 й.) 
Паст углеродли иқтисодиётга ўтишни таъминлаш, ресурслар истеъмолини 
қисқартириш билан бир вақтда иқтисодий ўсиш, рақобатбардошликни 
ошириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва ресурслардан 
фойдаланишнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини чеклаш. 
Буюк 
Британия 
Саноатни ривожлантириш (Industrial Strategy - 2017 й.), Соф ўсиш 
стратегияси (Clean Growth Strategy - 2017 й.). Иқтисодиётнинг барча 
секторларида иссиқхона газлари миқдорини пасайтириш. Паст углеродли 
инновациялар”ни қўллаб-қувватлаш. 
Франция “Яшил ўсишга энергетик ўтиш тўғрисида”ги (2015 й.) ва “Био хилма-хиллик, 
табиат ва ландшафтни тиклаш тўғрисида”ги қонунлар (2016 й.); “Паст 
углеродли” ва “2015-2020 йилларда барқарор ривожланишга экологик ўтиш” 
миллий стратегиялари (2015 й.). Нефтга асосланган энергетика моделидан 
кейинги ривожланишга асос солиш. Энергия таъминоти, нархлар ўзгариши, 
ресурсларнинг тугаб бориши ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ 
муаммоларни ҳал этиш.
Япония 
“Энергетика стратегияси”. Иссиқхона газлари миқдорини 2030 йилгача 26%, 
2050 йилгача 80%га қисқартириш, тикланадиган энергия манбалари 
улушини 22-24%га ошириш.
Корея 
Республика
си 
“Яшил ўсиш миллий стратегияси ва беш йиллик режа” (2009-2013 йй.); 
Кореяда 2040 йилгача водород иқтисодиётини ривожлантириш бўйича “Йўл 
харитаси”. Барқарор ўсишни таъминлашга кўмаклашиш, атроф-муҳит учун 
қулай муҳит яратиш; аҳоли турмуш сифатини ошириш; халқаро даражада 
иқлим ўзгаришларига қарши курашишга ҳисса қўшиш. 
 
211
ИҲҲТ таърифига кўра “яшил ўсиш” иқтисодиётни “яшил иқтисодиёт”га трансформациялашнинг комплекс 
стратегияси ҳисобланади. 
212
Оценка окружающей среды Европы. Европейское агентство по окружающей среде, 2011. Обобщающий 
доклад. Копенгаген. [Электронный ресурс]. URL: http://www. eea. europa. eu. 


166 
ИҲТТнинг “яшил ўсиш” кўрсаткичлари қуйидаги стратегик йўналишлар 
бўйича гуруҳлаштирилган: 
- ресурсларни тежовчи, паст углеродли иқтисодиётга ўтиш;
- табиий капитални асраб қолиш;
- аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш;

“яшил ўсиш” таклиф этаётган иқтисодий имкониятларни 
рағбатлантириш борасида сиёсат олиб бориш.
Қайд этиб ўтилган стратегик йўналишлар ИҲТТ мамлакатларида “яшил 
иқтисодиёт”га ўтиш дастурларининг мақсади ва умумий жиҳатларини 
белгилаб 
беради. 
Ушбу 
мамлакатларда 
“яшил 
иқтисодиёт”ни 
ривожлантиришнинг амалий йўналишлари қишлоқ хўжалигидан бизнесни 
қўллаб қувватлашгача ва инновациялардан “яшил” бандликка қадар ўзгариб 
туради. Глобал молиявий инқироздан сезиларли зарар кўрган Греция, 
Ирландия ва Испания каби мамлакатлар “яшил иқтисодиёт” асосида 
иқтисодий ўсиш ва “яшил бандлик”ни таъминлашга ҳаракат қилишмоқда. 
Иқтисодиётнинг бирламчи секторига кўпроқ боғлиқ мамлакатларда (Франция, 
Норвегия, Финляндия) табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ёқилғи 
ресурсларига эга бўлмаган мамлакатларда эса (Австрия) энергетика ва 
энергияни тежаш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда. 
Германия, Норвегия, Дания ва Корея Республикасида “яшил 
иқтисодиёт” модели иқтисодий ривожланишда етакчи мавқега эга. Аммо 
аксарият мамлакатларда ҳукумат “катта бизнес” босими остида “яшил 
иқтисодиёт” моделининг чекланган дастакларидан фойдаланишга мажбур 
бўлмоқда. Ушбу мамлакатларда “яшил иқтисодиёт” моделига ўтиш 
жараёнининг секинлашишини иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб 
кетиши билан изоҳланади.

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish