Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,72 Mb.
bet1/4
Sana23.12.2019
Hajmi0,72 Mb.
#31397
  1   2   3   4
Bog'liq
Qo'shimcha cholg'u-ISAYEV DILSHOD


Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Низомий номидаги

Тошкент давлат педагогика университети

Масофавий таълим” кафедраси

Мусиқий таълим” йўналиши

Сиртқи бўлими

Қўшимча чолғу (фортепиано) фанидан



сиртқи бўлим талабалари учун

сессия оралиғи назорат ишлари

ТЎПЛАМИ



27-топшириқ

Бажарди: _____________________

Текширди: И.Б.Матякубов

Тошкент-2019 й.

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

Низомий номидаги ТДПУ

ўқув ишлари бўйича проректори

____________ Д.У.Эргашев

МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМ ТАЛАБАЛАРИ УЧУН ФАНЛАРДАН СЕССИЯ ОРАЛИҒИ НАЗОРАТ ИШЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ

Махсус сиртқи бўлим талабалари томонидан бажариладиган сессия оралиғи назорат ишлари кундузги таълим шаклида таълим олувчи талабалар бажарадиган оралиқ назорат ишларидан фарқланади. Кундузги таълим шаклида ўқув режасидаги фаннинг маҳлум боб, бўлим якуни бўйича бир ёки икки оралиқ назорат иши олинса, махсус сиртқи бўлим талабаси эса бир сессиядан иккинчи сессиягача муайян фан бўйича ўтиладиган боблар, бўлимлар, мавзулар ёки тўла курсни ишлаб чиқувчи амалий топшириқларни турли шаклларда бажаришлари режалаштирилади.

Сессия оралиғи назорат ишларининг мақсади талабанинг сессия оралиғида муайян фан бўйича тўлиқ тайёргарлигини таҳминлаш ҳамда якуний назоратга тайёрлашдан иборат. Сессия оралиғи назорат ишлари асосий баҳолаш иши вазифасини бажаради ва ҳар бир фан бўйича 70 максимал баллни ташкил этади. Фаннинг боблари, бўлимлари ва мавзулари бўйича берилган топшириқларнинг ҳажми ва мазмунини эҳтиборга олган ҳолда оралиқ баҳолаш учун ажратилган 70 балл ўзаро тақсимланади.

Сессия оралиғи назорат ишида фаннинг барча бўлимлари мазмуни қамраб олинади ва улар турли мустақил иш (назорат саволлари ва топшириқлари, тест-синов саволлари, кейслар, машқлар, мисол ва масалалар, тажриба натижалари, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар ва тавсиялар, ҳисоб-жадвал, диктант ёзиш, мусиқа асарларини ўрганиш, ёддан куйлаш каби қатор ишлар) шаклларида бажарилиши кўзда тутилади. Шунингдек, назорат ишида қўйилаётган ҳар бир назарий ва амалий машғулотларни бажариш учун талаба ўқитувчининг амалий фаолияти билан боғланиши ҳамда педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим.

Сессия оралиғи назорат ишларида фаннинг ҳар бир боби ёки бўлими алоҳида мустақил иш турини қўллашдан иборат топшириқлар тўплами белгиланади. Уни қуйидаги намуна бўйича тузиш мумкин:

1. Фан бўйича ҳар бир мавзу мазмунини ёритиб берувчи саволларга жавоб ёзиш. Бунда ҳар бир мавзу бўйича аниқ саволлар рўйхати тузилади (ҳар бир вариантда 3 тадан савол бўлиши мумкин).

2. Фан бўйича тест-синов саволларини тавсия этиш. Бунда фан бўйича тест-синов саволлар базаси тайёрланади. Тест-синов саволлари ёзма шаклда ҳамда компьютер технологиялари орқали назорат қилишга мўлжалланган бўлиши лозим (тест-синов саволлари ҳар бир вариантда 30 тадан кам бўлмаслиги керак).

3. Ҳар бир мавзу бўйича кейс-стади технологияси асосида топшириқлар тўпламига жавоб бериш. Бунда мавзу бўйча муаммоли кейс топшириқлари тайёрланади.

4. Фаннинг ўзига хос хусусиятини эҳтиборга олган ҳолда тавсия этилган нота асарини ёддан куйлаб бериш.

5. Талабанинг амалий фаолияти билан боғлиқ тажриба иши вазифаларини бажариш. Бунда талабанинг касбий фаолияти билан боғлиқ амалий ижро этиш кўникмаси ва маҳоратини намаён этиш мақсадида асарлар мавзулари банки тавсия этилади.

6. Талабанинг ўз касбий амалий фаолияти ҳамда иш тажрибалари асосида методик ишланмалар ва тавсиялар тайёрлаш ва баён этиш.

Сессия оралиғи назорат ишлари топшириқлари фаннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Фан бўйича сессия оралиғи назорат иши ҳар бир талабага индивидуал вариантдан иборат бўлади ҳамда кафедра томонидан Махсус сиртқи бўлимга электрон вариантда тақдим этилган.

Махсус сиртқи бўлим талабаси томонидан бажарилган сессия оралиғи назорат ишлари ўқув сессиясига келган пайтнинг биринчи куни “Махсус сиртқи бўлим”га тақдим этилади ва рўйхатдан ўтказилади. Тақдим этилган сессия оралиғи назорат ишлари кафедра мудири раислигида комиссия томонидан баҳоланади.

Фан бўйича якуний баҳолаш учун тест саволлари базаси (камида 200 та) тайёрланади ва Махсус сиртқи бўлимига электрон вариантда тақдим этилади. Тақдим этилган тест саволлари ёзма шаклда ҳамда компьютер технологиялари орқали назорат қилишга мўлжалланган бўлиши лозим.



(Мазкур «Махсус сиртқи бўлим талабалари учун фанлардан сессия оралиғи назорат ишларини тайёрлаш тартиби» Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги педагогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилган олий таълим муассасаларининг ўқув-методик фаолиятини Мувофиқлаштирувчи ҳамда Тошкент давлат педагогика университети таянч бўлган кафедралар Кенгашининг 2018 йил 8 январдаги 2-сонли қўшма йиғилиши баёни билан маҳқулланган).

Махсус сиртқи бўлим

бошлиғи Ш.С.Абдураимов

Махсус сиртқи бўлим талабалари учун Қўшимча чолғу фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари

1 топшириқ. Қуйида семестр бўйича берилган мавзу бўйича режа ва саволлар тузган ҳолда ёзма тарзда жавоб тайёрланг.

Қўшимча чолғу фанининг мақсад ва вазифалари



Фан: Қўшимча чолғу фани ўқув режага кўра ўтиладиган мавзулар келтирилган:

Джордж Гершвин ҳаёти ва ижоди хақида маълумот беринг ?

Jorj Gershvin

GERSHVIN (Gershwin) Jorj (1898.26.9, Nyu-York -1937.11.7, Beverli-Xils, Kaliforniya) —amerika kompozitori va pianinochi. Milliy opera asoschisi, simfonik jaz uslubining namoyandasi. 25 yoshida estrada musiqasi (jaz qoʻshiqlari, myuzikl, revyu) ustasi sifatida butun Amerika va Yevropada tanilgan. Keyinchalik simfonik va konsert musiqasi, opera janriga murojaat etib, oʻziga xos uslub yaratgan. Unda jaz, amerika folklori (blyuz, regtaym, spirichuel), musiqiy estrada ohanglari bilan Yevropa kompozitorlik ijodiyoti shakllari uygʻunlashgan. 300 ga yaqin qoʻshiq, bir nechta myuzikl, konsert, simfonik va fortepiano asarlari, kinofilmlarga musiqalar yozgan. "Blyuz uslubida rapsodiya"si (1924), "Porgi va Bess" operasi (1935) mashhur boʻlib, ikkalasi ham Oʻzbekistonda ijro etilmoqda.1937 yil boshida Gershvin miya shishi alomatlarini ko'rsatdi. Gershvin Sedars Sinay klinikasida yotib, 1937 yil 11-iyul kuni ertalab o'simtani olib tashlash uchun operatsiyadan keyin hushiga kelmasdan vafot etgan.

Asarlar

Musiqiy tomoshalar



La La Lucille, 1919 yil (La La, Lusiliya)

Xonim, yaxshi bo'l, 1924 (fazilatli bo'l, xonim)

1927 yilgi guruhni urish

Qiz aqldan ozgan, 1930 (Mad)

Thee I Sing, 1931 (men siz haqingizda kuylayman)

Operalar


Moviy dushanba (opera), 1922, boshqa nom 135-ko‘cha (135-ko‘cha)

Porgi va Bess, 1935 yil, D. Xeyvardning librettosi, mashhur Yozgi ariya bilan birga Ira Gershvinning she'rlari.



Jorj Gershvinning orzular sari yo'l

Yosh musiqachiga bir qancha pianino maktablarida o'qish kerak edi. Avvaliga u uch keksa xonimdan azob chekdi, to'rtinchi o'qituvchi umuman texnologiya bilan shug'ullanmadi, balki shogirdini operalarni poturida ko'tarib chiqardi. Va faqat Charlz Xambitser unga kerak bo'lgan musiqashunos bo'lib chiqdi Gershvin. 1915 yildan beri Jorj, uning tavsiyalariga ko'ra, uyg'unlik va orkestrda saboq oldi.Kunlarning birida, o'n besh yoshli musiqachi Remik & Co nashriyot uyi menejerining oldida paydo bo'ldi. pianino chaldi, hatto muvaffaqiyat haqida ham o'ylamadi. Ammo, ajablanarli tomoni shundaki, u haftasiga 15 dollar to'lash bilan pianist-populyator lavozimiga qabul qilindi.

"Nega fugj o'ynaysan, kontsert pianisti bo'lishni xohlaysan?" - deb so'rashdi do'kon hamkasblari. - Yo'q, - javob berdi Jorj"Men Baxni mashhur musiqalarni yozish uchun o'qiyman."

Топшириқ. Талаба мазкур мавзуларни танлов асосида бири бўйича ОН ишларини ихтиёрий бири бўйича пухта тайёргарлик кўриши шарт. Қуйидаги талаба томонидан танланган мавзунинг назарий жиҳатдан очиб бериш бўйича аниқ кўрсатмлар баён этилган.

Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади: Касб-ҳунар коллежлари ўқув режаларида фанларнинг блоки ва ўқув соатлари миқдори тақсимотини ўрганиш, мутахассислик фанлардан тақвимий мавзули режа тузишни ўрганиш, дарс режа конспектларини тайёрлаш, касб-ҳунар дарсларини таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштиришни амалга оширишни ўрганиш. Умумтаълим мактаблари мусиқа маданияти фани дастури доирасида болалар мусиқа ижрочилиги бўйича етарли билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришларини таҳминлаш.

Назарий маълумотлар

Талабалар онгида “Мусиқа назарияси”, “Чолғу ижрочилиги ва ансамбли”, “Хор ва хоршунослик”, “Дирижёрлик”, “Мусиқа ўқитиш методикаси ва мактаб репертуари”, “Вокал ва замонавий мусиқа” ҳамда ўзбек ва чет эл мусиқа ижодиёти, шунингдек, мутахассислик ва махсус фанлар бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида “Қўшимча чолғу” фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади.

Талабаларнинг “Қўшимча чолғу” фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларни келгуси ўқитувчилик фаолиятида керак бўлган асосий режалаштирувчи (ўқув-меҳёрий) ҳужжатлар мазмуни билан таништириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.

Талабалар “Қўшимча чолғу” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқишади айримларини ўзлари тузишни ўрганишади.



Ўқув режаси. Касб-ҳунар коллежлари (КҲК) ўқув режаси тегишли мутахассислар томонидан ишлаб чиқилади ва у ўқув жараёни графиги ва ўқув жараёни режасини ўз ичига олади.

Умумтаълим мактабларининг “Мусиқа маданияти” фани ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг “Мусиқа тарбиячиси” бўйича ўқув режа Ўзбекистон Республикаси Халқ атаълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Мувофиқлаштирувчи Кенгаш муҳокамаси асосида тасдиқланади.



Ўқув жараёни графигида назарий ва амалий дарслар, таҳтил, ишлаб чиқариш амалиёти ва битирув малакавий иши ёки якуний давлат аттестацияси учун ажратилган вақт хафталарда хар бир курс бўйича шартли белгилар асосида кўрсатилади.

Ўқув жараёни режасида касб-ҳунар коллежидаги уч йиллик ўқиш жараёнида ўқитиладиган ўқув фанлари, ҳар бир курсда ўқитиладиган ўқув фанлар семестрлар бўйича хафтада неча соатдан ва ўқув йили давомида жами шу курсда неча соат дарс ўтилиши керак эканлиги кўрсатилади.

Худди шунингдек, умумтаълим мактабларининг “Мусиқа маданияти” фани ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг “Мусиқа тарбиячиси” бўйича ўқув режасида ҳам тўққиз, ўн бир йиллик ўқиш жараёнида ўқитиладиган фанлар, ҳар бир синфда ўқитиладиган фанлар чоракларкесимида хафтада неча соатдан ва ўқув йили давомида жами шу синфда неча соат дарс ўтилиши керак эканлиги кўрсатилади.



Календар мавзули режа. Календар мавзули режа ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида касб-ҳунар коллежининг ҳар бир ўқитувчиси томонидан ўз фани учун маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади ва КҲК методик бирлашмаси, педагогик кенгаши муҳокамасидан кейин КҲК директори томонидан тасдиқланади. Календар мавзули режа ҳар бир бўлимни қандай мавзуларга ажратилиб, улар қандай кетма-кетликда, неча соатдан ўқув йилининг қайси саналарида ўқитилиши, бу мавзулар таълимнинг қайси шакл ва методлари ёрдамида ўргатилиши, ҳар бир мавзуни ўқитишда қайси амалий ишни бажариш, бунинг учун қандай асбоб-ускуналар, хом ашё, техник-технологик ҳужжатлар зарурлиги, шунингдек, ўқитишнинг техникавий воситалари, адабиёт ва методик қўлланмаларнинг қайсилари зарур бўлиши, қандай янги педагогик технологиялардан фойдаланиш зарурлигини олдиндан кўрсатувчи ҳужжат бўлиб, ҳар бир курс учун ҳар бир семестр ёки бир йилга мўлжаллаб тузилади.

Умумтаълим мактабларининг “Мусиқа маданияти” фани ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг “Мусиқа тарбиячиси” бўйича асосан барча бу жараёнга оид амалий ҳужжатлар тайёр ҳолда берилади. Ўқитувчи ва тарбиячилар конспект ёзади ва унга масҳул раҳбар имзоси билан назоратга олинади.



Махсус фанларни ўрганишнинг вазифаси эса ўқитувчиларнинг муайян касбий фаолиятида ишлатиладиган мусиқий механизмлар, аппаратлар, асбоб-ускуналар, чолғулар ва уларнинг тизими тўғрисида. Ушбу соҳа бўйича ишлаб чиқиш технологияси ва ундан таълим жараёнида фойдаланиш тўғрисида билим олишларидан иборатдир. Махсус фанлар ўз мазмуни ва ўқув жараёнидаги ўрни жиҳатдан ижро этиш технологияси билан чамбарчас боғлиқдир. Уларни ўрганиш ўқувчилар зарур назарий билимларга эга бўлганларидан кейингина ишлаб чиқариш таълим олишларини назарда тутади.

Дарс режаси. Дарс режаси танланган шакл ва методлар асосида машғулотни қандай ташкил этиш, унинг тузилиши ва мазмунини қандай изчилликда амалга оширишни кўрсатувчи ҳужжат бўлиб ўқитувчи томонидан ҳар бир машғулот учун алоҳида-алоҳида тузилади ва КҲК директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан ҳар бир машғулотдан олдин тасдиқланади. Дарс режасининг тузилиши назарий машғулот, амалий машғулот, аралаш ва экскурсия машғулотлари бўйича бир-биридан фарқ қилади.

Дарс матни (конспекти). Дарс режаси ва дарс матнини тайёрлаш ўқитувчининг дарсга тайёрланганлигининг охирги босқичи ҳисобланади. Дарс матни дарс режасида кўрсатилган изчилликда ёзилиши лозим бўлиб, унда ўқувчиларга етказилиши зарур бўлган асосий тушунчалар, схема ва чизмалар ҳамда эсда сақлаб қолиши нисбатан қийин бўлган маҳлумотлар акс эттирилади. Бунда ўқув дастурида кўрсатилган меҳёрдан четга чиқиб кетмаслик талаб этилади.

Дарс матни дарслик ва методик адабиётлар, ҳамда ўқитувчининг иш тажрибалари асосида ёзилиб, дарс режаси билан бир вақтда КҲК директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади ва дарс режаси ва матни билан ўқитувчи дарсга киради.

“Қўшимча чолғу” фанида талабалар Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув режаси ва дастури, ўқитувчининг дарс ўтиши учун зарур бўладиган барча ҳужжатлар мазмуни билан танишадилар ва уларни ишлаб чиқади.

2 топшириқ: Мустақил ўрганиш учун тест топшириқлари. Тест саволларига жавоб беринг.


  1. Легото бу

А. Улаб чалиш

Б. Баланд овозда чалиш

С. Паст овозда чалиш

Д. Узиб-узиб чалиш



  1. Портаменто бу

А. Ҳар бир товушга урғу бериб чалиш

Б. Енгил чалиш

С. Бир текисда чалиш

Д. Товушнинг юқори ва пастга қараб мажбурий сиғалиши

3. Ладнинг бешинчи поғонаси

А. Тоника

Б. Доминанта

С. мидианта

Д. субдоминанта


  1. Стаккато чалиш бу

А. Пианодан форте чалиш

Б. Ҳар бир товушни бир-бирига боғлаб чалиш

С. Фортедан пианога чалиш

Д. Узуб-узуб чалиш


  1. Товуш динамикаси бу

А. Товуш децибели

Б. Товуш хужуми



С. Товуш обертони

Д. Товуш частотаси



  1. Соната бу

А. Полифоник шаклдаги асар

Б. Йирик шаклдаги асар

С. Санъат тури

Д. Техникани ривожлантирувчи асар


  1. Номдош тоналликлар

А. A-dur c-moll

Б. c-moll E-dur

С. B-dur-a-moll

Д. B-dur-b-moll


  1. И.С.Бахнинг Яхши темперацияланган клавир асарлари бу

А. Полифоник шаклдаги асар

Б. Йирик шаклдаги асар

С. Санъат тури

Д. Техникани ривожлантирувчи асар



  1. Бир текисда 0.5 тон теппага ва пастга чалинадиган (айрим ҳолларда бир-биридан узоқлашиб,яқинлашувчи ) товуш-қатор бу

А. Диатоник гамма

Б. Мажор гамма

С. Минор гамма

Д. Хроматик гамма


  1. Диапозон бу

А. Чалиш учун қулай товушлар

Б. Мануал аппликактура учун қулай энг юқори товушлар



С. Энг паст ва энг юқори пардалар оралиғи

Д. Мануал аппликактура учун қулай энг паст товушлар



  1. Опера бу

А. Кичик асар

Б. Симфоник мусиқа



С. Театр санъатининг тури

Д. Оркестр учун яратилган асар



  1. Интервалнинг пастки поғонасининг номи

А. Чўққи

Б. Асос

С. Квинта

Д. Секста


  1. Соф октавани кўрсатинг

А. s-4

Б. s-5


С. s-1

Д. s-8

  1. Секунда интервали неча поғонадан иборат

А. 2

Б.3


С.4

Д.6


  1. Секста интервали неча поғонадан иборат

А.2

Б.3


С.4

Д.6

  1. Терция интервали неча поғонадан иборат

А. 2

Б.3

С.4


Д.6

  1. Фортепиано чолғусини ким ихтиро қилган

А. Жоскин Депре

Б. Гвидо да Ареццо



С. Бартоломео Кристофори

Д. Аделя Тригулова



  1. Учта поғонадан иборат интервал номи

А. Терция

Б. Секунда

С. Кварта

Д. Септима



  1. Арпеджио бу

A. Уч-товушликни бирин кетин, кетма-кет чалиниши

Б. Учтовушликни тўғтидан-тўғри чалиниши

С. Уч-товушликни аккорд шаклида чалиниши

Д. Гамма чалиш жараёнида дам олиш қисми



  1. Товуш тембри бу

А. Товуш чўзими

Б. Товуш частотаси

С. Товуш децибели

Д. Товуш обертони


  1. Динамик жиҳатдан тўғри чалиш

А. Қийналмасдан чалиш

Б. Қаттиқ ёки юмшоқ чалиш

С. Пастки пардаларда чалиш

Д. Майин, мазза қилиб чалиш


  1. Товушнинг чўзими нимада ўлчанади

А. Товуш чўзилмайди

Б. Бел-Децибел

С. Частота-герцц

Д. Секунд-миллисекунд


  1. Темп бу

А. Куй тезлиги

Б. Куй ўлчови

С. Куй динамикаси

Д. Чолғучининг кайфияти



  1. Мусиқий ижро усули бу

А. Зарба

Б. Такт олид

С. Темп

Д. Ритм


  1. Товуш ранг-баранглиги бу

А. Вокализ

Б. Тембр

С. Артикуляция

Д. Дикция


  1. Мусиқада овоз кучи

А. Крешчендо

Б. Динамика

С. Тенор


Д. Темир

  1. Энг кенг диапазонли мусиқа асбоби бу

А. Сибизға

Б. Клависин

С. Буламон

Д. Фортепиано


  1. Мусиқа асбоблари классификациясида тўғр жавобни топинг

А. Бас дутор, альт дутор, контрабас дутор, сопрано дутор

Б. Прима дутор, альт дутор, дутор бас,

С. Тенор танбур, сопрано дутор, альт ғижжак

Д. Альт қўшнай, сопрано қўшнай, тенор қўшнай, қўшнай бас


  1. Аппликатура нима?

А. Нотадаги креатив белгилар

Б. Табулатуранинг бошқа кўриниши



С. Мануал техникада бармоқларнинг жойлашуви

Д. Фактуранинг ноодатий шакли



  1. Фортепиано ижрочилигига алоқаси йўқ термин бу

А. Кантилена

Б. Диапозон



С. Рекриация

Д. Репертуар



  1. Консонанснинг диссонансдан фарқи нимада

А. Куйнинг баландлигида

Б. Куйнинг тезлигида



С. Куйнинг гармониялилигида

Д. Куйнинг темпида



  1. Товушнинг баландлик (высота звука) холати нимада ўлчанади

А. Частотада

Б. Децибалда

С. Оберторда

Д. Камертонда


  1. Куйнинг кучсиз улушидан бошланиши

А. Секвенция

Б. Такт олди

С. Такт


Д. Трел

  1. Ре мажорда нечта белги бор

А. 2

Б. 3


С. 4

Д.5


  1. Си минорда нечта белги бор

А. 2

Б. 3


С. 4

Д.5


36. Ля можорда нечта белги бор

А. 6


Б. 5

С. 4


Д.3

37. Фа диез минорда нечта белги бор

А. 1

Б. 2


С. 3

Д.4


38. Ўзбекистондаги аёл пиониначи ким?

А. А.А.Ким

Б. М.Кабалее

С. С.Форес

Д. С.Давидянц

39. Хор, ансамбль, оркестр учун мўлжалланган мусиқа асаринг тўлиқ нота ёзуви?

А. Партитура

Б. Табулатура

С Пульт

Д. Табло


40. Ауфтакт нима?

А. махсус нафас, ижрога тайёрланиш

Б. куй


С. мусиқий жумла

Д. оҳанг


41. Биринчи ўзбек операсининг муаллифи ким?

А. М.Ашрафий

Б. Б.Гиенко

С. Ф.Назаров

Д. Ф.Алимов

42. Биринчи ўзбек операси?

А.“Тохир ва Зуҳра”

Б. “Майсаранинг иши”

С.“Бўрон”

Д. “Дилором”

43. Икки товушнинг энг кичик оралиғи неча тондан иборат

А. 0,5

Б. 0


С.1

Д. 1.5


44. Товушнинг ярим тон кўтарилиши нима дейилади

А. бекар


Б.диез

С.бемоль


Д. дубль бемоль

45. Товушнинг ярим тон пасайиши нима дейилади

А. бекар

Б.диез


С.бемоль

Д. дубль бемоль

46. 4/4, 9/8 ўлчов қандай ўлчов

А. Мураккаб

Б. Ўзгарувча

С. Оддий

Д. Мураккаб

47. 5/4, 7/8 ўлчов қандай ўлчов

А. Мураккаб

Б. Ўзгарувча

С. Оддий


Д. Маҳфий

48. Бир поғонадан иборат интервал



А. Прима

Б. Секунда

С. Терция

Д. Секста

49. Соф кварта нечта поғонани ўз ичига олади

А. 7


Б. 6

С. 5


Д. 4

50. Ми бемоль мажорда нечта белги бор

А. 4

Б. 3

Д. 1


C.2

3 топшириқ. Эслатма: Ушбу топшириқ бўйича талаба дарс машғулотларига келганда дарс машғулотларидан кейин ўқитувчига аҳлоҳида топширади ва баҳоланади.

Эдуард Элгарнинг ижодий фаолиятини хронограф қилинг

Yillar

Hayoti va Ijodi

Asarlari































































































































Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish