Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ГEМОСТАЗ ТИЗИМИ 
«Гемостаз» атамаси билан организмда қон кетишини олдини олиш ва 
қон кетишини тўхтатишни, қоннинг суюқ ҳолатини сақлаб қолишни, томир 
девори шикастланганда томир деворининг бутунлигини қайта тиклашни 
таъминловчи жараѐнлар белгиланган. 
Шундай қилиб, гемостаз – бу ивиш ва ивишга қарши механизмларни ўз 
ичига олган биологик тизим. 
Қон ивиш тизими қуйидаги структур-функционал компонентлардан 
иборат: 
– қон томирлар деворлари (эндотелий ва силлиқ мушаклар) билан; 
– қон ҳужайралари (тромбоцитлар ва қисман Эр) билан; 
– ивишнинг зардоб фермент тизими билан. 
Дастлабки иккита компонент «томир-тромбоцит (бирламчи) гемостаз» 
атамаси билан умумлаштирилган. У тромбоцитар тиқин ҳосил қилиш йўли 
билан қон кетишини бирламчи тўхтатишда катта рол ўйнайди. 
Тромбоцитлар функцияси: 
– ангиотрофик. Тромбоцитлар вақти-вақти билан эндотелиал ҳужайралар 
билан қўшилиб, ўзининг цитозардобсини бериш орқали уларни 
озиқлантиради. Тромбоцитопения бўлмаса эндотелий қоннинг ҳар бир 
микролитридан ўртача 35000 тромбоцитни шимиб олади. Агар эндотелиал 
ҳужайралар тромбоцитар «қўшимча озуқадан» дан маҳрум бўлса, улар тезда 
дистрофияга учрайди ва цитозардобси орқали Эр ларни ўтказишни 
бошлайди, бу жараѐн бир неча дақиқа ичида жуда тез ривожланади; 
– репаратив. Тромбоцитлар тромбоцитлар ўсиш омилини ишлаб чиқаришади, 
у макрофаглар, фибробластлар ва силлиқ мушакли ҳужайраларни 


158 
фаоллаштириб, томир деворининг зарарланган жойига етиб боришга ва 
бўлинишга мажбур қилади; 
– адгезив-агрегация. Тромбоцитлар қон томир деворининг шикастланган 
жойларига ѐпишиш ва шундай жойларда тезда тромбоцитли тиқин ҳосил 
қилиш хусусиятига эга. Жараѐн шикастланган томир субэндотелийси 
бириктирувчи тўқима (биринчи навбатда коллаген) томонидан қўзғатилади. 
Бундан олдин тромбоцитлар бир зумда (сониянинг ўндан бир қисмида) ўз 
шаклларини 
ўзгартирадилар, 
узуг 
ўсимталарини 
чиқаришади 
ва 
эндотелийнинг базал мембранасига ва бир-бирига ѐпишиш қобилиятига эга 
бўлишади. 
Тромбоцитларнинг 
эндотелийга 
адгезияси 
томир 
шикастланганидан кейинги 10 сонияда тугайди. Бир вақтнинг ўзида 
тромбоцитлар агрегацияси фаоллашиши содир бўлади: дастлаб 10-20 дан 
кейин янада кўпроқ ҳужайралар, ва 1-3 дақиқадан сўнг тромбоцитли тиқин 
қон томир бўшлиғини бутунлай тўлдиради. Тромбоцитар гемостазининг ўзи 
микроциркуляр қон айланиш зонасида қон кетишини бутунлай тўхтатиш 
учун етарли, аммо анча йирик томирларда фибрин билан бириктирилмаган 
тромбоцитли тиқин кўпинча бир жойда ушланиб қолмайди, бу эса қон 
кетишини тикланишига олиб келади; 
– зардоб гемостазида иштирок этиш. Тромбоцитларнинг адгезияси ва 
агрегациясида улардан қуйидагилар ажралади: 

зардоб ивиш омилларининг фаоллашиши ва ўзаро таъсирини 
тезлаштирадиган пластинкали III омил; 

фибриногеннинг тромбинга сезгирлигини оширадиган фибринопластик 
компонент; 

тромбоцитлар шакли ўзгаришини, уларда ўсимталар (псевдоподиялар) 
ҳосил бўлишини, ѐт юзада фиксацияланишини, тромбоцитар қуйқа 
консолидациясини чақирувчи тромбостенин. 
Тромбоцитлар антифибринолитик фаоликка ҳам эга. 
Қон томир девори функциялари: 


159 
– силлиқ мушак толалари функциялари – қон томирлар тонусини ушлаб 
туради ва томирлар шикастланганда қисқаради ва уларнинг бўшлиғини 
беркитиб қон кетишни тўхтатади; 
– эндотелий функцияси: 

томир ўзанидан қоннинг шаклли элементлари чиқишини олдини олади; 

қон ивиш тизимининг контакт фаоллигини олдини олади; 

тромбоцитлар агрегациясининг кучли ингибитори – простатциклин 
(арахидон кислотаси метаболити)ни ҳосил қилиш ва қонга чиқишини 
таъминлашга қодир; 

қон оқимидан қон ивиш омилларини чиқариб ташлашга қодир; 

эндотелийда гепарин–антитромбин III комплексини маҳкамлаш орқали 
қон/тўқима чегарасида антикоагулянт потенциал яратади; 

шикастланганда қонга тўқима тромбопластини (омил III) ва 
тромбоцитлар стимуляторларини (АДФ, Виллебранд омили) чиқаради. 
Яланғочланган субэндотелий коллагени тромбоцитларни ва ивиш 
омили ХII ни фаоллаштиради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish