Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

клиник варианти
ажратилади: 
– гипотрофик – гестацион ѐш учун «кам вазнли», ассиметрик ҚРОҚ; 
– гипопластик – гестацион ѐш учун «кичик», симметрик ҚРОҚ; 
– диспластик – одатда ирсий патологияда ривожланади. Ривожланиш 
нуқсонлари, дисэмбриогенетик стигмалар, диспропрорционал тана тузилиши 
билан тавсифланади. 
Оғирлик даражасига кўра ажратилади: 


56 
I даража – 10 центил доирасида жисомний ривожланиш параметарларининг 
пасайиши (-2 о); 
II даража – 3-5 центил доирасидажисмоний ривожланиш параметарларининг 
пасайиши (-3 о); 
III 
даража – 1-3 центилдан камроққа жисмоний ривожланиш 
параметрларининг пасайиши (-3 о дан юқори). 
Ташхисни шакллантириш намуналари

– гестацион ѐш учун кам вазнли ѐки гестация муддатига нисбатан кам 
вазнли; 
– ҚРОҚ, гипотрофик варианти, II даража оғирлиги (ўртача оғирликдаги 
даража). 
Клиник манзараси
. Қорин ичи ривожланишида бузилишларга эга, кам 
вазнли ва эрта туғилган болаларнинг постнатал адаптацияси қуйидаги 
хусусиятлари билан ажралиб туради: ҳаѐтий муҳим функционал 
тизимларнинг етилмаганлиги, уларнинг антенатал даврда ѐки туғиш даврида 
шикастланиши. Эрта неонатал даврда уларда кўпинча сурункали қорин ичи 
ҳомила гипоксия бўлганлиги, туғилишдаги ўткир асфиксия, меконий 
аспирация синдроми, ПФК, гипотермия, гипопротеинемия, гипогликемия, 
полицитемия, гипербилирубинемия, геморрагик синдром ва инфекциялар 
қўшилиши кўп кузатилади. Кеч неонатал даврда улар камқонлик, 
дисбактериоз, лактоза етишмовчилиги, метаболик бузилишлар, ГИЭ 
ривожланишига 
мойил. 
Кейинчалик 
ҳомиланинг 
қорин 
ичи 
ривожланишининг бузилиши 50% ҳолларда эрта ѐшда жисмоний 
ривожланишда орқада қолишга олиб келади, болаларнинг 40-60% да ақлий 
ривожланиш секинлашиши, нейропатик реакциялар кузатилади. 
Гипотрофик (асимметрик) вариант 80% гача ҳолатларда учрайди ва 
туғилишда тана узунлиги ва бош айланаси орқада қолмаган ҳолда тана 
вазнининг 10Р дан пастга тушиши билан тавсифланади,. Бундай болаларда 
транзитор сариқлик узоқ вақтга сақланади, гормонал криз йўқ, кўп ҳолларда 
гиперқўзғалувчанлик 
синдроми, 
полицитемия, 
гипокалциемия, 


57 
гипонатриемия, гипомагниемия, гипогликемия, гипербилирубинемия тез-тез 
кузатилади. Нафас олиш ва геморрагик издан чиқишлар кўринишлари 
бўлиши мумкин. ҚРОҚнинг ушбу вариантига эга бўлган янги туғилган 
чақалоқларнинг аксариятида миянинг антенатал зарарланиш бўлмайди. 
Ушбу вариант учун трофик бузилишлар хос: терининг қуриши ва 
шўралаши, тери ости ѐғ қатламининг юпқаланиши, тўқималар тургорининг 
пасайиши, мушак массасининг камайиши. Ушбу симптомларнинг 
ифодаланганлиги ҚРОҚнинг оғирлигига мутаносибдир. Оғир даражада 
боланинг боши катта кўринади, кўкрак қафаси айланасини 3 см ва ундан 
кўпга катта, чоклар кенг, лиқилдоқнинг четлари юмшоқ, бу одатда 
гидроцефалия билан эмас, балки гипокалциемия билан боғлиқ. Марказий 
асаб 
тизими 
томонидан 
қон 
айланишининг 
марказлашиши, 
гиперкатехоламинемия, метаболик ацидоз оқибатида гипер-қўзғалувчанлик 
синдроми аниқланади. Марказий асаб тизимининг шикастланиши, 
гемоликворододинамика ва юқумли патологиялар натижасида нафас олиш 
бузилишлари ҳам кузатилиши мумкин. 
Гипопластик 
вариантда 
клиник 
жиҳатдан 
морфофункционал 
етишмовчилик белгилари аниқланади, дисэмбриогенезнинг якка стигмаларии 
бўлиши мумкин. Болалар гипотермия, гипогликемия, гипербилирубинемия, 
СДР, полицитемия, юқумли патологияларга мойил. 
Диспластик 
вариант 
учун 
ривожланиш 
нуқсонлари, 
дисэмбриогенезнинг стигмалари, диспропорционал тана тузилиши хос. 
Неврологик ва алмашинув бузилишлари, юқумли патология ҳам типик 
ҳисобланади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish