Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник манзараси

ГМК учун аксарият ҳолларда босқичли кечиш характерли. 
1-босқич – «ѐрқин оралиқ» – бир неча (4–6) соат давом этади. Б 
босқичда боланинг аҳволи, асосан нафас олиш бузилишларининг клиник 
манзараси бўлмаган етилмаганлик даражаси билан боғлиқ. Шу вақт ичида 
«етилмаган» сурфактант истеъмол қилинади ва унинг захиралари 
тўлдирилмайди. Баъзи ҳолларда ушбу босқич мавжуд бўлмаслиги мумкин. 
2-босқич – «манифест клиник манзаралар» – 48 соат давом этади. 
Унинг учун қуйидаги кардинал клиник белгилар хос: 
– асаб тизими қўзғалиши; 
– дақиқада 72 та нафас олишдан юқори тахипноэ, у дақиқасига 80–120 тага 
етиб бориши мумкин; 
– нафас чиқаришда инграш товуши (ўпкада қолдиқ ҳажмини ошириш учун 
товуш тирқишининг спазми), касалликнинг бошида кузатилади ва унинг 
ривожланиши билан бирга йўқолиб боради; 
– нафас олиш ҳаракатларида ѐрдамчи мушакларнинг иштироки; 
– периорал цианоз ва акроцианоз, терининг тарқоқ цианози, у касалликнинг 
бошида ўпка томирларининг спазми, сўнгра ўнгдан чапга қон оқиши 
натижасида келиб чиқади. Гиалин мембраналари ривожланиши билан цианоз 
кучайиб боради; 
– апноэ хуружларининг пайдо бўлиши; 
– аускултацияда нафаснинг ўртача ѐки сезиларли даражада заифлашиши, 
крепитацияловчи ва майда пуфакчали нам хириллашлар эшитилади; 


331 
– юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришлар: периферик томирларнинг спазми, 
АБ кўтарилиши, тахикардия – дақиқада 180–220 зарб, систолик шовқин; 
– олигурия ѐки анурия ривожланишигача бўладиган диурез пасайиши; 
– ДТИ-синдромининг бошланғич белгилари пайдо бўлиши. 
3-босқич – «тикланиш» – 3-10 кун давом этади. Нафас олиш 
бузилишининг белгилари ва марказий асаб тизимидаги ўзгаришлар йўқолади, 
периферик қон айланиши меъѐрлашади. Ушбу босқич «тарминал» бўлиши 
мумкин – бола тушкун, тери қопламларининг умумий цианози, «мармар 
нақш» кўриниши, нафас олишнинг парадоксал турлари билан кечган оғир 
даражадаги нафас олиш, апноэнинг узоқ ва тез-тез хуружлари, брадипноэ. 
Нафаснинг заифлашиши шароитида крепитацияловчи ва турли ўлчамдаги 
нам хириллашлар эшитилади, бу ўпка шиши ҳақида далолат беради. АБнинг 
тушиши қайд этилади, қўпол систолик шовқин эшитилади, брадикардия, 
перкуссияда–кардиомегалия. Кўп аъзолар етишмовчилиги, ДТИ-синдром, 
анурия ривожланади. 
ГМКда рентгенографияда қуйидаги ўзгаришлар аниқланди: 
– паст шаффоф диффуз ўчоқлар, нодоз – ретикуляр тўр, юрак чегаралари 
аниқ ажралиб туради – 1–2 даража; 
– пневмобронхограммада юрак чегаралари ноаниқ, яхши ажратилмайди – 3-
даража; 
– «сут ўпкалар» – ўпкалар пневматизациясининг кескин пасайиши, ўпка 
фонида юракнинг чегаралари фарқланмайди – 3 даража. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish