Интерстициал нефрит
.
Интерстициал нефрит (ИН, ТИН) – аллергик, токсик, инфекцион
генезли, патологик жараѐнга найчалар, буйрак стромасининг қон ва лимфа
томирларининг
қўшилиши
билан
кечадиган
носпецифик
абактериалтубулоинтерстициал яллиғланиш.
Янги туғилган чақалоқларда бу касаллик кўпинча ўткир, транзитор
ҳолат бўлиб, гипоксия, буйраклардаги қон айланишининг бузилиши ва
интерстициал шиш ривожланиши билан томир ўтказувчанлигининг ошиши
натижасида юзага келади.
Клиник манзараси
.
ИНнинг клиник кўриниши носпецификдир. Унда буйракларнинг
шикастланишига олиб келган асосий касалликнинг кўринишлари устун
келади. ИНнинг морфологик субстрати бўлиб, унинг сабабидан қатъий назар,
интерстициал шиш, қон айланишининг бузилишлари, лимфогистиоцитар
инфилтрация ҳисобланади.
Чақалоқларда тана ҳароратининг кўтарилиши, адинамия, диурезнинг
пасайиши кузатилиши мумкин.
Сийдик
синдроми
0,033–0,99
г/л
оралиғида
протеинурия,
микрогематурия (кўриш майдонида 10–30 эритроцитлар), мононуклеар
лейкоцитурия (кўриш майдонида 15–30) ва сийдик зичлигининг пасайиши
билан тавсифланади. Найчаларнинг экскретор ва секретор функциялари
497
пасаяди: сийдикнинг осмотик зичлиги 50–100 мосм/л доирасида,
аммонийнинг титрланиш кислоталиги ва экскрецияси камаяди, баъзида
сийдикда натрий ва калийнинг ажралиши кўпаяди. Яширин шишлар пайдо
бўлиши мумкин, бу клиник жиҳатдан тана вазнининг ҳаддан ташқари
ортиши билан намоѐн бўлади. Энг оғир ҳолатларда ЎБЕ ривожланади.
Ташхислаш
.
Қоннинг умумий таҳлилида ўртамиѐна чапга силжиш билан енгил
лейкоцитоз, эозинофилия, ЭЧТ тезлашиши бор. Биокимѐвий таҳлилда – α2-
глобулин, p2-микроглобулин, лизоцим, креатинин ва мочевинанинг
кўпайиши аниқланади.
УТТда буйраклар катталашган (айниқса қалинлиги бўйича).
ИН ташхисининг мутлоқ тасдиғи бўлиб нефробиоптатни морфологик
ўрганиш натижаси ҳисобланади (янги туғилганлик даврида нефробиопсиялар
деярли амалга оширилмайди).
Адабиѐтларда ҳаѐтнинг биринчи ойларида ЎБЕнинг ривожланиши
ҳақидаги айрим хабарлар мавжуд. Дастлаб ИН туфайли найча
етишмовчилиги белгилари устунлик қилади.
Даволаш
. ИНни даволаш жуда қийин вазифа ва унинг сабабига қараб
дифференциаллашган ѐндашув талаб қилинади. ЎБЕ ривожланишида ОЦК
ни тиклашни, сув-электролит бузилишларини, ацидозни ва бошқаларни
тузатишга қаратилган шошилинч чоралар талаб қилинади.
Инфекцион табиатдаги ИНни даволашда этиотропик терапия олиб
борилади, доривор ИНда десенсибилизацияловчи (зарар етказувчи дорилар
дарҳол бекор қилинади). Токсик-аллергик ТИНнинг оғир ҳолатларида кичик
дозалардаги кортикостероидлар (кунига 0,5–1 мг/кг) қисқа курсда
буюрилади.
Диуретикларани тайинлаш масаласи буйрак функциясининг ҳолатини
ҳисобга олган ҳолда индивидуал равишда ҳал қилинади.
498
А ва Е витаминлари, пиридоксал фосфатдан фойдаланиш кўрсатилган.
Иммунокоррекция учун нейтрофиллар фагоцит функциясини яхшилайдиган
лизоцимни буюриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |